PDA

View Full Version : Кўнгил шишаси


Shokirbek
06-28-2006, 08:33 AM
Кўнгил шишаси


Ажаб нозик экан кўнгил шишаси,
Салга кирланади, салга дарз кетар.
Инсон кўнглин овла, дер юрак саси,
Шунда малҳам бўлиб, дардлари битар.

Ушбу эзгу сифат ростгўй, кўнгли оқ,
Олийжаноб, мўмин инсонларга хос.
Аммо Яратганни билмаган нопок,
Кимсалар ахлоқи бунақа эмас.

Уларнинг мақсади охират эмас,
Ушбу дамда келар ҳою ҳавасдир.
Емоқ ҳамда аёл, лаззат бўлса бас,
Насиҳат кор қилмас, ўгит абасдир.

Зеро, қалблар қурум босган мўридек,
Гуноҳлар қуруми бирла тўладир.
Бу ёқда Иблис ҳам ўтирмасдан тек,
Уларга васваса тинмай соладир:

«Қўявер, дарз кетсин, ёрилсин, жўра,
Эзилиб сув бўлсин зорманда юрак,
Насия бўлган минг ажрдан кўра,
Олдингда нақд турган манфаат керак».

Мўминлар бир жону, бир тан эканин,
Қалби сўқир кимса қаёқдан билсин.
Бировга қадаган сўзлар тиканин,
Ўлик қалб эгаси қайдан ҳис қилсин!

Асли, мўмин киши тил ва қўлидан,
Бошқаларга озор бермаган зотдир.
Шунда юрган бўлар Ислом йўлидан,
Ана шундай зотнинг қалби ҳаётдир!

Shokirbek.

Han
07-02-2006, 03:50 AM
Руҳимга бир кафан бўзи етар-да,
Етмас оч нафсимга олтин ва ипак.
Чора йўқ, дастидан мен тушган дардга;
Есам ҳам “тупроққа қорилган кепак...”

Қуёшга тенгласам, келмас ҳизога
Тор ку бу сиғмам дер чексиз фазога
Дум ўйнатиб, ириллар азо-жазога
Менинг нафсим, очкўз, шунчалар кўппак!

Нажиб Фозил