PDA

View Full Version : "Йўқ" ҳақида бадиҳа"


Gareeb
11-30-2005, 03:01 PM
Баланд-баланд иморатлар салобатин қиёси йўқ,
Бири банку, бири кафе, бири маркет адоси йўқ.
Ижарагир, шароити тор хонадан иборат кўп,
Лек уларга уй қурмоққа ҳукуматнинг ақчоси йўқ.

Бой давлатнинг ҳокими бой, қозиси тўқ, суллоҳи тинч,
Ким халқининг қанчаси оч, бир охорли либоси йўқ.
Баландпарвоз ваъдалару, ваъдабознинг маддоҳи мўл,
Қарори - кўп, фармони - кўп, ижрочи - кўп, ижроси йўқ.

Муаллими пул йиғади касал, юпун болалардан,
Тиланчидан ҳақдор миршаб, жаҳолатнинг жазоси йўқ.
"Биз ҳаммадан зиёдроқмиз!" деб жар солар маддоҳлари,
Аммо хароб бугунги кун ҳолатига парвоси йўқ.

Жаҳолатнинг авжи баланд: ислоҳотлар инқироздир,
Гоҳи кирилл, гоҳи лотин, орифликка имлоси йўқ!

Дилмурод Саид, "Адвокат Пресс" рўзномаси, 24-30 ноябр

Davomi...http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2005/11/051130_uzbekarticle.shtml