Birodar
09-13-2003, 01:38 PM
Тушнинг хакикати http://www.islamnuri.com/savol_javob/Tush.htm
Савол: Тушнинг хакикати нима?
Жавоб: Бисмиллах вассолату вассаламу ала расулиллах
Ухловчи тушида кўрадиган нарса икки кисмдир:
1- Яхши туш
2- Ёмон (алгов-далгов) туш
Ёмон туш хам икки кисмга бўлинади:
1- Шайтоннинг кўркитиши
2- Кўнгилдан ўтган гаплар
Бошкача килиб айтадиган бўлсак туш уч кисмга бўлинади:
1- Аллох томонидан берилган хушхабар туш
2- Шайтоннинг кўркитишидан бўлган туш
3- Кўнгилдан ўтган гаплар сабабли кўрилган туш
Бу таксимимизга куйидаги хадислар далолат килади:
Абу Хурайра розияллоху анху пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади, ул зот дедилар: «Киёмат якинлашганда мусулмоннинг туши деярли ёлгон бўлмай колади. Сизларнинг тушингиз ростроги сўзида ростгўйрогингиздир. Мусулмоннинг туши пайгамбарликнинг кирк бешидан биридир. Туш уч кисмдир:
1- Яхши туш, у Аллох томонидан хушхабардир.
2- Шайтон томонидан хафа килиш учун кўрсатилган туш.
3- Кимса ўзига ўзи гапирган сўзлар (хаёлидан ўтказган нарсалар) дан содир бўлган туш.
Агар биронтангиз тушида ёктирмайдиган нарсани кўрса, ўрнидан турсин ва намоз ўкисин, тушини бировга айтмасин». (Имом Муслим ривояти).
Авф ибн Молик расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади, ул зот: «Туш уч хилдир: бани одамни хафа килиш учун шайтондан бўладиган алгов-далгов туш, кишининг уйгоклигида ўйланиб юрган нарсасини кўриши ва яна бири борки у пайгамбарликнинг кирк олтидан биридир» — дедилар. (Ибн Можа ривояти).
Куйида туш кўрган киши нима килиши кераклиги хакида ривоят килинган хадислардан баъзиларини келтирамиз:
1- Абу Катодадан ривоят килинади, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Яхши туш Аллохдан, ёмон туш шайтондан. Биронтангиз ёмон, кўркинчли туш кўрса чап томонига туфласин ва тушининг ёмонлигидан панох беришини Аллохдан сўрасин, бу туши унга зарар бермайди» (Имом Бухорий ривояти).
2- Абу Хурайрадан ривоят килинади, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Сизлардан бирингиз ёмон туш кўрса, бошка томонига ёнбошлаб олсин ва чап томонига уч бор туфлаб, Аллохдан тушининг яхшилигини сўраб ёмонлигидан панох сўрасин» (Ибн Можа ривояти).
3- Жобир розияллоху анху расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан ривоят килади ул зот: «Сизлардан бирингиз ёмон туш кўрса чап томонига туфласин, Аллохдан шайтондан панох беришини сўрасин ва ётган ёнидан бошкасига айланиб олсин» дедилар (Имом Муслим ривояти).
4- Абу Саид ал-Худрий расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан шуларни эшитдим дейди: «Сизлардан бирингиз яхши туш кўрса у Аллохдандир, бу туш учун Аллохга хамд айтсин ва уни (бошкаларга) айтаверсин. Агар сизлардан бирингиз ёмон туш кўрса у шайтондандир, тушининг ёмонлигидан панох сўрасин ва уни бировга айтмасин, туши унга зарар килмайди» (Имом Бухорий ривояти).
5- Абу Хурайранинг хадисида келганидек: «...Агар биронтангиз тушида ёктирмайдиган нарсани кўрса, ўрнидан турсин ва намоз ўкисин, тушини бировга айтмасин». (Имом Муслим ривояти).
6- Жобир розияллоху анху расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан бир аъробий ул зотнинг олдига келиб: «Тушимда бошим кесилган экан мен уни оркасидан эргашиб кетаётган эканман» — деганида, «Тушингда сен билан шайтон ўйнашганини айтма» дедилар (Имом Муслим ривояти).
Мазкур хадислардан хулоса килиб айтадиган бўлсак, ёмон туш кўрган одам куйидагиларга амал килиши керак экан:
1- Ёмон туш шайтондан эканлиги ва у уни хафа килмокчилигини билсин вашайтонни бурнини ерга ишкаб тушига эътибор бермасин.
2- Аллохдан малъун шайтондан панох сўрасин.
3- Аллохдан бу тушнинг ёмонлигидан панох сўрасин.
4- Чап томонига уч бор туфласин. Бу туфлаш енгил бўлади ва унда бироз тупук чикарилади, холос.
5- Уни бировга айтмасин.
6- Ётган ёнидан бошкасига агдарилиб олсин. Агар ўнг томони билан ётган бўлса чап томонига, чап томони билан ётган бўлса ўнг томонига.
7- Туриб икки ракаат намоз ўкисин.
Агар мусулмон киши мана шу одобларга амал килиб юрса унга ёмон тушининг зарари тегмайди ин ша Аллох. Валлоху аълам.
Ислом Нури тахририяти