Abu Hurayra
07-10-2006, 07:09 PM
Kimda kimni Militsiyadan tanishlari bo'lsa ogoh bo'lsin, ular ishonib yurgan "halqparvar davlatlar"i ularni ham bir kun emas bir kun tuxmat qilib qamoqqa chirritishi yoki yo'qotib yuborishi mumkin!!!
Cобиқ милиционерлар “ваҳҳобийликда” айбланмоқда
Суръат Икромов
Нашр қилинди: 10 июл, 2006 йил
2006 йилнинг 22 ва 23 феврал кунлари соат эрталабки 5-00 да Тошкент шаҳрида “ваҳҳобийлик” диний оқимида гумон қилиниб собиқ милиция ходимлари қўлга олинган:
Мадумаров Отабек 1973 й. т., 2002 йил августигача ЎзР ИИВ тизимида ишлаган, “ТҲМБ” (“СОБР”) ва “Махсус топшириқ бажарувчи бўлинма” (“Спец. наз”) ходими бўлган, ўз хоҳиши билан ишдан бўшатилган. 2003 йилда ЎзР ЖКнинг 168-моддаси (О. Мадумаровнинг аёлининг сўзларига кўра, сохталаштирилган жиноий иш) билан товламачиликда айбланиб судланган. 2003 йилда амнистияга асосан озодликка чиқарилган. Тошкент шаҳрининг Сирғали бозорида автомобил қисмлари савдоси бўйича кичик бизнес билан шуғулланган.
Йигиталиев Асадулла 1975 й. т., 2003 йил май ойигача ЎзР ИИВ тизимида Тошкент шаҳар Сирғали тумани ИИБда участка нозири вазифасида ишлаган, собиқ милиция катта лейтенанти. 2003 йил сўнггида ЎзР ЖКнинг 210-моддаси (яқин қариндошлари ва қўшниларининг айтишларича, сохталаштирилган жиноий иш) билан порахўрликда айбланиб судланган. 2004 йилда амнистияга асосан озодликка чиқарилган. Тошкент шаҳрининг Сирғали бозорида кичик бизнес билан шуғулланган.
Иккала қўлга олинган шахс Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида яшаган бўлиб, “ваҳҳобийлик” диний оқимига алоқадорликда айбланмоқда. Уларга қуйидаги моддалар қўлланилган: ЎзР ЖКнинг 244-1-моддаси “Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига хавф солувчи материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш”, 244-2-моддаси “Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни ташкил этиш, бошқариш ёки улар фаолиятида иштирок этиш” (О. Мадумаровга); 244-2-моддаси “Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни ташкил этиш, бошқариш ёки улар фаолиятида иштирок этиш”, 248-моддаси “Ўқотар қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар ёки портловчи мосламаларга ноқонуний равишда эгалик қилиш” (А. Йигиталиевга).
“Айблов хулосаси” Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармасининг катта терговчиси, милиция майори Абдужаббор Ҳошимов томонидан тузилган, Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармасининг бошлиғи, милиция майори А. Ф. Фахруддинов билан мувофиқлаштирилган ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари А. К. Ниязов томонидан тасдиқланган.
“Айблов хулосаси” бўйича О. Мадумаров ва А. Йигиталиев Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва 1998 йилдан бери қидирувда бўлган Назаров Обидхон Собитхонович (Обид қори), 1999 йилдан бери қидирувда бўлган Мирзаев Абдували Ашуралиевич (Абдували қори) ва ҳозирда қамоққа олинган ва яқин кунларда Тошкент шаҳри жиноий ишлар бўйича маҳкамасида суди бошланиши кутилаётган имом Руҳиддин Фахруддиновлар бошқарган “ваҳҳобийлик” диний оқимига жалб қилинганлар.
2006 йилнинг 11 июл куни соат 10-00 да Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича маҳкамасида О. Мадумаров ва А. Йигиталиевлар устидан ҳакам Ёқутхон Қодирова раислигида маҳкама жараёни бошланади.
Суръат Икромов,
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари
ташаббускор гуруҳининг раиси
E-mail: surat.i@rambler.ru (surat.i@rmbler.ru)
8 июл, 2006 йил
Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»
Alloh nohaq tuxmat va bo'xtonga uchrab zulm ko'rayatganlarga najoz bersin, din dushmanlariga kifoya qilsin!