View Full Version : Articles and news on Uzb. Source: Muslim Uzbekistan
Webmaster
07-27-2006, 06:54 AM
Assalomu alaykum... Xozirgi kunda xammada xabarlar va yangiliklar ga keng ko'lamda kirish imkoniyati mavjud ... bu news bloklariga kirgan xar bir kishi bir ikkita bosh saxifadagi xabarlar bilan cheklanib qolishi ko'p uchraydi... Quyidagi thread da siyosiy maqolalar va news larni joylashtirishga qaror qildim.. Bu threadda News on Uzb deb nomlangan thread farqli o'laroq jurnalistlarning tanqidiy maqolalari va ular etkazgan to'la va ishonchli ma'lumotlar bayon etiladi... As I have got an access to these reports , would like to share them with you...
Source: http://muslimuzbekistan.com
You are also welcome to quote on some news and article if you wish...
xurmatlar bilan,
-Webmaster
Webmaster
07-27-2006, 06:55 AM
Ўзбекистонда ҳаром ўлган моллар қаерга кўмилмоқда? (http://mail.rambler.ru/Redirect/muslimuzbekistan.net/uz/centralasia/featured/story.php?ID=3483)
Иттифоқ даврида ҳар бир вилоятда ҳаром ўлган моллар танасини қайта ишлайдиган заводлар (“Мясокость”) бўлиб, уларда аҳолидан сотиб олинган ҳаром ўлган моллардан суяк уни, чарм ва бир қатор маҳсулотлар ишлаб чиқарилар эди. Суяк уни паррандачилик саноати учун қимматбаҳо маҳсулот ҳисобланиб, у товуқлар тухуми сонини ошириш учун ишлатиларди.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тобора қашшоқлашиб бораётган аҳоли ҳаром ўлган молларини ушбу заводларга эмас, сомсахона, колбаса цехи ва ошхоналарга арзон нархда топшира бошлади. Натижада вилоятлардаги юқорида кўрсатилган заводлар хонавайрон бўла бошлади. Бугунги кунга келиб бу заводлар республика миқёсида умуман тўхтаб қолди. Юқумли касаллик туфайли ёки яна бошқа сабаблар боис, ҳаром ўлаётган моллар маҳсулотлари эвазига колбаса цехлари тармоғи кундан-кун кенга! йиб кетмоқда.
Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида бир нечта шундай колбаса цехлари мавжуд. Яқинда вазият кўламини ўрганиш мақсадида шундай цехлардан бирининг бошлиғи К. Рамазоновга мурожаат қилганимизда:
- Ҳар килосини 300 сўмдан оламан, йиғилган маҳсулотимни ҳали қайта ишлашга улгурмаяпман. Мана қаранг, – деб ўз омборхонасига таклиф қилди.
Омборхонада қип–қизил, илбиллаб, сасиб кетган гўштлар уйиб ташланган ва улар бетон полда қалашиб ётарди. Бино лойсувоқдан бўлиб, омборхонада на музлатгич, на гўшт осадиган ускуналар бор эди.
- Ахир бозорда гўшт 3000 сўм–ку, сиз 300 сўмдан оламан деяпсиз? – дедик.
- Хоҳласашса шу, бўлмаса ана сомсахонага топширишади. У ерда ҳам шу нархда олади, холос, - деди у.
Кейин Ғиждувон шаҳридаги бир қатор cомсахона, кабобхона ва ошхоналарни айландик.
Ўзини Отабек деб таниш! тирган сомсапаз, олдин молни кўришини, кейин нарх белгилашини ! айтди. К ейин қўшимча қилиб:
- Охирги нарх 500 сўмгача, ака, – деди у. - Қаерга борсангиз ҳам шундан ортиғига олмайди, чунки ҳозир “сезон”, яшчур дейдими, ҳа, қорасон дейдими, кўпайиб кетган. Ҳозир моллар жуда кўп ўлаяпти, ҳамма топширяпти. Кейин сақлайдиган жой ҳам йўқ. Қишда бўлганида нархи бир оз ошарди, – деди Отабек.
Кейин дўконларни айланиб, шундай хулосага келдикки, ҳаром ўлган молларнинг гўштини хоҳлаган дўконда “реализация” қилса бўлар экан.
Бу мусулмончилигимизга зид, шариатда ҳаром қилинган ҳолатларнинг бугун Ўзбекистоннинг ҳамма ерида гувоҳи бўлиш мумкин. Тошкентда ҳам, Самарқандда ҳам, водийда ҳам шу аҳвол.
Мусулмончиликда молни семиртириб, соғлом ҳолда, шариат қоидаларига риоя қилган ҳолда сўйиш буюрилган. Мол сўядиган қушхоналардаги аҳволни ! ўрганиш мақсадида Қарши шаҳридаги қушхона томон йўл олдик. Қушхона ҳовлисида нимагадир семиз ҳўкизлардан кўра сигирлар кўп эди. Шу ерда турган йигитлардан бирига юзландим:
– Ука, нега сўйиладиган молларнинг кўпи сигирлар?
- Ака, ҳозир буқа боқиш “не выгодно”, сигир агар у бўғоз бўлса яна ҳам яхши ташлайди. Қаранг, бу ғунажин 8 ойлик бўғоз, сўйсангиз биласизми қанча гўшт беради? Қани чамалаб айтинг-чи?
Ахир бўғоз бўлса.. - деб, қотиб қолдим. - Билмадим.
- Сиз билмайсиз, биз биламиз, чунки ҳар куни 20-30 тача мол сўямиз. Ҳозир бу молларни сўйиб гўштини ҳарбий қисмга топширамиз. Териси билан ёғи ёнга қоляпти, бизга шу етади. Инсоф билан иш қиламиз. Сигирнинг ичидаги боласига ҳам харидор сероб, ана у ерда Бахтиёр ака ит боқадиган цех очган...
- Ит! - деб сўрадим ундан.
!
- Ҳа ит боқиб, корейсларга сотади. Ит гўштига ! ўзимизни килар ҳам ўрганиб қолди. Биласиз-ку ҳозир, мустақиллик, кун кўриш осон эмас.
Ҳақиқатдан ҳам қушхонада иш қизғин, қассобларнинг қўли қўлига тегмай мол сўймоқда. Қушхона дарвозаси олдида пақир кўтарган болалар чувалашиб юрибди.
Хуллас, сўйилган молдан ҳеч нарса қолмас экан. Ҳатто ҳаром ичаги, елин ва шунга ўхшаш нарсаларини камбағаллар чучварага, қонини эса чўчқа боқувчилар олиб кетар экан.
Энди тушундим, нимага бугун Ўзбекистонда мол мозорлари йўқлигини.
Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»
Webmaster
07-27-2006, 07:04 AM
НАМОЗ ЎҚИШ МАН ЭТИЛАДИ
Янги кун ёмон хабар билан бошланди. Маълум бўлишича, андижонликлар орасида энг оммабоп бўлган чойхонада намоз ўқиш учун ажратилган махсус хона ёпилибди. Чойхона эгаларига эса мусулмонлар учун шароит яратиб берганлари учун катта миқдорда жарима солинибди. Аснода чойхона кузатилаётгани ва шунинг учун кўпчилик у ерга боришга қўрқаётгани ҳақида гап ўтди.
Кейинчалик аниқлашимча, гап «Водий» чойхонаси ҳақида борган экан. Яқиндагина иш бошлаган бу чойхона аҳоли орасида жуда машҳур экан. Бу чойхонага спиртли ичимликлар олиб келиш, боз устига уларни ичиш тақиқланаркан. Бу ерда! диндорлар учун барча шароитлар муҳайё қилиниб, намозни вақтида ўқиш учун жой ажратилган ва ҳатто мулла ҳам таклиф қилинган экан. Андижон шаҳри, умуман бутун Фарғона водийси Ўзбекистоннинг бошқа жойларидан ўзининг диндорлиги билан ажралиб тургани учун чойхонада бундай тартибнинг жорий қилиниши кўпчиликни қаноатлантирар экан. Бунинг устига, менга айтишларича, бу ерда энг моҳир ошпазлар ва ажойиб хизматчилар одамлар хизматига камарбаста эканлар.
- Бу ишни ким қилганини биламиз, - деди мени чойхонадан меҳмонхонага олиб кетаётган таксичи. – Андижонда анчадан бери Тошкентдан келган комиссия кўнглига келган ишни қилиб қилиб юрибди. Намоз ўқияптими - демак террорчи, деб ўйлайди-да.
Афтидан, Андижонда Тошкентдан текширувга келган амалдорларга нисбатан анчадан бери муайян салбий муносабат мавжудга ўхшайди. Андижонликларга кўра, бу одамлар динни мутлақо &#! 1203;урмат қилмайдилар, шаҳарга кела солиб эса ула! р талонч илик билан шуғулланадилар ва одамларнинг охирги чақасигача тортиб олиб, жўнаб кетадилар.
Webmaster
08-01-2006, 05:52 AM
Surat Ikramov, the chair of the Initiative Group of Independent Right Defendants of Uzbekistan (IGIRDU) reported on the 27th of July, 2006, that a woman named Gulsara Inamuddinova, resident of Shermatova Str, 103, of Yangiyul town, Tashkent Region, appealed to HRSU.
On the 19th of July, 2006, at 4 a.m. five armed officials of Tashkent Regional department of Internal Affairs led by Botir Mirakhmedov, an officer of National Security Services (NSS) came to her house.
They requested her to wake her disabled husband Abdukarim Inomuddinov (born in 1959) and son Umidjon Inomuddinov (born in 1983), then performed unsanctioned search of her house, unable to find anything suspicious and her husband and son, left her house asking males to come to regional department of Internal Affairs (IA).
Shortly before those people came to her house Gulsara hid her husband and son in her neighbor’s house out of fear of them being arrested due to the mass arrests of people in Yangiyul.
Gulsara says since 17th of July 29, 2006, police and NSS have been watching her house on cars: white “Nexia” 30Q 34-24, and “Matiz” 11Y 62-54, to arrest her husband and son.
Gulsara says that her husband and son are simple believers; all believers are living in fear in Yangiyul as many innocent people have unlawfully been imprisoned.
Gulsara Inomuddinova sent an appeal to the President I. Karimov, General Public Prosecutor R. Kadirov and the head of Department of Internal Affairs of Tashkent Region, complaining about unlawful actions of law enforcement agencies and asked for help...
Abu Hurayra
08-02-2006, 06:51 AM
Дадахон Ҳасан судда сўроқ қилинди
Абдулла Искандар
Нашр қилинди: 02 август, 2006 йил
31 июль куни таниқли шоир ва ҳофиз Дадахон Ҳасан устидан Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судда судя Илҳом Жалолов раислигида суд мажлиси бошланди. Дадахон Ҳасаннинг ҳимоячиси Суръат Икромовга кўра, ҳофизга жиддий айблар қўйилган. Ҳофиз Дадахон Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси президентига, Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумига қасд қилиш ва жамоатчилик хавфсизлиги ва тартибига хавф солувчи материалларни тайёрлаш ёки тарқатишда айбланмоқда.
2006 йилнинг 31 июль куни, соат 15.00 да бошланган маҳкамада таниқли ўзбек ҳофизи ва шоир Дадахон Ҳасанов устидан суд жараёни бошланган, ҳофизнинг таржимаи ҳоли сўралган ва суд мажлиси жума кунига қолдирилган.
Кузатувчиларга кўра шу куни суд биноси атрофида Тошкентдаги турли ташкилотлар, элчихоналар вакиллари тўпланишган. Улар суд мажлисида жамоатчилик номидан иштирок этишни сўрашган.
Дадахон Ҳасаннинг ҳимоячиларига кўра, айблов хулосаси фуқаро Ҳусниддин Авазовнинг чақимчилигига асосланган. Чақимчига кўра, рўйхатга олинмаган “Эрк” партиясининг аъзолари Ҳазрат Аҳмедов ва Жамол Қутлиевлар Дадахон Ҳасановнинг 2005 йилнинг 13 майидаги Андижон воқеаларига бағишланган қўшиқларини тинглаш билан шуғулланганлар.
2006 йилнинг 12 апрелида Дадахон Ҳасановнинг уйида Ўзбекистон Хавфсизлик хизмати ходимлари тинтув ўтказганлар. Натижада турли қўлёзмалар, интернетдан олинган кўчирма материаллар, “Озодлик” радиосига берилган интервью ва муаллиф ижросидаги қўшиқлар ёзилган аудио кассеталар топилган.
Мустақил кузатувчи Комрон Алиевнинг таъкидлашича, Дадахон Ҳасанга ўхшаб сиёсий қўшиқлари билан халққа танилган ижодкор Ўзбекистонда йўқ, дейиш мумкин.
”Дадахон Ҳасан ҳукумат тузумига қарши тўғридан-тўғри қўшиқ айтди, дейишга, менимча, ҳеч қандай асос йўқ. Андижонда қатлиом бўлганини расмий Тошкентнинг ўзи ҳам инкор этмайди, аммо ушбу қатлиомда улар акрамийларни айбламоқда. Шундай экан, Дадахон Ҳасаннинг қатлиом тўғрисида қўшиқ куйлашга ҳаққи бор”, - деди кузатувчи.
Дадахон Ҳасанов – Ўзбекистонда таниқли ва кўпчилик суйган халқ ҳофизи бўлиб, 1965-1990 йилларда жуда кўплаган мухлисларига эга эди. У Совет даврида ҳам Давлат хавфсизлик қўмитаси ва ИИВ томонидан бир неча бор таъқиб қилинган.
Жумладан, ЎМҲҲТГ матбуот маркази тарқатган матбуот варақасида айтилишича, 1976 йилда Тошкентдаги Свердлов номидаги концерт залида ўтган концертдан кейин Дадахон Ҳасанов милиция томонидан ушланиб, беш кун давомида вақтинчалик қамаш камерасида ушлаб турилган эди.
1992 йилдан тортиб Дадахон Ҳасановга Ўзбекистон телевидениеси ва радиосидагина эмас, балки тўйларда ва кўпчилик тўпланган бошқа жойларда ҳам қўшиқ куйлаш ман қилинган.
"Мен ўзимни мутлақо айбдор деб ҳисобламайман. Мен қўшиқ куйлаганман холос!" - демоқда Дадахон Ҳасанов.
Дадахон Ҳасан Горбачев демократияси пайтида қўлига соз олиб ўзбек ҳалқи дардларини куйлаган ижодкор сифатида тарихга кирди.
Михаил Горбачев сизга айтар нолаларим бор¸ деб куйлаган эди ўшанда Дадахон Ҳасан.
Ҳофизнинг халқ ичида машҳурлиги ҳукуматга тинчлик бермай келди. 90-йиллар бошида у қамоққа олиниб, Ички ишлар вазирлиги ертўласига ташланди. Озод этилгач, узоқ йиллар давомида махсус хизматлар назорати остида яшади. Мамлакат ичида ва ташқарида ҳаракатланиш учун ҳофиз махсус хизматлардан рухсат олиши шарт эди.
Ҳатто унинг қўшиқларини тинглагани учун қамоққа ташланганлар ҳам бўлди. Бухорода яшовчи икки фуқаро Д. Ҳасаннинг Андижон воқеаларига бағишланган қўшиғини тинглагани учун банди қилинди.
Дадахон Ҳасан ўз қўшиқларида адолатсизликларга, ҳукумат амалдорларининг оддий кишиларга нисбатан амалга ошириб келаётган ҳуқуқбузарликларига нисбатан халқ ғазабини ифода этди. Ўзбекистонда ҳофизнинг бу мавзудаги қўшиқлари кенг тарқалган.
“Андижонда қатлиом бўлди” номли қўшиқда қуйидаги мисралар бор:
Эшитмадим деманглар,
Маликалар, башанглар,
Сиз, эй, аҳли гаранглар -
Анжанда қатлиом бўлди.
Президент буйруқларидан,
“Калашников” ўқларидан
Халқ ўқ еб қуйруқларидан -
Анжанда қатлиом бўлди.
Дадахон Ҳасанов устидан бошланган суд мажлиси 4 августга қолдирилди.
Webmaster
08-03-2006, 08:25 AM
02.08.2006 00:58:46
Американинг "Newmont" компанияси Ўзбекистондаги қўшма корхонадан чиқиши мумкинлигини тан олди (http://mail.rambler.ru/Redirect/muslimuzbekistan.net/uz/centralasia/headlines/news.php?ID=5992)
Американинг "Newmont" компанияси ўзининг Ўзбекистондаги олтин қазиб олувчи “Зарафшон-Ньюмонт” қўшма корхонасидаги 50 фоизлик акциясини сотиши мумкин. Бундай қарорни компания раҳбари солиқ тўлаш бўйича талаблардан кейин қабул қилди, деб хабар беради "Интерфакс" агентлиги.
“Компания ўзининг қўшма корхонадаги сармояларини тўла оқлаш учун, жумладан активларни сотиш эҳтимоли ва халқаро суддаги тортишувларни ҳам ҳисобга олган ҳолда имкониятларини ўрганмоқда”, - деди компания вакили.
“2006 йил июнь ойида Ўзбекистон суди қўшма корхона 48 миллион доллар солиқ тўлаши керак деган қарор қабул қилди. Бундан ташқари ҳукумат қўшма корхонанинг шартномалари ва операцияларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бир қатор амалларни қилди”, - қўшимча қилади "Newmont".
Гап Ўзб! екистоннинг Навоий вилояти судининг қарори ҳақида бормоқда. Қарорга кўра, маҳаллий солиқ идораларининг ўзбек-америка қўшма корхонасининг 2002-2004 йиллар учун солиқ бўйича қарзларни тўлаш бўйича талаби қондирилганди. Суд қарорига кўра, қўшма корхонанинг банкдаги ҳисобларига чекловлар қўйилган. Жумладан, корхона фақат мажбурий тўловлар – солиқлар ва бошқа тўловларнигина амалга ошириши ва корхона ходимларига маош тўлаши мумкин.
Бундан ташқари республика расмийлари “Зарафшон-Ньюмонт” учун солиқ бўйича берилган имтиёзларни бекор қилди.
“Зарафшон-Ньюмонт” қўшма корхонаси 1992 йилда "Newmont" ҳамда Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслари бўйича қўмитаси, Навоий ТМК асосий олтин рудаси базаси бўлган Мурунтау карьери атрофини ишлаш учун Навоий ТМК билан ҳамкорликда тузилган. Корхонанинг хом ашё базаси тонна! сига 1,4 грамм олтинни ташкил қилган ҳолатда 220 м! иллион т онна рудага тенгдир.
1992 йилдан то бугунги кунгача қўшма корхона фаолияти Ўзбекистон ҳукуматининг махсус қарори асосида тартибга солинарди. "Newmont" берган хабарга кўра, 2006 йилнинг II чорагида қазиб олинаётган рудада қимматбаҳо тошлар улуши камайиб қолиши сабабли қўшма корхонанинг олтин сотиш бўйича кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга пасайган.
2005 йилда қўшма корхонада ишлаб чиқариш 36 фоизга пасайиб, 7,7 тонна олтинни ташкил қилган. Бунгача экспертлар корхонанинг ҳом ашё базаси 2010-2012 йилларга бориб тугаши керак, деган фикрни билдиргандилар.
Апрель ойида "Интерфакс"га "Newmont" компаниясининг қўшма корхонадаги улушини сотиб олишга "Интеррос" холдинг компанияси қизиқаётгани маълум бўлганди. Американинг энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи "Newmont" компанияси катталиги жиҳатидан д! унёда иккинчи ўринда туради. Компания берган маълумотга кўра, "Newmont" компаниясининг ушбу қўшма корхонадаги улуши 94 миллион долларни ташкил қиларди.
Манба: «Фарғона.Ру»
Webmaster
08-04-2006, 07:04 AM
03.08.2006 17:22:33
Расмий Тошкент Исроилни қўллаб-қувватламади (http://mail.rambler.ru/Redirect/muslimuzbekistan.net/uz/centralasia/mediawatch/story.php?ID=6015)
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига қарашли “Жаҳон” ахборот агентлиги душанба куни тарқатган хабарномасида Исроилнинг Ливандаги ҳарбий амалиётлари “ғайриинсоний” дея таърифланади.
“Ливаннинг Қана қишлоғида асосан бегуноҳ аёл ва болалардан иборат 60 одамнинг ўлдирилиши ушбу ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш кераклигини яна бир бор тасдиқлайди”, – дейилади расмий Тошкент баёнотида.
Исроил томони бундай баёнотнинг эълон қилинишини Каримов ҳукуматидан мутлақо кутмаган кўринади.
Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги муносабатларда нимадир ўзгаргандек...
Узоқ йиллар давомида Исроилнинг ташқи сиёсат масалаларидаги содиқ иттифоқчиси саналган Ўзбекистон ҳукуматининг сўнгги танқидий чиқишига наҳотки фақат Ливандаги қонли воқеалар туртки бўлган бўлса?
Бирлашган миллатлар ташкилотида мустаu! 9;ил давлат сифатида овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритган Ўзбекистон яқин-яқингача БМТда АҚШ ва Исроилга мувофиқ тарзда овоз бериб келгани маълум.
Бу вазият ҳам сўнгги пайтларда ўзгарди.
Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Офер Морено Ўзбекистон Исроил ўртасидаги муносабатларни никоҳга ўхшатади.
“Бир-биримизни севамиз, аммо баъзи вақтлари келишмаслигимиз мумкин”, – дейди у.
Ўзбекистон ва Исроил келиша олмаган ўша “баъзи вақтлар”нинг кузатилмагани, бўлган тақдирда ҳам улар жамоатчиликдан сир сақланганини эътиборга олсак, айни пайтда давлатлар ўртасидаги никоҳ бузилиш томон кетмаяптимикан?
Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон томони тарқатган баёнотидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.
“Ўзбекистон томонидан бундай бир томонлама баёнотни биринчи бор кўришим. Ўзбекистон бизнинг муаммоларимиз борасида ҳеч! қачон танқидий позиция тутмаган эди. Улар вазиятд! ан келиб чиқиб бу масалада бошқачароқ баёнот беришини кутган эдик. Бундай баёнотдан албатта ҳафсаламиз пир бўлди”, – дейди О. Морено.
Ўзбекистон ҳукумати Исроилнинг Ливандаги ҳарбий амалиётларга қарши чиқар экан, бу албатта аксар ўзбекистонликларнинг кайфияти билан ҳамоҳангдир. Бу борада аҳолининг аксари мусулмонлардан таркиб топгани аҳамиятли эмас.
Айни пайтда дунё ҳамжамияти Исроилни урушни тўхтатишга чақирмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати ўз баёноти билан Ливандаги урушга таъсир этишга ҳаракат қилишдан йироқ.
“Бироқ кўп йиллар давомида Исроилнинг барча ҳарбий харакатларини қўллаб-қувватлаб келган расмий Тошкент ўзининг баёноти билан ташқи сиёсатидаги номутаносиблигини яна бир бор кўрсатяпти”, – дейди таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев.
Таҳлилчига кўра, АҚШ билан келишмаётган Ўзбекистон раҳб! арияти АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг яқин иттифоқчиси Исроилга нисбатан ҳам ўз муносабатини кўрсатиши керак эди.
2005 йил 13 май куни Андижондаги намойишнинг Ўзбекистон ҳукумат кучлари томонидан қонли бостирилиши мамлакатнинг Ғарб давлатлари ва АҚШ билан муносабатларини совуқлаштирган омиллардан бири бўлиб хизмат қилди.
Президент Каримов: “Андижондаги воқеалар мамлакатда ҳарбий базасидан маҳрум бўлган аламзада кучларнинг иши”, - дея АҚШга ишора ҳам қилган эди.
Андижонда террорчилар билан қонли тўқнашув содир бўлганини айтиб келаётган расмий Тошкент ўша куни юзлаб тинч аҳолининг қурбон бўлганини эътироф этгани йўқ.
Халқаро танқидлар ортиб борар экан, Ўзбекистон раҳбарияти афтидан жаҳон сиёсий саҳнасида салмоқли таъсирга эга бўлган Исроил томон боқар эди.
Лондонда! ги Халқаро муносабатлар бўйича Қироллик инстутинин! г тад 179;иқотчиси Ширин Акинернинг айтишича, Тошкентнинг Исроил борасида бугунги мавқеи, ўз вақтида Андижон воқеаси юзасидан Ўзбекистоннинг Исроил томонидан кутилганидек қўллаб-қувватланмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
“Ўзбекистон расмийлари Исроил уларни Андижондаги воқеа юзасидан очиқчасига қўллаб-қувватламаган деб ҳисоблайди. Улар ўзларининг террорчилик ҳужумларидан азият чекаётганини айтган бўлсалар ҳам, уларга Исроил тарафкашлик қилмади. Ўзбекистон Исроилни барибир икки юзламачи сиёсат олиб бораётган Ғарб лагеридаги давлатлардан бири деб ҳисоблайди”, – дейди Ширин Акинер.
Президент Каримовнинг Андижон воқеаларидан сўнг ташқи сиёсатини Россия фойдасига ўзгартириш қарори қатъийлигини билдириб келади. Исроил томони ҳам Ўзбекистоннинг Ливандаги ҳарбий амалиётларни қоралаши, Ўзбекистон раҳбариятининг ташu! 9;и сиёсатидаги эврилишининг ҳосиласи эканини англайдигандек.
“Халқаро майдонда Ўзбекистон айрим давлатлар томон ўз ташқи сиёсатини ўзгартиргани аён. Бу стратегик эврилишлар биз билан боғлиқ эмас, аммо улар у ёки бу давлатларга, шу жумладан Исроил билан муносабатларга таъсир этиши мумкин”, - дейди Исроил ташқи сиёсат идорасининг вакили Офер Морено.
13 May voqealari da minglab o'z fuqarolaring o'limiga sabab bo'lgan bu O'zbekiston xukumatini inson xuquqlari to'grisida biror gap aytishga xaqqi yo'q!!!!!
Webmaster
08-09-2006, 07:29 AM
Ўш Давлат университетида бирданига 1200 талаба ўқишдан четлатилган. Бу ҳақда “Азаттиқ” радиоси (“Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати) хабар қилади. Бундай кескин қадамга талабалар рўйхатидаги “ўлик жонлар”ни аниқлаш бўйича олиб борилган текширувлар сабаб бўлган. Маълум бўлишича, кўпчилик талабалар фақат “қоғозда”гина ўқир эканлар, аслида эса улар Россияга пул ишлаш учун кетган эканлар.
Webmaster
08-09-2006, 07:31 AM
Август сафарбарлиги, валюта заҳираси ва ўзбекона қутқарув (http://mail.rambler.ru/Redirect/muslimuzbekistan.net/uz/centralasia/mediawatch/story.php?ID=6113) Ўтган ҳафта Ўзбекистон марказий нашрлари август ойининг бошлангани, яъни бу ойдаги “зарбдор меҳнат пахтадан юқори ҳосил олиш гарови” эканига диққат қаратган.
“Халқ Сўзи” рўзномасининг биринчи саҳифасидаги долзарб меҳнатга чақириқлар ва деҳқонларга меҳнатни ташкил қилишни ўргатувчи қўлланмага хос мақолалар беихтиёр дала шийпонларига илинадиган деворий газеталарни эслатади.
“...“Халқ Сўзи” саҳифаларида август ойида бутун мамлакатимиз далаларидаги аҳвол ҳақида тезкор чиқишлар бериб борилади” дея ёзган рўзнома Сурхондарё вилоятига алоҳида эътибор беришини таъкидлайди. Чунки Сурхондарё мамлакат жанубида бўлгани учун “илк ҳосил шу ерда нишона” беради ва вилоят ўтган йили “қолоқликка барҳам беролмади,” деб ёзади рўзнома 1 август сонида.
“Бугун тракторни ғўза қатор ораларида “йўрғалатиб” эмас, “одимлатиб” юргизиш керак бўлади” қабилида маслаҳатлар берган рўзнома нафақат вилоят ва туман ҳокимлари, балки қишлоқ ва маҳалла оқс! оқоллари ҳам одамлар орасига кириб “барча меҳнат аҳлини пахтазордаги юмушларга сафарбар этиш борасида қизғин иш олиб бораётирлар” деб хабар беради.
Марказий рўзномалар фермерлар ва механизаторлар ҳақида очерклар, мустақиллик даврида эришилган ютуқларини санаб ўтувчи Ўзбекистон қаҳрамонларининг мақолаларини чоп этишни давом эттириб, 15 йиллик “тўйга муносиб тўёна”лар тайёрланаётгани ҳақида хабар қилади.
“Ўзбекистон Овози”нинг Марказий Банк раиси Файзулла Муллажонов билан қарийб икки саҳифалик суҳбати пул тизими соҳасидаги 15 йиллик сиёсатни сарҳисоб қилади. Жаноб Муллажанов ўтган йили аҳолининг пул даромадлари 44 фоизга ошгани, инфляция даражаси 1994 йилги 1132,4 фоиздан ўтган йилга келиб 7,8 фоизга тушганини айтади. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари ўтган олти ой ичида 24,4 фоизга ошганини айтади, ле! кин унинг рақамлардаги ифодаси ўқувчига сир бўлиб ! қо лади.
Ташқи сиёсат борасида бу ҳафта ҳам сиёсий шарҳловчи Иброҳим Норматов байроқни қўлдан бермаган. “Ўзбекистон овози”даги “Лоқайд дунё” номли мақоласида Норматов жаноблари жаҳон ҳамжамиятини Ливандаги ҳалокатга лоқайдлик билан қарашда айблайди. Муаллиф БМТ хавфсизлик кенгашида Ливан масаласиниyu муҳокама қилиниши ҳақида гапириб, ташкилотни можарога нохолис ёндашишда танқид қилади. “БМТ ҳатто битта жумлани ҳам ўтказа олмади. Унинг халқаро ҳакамлиги қаёқда қолди?” дея савол берган муаллиф жавобни “демократияни ниқоб қилиб олган” мамлакатдан қидиради.
“Инсон ва Қонун” рўзномасидаги “Қози бўл, ҳакам бўл, инсоф билан бўл!” номли шарҳида жаноб Норматов айни БМТ ва номи айтилмаган “демократия даҳосини” янада кучлироқ танқид остига олади.
“Мо! ҳият” ҳафталигидаги бош мақолада эса Иброҳим Норматов хориж матбуотини Ўзбекистоннинг 15 йиллик ташқи сиёсатидаги ҳар бир қадамга турли тамғалар босишга уринишда айблаган.
“XXI Аср” ҳафталиги эса Ўзбекистондаги айрим хорижий нодавлат ташкилотлари кирдикорини фош қилувчи мақола эълон қилган. Унда жумладан, яқинда суд томонидан ёпилган АҚШнинг “Уинрок Интернэйшнл” (Winrock International) қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатувчи ташкилот фаолиятига батафсил тўхталган.
Ташкилот “...ўтган 12 йиллик фаолияти давомида аёллар ва ёшлардан иборат гуруҳлар тузиб, улар учун 183 минг доллар сарфлаб....ўнлаб опа-сингилларимизни хорижга қишлоқ хўжалиги соҳасини эмас, балки “инсон ҳуқуқларини” ўрганишга юборди” деб ёзади муаллиф Умид Арслонбеков.
Муаллиф ёш мустақил давлатларга ахборот уруши эълон қилинган пайтда фу&! #1179;ароларни огоҳликка ундаб, муросасиз курашга тайёр ! туришга чорлайди.
“Ҳуррият” ҳафталигида эса Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати фақат Тошкентда доимий рўйхатдан ўтган фуқароларга ёрдам кўрсатишини танқид қилиб, бу конституцияга ҳам зид экани, инсон ҳаётини сақлаб қолиш унинг миллати ёки доимий рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигига боғлиқ бўлмаслиги лозимлигини таъкидлайди.
Манба: «Би-би-си»
Webmaster
08-09-2006, 07:32 AM
Қорасувлик машҳур имом Рафиқ қори Камолов махсус хизмат ходимлари томонидан отиб ташланган (http://mail.rambler.ru/Redirect/muslimuzbekistan.net/uz/centralasia/featured/story.php?ID=6098)
«Фарғона.Ру»нинг Қирғизистондаги ўз мухбири Алишер Соиповнинг хабар қилишича, бугун отиб ташланган Қорасув масжиди имоми Муҳаммадрафиқ Камоловнинг жасади Ўш шаҳар касалхонаси ўликхонасидан унинг қариндошларига топширилган. Мусулмонларнинг урф-одатларига кўра, эътиборли руҳонийни бугун шом пайтигача дафн қиладилар.
Рафиқ қори Камоловнинг ўлдирилиш тафсилотлари ҳалигача маълум эмас. Фожеадан хабар топган маҳаллий журналистлар марҳумнинг қариндошлари ва милиционерлардан воқеа тафсилотларини суриштириб билишга уринмоқдалар. Бироқ Ўш-Қорасув йўлида бугун кундузи содир бўлган воқеанинг қандай бўлганини ҳозирча ҳеч ким аниқ айтиб бера олмаяпти. Расмийлар ҳам бу воқеа юзасидан ҳозиргача бирор-бир изоҳ бермаганлар.
Маҳаллий милиция ходимлари ўзларининг бу нохуш ҳодисага ало&! #1179;адорликларини қатъиян инкор қилмоқдалар. Уларга кўра, блок-постдаги ўққа тутиш республика Миллий хавфсизлик хизматига бўйсунувчи «Альфа» махсус топшириқ бажарувчи гуруҳи ходимлари томонидан амалга оширилган. Бу тузилмадан эса содир бўлган воқеа юзасидан ҳеч қандай расмий маълумот келиб тушмаган.
Таниқли имом ёки у билан бирга кетаётган кишиларнинг қай бир ҳатти-ҳаракати автоматик қурол қўллашга сабаб бўлгани маълум эмас.
«Фарғона.Ру»нинг ҳуқуқ-тартибот органларидан олган маълумотларига кўра, масканда ўққа тутилган машинада имом билан бирга яна икки киши бўлган. Шахси аниқланмаган бу одамларнинг жасадлари ҳозирча Ўш шаҳар касалхонасида ётибди.
Сал аввалроқ маълум бўлишича, марҳумнинг акаси, эътиборли дин олими Содиқ қори Камолуддин ҳам Рафиқ қорининг жанозасиг! а қатнашиш учун Бишкекдан учиб келган.
Маҳ! аллий а& #1203;оли ҳамда Қорасув масжиди қавми расмийларнинг содир бўлган воқеа юзасидан жўялироқ изоҳот беришларини сабрсизлик билан кутаяптилар. Алишер Соипов
Манба: «Фарғона.Ру»
Webmaster
08-09-2006, 07:33 AM
Исроилликлар Ливанга бомба ёғдиряптилар, бироқ "Ҳизбуллоҳ"нинг ракеталари ҳам камаймаяпти (http://mail.rambler.ru/Redirect/muslimuzbekistan.net/uz/worldnews/middle_east/story.php?ID=6086)
Пайшанба куни Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ливан ҳудудидаги 70 дан ортиқ иншоотга ҳужум қилди. Байрутнинг жанубий ҳудудлари кучли ракета-бомба зарбаларига учради. Бош вазир Эхуд Олмерт: “Исроил Ливанда мақсадига етиши (“Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий инфратузилмасини яксон қилиши – “Известия”)га яқин қолди”, - дея Италиянинг “Corriere della Sera” жаридасига интервью берди. Бироқ сўнгги кунларда бўлаётган воқеалар бу сўзларни тасдиқламаяпти. Ва умуман, воқеалар ривожини кузатсангиз, худди Исроил қандайдир виртуал рақиб - шарпа билан жанг олиб бораётгандек тасаввур ҳосил бўлади.
Масалан, чоршанба куни “Ҳизбуллоҳ” жангчилари Исроил бўйлаб “Хайбар-1” реактив снарядларини отиш бўйича рекорд натижа кўрсатдилар – 231 ракета отдилар. Ракеталар биринчи марта Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғигача учиб борди. Биттас! и Ливан билан чегарадош ердан 80 километр жанубда жойлашган Бисанда, бошқаси Жанин шарқидаги Факувада портлади. Бир тинч фуқаро ҳалок бўлди ва 19 киши жароҳатланди.
Пайшанба куни эрталабки маълумотларга кўра, Ливандаги жангларда Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ)нинг 6 бригадаси қатнашяпти – бу 10 минг аскар дегани. Қўмондонлик можаро бошланганидан бери 350-400 нафар “Ҳизбуллоҳ” жангчилари йўқ қилинганлиги тўғрисида, Ливан ҳудудидаги янги-янги сектор ва тепаликларнинг Исроил назорати остига ўтганлиги тўғрисида маълумот беради. Раҳбарият амалиёт тўхтатилишининг тахминий муддатларини айтади – бир, узоғи билан икки ҳафта.
Бироқ “қўрғон” ҳеч қуламаяпти. Мана, уч ҳафтадирки, “Ҳизбуллоҳ” Яқин Шарқдаги энг қудратли ҳарбий механизмга муваффақият билан қаршилик кўрсата оляпти. Экс! пертлар бу фавқулодда ҳодисани таҳлил қ! ;илишга уринмоқдалар. ““Ҳизбуллоҳ” жангчилари АҚШ ва Исроил армиялари инструкцияларидан очиқчасига ўзлаштириб олинган маҳоратли тактикани қўлламоқдалар, - дейди БМТ тинчликпарварлик кучларининг Жанубий Ливандаги собиқ матбуот котиби Тимур Гоксел. – Уларнинг мунтазам таркиби 700 нафардан ошмайди, бироқ шу ҳолатда улар осонлик билан 7 минг нафаргача аскарни сафарбар қиладилар. 10-20 жангчидан иборат ҳаракатчан гуруҳларга бўлиниб ҳаракат қиладилар”.
““Ҳизбуллоҳ” уч нарсага эришишга муваффақ бўлди: душманга вертолётлардан фойдаланишга халақит бериш, душман танклари учун хавф яратиш ҳамда унинг пиёдасини у одатланмаган қўл жангига киришишга мажбур қилиш”, - деди “La Stampa” жаридасига берган интервьюсида Байрутдаги академия ўқитувчиси ва заҳирадаги генерал Ханим Хотаит.
Генерал “Ҳизбуллоҳ” жангчиларининг Исроил ама! лиётига узоқ ва пухта тайёрланганликларини қуйидагича изоҳлади: “Гап шох-бутоқлар билан бекитилган ўнлаб ҳандақлар тўғрисида кетяпти. Пиёда ҳужумга киришган вақтда исёнчилар унинг иложи борича яқинроқ келгунигача қўйиб берадилар ва бирданига зарба бериб ўша паналардан отилиб чиқадилар. Ўша паналардан улар кутилмаганда қўл гранатомётларидан ветолётга қарата ўт очиб қолишлари ҳам мумкин. Улар атроф-жавонибни аъло даражада биладилар, Исроил техникасини ўрганиб чиққанлар. Масалан, “Merkava” танки корпусининг орқа қисмида сездирмай маҳв этиш мумкин бўлган икки “ўлим нуқтаси”га эга эканлигини улар биладилар”.
Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»
Webmaster
08-09-2006, 07:35 AM
"Ҳизбуллоҳ" Исроил қўшинлари Ливандан чиқиб кетмагунига қадар ўт очишни тўхтатмайди (http://mail.rambler.ru/Redirect/muslimuzbekistan.net/uz/worldnews/middle_east/story.php?ID=6087)
Исроил қўшинлари Ливан ҳудудида қолар экан, “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти Исроилга қарши ҳарбий ҳаракатларини тўхтатмайди. Бу ҳақда бугун Ливан вазирлар маҳкамаси аъзоси, “Ҳизбуллоҳ” вакили Муҳаммад Фунайш маълум қилди.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши қабул қилмоқчи бўлаётган Ливандаги вазият бўйича резолюция тўғрисида гапираётиб, Ливан энергетика ва сув заҳиралари вазири бундай деди: “Ливанда биронта ҳам Исроил аскари қолмаслиги керак, биз фақат шу шарт остидагина резолюция қоидаларига риоя қиламиз. Акс ҳолда, биз бу ҳужжат талабларини бажармаймиз”.
Эслатиб ўтиш жоизки, Фуод Синиора ҳукуматида “Ҳизбуллоҳ”нинг икки аъзоси бор.
Аввалроқ АҚШ ва Франция БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюция лойиҳасини келишиб олдилар. Ушбу ҳужжат можаро тарафларини зудлик билан ўт очиш! ни тўхтатишга чақиради. Шу билан бир қаторда у яҳудийлар давлати ҳудуди янги ракета зарбаларига учраган тақдирда, Исроилга жавоб ҳарбий ҳаракатларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Ҳозирги вақтда Исроил қўшинлари Ливан ҳудудининг бир неча километр ичкарисида ҳаракат қилмоқда. Исроил “Ҳизбуллоҳ” жангчилари тарафидан янги ҳужумларнинг олдини олиш учун “қалқон ҳудуди” ташкил этишни зарур деб ҳисоблайди.
Париж ва Вашингтон ўртасида келишилган ҳамда Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги зўравонликларни зудлик билан тўхтатиш талаб этилган резолюция лойиҳаси кеча БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қолган ўн беш аъзоси муҳокамасига тақдим этилиши лозим эди. Москва вақти билан тахминан 23:00 да БМТ бош қароргоҳида Хавфсизлик Кенгашидаги элчиларнинг бу ҳужжат борасидаги масла&! #1203;атлари бошланган.
“Биз резолюция қабул этил! ишида ол динга силжишга эришиш учун ишимизни якшанба куни ҳам давом эттиришга тайёрмиз, - деди журналистларга АҚШнинг БМТ ҳузуридаги доимий элчиси Жон Болтон. – Мен башорат қилмоқчи эмасман, бироқ ўйлашимча, лойиҳани тарқатганимиздан сўнг элчилар ўз пойтахтлари билан маслаҳат қилишни ва у ердан давлатлари раҳбарияти муносабатини олишни хоҳлаб қоладилар. Биз ўз томонимиздан иложи борича тезроқ ҳаракат қилишга тайёрмиз”.
БМТдаги эътиборли доираларнинг айтишларича, резолюция юзасидан Хавфсизлик Кенгашининг қолган аъзолари билан келишиб олиш учун икки кун керак бўлади ва амалда у бўйича овоз бериш келаётган ҳафтанинг бошида ўтказилади.
Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»
Webmaster
08-09-2006, 07:35 AM
Ўзбекистонда давлат буғдой ҳосилини фермерлардан олиб қўймоқда (http://mail.rambler.ru/Redirect/muslimuzbekistan.net/uz/centralasia/mediawatch/story.php?ID=6088)
Расмий маълумотларга кўра, бу йил Ўзбекистонда энг кўп миқдорда - 6 миллион тоннадан ошиқ буғдой ҳосили йиғилган. Мустақил манбалар давлат деҳқонларга тегишли донни олиб қўяётганини қайд қилишади.
Бу йилги дон мавсуми назорати учун 60 мингга яқин ҳуқуқ-тартибот органлари xодимлари сафарбар қилингани ва милиция xодимларининг бевосита буғдой далаларида навбатчиликка қўйилгани таъкидланади.
Мавсум тугалланмоқда, Ўзбекистон қишлоқ xўжалиги вазирлиги бу йил 6 миллион 100 минг тонна ҳосил йиғилганини маълум қилди.
1992-93 йилларда дон маҳсулотини етиштириш 2 миллион тоннани ташкил этган. Бу йилги xирмон муносабати билан Ўзбекистон президентининг ўзбек ғаллакорларига табриги эълон қилинган.
Ўзбекистон Қишлоқ xўжалиги вазири ўринбосарининг маҳаллий матбуотга берган интервь! юсида айтилишича, ўтказилаётган ислоҳотлар, агротеxник xизмат кўрсатишнинг юқорилиги, фермерлар манфаатдорлиги унумдорликка эришишда муҳим омил бўлиб xизмат қилган.
Марказий нашрларда ғаллачиликдаги муваффақиятлар эътирофланаркан, бу борада фермерларнинг манфаатдорлиги ҳақида аниқ маълумот учрамайди. Асосий эътибор агротеxник xизмат, уруғчилик ва теxник таъминот масалаларининг уюшқоқлик билан ўтказилганига қаратилади.
Мустақил манбаларга кўра, фермер xўжалиги манфаатдор бўлмаган ва мажбуран белгиланган ғалла ҳосилдорлигининг ортаётгани қишлоқ xўжалиги устидан назоратнинг тобора кескинлашаётганини ва фермерлар аҳволининг оғирлашаётганини кўрсатмоқда.
Муxолифатдаги “Озод деҳқонлар” партияси вакили Баҳодир Намозовга кўра, ғалла етиштиришдан ўзбек фермери манфаатдор эмаслиги аниқ, бироқ шунга u! 9;арамай, давлат буюртмаси давом этмоқда.
“Ғ! ;алла эк маган фермернинг ери тортиб олинади, ғалла экишдан деҳқонга қандай фойда борлиги ўйлаб кўрилмаяпти, фермерлар ғаллани сотиб олиб режа бажаришга мажбур бўлишмоқда”, - дейди Намозов.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Марат Зоҳидовга кўра, ўзбек фермерлари етиштираётган дон асосан ароқ заводларига мўлжалланмоқда, шу боис ҳам фермерлар ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ишлатилмоқда.
“Шартнома деҳқонга босим ўтказиш учун бир томонлама тузилмоқда, фермерга эса бўш қоғоз тутқазилмоқда. Бундан ташқари буғдойни олиб пули тўланмаяпти. Ўзбек фермерлари қул сифатида ишлатилмоқда”, - дейди Зоҳидов.
Ўзбекистонда фермер xўжаликлари расман эркин тузилма бўлса-да, бироқ уларнинг қандай шароитда ва қандай ҳосил экишларини давлат белгилаб беради. Уларнинг ўз уюшмалари мавжуд, бироқ! уюшма ҳукумат томонидан ташкил этилган ва белгиланган йўриқлар асосида иш кўради.
Ўзбек фермерларининг мустақил уюшмага бирлашиш ҳаракатлари эса кескин қаршиликка учраган. Тошкент вилояти фермерлари бирлашмасининг собиқ раиси Абдураҳмон Ҳосиловга кўра, вилоят фермерлар бирлашмасини республика бирлашмасига айлантириш учун чақирилган таъсис қурултойи барбод бўлган. Қурултойга беш вилоятдан ташриф буюрган фермерларнинг йўли тўсилган.
“Деҳқонларнинг республика миқёсида бирлашишини истамайдиган одамлар бор. Ҳукумат томонидан ташкил этилган Фермерлар уюшмаси эса фақат ҳукумат қарорларини бажаради ва фермерлар манфаатини ҳимоя қила олмайди”, - дейди Ҳосилов.
Абдураҳмон Ҳосилов Тошкент вилоятидаги фермерлар режадаги ва режадан ташқаридаги бу йилги буғдойни оxиригача давлатга топширишга мажбур бўлишган. Унинг айти! шича, бу ҳолат давлат бюджетидаги етишмовчиликлар билан ! боғ ;лиқ. Давлат буғдойни оxирги килограммгача йиғиштириб олишга мажбур бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, республиканинг турли вилоятларида давлат белгилаган режани бажармаган фермер xўжаликлари прокуратурага чақирилмоқда. Айрим xўжаликлар бозордан 200 сўмдан дон олиб давлатга 180 сўмдан топширишга мажбур бўлишмоқда. Мустақил кузатувчиларга кўра, деҳқонларнинг асосий тирикчилик манбаи бўлиб келган ғалладан бўшаган майдонга бошқа экинларни экиш тақиқланган. Малик Мансур
Webmaster
08-09-2006, 07:36 AM
Обрўли журнал кимнинг “қонхўр”лигига ишора қилди? (http://mail.rambler.ru/Redirect/muslimuzbekistan.net/uz/centralasia/mediawatch/story.php?ID=6089)
Германияда чоп қилинадиган обрўли журналлардан бири бўлмиш “Шпигел” ўзининг 31 июлдаги сонида Ўзбекистон режимини ва шахсан президент Ислом Каримовни “қитиқловчи” мақола чоп этди.
Журналда 4 саҳифани тўлдирган мақолада И. Каримов “қонхўр ва золим ҳукмдор”, деб аталади ва бундесвер, яъни немис армияси “тинч намойишчилар қонини тўккан диктатор” билан ҳамкорлик қилишда айбланади.
“Шпигел”даги мақолага “Тошкенлик қонхўр” (Der Blutsaufer von Tashkent) деб сарлавҳа қўйилган. Сарлавҳа тагида И. Каримовнинг хўмрайиб турган сурати берилган.
Мақола муаллифи мухолифатдаги “Эрк” партияси бош котиби Отаназар Орипов, “Серқуëш Ўзбекистоним” коалицияси етакчиси Нигора Ҳидоятова ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромов билан суҳбатлашганини ëзади.
Мақоланинг учинчи ва тўртинчи саҳ! ;ифасида икки сурат ёнма-ён берилган. Бир суратда қамоқхона ҳовлисини тўлдириб тиз чўкиб ўтирган маҳкум эркаклар тасвирланган. Ëнидаги суратда эса тирикчилик ташвишида бозорни тўлдирган ўзбек аëллари акс эттирилган.
“Эркаклар қамоқда, аëллар бозорда”, деган мужда бор бу тасвирда”, - дейди Германияда яшайдиган ўзбек журналисти Анвар Усмонов.
А. Усмонов “Шпигел” журнали Германиядаги энг обрўли нашрлардан эканини таъкидлади ва унинг бу фикрини немис журналисти Маркус Бенсманн ҳам қўллаб-қувватлади.
“Аввалига “Шпигел” журналининг Германиядаги энг обрўли ва таъсирга эга нашр эканини таъкидлаш зарур. Бу журнал “Тошкентлик қонхўр” деган ваҳимали сарлавҳа остида тўрт саҳифани тўлдирган батафсил мақола ëзиши Каримов билан дўстлашишни истаган немис сиëсатчилари учун катта зарбадир”, - дейди М. Бенсманн.
Унинг сўзларига кўра, журналда эълон u! 9;илинган мақола расмий Берлиннинг Ўзбекистон билан бо&#! 1171;ли& #1179; сиëсатига таъсир қилиши табиийдир.
“Шпигел” сиëсатни ўзгартиришга қодир бўлган Германиядаги бир неча нашрлардан биридир. Афсусланарли томони шундаки, бу мақола август ойида, барча сиëсатчилар таътилга кетган вақтда чоп қилинди. Бошқа томондан Яқин Шарқ олов ичида қолаëтган бир пайтда бундай обрўли журналнинг Ўзбекистонда Каримов олиб бораëтган тазйиқ сиëсатини танқид қилувчи мақолани эълон қилиши масаланинг муҳимлигидан далолатдир”, - деди немис журналисти.
Дунëда юз бераëтган бир-биридан даҳшатли воқеалар Андижонда юз берган воқеаларни ëки Ўзбекистон деган мамлакат мустабид зулми остида эзилаëтгани ҳақидаги хабарларни бир четга суриб қўймадими?
Бу саволга жавоб берар экан М. Бенсманн: “Албатта, халқаро жамоатчиликни ҳозир Ливан ва Дарфурдаги воқеалар кў! проқ ташвишга солмоқда. Аммо бу Каримов жиноятлари унутилди, дегани эмас. Факт фактлигича қолаверади. Каримов тинч намойишга чиққан ўз халқини қирди. Қирғинбарот сиëсат эса тараққиëт учун асос бўла олмайди. Каримов режими тарих саҳнасидан супуриб ташланиши керак”, - деди.
“Шпигел”даги мақола муаллифи Германия Мудофаа вазирлиги мулозимларининг сиëсий тақдирини савол остига қўяди. Унда ёзилишича, Германиянинг Термиздаги ҳарбий базасига немис журналистларининг бориши тақиқланибди.
Бу эса, М. Бенсманнинг таъкидича, Германия конституциясига мутлақо зиддир.
“Немис журналистлари Германия армияси қаерда нима қилаëтганини билиш ҳуқуқига эга. Конституция берган ҳуқуқни ҳали ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Журналистларнинг Термиздаги базага киритилмаганининг фош &! #1179;илиниши Каримов режимига яқин туришга интилаë! тганлар учун улкан зарба бўлди. Ҳозир биз бу юзадан расмий Берлиндан расмий изоҳ кутмоқдамиз”, - деди М. Бенсманн.
Мақолага “Тошкентлик қонхўр” деб сарлавҳа берилган бўлиб, сарлавҳа остига Ислом Каримовнинг сурати қўйилиши “қонхўр” ким эканига ишора ўлароқ қабул қилинади. Мақола давомида ўзгача қарашларни темир супурги билан супураëтган режимнинг аксилинсонийлиги очиб берилади.
Ўзбек расмийлари Ўзбекистон ҳақида танқидий мақола ëзган чет эллик журналистларни мамлакат ички ишларига аралашишда айблайди.
Маркус Бенсманн фикрича эса, бирор мамлакатда кишилар ҳукумат томонидан тазйиқ қилинаëтган экан, энди бу умуминсоният муаммосига айланади.
“Ўзбекистон бундан истисно эмас. “Шпигел” журнали Каримовни қонхўр деб атади. Агар бутун жиддий матбуот тизимини ағдар-тўнтар қилсангиз ҳам, бирор мамлака! т раҳбари шаънига бундан-да қаҳрлироқ айбнома янграганини эсламаймиз ва демак бу айбловларга жиддий асослар бор”, - деди немис журналисти.
Абдулла Искандар
Webmaster
08-14-2006, 06:02 AM
“Зарафшон-Нюмонт” америкалик xодимларини ватанига жўнатди (http://mail.rambler.ru/Redirect/muslimuzbekistan.net/uz/centralasia/headlines/news.php?ID=6274)
АҚШга қарашли “Нюмонт Майнинг” олтин қазиш ва қайта ишлаш компанияси томонидан асос солинган ва Ўзбекистонда ишлаётган “Зарафшон-Нюмонт” қўшма корxонасининг баъзи америкалик xизматчилари корxона иши тўxтаб қолгани муносабати билан ватанига жўнатилди.
Бир ҳафтадан ошиқроқ вақт илгари “Зарафшон-Нюмонт”нинг Ўзбекистондаги фаолияти солиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли тўxтатилган, баъзи мулклари ва банкдаги ҳисоб рақами музлатилган ҳамда қайта ишланган олтин экспорти тўxтатилган эди. “Нюмонт” раҳбарияти Ўзбекистон ҳукуматини солиқ баҳонасида мулкидан айирмоқчи бўлганликда гумон қилмоқда ва бундай шароитда ишлай олмаслигини ҳамда солиқ билан боғлиқ муаммо ҳал қилинмаса, Ўзбекистондан чиқиб кетишини маълум қилди.
Ўзбекистон ҳукумати “Зарафшон-Нюмонт” 48 миллион долл! ар миқдорда солиқ тўламаган, демоқда. Унинг вакилларига кўра, корxона Ўзбекистон солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлардан xоли бўлиши керак эди. Бироқ солиқ идоралари буни инкор этмоқдалар. Қўшма корxона қошида 900 га яқин киши ишлайди.
Webmaster
08-14-2006, 06:04 AM
Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубов ва унинг ҳамкасби Ўзбекистонни тарк этдилар (http://mail.rambler.ru/Redirect/muslimuzbekistan.net/uz/centralasia/mediawatch/story.php?ID=6264)
Ўзбекистондаги энг таниқли ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири, яриммашруъ тарзда ишлайдиган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг (ЎИҲЖ) раиси Толиб Ёқубов ҳамда унинг ҳамкасби, ташкилот котибияти аъзоси Абдужалил Бойматов айни пайтда Олма-отадалар.
Шу йилнинг 31 июль куни эрталаб иккала ҳуқуқ ҳимоячиси ноқонуний равишда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишиб, эртаси куни Олма-отага етиб олишган. Бу ерда улар Қозоғистон инсон ҳуқуқлари ҳамда қонунчиликка риоя этиш бўйича халқаро бюрога ёрдам сўраб мурожаат қилганлар. Ўша куннинг ўзидаёқ Толиб Ёқубов Франция элчихонасидан узоқ муддатли виза ҳамда санаси кўрсатилмаган авиачипта олган. У тез орада - ўз ҳамкасбининг сал аввал Ирландиянинг Москвадаги элчихонасига юборилган паспорти Британиянинг Қозоғи! стондаги элчихонасига жўнатиб юборилиши билан чет элга учиб кетмоқчи эди.
Бироқ 3 август куни Олма-ота полиция патрули иккала ҳуқуқ ҳимоячисини ўзлари ижарада турган уйлари ёнида ушлаган. Барча ҳужжатлари жойида бўлган Толиб Ёқубов беш соатлик савол-жавобдан кейин қўйиб юборилган. А. Бойматовни эса қабул-тақсимот пунктига жойлаштирганлар, у ҳали ҳам ўша ерда.
Бир оз ўтгач БМТ қочоқлар иши бўйича Олий Комиссариат Бошқармасининг (ҚИОКБ) Олма-отадаги ваколатхонасига мурожаат қилган Толиб Ёқубов у ердан бошпана изловчи шахс сертификатини олган. Унинг ҳамкасбига ҳам ана шундай ҳужжат берилган. Бироқ ҳозирча қоғоз БМТ қочоқлар иши бўйича Олий Комиссариат Бошқармаси ваколатхонаси идорасида ётибди, шунга қарамай, ҚИОКБ ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзбекистонли! к расмийларга бериб юборилишига йўл қўймаслик илтимоси б! илан 178;озоғистон ТИВга вербал нота юборган. Бунга, айрим маълумотларга кўра, Толиб Ёқубовга Ўзбекистонда қидирув эълон қилинганлиги сабаб бўлган.
1996 йилда тузилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) ўзини Ўзбекистондаги энг эътиборли ва йирик ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаси ўлароқ кўрсатган. Рўйхатга олинмаган бу ташкилотнинг юзлаган аъзолари ҳозиргача Ўзбекистоннинг ўн икки вилоятида ишлаётгандилар. Ташкилот Ўзбекистондаги вазият бўйича муқобил маърузалар тақдим этиш билан ЕҲҲТ ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комитетлари мажлисларида бир неча марта иштирок этганди. Шу пайтгача ЎИҲЖга қарши кичик ҳужумларни амалга ошириб турган расмийлар Андижон фожеасидан кейин ҳуқуқ ҳимоячилари билан жиддийроқ шуғуллана бошлаганлар. Айни пайтда мазкур ташкилотнинг етти фаоли турли! айбловлар билан панжара ортида ўтирибдилар.
ЎИҲЖ раисига қарши ҳам жиноий иш қўзғатилган: Т. Ёқубовни бунгача Ўзбекистондаги бошқа бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти фаоли билан уруш чиқарган икки аёлни кўпчиликнинг олдида ҳақорат қилганликда айблаганлар. 16 июль куни милиция ходимларидан иборат гуруҳ Ёқубов истиқомат қиладиган хонадонга “ташриф буюрганлар”, бироқ у келганларга эшик очмаган ва эртаси кунидан бошлаб, мамлакатни тарк этишга қарор қилгунича, дўстлариникида яшириб юрган.
Унинг ҳамкасбига 15 июль куни судга келиш ҳақида чақирув қоғози келган. Абдужалил Бойматовнинг ким сифатида судга чақирилгани маълум эмас. Ўзини судлашларидан чўчиган Бойматов Т. Ёқубовга қўшилган ва у билан бирга Ўзбекистонни тарк этган, бу пайт унинг ёнида паспортининг нусхасидан бош&#! 1179;а ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган.
Т! олиб Ё&# 1179;убов асосли равишда ўз оила аъзолари ва ташкилотдаги қолган ҳамкасбларига қарши қатағон бошланиши мумкин, дея тахмин қилади, шунинг учун ташкилот фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш имкониятини истисно қилмайди. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячиси Каримов режими узоқ турмаслигига амин. Толиб Ёқубов Абдужалил Бойматов эркинликка чиққанига ва унга ҳеч нарса ҳавф солмаётганига ўзи ишонч ҳосил қилмагунича Олма-отада қолмоқчи.
Бу ҳуқуқ ҳимоячилари қочганларида Қозоғистондан «буфер ҳудуд» ўлароқ фойдаланган биринчи ҳодиса эмас. Бир йил аввал сиёсий қочоқ мақомини олган ва айни пайтда Ҳолландияда бўлган тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Лариса Конакова Ўзбекистонни ана шу тарзда тарк этишга мажбур бўлганди. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуu! 9;лари бўйича мустақил ташкилотнинг Андижон бўлими раиси Лутфулло Шамсуддинов ҳам ўз вақтида АҚШга Қозоғистон орқали кетганди. Андрей Гришин
Pythagor
12-04-2006, 07:05 AM
Каримов помиловал всех несовершеннолетних преступников
В связи с 14-летием принятия конституции в Узбекистане будут амнистированы лица, которым на момент совершения ими преступления не исполнилось 18 лет, осужденные старше 60 лет, женщины, иностранные граждане, а также лица, не совершившие деяний, представляющих общественную опасность. Об этом РИА Новости сообщили в Генпрокуратуре среднеазиатской республики.
По словам представителей Генпрокуратуры, под амнистию не попадают лица, совершившие умышленные убийства при отягчающих обстоятельствах, особо опасные рецидивисты, осужденные, которые принимали участие в деятельности запрещенных организаций и совершили в их составе преступления против мира и безопасности, а также заключенные, систематически нарушающие тюремный режим.
В соответствии с законодательством Узбекистана, с 2005 года решение об амнистии принимается Сенатом республики по представлению президента Ислама Каримова.
До 2005 года решение об амнистии являлось исключительно прерогативой главы государства.
Source (http://lenta.ru/news/2006/12/04/amnesty/)
vBulletin® v3.7.3, Copyright ©2000-2008, Jelsoft Enterprises Ltd.