View Full Version : Tilni tiymoq kerak..
Shokirbek
08-09-2006, 06:52 AM
Ushbu nasihatnoma bir hikoyani tarjima qilgan yigitga mansub bo'lib, hikoyani mana bu yerda (http://forum.arbuz.com/showthread.php?p=483923#post483923)o'qishingiz mumkin..
Аллоҳ таоло тилни беҳуда сўзлардан тийишни иймони комил мўминлар сифатидан, деб Қуръони Каримда баён қилди:
1. Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. 2. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. 3. Улар беҳуда — фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир. 4. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир. 5. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. 6. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар. 7. Энди ким шундан ўзгани (яъни зино ва шу каби шариати Исломийяда ҳаром қилинган бошқа нарсаларни) истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир. 8. Улар (яъни мўминлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қилгувчи кишилардир. 9. Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир. 10—11. Ана ўшалар Фирдавс (жаннатига) меросхўр бўлгувчи ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар.
Диққатга сазовор, улуғ ҳикмат билан тузилган илоҳий тартибга ва Фирдавс жаннатининг меросхўрлари бўлмиш баркамол мўминлар сифатларининг сафига жиддийроқ эътибор қаратинг.
Биринчи ўриндаги сифатлари: Намозни хушуъ билан адо этадилар.
Иккинчи ўринда: Беҳуда – фойдасиз сўз ва амаллардан юз ўгирадилар.
Учинчиси: Закотни берадилар.
Тўртинчиси: Авратларини ҳаромдан – зинодан сақлайдилар.
Бешинчиси: Омонатларига ва берган аҳд – паймонларига риоя қиладилар.
Олтинчиси: Намозларини ўз вақтида ўқиб, қазо бўлишидан сақланадилар.
Тартиб аввало намоз билан бошланиб намоз билан тугаяпти. Демак бу, намознинг жуда катта аҳамият касб этишига далолат қилади. Намозни бехушуъ ўқиш ва ўз вақтидан ўтказиб ўқийвериш билан киши комил мўминлар сифатига ноил бўла олмаслигини билдиради.
Сафнинг икинчиси тилни беҳуда сўздан тийишга бериляпти. Қуръони Каримни қўлдан қўймай, ҳамиша ўқиб юрувчи сиз азизларга Қуръонда намоз билан закот доим бирга, ёнма-ён келиши махфий эмас. Лекин бу ўринда билганингизга хилоф ўлароқ намоз билан закот ораси ажратилмоқда. Лағв – беҳуда сўз ва амалдан четланиш сифати закотдан муқаддам қўйиляпти. Кўпларнинг нафратини бирдек қўзғайдиган зинодек жирканч жиноятдан сақланишдан олдин, тилдан сақланиш илгари қўйиляпти. Имом Бухорий саҳиҳларида Саҳл ибн Саъд ривоят қилган ҳадисда ҳам айни шу тартибни кузатиш мумкин.
Росулуллоҳ :" Икки жағи ораси ва икки оёғи орасини ҳаромдан сақлашга кафолат берган кишига, мен жаннатга кафолат берурман", дедилар.
Беҳуда сўз ва амаллардан юз ўгиришни баён қилингандан кейингина закот бериш, омонатга ва аҳд-паймонга риоя қилишга навбат берилмоқда. Эътиборга молик, ҳикматга тўла бўлган бу илоҳий тартибни шунчаки тасодиф деб ўйламанг. Ҳошо, бундай ўйламайсиз.
Жаноби Росулуллоҳ баркамол мўмин сифатини баён қилганларида ҳам тилни қўлдан муқаддам қўйганлар.
Абу Мусо Росулуллоҳ дан сўрадилар:
– Ё Росулуллоҳ, мусулмонларнинг энг афзали ким?
– Мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат қолган кишидир. –дедилар.
Суфён ибн Абдуллоҳ Росулуллоҳ дан сўрадилар:
– Ё Росулуллоҳ, мен маҳкам ушлаб амал қиладиган иш ҳақида айтсангиз.
– Роббим Аллоҳ дегин, сўнг тўғри йўлда собит бўл !
– Ё Росулуллоҳ, мен учун энг хатарли деб билган нарсангиз нима?
Жаноби Росулуллоҳ муборак тилларини ушлаб "мана бу!" дедилар.
Саҳобалардан Абдуллоҳ Сафога кўтарилиб талбия айтдилар, сўнгра тилларига қарата хитоб қила бошладилар: "Эй тил яхшиликни сўзла, ўлжалик бўласан, надомат чекмасдан олдин сукут сақла, саломат қоласан!".
Атрофдагилар: "Абу Абдурраҳмон, бу ўзингиз айтаётган сўзми ёки бирон бир жойдан эшитдингизми?", дедилар. "Йўқ, бу ўзимнинг гапим эмас, Росулуллоҳдан "Одам боласининг аксар хатоси тилидандир" деганларини эшитган эдим", деб жавоб бердилар.
Тилнинг офатлари жуда кўп. У офатлар асосан икки қисмга бўлинади.
Биринчиси: Керакли ўринда ҳақ сўзни айтмаслик, шаръий илмни яширмоқ. Гапириш матлуб ўринда оғизга талқон солгандек сукут сақламоқ.
Жасоратдан таълим берган, мислсиз жасорат соҳиби пайғамбаримиз марҳамат қилиб дедилар:
"Огоҳ бўлинг! Одамлардан бўлган хавф сизлардан бирингиз ҳақни кўра-била туриб уни айтмай қолишидан тўсиб қўймасин. Ҳақни гапириш ёки Буюк Аллоҳни эслатиб қўйиш ажални яқинлаштирмайди, ризқни узоқлаштириб қўймайди".
Иккинчиси: Тилни беўрин, бефойда ишлатиш. Беҳуда, зарарли сўзларни сўзлаш. Тил офатларининг бу қисми жуда кўп бўлиб, биз уларни номинигина айтиб, фақат улардан бирига батафсилроқ тўхтаймиз.
Шу ўринда рисоланинг давомини ўқишга шошилманг. Қуйидаги тил офатлари билан танишишдан олдин, миттигина суяксиз тил қанчалар гуноҳ қила олишини бир ўйлаб кўринг. Тилни нималардан сақлаш керак, тил офатларининг сони нечтага етиши мумкинлигини чамалаб кўринг. Сўнгра "Тил офатлари" сарлавҳаси остида берилаётган тил томонидан содир этилажак маъсият ва жиноятларни бирма-бир ўқинг. Бир тил офатини ўқиб бўлганингиздан сўнг, иккинчисига ўтмасдан олдин ҳаётингиз саҳифаларини варақлаб чиқинг. Шу гуноҳ сиз томондан содир этилганми, йўқми ўйлаб кўринг. Ҳаёт саҳифаларингиздан бу гуноҳни топа олмасангиз Аллоҳга ҳамд айтиб, бу гуноҳга тушиб қолишдан Унинг ўзидан паноҳ сўранг ва тил офати охирига тўғри () белгисини қўйинг. Агар бу гуноҳ ҳаёт саҳифаларингизда топилса хато () белгисини қўйингда, дарҳол, ҳеч кечиктирмай муолажага киришинг. Мисоли:
1- Ширкона калималарни талаффуз этиш.
Дуо қилаётган кишининг "Пири устозлар қўлласин", сафарга кузатувчининг "Руҳи арвоҳлар ёр бўлсин, аждодлар мададкор бўлсин", ўрнидан тураётган кишининг "Ё Али, ё пирим", демоғи, овқат пиширувчининг "Менинг қўлим эмас, палончининг пир қўли", деб айтилган ширкона сўзлардек.
Шуни ўқиб бўлганингиз ҳамоно ўтмишингизга назар солинг. Бу гуноҳни ўтмишингиздан топа олмасангиз, Аллоҳга ҳамд айтиб, () тўғри белгисини қўйинг ва келажагингизга ҳушёр бўлинг.
Муваҳҳидлар пешвоси Иброҳим алайҳис салом :"Парвардигорим, мени ва болаларимни бутларга бандалик қилишдан йироқ қилгин. Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар", деб дуо қилардилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис салом ҳам :"Эй бор Худоё, Сенга шерик келтириб қўймоқдан Ўзингга илтижо қилиб паноҳ сўрайман...", деб дуоларида ширкка тушиб қолишдан паноҳ тилар эдилар.
Shokirbek
08-09-2006, 06:54 AM
2-Барча пайғамбарлар, хусусан охирга пайғамбар Муҳаммад соллоҳу алайҳим ва салламни таҳқирловчи сўзларни айтиш.
Буни ҳам аввалги тариқада текшириб кўринг.
3- Ғийбат
Бу гуноҳни қилганманми ёки йўқми, деб ўзингизга савол беринг. Ўтмишингизни варақланг. "Ҳа, кеча бир йиғинда гапга қизиқиб кетиб фалончини ғийбат қилиб қўйибман. Ийе, кечадан олдинги куни ҳам икки уч кишига тил теккизиб қўйибман-ку. Бундан уч кун олдин ҳам айни шу аҳвол. Вой шўрим, ҳар йиғинда бир ғийбат, бир мазах топилаяпти-ку".
Ана шу тариқада ўзингизни имтиҳон қилинг. Амаллрингиз қиёмат кунида адолат мезонига қўйлмасдан бурун ўзингиз амалларингизни ўлчаб кўринг.
Салаф солиҳлар тилнинг тарбиясига жуда катта этибор беришган. "Саҳиҳ" соҳиби Абу Абдуллоҳ Бухорий "Умид қиламанки, Аллоҳ таоло қиёматда мендан ғийбат ҳақида сўрамайди", деган эканлар. Юқорида "40 йилдан буён ортидан пушаймон бўладиган сўзни айтганим йўқ" деган салафларнинг сўзини келтирган эдик. Ибн Аби Дунё "Муҳосабатун нафс" номли китобларида ибратомуз ҳикояни келтирадилар:
Бир киши кўчадан ўтиб кетаётиб баланд иморатга кўзи тушади. "Вой-бўй, тоза юқорига кўтарибди-ку", дейди. Шу заҳоти ўзига келиб "Бу гапни нега айтдим"? Бу гап охратимга фойдаси борми? Йўқ. Дунёимга-чи, йўқ. Эй тил, дунё ва охиратга фойдаси бўлмаган гапни нега айтдинг? Мен сени бир боплаб таъзирингни бермасам бўлмас, деб узоқ муддат рўза тутган экан.
Яна бир киши аср намозидан сўнг ўзига таниш бўлган кишиникига бориб эшик қоқади. Эшикни бир кичик ғулом очади.
– Фалончи уйдами?
– Уйдалар.
– Чақиринг.
– Ухлаб ётибдилар.
– Асрдан кейин ҳам уйқуми?!
– Ҳозир уйғотиб чиқаман.
Ғулом ичкарига киради. Киши тезда орқасига қайтиб кетади. Ғулом ичкаридан чиқиб кишининг эшикдан анча узоқлашиб қолганини кўриб унинг орқасидан эргашади. Етиб келгач эшик қоққувчи ўзини маломат қилиб йиғлаётганини кўради. У одам нуқул бир гапни такрорлаб йиғлар эди: "Сен қачондан бери одамларга хўжайин бўлиб қолдинг. Асрдан кейин ухлайдими, пешиндан кейин ухлайдими, сен уларга вақт белгилайсанми ёки улар ўзигами?!"
Тил офатлари
1- Ширкона калималарни талаффуз этиш.
Мисол дуо қилаётган кишининг "пири устозлар қўлласин", сафарга кузатувчининг "руҳи арвоҳлар ёр бўлсин, аждодлар мададкор бўлсин", ўрнидан тураётган кишининг "Ё Али, ё пирим", деб айтиши, овқат пиширувчининг "Менинг қўлим эмас палончи пирнинг қўли", дейишдек ширкона сўзлар.
2- Аллоҳ таолонинг муқаддас зотида, исмида, сифатида бўлмаган нарсаларни гапириш.
3- Динни таҳқирловчи ибораларни ишлатиш.
Мисоли: "Санъат ҳар қандай диндан афзал" , "Дин афюндир" , "Дин қолоқликдир" .
4-Барча пайғамбарлар, хусусан охирги пайғамбар Муҳаммад ни таҳқирловчи сўзларни айтиш.
Пайғамбарлар ҳурмати билан ҳисоблашмай тилига эрк берганлар дунё ва охиратда бежазо қолмайдилар. Дунё маҳкамасидан чап бериб ўтганлар, қиёмат маҳкамасида тутиладилар.
57. Албатта Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига озор берадиган кимсаларни Аллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлагандир ва улар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир.
5-Адолатсиз ажрим.
Келишмаётган икки томон орасида ноҳақ ажрим қилиш. Ҳатто ўз фарзандингиз, қўни қўшнилар фарзандлари ораларида ҳам.
6-Аллоҳ нозил қилган ҳукмдан бошқаси билан ҳукм қилиш.
7-Диний анъаналарни бажараётган мўмин ва мўминаларни камситиш. Ҳижоб ва соқолни калака қилиш.
8-Аллоҳ ва росули номидан ёлғон гапириш.
Яъни, Аллоҳ ва Росули айтмаган сўзни "айтди"дейиш. Шунинг муқобилида Аллоҳ ва Росулидан келган бирон бир нарсани инкор этиш.
9- Илмга асосланмай, ҳавойи хоҳиш билан фатво бериш.
Айниқса бу жиноят илм остонасида турганлар ва илмдан мутлақ бехабарлар орасида кўплаб топилади. "Ундай қилса ҳам бўлаверади, бундай қилса ҳам бўлаверади. Қилган ишинг ихтилоф қилган уламоларнинг биронтасининг сўзига тўғри келиб қолади", дейдилар. Айтаётган сўзларининг қанчалар жиноят эканлигини англаб етганларида эди, бу сўзларни айтишга журъат қилмаган бўлур эдилар. Айтган қабеҳ сўзлари учун қиёмат куни бошларига тушадигин оғир балоларни билганларида эди, шу гапларга оғиз жуфтлашдан кўра соқов ўтишни афзал кўрар эдилар.
10- Аллоҳдан бошқаси номига қасам ичиш. "Нон урсин, пичоқ урсин", иборалари ҳам шулар жумласидандир.
11-Ёлғон гувоҳлик бериш.
12-Ота-онага "Уф!" дейиш.
13-Иғво.
14-Бўҳтон.
15-Ғийбат ва одамларни бир–бирига гижгижламоқ.
16-Ёлғончилик.
17-Сўкиниш, ҳақорат, бепарда, беҳаё сўзларни айтиш.
18-Қарғаш.
Қарғаш икки қисмга бўлинади:
Биринчиси: рухсат берилган дуойи бад.
Иккинчиси: ман этилган дуойи бад.
Биз батафсил тўхтамоқчи бўлган мавзу шудир.
19-Чақимчилик.
20-Сирни фош этиш.
21-Мунофиқлик.
22-Лаганбардорлик.
23-Шариатда ман қилинган шеър ва қўшиқларни айтиш ва эшитиш.
24-Масхаралаш, мазах истеҳзо қилиш.
Мисоли: пакана, чўлоқ деб хилқатига тил текизиш. Оиша онамиз София онамиз нинг бўйлари пастлигига шама қилиб кетганларида, жаноби Росулуллоҳ ачиқланиб: "Денгизга ташланса денгизни булғаб юборадиган калимани айтдинг", деган эканлар.
Баъзи талабалар ўзларига ёқмаган олимларни, устозларни "бу нимани биларди", "бу пешка", дейишлари ҳам денгизни балчиққа айлантириб юборувчи гапдир.
25- Эзмалик, сергаплик, сафсатабозлик.
26-Димоғда гапириш.
Росулуллоҳ марҳамат қилиб дедилар: "Мен суядиган энг севимлиларингиз ва қиёмат кунида менга жуда яқин ўринда ўтиргувчиларингиз энг гўзал ахлоққа эга бўлганларингиздир.
Мен хушламас энг ёмонларингиз ва қиёмат кунида мендан жуда узоқ ўринларда бўлгучиларингиз маҳмадоналар, сафсатабозлар ва мутафайҳиқлар", дедилар. Саҳобалар сўрашди: Мутафайҳиқлар кимдир? "Димоғдор, мутакаббирлар", деб жавоб бердилар.
27-Хотин кишининг ўз эрига бегона аёллар жамоли ҳақида гапириши, эрга кўрган билган аёлларини васфлаши.
28-Қазф—покиза аёл ёки эркакни бузуқликда айблаш
29-Ўринсиз мадҳ – маддоҳлик.
30-Қасамхўрлик. Савдода молини қасам билан ўтказиш.
Shokirbek
08-09-2006, 06:54 AM
31-Аёл киши овозини кўтариб кўча-кўйда гапириши.
32-Аёллар бегона эркакларга овозини мулойимроқ қилиб гапириши.
33-Давр, замон, шамол ва ҳайвонларни сўкиш, лаънатлаш.
34-Жеркиш, ўдағайлаш.
35-Исломда бўлмаган "байрам" деб нишонланган кунларда бир-бирини қутлаш, муборакбод этиш.
36-Масжидда йўқотиб қўйган нарсасини бақириб излаш.
37-Мусибат тушганда овозини борича кўтариб йиғлаш.
38-Ношукрлик. Аллоҳ неъматларини эсламаслик, унга шукр айтмаслик. Неъмат қадрига е етмаслик.
39-Нонкўрлик. Бировнинг сизга бўлган яхшилигини унутиш. Эрга қарата: "сендан ҳеч яхшилик кўрмадим" ёки "шу хонадонга келин бўлиб тушганимдан бери рўшнолик топмадим", дейиш.
40-Аллоҳни кам зикр қилиш. Тонгги ва тунги зикрларни мутлоқ тарк этиш.
41-Фолбиннинг гапини тасдиқлаш. "Фолбиннинг гапи тўғрига ўхшаяпти..." деб иккиланиш ҳам айни тасдиқдир.
42-Мусулмоннинг ўлимига яримта калима билан бўлсада сабабчи бўлиб қолиш.
43-Мусулмон кишини кофир ёки мунофиқ, бидъатчи, деб аташ.
44-Ноўрин баҳслашиш, мунозара, тортишув.
45-Қуръонни тарк қилиш, яъни тиловат қилмай қўйиш.
Тил ноҳақ валдираб шунча кўп жиноят қилгани етмагандек, индамай туриб, лом-мим демай, учини тиш ва лаблари орасидан чиқариб, рақибларини масхара қилиши ҳам унинг катта бир офатларидан. Бу билан эгасининг анча-мунча ахлоқ-одобдан узоқ эканини ошкор қилиб қўяди.
Эни икки энлик , бўйи эса тўрт эннинг ёнверида бўлган тилнинг жиноятлари бу рўйхат билан тугамайди. Биз ёзмай ташлаб кетганлари ҳам талайгина. Ҳар бир келтирилган тил офатларининг шариатимизда далил бор. Кичик ҳажмдаги рисоламиз чўзилиб кетмаслиги учун далилларни келтирмадик.
Субҳаналлоҳ! Ҳайратланмай илож йўқ.
Тишлар ортида беркилган, суяксиз митти тил 45 дан ортиқ жиноят қилишга қодир экан. Бу гуноҳларнинг айрими гуноҳи кабиралар туркумига кирса, айрими кичик гуноҳлардан ҳисобланади. Кичик гуноҳлар эса давомли қилиш билан катта гуноҳларга айланиб кетади.
Қўлингиздаги тил офатларини баён қилинган рўйхат Қуръонда келган лағв калимасига тафсир ва мисолдир. Комил мўминлар сифатининг иккинчиси ҳам лағвдан юз ўгиришдир.
Эзгуликдан маҳрум бахти қаро шахслар қисқа ҳаёти давомида ана шу гуноҳларнинг ҳаммасини қилишга улгуради ва тавбасиз дунёдан кўз юмиб асфала софилинга гирифтор бўлади.
Кимлардир, билмайми, бу гуноҳларнинг битта-яримтасига тушиб қолади. Дарҳол эс-хушини йиғиб, иймон нидосига лаббай, деб тавба тазарруъга шўнғийди. Саҳарларда туриб, қилмишидан уялиб,буюк Аллоҳ ҳузурида содиқ кўз ёшларини тўкиб, истиғфорлар айтади.
Яна кимлардир бу рўйхатни доим кўз ўнгида сақлаб, уйида, ишхонасида ўзи билан бирга ҳамроҳ қилиб ушбу маъсиятларга тушиб қолишдан ўзини эҳтиёт қилиб юради. Бу гуноҳлардан жирканиб бирон бирини тилига яқинлаштирмайди. Ҳаёти дунёда тилию дили покиза ўтиб, охиратда улуғ мақомларга кўтарилади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни шулар жумласидан қилсин. Аллоҳумма омийн.
Тил офатларидан бири қарғиш ва унинг икки қисмга бўлиниши ҳақида юқорида ишора қилиб ўтган эдик. Рухсат берилган дуойи бад, ман этилган дуойи бад.
Ман этилган дуойи бад ҳам ўз ўрнида икки қисмга бўлинади. Биринчиси: дуойи бадга ҳақлик бўлмаган инсонларни ва ҳайвонларни қарғаш. Иккинчиси: ўзини ўзи қарғаш, фарзандини қарғаш, эрини қарғашдир. Биз ана шу кейингисини ёритишга уринамиз.
Росули акрам дедилар:
"Ўзларингиз ҳақингизга дуойи бад қилмангиз, фарзандларингиз зарарига дуойи бад қилмангиз, мол мулкларингиз ҳақига дуойи бад қилмангиз Аллоҳ томонидан бўлган ижобат соатларига дуойи бадингиз тўғри келиб қолса дуойингиз мустажоб бўлгай "
"Биров ўзини ўзи қарғармиди", деб ажабланишга шошилманг. Ажабланишдан олдин мусулмончиликни даъво қилувчи хонадонларга хаёлан саёҳат уюштиринг. Тилла тишлар ортидан ғазабнок чиқаётган телба-тескари сўзларга қулоқ тутинг. Шунда ҳовлиқиб келган ажабланиш хижолат чекиб ортга чекинади.
Энди қулоқларга таниш, оддий ҳолга айланган қинғир қарғишлардан намуналар келтирамиз:
"Қўлгинанг синсин, қўлгинанг ириб тушсин".
"Отинг ўчсин".
"Падаринга лаънат".
"Ҳудо урсин, жин урсин".
"Башаранг қурсин, дийдоринг қурсин".
"Афтинг қурсин".
"Қуриб кетгур".
"Яшшамагур".
"Баттар бўл бадбахт, бу кунингдан беш баттар бўл".
"Оғзингдан қонинг келсин".
"Ақлинг қурсин, бефаросат".
"Балога гирифтор бўлгур.
"Жувонмарг ўлгур".
"Ер ютгур".
"Бу кунингдан кўра ўлганинг яхши".
"Жонимдан тўйиб кетдим".
"Ҳаётдан тўйдим".
"Агар гапим ёлғон бўлса тил тортмай ўлай".
"Қўшганинг билан қўшмозор бўл".
"Тиржаймай ўл. Куйдирган калладек тиржайгани тиржайган".
"Тирноққа зор бўлиб ўт".
Ушбулар қулоққа таниш қарғишлар эди. Фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, уларни таҳқирлаб айтиладиган мол, эшак, ҳўкиз, сволоч, латта, ландовур, сен одам бўлмайсан барибир ва шунга ўхшаш тиллар одатланиб қолган сўкинишларни келтирмадик. Чунки мавзумиз қарғиш ҳақида бўлгани учун бир мавзуни иккинчисига қўшгимиз келмади.
Ўзбек аёлларининг тилларидан жаранглаб чиқадиган мазкур қарғишлардан айримларининг мағзини чақиб кўрайлик.
Онанинг меҳнатини қадрламай, янги ювиб дазмолланган кўйлак-шимни кўчада йиртиб, ифлос қилиб уйга моғори чиқиб кириб келган ўйноқи болага кўзи тушган онанинг оғзидан отилиб чиққани: "Ҳа нима бўлди, йиқилдингми?! Баттар бўл, бадбахт! Бу кунингдан беш баттар бўл! Пишириб қўйибдими кўчада?! "
" Баттар" зиёда, ортиқ маъносида. "Бадбахт" эса бахти қаро, толейи паст, дегани.
Агар она айтганича бўлиб, бола бу ҳолидан беш баттар, яъни беш баробар зиёда бўлса, қандай аҳволга тушиши мумкин?
Биринчи гал йиқилганда оёғи тирналган бўлиши мумкин. Жароҳат икки баробар бўлса лат ейиши мумкин. Учинчи галда синиши мумкин. Тўртинчисида эса бутунлай ишдан чиқиб шал бўлиши мумкин. Бешинчисида қўлни мутлақо кесиб ташлаш ҳаддига етиши мумкин.
Худо кўрсатмасин. Ҳақиқатдан шундай бўлиб чиқса, боласини қарғаган аёл буни ўзининг қарғишидан деб билмайди. "Эй Худо, нима ёмонлик қилувдик, бечора болагинам... " деб кўз ёши тўкиб олади.
"Ақлинг қурсин", яъни жинни бўл дегани. "Отинг ўчсин", яъни сендан ном нишон қолмасин ва яна бир маъноси: насл насабинг қирилиб кетсин, бепушт бўл, дегани.
"Балога гирифтор бўлгур". Гирифтор дучор бўл, йўлиқ дегани.
"Шўринг қурисин", яъни бахтинг очилмасин, бахтинг қаро бўлсин дегани. Бундай оналар, келажакда қизларининг бахти очилмаса хафа ҳам бўлиб қўйишади. Ҳолбуки, ўзлари қиз бечорани енгил хатоси учун ҳам 18–19ёшга киргунича неча бор "шўринг қурсин" деб қарғаб келганлар. Агар оғизларидан чиқиб турган калималар тошга ўхшаш бўлганда эди "шўринг қургур"ни эшитавериб фарзанд бечора 16 ёшига етмай тошлар тагида ўлиб кетар эди. Булар онанинг аччиқ устида боласига ёки бошқаларга нисбатан қарата айтганлари эди.
Гоҳида инсон ўзини ўзи ҳам қарғар экан. Ёлғончи йигитнинг "сени севаман, сенсиз туролмайман", деган муҳаббат изҳор қилиб айтган ишқий сўзларига алданган қизлар йигитдан бевафоликни кўриб "бу кунимдан кўра ўлганим яхши", "ҳаётдан тўйдим","эй Худо, жонимни олиб қўя қолгин", деб бошларини деворга урадилар. Бу кўпроқ яримта нони бутун бўлар, деб узоқ шаҳарларга ўқишга ёлғиз жўнатилган қизларда содир бўлади.
Гоҳида ҳаётнинг ўткинчи оғирликларига бардош қила олмаганлар ҳам ўзларини шу тариқа қарғайдилар. Шошқалоқлар қарғишлари ургунича бўлмай бўйинга сиртмоқ тортиб қўя қоладилар. Бунга ҳаётий мисоллар тарихда эмас, бугунги кунимизда қалашиб ётибди. Буларнинг бари Аллоҳнинг неъматига нонкўрликдир. Ҳаёт неъматига ношукрликдир. Илоҳий инъомни қадрламасликдир. Аслида инсон бу ҳаёти дунёда абадий яшаш учун келмаган. Ҳамма орзу ҳавасларни бу дунёга боғлаш қаттиқ янглишишдир. Бу фоний ҳаёт биз учун чин абадий ҳаёт учун бир бекат холос.
"Қўшганинг билан қўшмозор бўл". Жуфтинг билан кўмил, дегани. Бу қарғиш баъзан келинидан ёлчимаган қайнона оғзидан келинга қаратилса, баъзида келиннинг ўзидан кундошига қаратилад.
Юқорида келтирганларимиз (яъни оғиздан чиққан атиги бир қарғиш таъсир этиши ҳаётда бўлиши мумкин эмас,) деб эътироз билдиришга шошилманг.
Ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин.
aloqador bayt:
Tilim seni tilim-tilim tilayin,
Boshimga ne kelsa sendan bilayin...
Asadbek
08-10-2006, 07:57 AM
Mavzuga yaqin bo'lgan kichik bir Flash-nasihat:
Chandiq - har narsaning izi qoladi... (http://www.somnambula.net/flash.php?t=shram&x=550&y=400)
Lady_G
08-10-2006, 08:05 AM
Mavzuga yaqin bo'lgan kichik bir Flash-nasihat:
Chandiq - har narsaning izi qoladi... (http://www.somnambula.net/flash.php?t=shram&x=550&y=400)
Mana bunisiyam juda yahshi :)
Ray&Ad_vnutri (http://www.somnambula.net/flash.php?t=haveninside&x=550&y=400)
Cimkent
08-12-2006, 05:29 AM
2
Тил офатлари
1- Ширкона калималарни талаффуз этиш.
Мисол ўрнидан тураётган кишининг "Ё Али, ё пирим", деб айтишидек ширкона сўзлар.
.
ma'lumotlar uchun rahmat. Lekin,
masalan siznining bir chiroyli yoxud nojo'ya ishingiz tufayli esidan chiqarolmay o'tirgan bir kimsaning, sizdan olisda har qadam-da "Yo Shokirbek" "Voy Shokirbek" deb birnecha kun eslab yurishi ham ofat bo'ladimi?
"Yo pirim" yoki "Yo Ali" deyish ham shuningdek yodga olish emasmi?
Chunki bunday deganlarning hechbiri ularda Uluhiyat sifati bor deb e'tiqod qilishmaydi.
Shokirbek
08-12-2006, 08:00 AM
ma'lumotlar uchun rahmat. Lekin,
masalan siznining bir chiroyli yoxud nojo'ya ishingiz tufayli esidan chiqarolmay o'tirgan bir kimsaning, sizdan olisda har qadam-da "Yo Shokirbek" "Voy Shokirbek" deb birnecha kun eslab yurishi ham ofat bo'ladimi?
"Yo pirim" yoki "Yo Ali" deyish ham shuningdek yodga olish emasmi?
Chunki bunday deganlarning hechbiri ularda Uluhiyat sifati bor deb e'tiqod qilishmaydi.
To'g'ri, "Yo pirim" deganda piri oldida turgan bo'lsa va o'sha pirning qo'lidan keladigan ishni so'rayotgan bo'lsa hech qanday shirk bo'lmaydi.
Lekin so'rayotgan kishisi o'lib ketgan bo'lsa, unga xitob qilib: "Yo pirim!" desa va o'sha xitobini piri eshitadi, degan e'tiqodga borsa, unda shirkka tushib qoladi. Zero, kishi eshitadi, deb e'tiqod qilgan odamga xitob qiladi, ko'pincha "Yo pirim", "yo Ali" xitoblari ortida "madad ber", "dodimga yet" ma'nolari yotadi. Bu esa, barcha islom ulamolari ittifoqi ila (to'rt mazhab ittifoqi ila) Ollohdan boshqa qodir bo'lmagan kishilarga qaratilishi harom hisoblanadi, shirk deyiladi.
Payg'ambarimiz (s.a.v) kelgan vaqtda Makka mushriklarining shirki ham shu jumladan edi. Ular farishtalarga yoki butlarga yuzlanib, madad so'rashda o'sha butlarni Olloh qodir bo'lgan Yaratuvchilik, barcha narsalar ustidan hukmronlik sifati o'sha butlarda bor deyishmasdi, balki butlarning, farishtalarning, o'lib ketgan kishilarning zaifliklarini tan olardilar. Biroq, Olloh taolo o'z Qur'onida aytganidek: "Biz ularga (butlar, farishtalar..ga) Olloh taologa qurbat hosil qilishda yordam beradilar degan umidda ibodat qilamiz, yuzlanamiz, madad so'raymiz" der edilar. Shunday bo'lsada Olloh ularni bu ishlaridan tiyilmagunlaricha zinhor musulmon bo'la olmasliklarini doim Qur'onda uqtirib o'tdi.
Mabodo o'sha "yo Ali", "yo pirim" deydiganlar faqat pirlarini xotirlash uchun, ular haqlariga duo qilish uchun shu gapni aytayotgan bo'lsalar, unda hech bokisi yo'q, faqat xolis maslahat shuki, o'sha madad so'rash uchun ishlatiladigan "yo pirim" ni ishlamasalar, "Pirim munday edilar, Olloh rahmat qilsin.." kabi beshubha iboralarni tanlasalar juda yaxshi bo'lar edi.
Cimkent
08-13-2006, 11:55 AM
To'g'ri, "Yo pirim" deganda piri oldida turgan bo'lsa va o'sha pirning qo'lidan keladigan ishni so'rayotgan bo'lsa hech qanday shirk bo'lmaydi.
Lekin so'rayotgan kishisi o'lib ketgan bo'lsa, unga xitob qilib: "Yo pirim!" desa va o'sha xitobini piri eshitadi, degan e'tiqodga borsa, unda shirkka tushib qoladi. Zero, kishi eshitadi, deb e'tiqod qilgan odamga xitob qiladi, ko'pincha "Yo pirim", "yo Ali" xitoblari ortida "madad ber", "dodimga yet" ma'nolari yotadi. Bu esa, barcha islom ulamolari ittifoqi ila (to'rt mazhab ittifoqi ila) Ollohdan boshqa qodir bo'lmagan kishilarga qaratilishi harom hisoblanadi, shirk deyiladi.
Mabodo o'sha "yo Ali", "yo pirim" deydiganlar faqat pirlarini xotirlash uchun, ular haqlariga duo qilish uchun shu gapni aytayotgan bo'lsalar, unda hech bokisi yo'q, faqat xolis maslahat shuki, o'sha madad so'rash uchun ishlatiladigan "yo pirim" ni ishlamasalar, "Pirim munday edilar, Olloh rahmat qilsin.." kabi beshubha iboralarni tanlasalar juda yaxshi bo'lar edi.
Siz o’likka hitob qilishning no’orin ekanligini keltiribsiz. avvalgi yozuvlaringizda berilgan mabada madad so’rash ham o’qqa tutilgan.
Yozuvlaringizda ba'zi vahhobiy kitoblaridagi fikrlar bilan umumiylik arz etgani uchun quyidagi yozuvni keltirmoqchiman.
Shaxsiy fikrlarim emasligini va sizni ulardansiz deb ayblash niyatida emasligimni oldindan aytib o’tay. faqat siz bergan manbaning sihhatiga ko'nglim to'lmaganini bildirmoqchiman. Ma’lumotingiz uchun.
Demak shirk yoxud ofat bo’lishi uchun birinchi sabab vafot etgan kishining eshita olmasligi, shundaymi?
Qur’onda ko’klarn’ng tasbih qilishi bildirildi. Rasulullohning hovuchlaridagi toshlarning tasbehi va masjiddagi Hannona degan hassa-tayoqning ingragani-yu sahobalarning buni eshitganlari hammaga ma’lum bo’lsa kerak.
Vahobiylarning avliyo, qabr ziyorati dushmanligi bilan mashhur “Fath-ul-majid” kitobi 200chi betlarida ham:
“Alloh ko’klarga his bergan. Ko’klar Allohdan qo’rqishadi, sezishadi” deyilgan.
Tog’u tosh, ko’klar va tayoqda his-sezgi bo’ladiyu Payg’ambar yoki avliyoda his bo’lmaydi, eshitmaydi deyish johillik bo’lmaydimi? Rasululloh qo’llarida tasbeh qilgan toshning Hz/ Abu bakrni qo’llarida ham tasbehga davom etgani bildirilgan.
Masalan, Hz. Umar Madinada hutba o’qiyotib Eronda muhoraba qilayotgan islom askarining noqulay ahvolini ko’rib, qo’mondoni Soriyaga “toqqa chiqing, toqqa” deganlari Abdurahmon Jomiyning “Shavohid-un-Nubuvva” kitoblarida keltirilgan.
Demak Rasulullohdan boshqa mo’minlar ham hamma eshita olmaydigan ovozlarni eshita olar ekan.
Tirik yoki yonida turganlar eshitadi, uzoqdagilar, o’lganlar eshitmaydideyish ham noto’g’ri. Chunki tiriklar ham Allohning qudratisiz hech narsa eshita-qila olmaydi. Ya’ni haqiqatda o’lik ham tirik ham ishlarning yaratilishiga vositadir, sababdir. Ta’sir va eshitish-eshittirish quvvatini berayotgan Allohdir. Tirikka ta’sir qilish quvvatini bergan Alloh o’likka bera olmaydimi?
Hizir alayhissalom ning qiyin ahvoldagi mo’minlarga farqli zamonlarda ko’rinib yordam berganligi qanday izohlanadi?
Agar faqat o’lim bu ishga to’siq bo’lmoqda deyiladigan bo’lsa, “Alloh yo’lida o’ldirilganlarni o’ldi demanglar. Ular tirikdir. Lekin siz tushunmaysiz.” oyati nima demoqchi? /Baqara-154/
o’lim holati bilan odamning ruhi yo’q bo’ladi deganday biron narsa aytilmoqchi bo’lsa, buning aslsizligi shundog’am aniq. Ruh tirikdir. Sezish, eshitish , his qilish xususiyatlari ruhda emasmi? Nimaga eshitmasin?
Yoki ko’z bilan ko’rinib turmagan narsa g’oyib, g’oyibga hitob qilinmaydi deyilmoqchimi?
Imomi Rabboniy hz.lari avlodidan Hokimul-ummat Muhammad Hasan Jon Sohib hazratlari “Usul-ul arba’a fiy tardid-il-vahhobiya” kitoblarida yamanlik mazhabsiz Shavkoniyni xuddi shu davosi uchun sharmanda qilganlar:
“Yamanlik gumroh Shavkoniy “Tathir-ul-e’tiqod” kitobida /Farishta, Payg’ambar yoki Avliyo ham bo’lsa, o’likka yoxud go’yib bo’lgan tirikka shunday hitob qilganlar mushrik bo’lishadi/ - debdi. Uning izdoshi bemazhablar bu gapni ikki xilda izohlashadi: Agar eshitishiga e’tiqod qilmay faqat muhabbatidan (Yo rasululloh) desa mushrik bo’lmaydi. Agar eshitishiga e’tiqod qilsa mushrik bo’ladi.
Salafi solihinning qilganlariga shirk degan va muslumonlarga mushrik tamg’asini uradigan bu kimsadan so’raymiz:
- “g’oyib bo’lgan” so’zida nimani nazarda tutding? “Biz ko’rmaydigan hamma narsa g’oibdir” desang, unda “Yo Alloh” deyish ham shirk bo’ladi. Chunki unga g’oyib deyish jannatda ham ko’rishga ishonmaslikdir.Agar “G’oyib – bu yo’q demakdir” desang, Rasulullohning va avliyoning ruhlariga qanaqasiga yo’q deya olasan?
Yo’q agar “To’g’ri, ruhlarning tirikligiga, idrok-his qilishiga, eshitishlariga ishonamiz. Lekin tasarruf qilishiga, ta’sir qilishiga, yordam berishiga ishonmaymiz” desang unda bu gaping Allohning: “Mushlik ishlarni bajo keltiradiganlarga qasamki” degan Noziyot-5 oyatini rad qilgan bo’ladi.
Ko’pgina tafsirlarda, xususan Bayzoviyda bu oyati karima farishtalarning va avliyo ruhlarining tasarruf, ish qilishini bildirmoqda deyilgan. (Qo’shimcha tafsiri aziziy, Ruh-ul-bayon tafsiri, Tafsiri Husayniy, Bayzoviyning Shayxzoda sharhiga qaralsin)
Ruh modda emas. Shuning uchun dunyoda Allohu taoloning amri va izni bilan farishtalardek ishlar qiladilar. Allohning izni bilan farishtalarning bu dunyoda ish qilishi, yo’q qilish, tiriltish, o’ldirishdek ishlarning hosil bo’lishiga vosita qilinganliklari Quroni karimda bildirilgan. Jin va shaytonlar ham mushkil ishlarni osonlik bilan bajo keltirmoqda. Sulaymon alayhissalomga jinlarning xizmati quronda habar berilgan. “Jinn, Uning har xohishini, qal’alar, haykallar, katta qozonlar va o’rnidan qo’zgatish qiyin bo’lgan laganlar qilib berarlar”(Saba-13)
O’sha jinlar farishtalardek va ruhlardek quvvatli bo’lmasalar ham, ulug’ ishlarni qilishardi.
Taqvosi bilan Farishtalardan ham yuqori darajaga ko’tarila oladigan inson ruhi nimaga qodir bo’lomasin odam qo’lidan keladigan ishlarga????
Bu dunyoda biz ko’rolmaydigan ancha narsa borki, odam qo’lidan kelmaydigan narsalarni qiladi. Masalan o’ta yengil bo’lgan va ko’zimizga ko’rinmaydigan havo shamol, bo’ron holiday esib daraxtlarni, binolarni harob qilmoqda. Ko’z tegishi, sehr-jodu va shunga o’xshash quvvatlarni ko’zimiz ko’rmaydi. Lekin ularning dahshatli ta’sirlarini eshitmagan odam ham yo’q. butun bularning yolg’iz yaratuvchgisi shubhasiz Allohu taolodir. Bular Allohu taoloning ishiga, yaratishiga sabab bo’lgani uchun, o’shalar qildi deb o’ylaymiz. Va shular qildi deymiz. Bularning qilganini aytish, o’ylash shirk va kufr bo’lmaydiyu Avliyoning ruhlari ta’sir qildi deyish nechun kufr, shirk bo’lsin?
Yuqoridagi hodisalar Allohning izni va qudrati bilan bo’lganidek avliyoning ruhlari ham Allohu taoloning ruhsati va yaratishi bilan bo’lmoqda., Shamol qildi deb aytish ham shirk bo’ladi deyilsa, Quronga karimga ham xilof bo’ladi.
Agar bu kimsa (Shavkoniy) “Jinlar, shaytonlar va hayvonnig ta’sir qilishi Quronda bor. Shuning uchun ular qildi deb ayta olamiz. Lekin Avliyo ruhining ish qilishini Quron bildirmagani uchun, ruhlardan biron narsa so’rash shirk bo’ladi” deydigan bo’lsa, yuqoridagi Noziyot surasini unutdingmi deymiz””
deyilgan.
Vector
08-13-2006, 01:41 PM
endi shu narsalaga ozila rioya qilaslami?
rahmat slaga, zor tushuntirilgan ekan...
Black
08-19-2006, 02:54 AM
Shokirbek tasanno - aniq qilib tushuntirib berganingiz uchun.
Cimkent gaplaringizdan falsafani hidi kelayapti. Musulmon odam Haqlga amal qiladi, Aqlga emas. Ruh unaqa, ruh bunaqa va hkz. gaplaringizga Qur'on va Hadisdan dalil bo'lmas ekan faqat quruq gapdir holos.
"Yo pirim" yoki "Yo Ali" deganlar madad so'rab emas, balki ularni eslab shunday qiladilar degan gap umuman kulguli gapdir. To'g'ri ayrimlar bu gaplarga tili o'rganib qolib, ma'nosini tushunmasdan aytub yuborishi mumkindir, lekin shu gaplarni aytadignlarning aksariyatining na piri bor va na Alini ko'rishgan. Ali kim desang kimligini to'g'ri tushuntirib bera olmaydilar ham. Ko'pincha (deyarli hamma holatlarda) bu gaplar birorta ishni qilishdan oldin aytiladi, masalan o'rindan turish, biror yukni ko'tarish va hkz. Birov o'rnidan turayotganda Ali (o'zi qaysi Ali? Ali r.a. mi? Yoki boshqa Ali ham bormi?) esiga tushib ketishi yoki pirini eslab qolishi umuman kulgili gap. Ayrimlar "Yo Hazrati Dovud" deb o'rnidan turishadi yoki birorta ishni qilishadi. Bu ishni hatoligini tushuntirib ko'rchi, odamni naq Vahhobiy-terrorist-ekstrimist-fundamentalistga chiqarib tashashadi. Chunki ilmsiz, yoki chala ilmli odamga bu juda ham oson bahona, baribir o'zining harakatlariga asos va dalil keltira olmaydi. Shuning uchun eng oson va to'g'ri yo'li qarshi fikr bildirayotgan odamni "Mazhabsiz Vahhobiy" ga chiqaradi qo'yadi va bahsda yutib chiqadi hisob. Chunki ayrim odamlar uchun haqiqat emas, bahsda yutib chiqish asosiy maqsaddir.
Aytgancha, savol: Mazhabsizlikni nimasi yomon? Qur'on va Hadisdan dalil bormi? "Hamma mazhabga ergashishi farz yoki vojib" degan qonun bormi?
Vector
08-19-2006, 06:03 AM
Aytgancha, savol: Mazhabsizlikni nimasi yomon? Qur'on va Hadisdan dalil bormi? "Hamma mazhabga ergashishi farz yoki vojib" degan qonun bormi?
maniyam mashu savol qiynatadi, ubu kim bilsa fatvoladanmi linklani bersin,raxmat
Cimkent
08-19-2006, 09:08 AM
Cimkent gaplaringizdan falsafani hidi kelayapti. Musulmon odam Haqlga amal qiladi, Aqlga emas. Ruh unaqa, ruh bunaqa va hkz. gaplaringizga Qur'on va Hadisdan dalil bo'lmas ekan faqat quruq gapdir holos.
Aytgancha, savol: Mazhabsizlikni nimasi yomon? Qur'on va Hadisdan dalil bormi? "Hamma mazhabga ergashishi farz yoki vojib" degan qonun bormi?[/quote]
falsafa faqat aqlga suyanish bo'lsa. qaysi kitobdan naql qilganimni yozgandim, u kitobda keltirilgan narsalar ham naqlga suyangani uchun sizni falsafangizga to'g'ri kelmagandir.
mazhablar haqida avvaldan shubhada ekanligingizni mana endi ravhsanroq ayta boshlabsiz. bu shubhangiz boshdan oyoq falsafa ekani ham inshalloh ravshan bo'ladi.
sizga naql qilaylik>>>
Avvalo mazhab degani nima?
Qisqacha ta’rif berib ketsak.
Mazhab Qur’on’dan va Hadisi shariflardan hukm chiqara olish huquqiga ega bo’lgan yetuk olimlarning ijtihod yo’li bilan chiqarga hukmlarining majmuidir.
Bunda hamfikr bo’lsak kerak?
Mavjud va mashhur to’rt mazhab imomining mutlaq mujtahid darajasida bo’lganligi va mana shu darajaning ularga bergan ijtihod qilish huquqidan foydalangan holda hukm chiqarishgani ham nmo’tabar manbalarda keltirilgan.
Bunga ham e’tirozingiz yo’qdir.
İjtihgod qilib mazhab qurish dinimizning amridir.
Rasululloh hz. Muozni Yamanga hokim sifatida yuborayotganlarida “U yerda nima bilan hukm qilasiz?” deb so’radilar.
- Allohning kitobi bilan.
“Allohning kitobida topolmasangiz nima qilasiz?”
- Rasulullohning sunnatiga qarayman.
“U yerda ham topolmasangiz-chi?”
- Unda Ijtihod yo’li bilan topaman.
“Alhamdulilloh! Allohu taolo, rasulining elchisini rasulining rizosiga munosib qildi” deb marhamat qildilar.
(Termiziy)
Alloh va rasuli, mo’minlarga marhamat qilgani uchun, ba’zi ishlarning qanday bajarilishini Qur’oni karim va hadisi shariflarda ochiqcha bildirmadi. Agar ochiq bildirilganida edi, shundoq bajarish shart bo’ardi. Bu farzlarni ado etmaganlar gunohkor, mensinmaganlar kofir bo’lishardi. Musulmonlarning ahvoli tang bo’lardi. Mana shu sababli mazhablar vujudga keldi.
Sahobalarning barchasi mujtahid va o’z mazhablariga ega edilar. Shunig uchun Payg’ambarimiz “Ashobim ko’kdagi yulduzlar kabidir, qaysisiga ergashsangiz hidoyatga qovushasiz” dedilar. Lekin bu mazhablarning hammas ham kitoblarga tushirilib, qayd qilinmaganidan bugungacha yetib kelolmadi. Ya’ni bugun biron kimsa masalan ”Men hz. Umarning mazhabidaman” deb aytolmaydi.
Mazhablar islom olimlarining yo’lidir. Mazhablardan birida kamolga kelgan olim, mazhabda mujtahidlik darajasiga yetsa ham o’z mazhab imomining hukmlariga muholifat qilmaydi.
Mazhabsiz bo’lgan islom olimi yo’q.
Mujtahid degani nima?
Qur’oni karim va hadisi shariflarda ochiqcha bildirilmagan hususlarni, ochiqcha bildirilganlariga qiiyoslab, hukm chiqara oladigan juda uluig’ olimlarga mujtahid deyiladi. Sahobayi kiromning “roziyollohu anhum ajmoin” barchgalari mujtahid edilar. Sunnatda ommaga qorong’u bo’lgan jihatlarni mujtahid olimlar izohlaganlar, shu tariqa mazhablar paydo bo’ldi. Bu mazhablardan faqatgina to’rttasigina butkul kitoblarga tushirilib ulgurgani uchun zamonimizda haq bo’lgan to’rt mazhab bor deb aytiladi. Yoqsa, buni hech kim chegaralagan emas. Va boshqalari zamon o’tishi bilan unutildi.chinki kitoblarga to’;liq tushmagandi va ulamoning hofizalarida edi.
Qolgan to’rtta mazhab iymoni ham Ashobi kiromning mushtarak iymoni bilan aynidir. İymonda ayriliq, tafriqa joiz emas. Ushbi to’rt mazhabga “Ahli sunnat” deyiladi. Mana shu to’rt mazhabdan hechbiriga ergashmagan kimsaga mazhabsiz deyiladi.
Dinimizning mo’tabar kitoblaridan naql qilaylik:
“Biron ishni bir mazhabga mos ravishda boshlagach, bu ishni va bunga bog’liq ishlarni bajarish davomida, o’sha mazhabni taqliddan bosh tortishning man qilingani ittfoqla bildirilgan” (Ibni Humom – Tathir-ul-usul; ibnul Hojib – Muhtasar-ulusul; Alovuddin Haskafiy – Durr-ul muhtor)
****-
”Bir mazhabni taqlid qila boshlagan kimsaga hamisha o’sha mazhabga tobe’ bo’lishi vojibdir.Zarurat bo’lmaguncha boshqa mazhabga ko’ra amal qilishi joiz bo’lmaydi. Bir mazhab bo’yicha amal qiliuvchining ushbu mazhabdan chiqishining joiz emasligi ittifoq-la bildirildi” (Ibn Nujaym - Bahr-ur-ra’iq)
****-
“Mutlaq mujtahid bo’lmagan olimning, biron mutlaq mujtahidni taqlid qilishi shartdir.” (Musallam-us-subut)
****-
”Ayn-ul-ulo (mutlaq mujtahid) darajasiga yetmagan olimning, to’rt mazhabdan birini taqlid qilishi vojibdir. Taqlid qilmasa to’g’ri yo’ldan adashadi. Boshqalarni ham adashtiradi.” (Imomi Sharoniy – Mezon-ul kubro, 24-bet)
****-
“Avomning (mujtahid bo’lmagan kimsa) mazhab almashtirishi joiz emas. Xohlagan bitta mazhabni davomli taqlid qilishi lozimdir” (Ibni Obidin – Radd-ul-muhtor)
****-
“Mujtahid bo’lmagan din odamining hadisi shariflardan o’z tushungani bo’yicha amal qilishi joiz emas. Chunki hadisi shariflarning mansuh va tavilli yoxud muhkam ekanligini ajrtata olmaydi.” (Shoh Valiyulloh Dehlaviy – Iqd-ul-Jayyid)
****-
“Ibodatlarda va ijtihod bilan qilinadigan ishlarda to’rt mazhabdan birini taqlid qilgan kimsa, ushbu amalini Allohu taoloning amriga mos ravishda bajo keltirgan bo’ladi” (Mavlono Abdussalom – Javhara sharhi)
****-
“Taqlid qilayotgan mazhabiga nomunosib amal qilishga hech bir olim joiz demadi.” (Imomi G’azoliy – Kimyo-i saodat)
*****-
“Islom dinining binosi mana shu to’rttta ustun ustiga qurildi. Bir kimsa, ushbu tortta yo’ldan biriga kirsa va bu to’rt eshikdan birini ochsa, boshqa yo’lga o’tishi va boshqa eshiklarga murojat qilishi abas va lahv bo’ladi. Bu kimsaning amallari buzilib, to’g’ri yo’ldan ajraydi. Olimlarning ittifoqi va oxir zamonda musulmonlarga eng munosib yo’l – to’rt mazhabdan birini taqlid qilmoqdir. Din va dunyoninh intizomi mana shu bilan qoyimdir. Har kim avvaldan o’ziga yoqqan mazhabni tanlaydi. O’sha mazhabni taqlid qila boshlaganidan keyin boshqa mazhabga o’tishga urinishi, shubhasiz birinchi mazhabga sui zann bo’ladi. Ammalar va so’zlar buziladi, chalkashadi. Keyin kelgan olimlar buni ittifoq bilan bildirdilar. To’g’risi ham shudir, hayr shundadir. ” (Abdulhaq Dehlaviy – Sirf-us-saodat sharhi)
****-
“Mu’tazila kabi, haq yo’lning har turli bo’lishiga ishonadiganlar, avomning (olim bo’lmagan) mazhablarni o’z xohishiga ko’ra aralshtirib yubora olishlariga ruhsat berishdi. Ahli sunnat olimlari bo’lsa ma’lum bir imomga ergashish kerakligini bildirdilar. “Kashf” kitobi buni keng izohlagan. Har mazhabda muboh va oson bo’lgan hukmlarni axtarib topib amal qilishga mazhablarni talfiq qilish deyiladi. Bunday qilgan fosiq bo’ladi. Said bin Mas’udning Tahoviy sharhi bu hususni atroflicha bayon qilgan.” (Imomi Kuhistoniy – Muhtasar-i Viqoya sharhi)
qisqasi, mutlaq mujtahidlik darajasiga yetmagan kimsaning olim yoxid avom bo'lishidan qat'i nazar mazhablar tashqarisida o'zboshimcha "qiliq" ko'rsatishi na aqlga na naqlga suyanadi.
yuqorida naql qilingan olimlardan balandroq ilmiy darajaga yetgan kimsaning bu forumda bo'lmaganini hisobga oladigan bo'lsak barchamiz uchun eng behatar ve eng kafolatli yo'lning mazhablarda ekanligi ravshan bo;'ladi..
yo'q men mujtahidman desangiz, yoki menga bularni gapi qonun emas, qo'lkimdankeladi desangiz marhamt urinib ko'ring. lekin bu haqiqiy falasafa bo'lishini ham unutmang
savollaringiza qarab davom etishi mumkin.
Huzur
08-19-2006, 09:40 AM
mazhablarga ergashmagan kimsa nima yutadi?
ergashgan kimsa nima yutqazadi?
bemazhabning nima yutishini bilmadim, balki mahsharda xoda yutar, balki do'zaxda olov, u yog'i menga qorong'u.
lekin mazhab taqlid qilgan kimsa Tabayi tobeyinga, Tobeyinga va Ashobi kiromga ergashgani ergashgani uchun qay yulduzga ergashsangiz ham hidyatga qovushgaysiz hadisidagi mujdaga erishishadi.
musulmon aqlli bo'ladi. tayyor turgan vositadan tushib homkallalarning balandparvoz quruq gaplariga va chiroyli qilib qurib qoygan firqalariga aldanib qolmaydi.
Black
08-21-2006, 02:07 AM
falsafa faqat aqlga suyanish bo'lsa. qaysi kitobdan naql qilganimni yozgandim, u kitobda keltirilgan narsalar ham naqlga suyangani uchun sizni falsafangizga to'g'ri kelmagandir.
....
qisqasi, mutlaq mujtahidlik darajasiga yetmagan kimsaning olim yoxid avom bo'lishidan qat'i nazar mazhablar tashqarisida o'zboshimcha "qiliq" ko'rsatishi na aqlga na naqlga suyanadi.
yuqorida naql qilingan olimlardan balandroq ilmiy darajaga yetgan kimsaning bu forumda bo'lmaganini hisobga oladigan bo'lsak barchamiz uchun eng behatar ve eng kafolatli yo'lning mazhablarda ekanligi ravshan bo;'ladi..
yo'q men mujtahidman desangiz, yoki menga bularni gapi qonun emas, qo'lkimdankeladi desangiz marhamt urinib ko'ring. lekin bu haqiqiy falasafa bo'lishini ham unutmang
savollaringiza qarab davom etishi mumkin.
Erinmasdan vaqt ajratib javob yozganingiz uchun rahmat.
Lekin mana bu gapingiz ancha noo'rin gap bo'libdi.
mazhablar haqida avvaldan shubhada ekanligingizni mana endi ravhsanroq ayta boshlabsiz. bu shubhangiz boshdan oyoq falsafa ekani ham inshalloh ravshan bo'ladi.
Avvalo mavzuni utimang-Tilni tiymoq kerak. Aks holda bunaqa tuhmat gaplar boshingizga qiyomatda ofat olib kelishi mumkin. Siz mening aytgan gaplarimdan (oldingi postda) hafa bo'lgan bo'lishingiz mumkin, lekin bu birovga tuhmat qilishingizga asos va sabab bo'la olmaydi.
Mazhab masalasiga kelsak men hech qachon mazhab(lar)ga qarshi bo'lmaganman. Hayronman siz qayerdan oldingiz bu gapni. Umid qilamanki siz yolg'onchi tuhmatchi emassizki, meni "mazhablar haqida avvaldan shubhada" ekanligimni yozgan postimni ko'rsatib eslatib o'tarsiz. Bu borada javobingini kutib qolamiz.
Sizchalik ilmim bo'lmasa ham mujtahid bo'lmagan odam birorta mujtahid olimga ergashish kerakligini men ham bilaman. Savolimni kelib chiqishi sabab oldingi postingizdagi Imomi Rabboniy hz.lari avlodidan Hokimul-ummat Muhammad Hasan Jon Sohib hazratlari “Usul-ul arba’a fiy tardid-il-vahhobiya” kitoblarida yamanlik mazhabsiz Shavkoniyni xuddi shu davosi uchun sharmanda qilganlar
degan gapingiz bo'ldi. Birinchidan menga o'zidan boshqacha fikrlaydigan boshqa olimlarni hurmat qilmaydigan "ulamo"larni gapiga umuman quloq solishga arzimaydi, u kim bo'lishidan qattiy nazar- Rabboniy avlodidanmi, boshqa avloddanmi, sufiymi, yoki sizni til bilan aytganda "vahhobiymi" yoki boshqami. Bunday "olimlar" dalilining yo'qligi yoki kuchsizligi yoki boshqa sabablarga ko'ra boshqa birov bildirgan fikrni muhokama qilmasdan uning shahsini muhokama qilishadi-"gumroh, mazhabsiz" va hkz. so'zlar bilan. Ikkinchidan, Biz ana o'sha "mazhabsiz" deb atalayotgan kishining o'zining mazhablarni tan olmasligi haqidagi gaplarni aytgan yoki aytmaganligini bilmaymiz. Uchunchidan, biz bu shahsni boshqa bir mujtahidlarga ergashmasdan oz'i (o'zi uchun) ijtihod qila olish darajasiga yetgan yoki yetmaganligi haqida ma'lumotga ega emasmiz. Kim biladi, u shahs haqiqatdan ham shu darajaga yetgandir va shuning uchun o'zi uchun o'zi ijtihod qilayotgandir. Bunisi bizga qorong'u.
Savolimning ma'nosi ham shunda edi-odam hamma vaqt ham mazhabga ergashishi shartmi yoki bu narsa faqat odam qandaydir darajaga yetishgunchami. Balki savolni to'g'ri berolmagandirman, bu mening aybim. Lekin men ishonamanki dunyoda shunaqa o'zi uchun o'zi ijtihod qila oladigan ("mazhabimizda unaqa degan, lekin Qur'on va Hadisda bunaqa deyilgan, lekin men mazhabimdan chiqa olmayman, Qur'on va Hadisga mos kelmasa ham mazhabimda qolaman" demasdan), o'z ilmi bo'yicha ijtihod qila oladigan ulamolar bor. Ular mazhablarga mutaassiblarcha yopishib oladiganlardan farqli ravishda hamma masalada 4 ta mujtahiddan qaysi birini ijtihodi Qur'on va Hadisga yaqin bo'lsa shuni olib ketaveradigan darajaga yetgan bo'lishadi. Bir narsaga kanaday yopishib olish yahshi emas. Hatto mazhabboshi mujtahidlar o'zlari ham "agar menikidan to'g'riroq (sahihroq) dalil topsangizlar shunga ergashinglar" qabiladi gaplarni qilishgan.
Men umid qilaman va ishonmanki, kelajakda qaytadan yangi mujtahidlar chiqishadi, mazhablarni birlashtirishadi yoki yaqinlashtirishadi, "ijtihod eshiklari yopildi, endi ijtihod bo'lmaydi" deganlarni gaplarini rad qilishadi. Men shunga umid qilaman, chunki mazhabga yopishib olgan mutaassiblar jonga tegdi, machitlar eshigidagi "Bizning machitda Hanafiy mazhabda namoz o'qiladi" degan gaplarni o'qish jonga tegdi.
O'ylaymanki fikrlarimni to'g'ri tushuntira oldim. Siz bilan tortishish niyatim yo'q, chunki bunga ilmim ham yetmaydi va eng asosiysi bu mening maqsadim ham emas.
Salomat bo'ling.
Black
08-21-2006, 02:19 AM
Mavzu bo'yicha bir hadis esimga tushib ketdi.
Sahobalardan bittasi, adashmasam Abu Bakr Siddiq r.a. (hato bo'lsa to'g'irlab qo'yarsizlar) doimo og'izlariga tosh solib yurarkanlar. Nimaga unday qilishini so'rasalar: "Toshni og'zimdan olguncha aytadigan gapimni o'ylanib olaman" deb javob bergan ekanlar. (Men faqat hadisni ma'nosini keltirdim, so'zma so'z 100% to'g'ri bo'lmasligi mumkin).
Mana shu amal ya'ni og'izga tosh solib yurish ko'pchilgimiz bugungu kunda amal qilishimiz lozim bo'lgan amaldir. Chunki o'ylamasdan gapirib qo'yib keyin kuyib yuramiz (shahsan o'zimda ko'p bo'lgan bunday holatlar).
Darhaqiqat sahobalar r.a.ning qilgan amallari ham, aytgan gaplari ham behikmat bo'lmagan.
Cimkent
08-21-2006, 06:00 AM
Birinchidan menga o'zidan boshqacha fikrlaydigan boshqa olimlarni hurmat qilmaydigan "ulamo"larni gapiga umuman quloq solishga arzimaydi, u kim bo'lishidan qattiy nazar- Rabboniy avlodidanmi, boshqa avloddanmi, sufiymi, yoki sizni til bilan aytganda "vahhobiymi" yoki boshqami. Bunday "olimlar" dalilining yo'qligi yoki kuchsizligi yoki boshqa sabablarga ko'ra boshqa birov bildirgan fikrni muhokama qilmasdan uning shahsini muhokama qilishadi-"gumroh, mazhabsiz" va hkz. so'zlar bilan. Ikkinchidan, Biz ana o'sha "mazhabsiz" deb atalayotgan kishining o'zining mazhablarni tan olmasligi haqidagi gaplarni aytgan yoki aytmaganligini bilmaymiz. Uchunchidan, biz bu shahsni boshqa bir mujtahidlarga ergashmasdan oz'i (o'zi uchun) ijtihod qila olish darajasiga yetgan yoki yetmaganligi haqida ma'lumotga ega emasmiz. Kim biladi, u shahs haqiqatdan ham shu darajaga yetgandir va shuning uchun o'zi uchun o'zi ijtihod qilayotgandir. Bunisi bizga qorong'u.
Savolimning ma'nosi ham shunda edi-odam hamma vaqt ham mazhabga ergashishi shartmi yoki bu narsa faqat odam qandaydir darajaga yetishgunchami. Balki savolni to'g'ri berolmagandirman, bu mening aybim. Lekin men ishonamanki dunyoda shunaqa o'zi uchun o'zi ijtihod qila oladigan ("mazhabimizda unaqa degan, lekin Qur'on va Hadisda bunaqa deyilgan, lekin men mazhabimdan chiqa olmayman, Qur'on va Hadisga mos kelmasa ham mazhabimda qolaman" demasdan), o'z ilmi bo'yicha ijtihod qila oladigan ulamolar bor. Ular mazhablarga mutaassiblarcha yopishib oladiganlardan farqli ravishda hamma masalada 4 ta mujtahiddan qaysi birini ijtihodi Qur'on va Hadisga yaqin bo'lsa shuni olib ketaveradigan darajaga yetgan bo'lishadi. Bir narsaga kanaday yopishib olish yahshi emas. Hatto mazhabboshi mujtahidlar o'zlari ham "agar menikidan to'g'riroq (sahihroq) dalil topsangizlar shunga ergashinglar" qabiladi gaplarni qilishgan.
Men umid qilaman va ishonmanki, kelajakda qaytadan yangi mujtahidlar chiqishadi, mazhablarni birlashtirishadi yoki yaqinlashtirishadi, "ijtihod eshiklari yopildi, endi ijtihod bo'lmaydi" deganlarni gaplarini rad qilishadi. Men shunga umid qilaman, chunki mazhabga yopishib olgan mutaassiblar jonga tegdi, machitlar eshigidagi "Bizning machitda Hanafiy mazhabda namoz o'qiladi" degan gaplarni o'qish jonga tegdi.
.
siz oxirgi yozuvimizni yana o'qib chiqing. chunki o'zingiz mingan tolga bolta urayapsizu habaringiz yo'q.
Mazhablarga shubhalanishingizni yana bir bor aytibsiz. Sizning firkringiz bo’yicha (balki ijtihodingizdir?) boshqacha fikrlaydigan olimlarni hurmatsizlik qilgan olim bo’lolmaydi:
Birinchidan menga o'zidan boshqacha fikrlaydigan boshqa olimlarni hurmat qilmaydigan "ulamo"larni gapiga umuman quloq solishga arzimaydi, u kim bo'lishidan qattiy nazar…
Siz o’zingizni kim deb bilasiz? Olimmi yo savodsiz? Olim bo’lsangiz siz ham boshqacha fikrlaydigan olimlarni oldida odob saqlab turishingiz kerak edi. Demak o’z kriteriyangizga hali javob beradiga saviyada emassiz. Qolaversa olimlarning olimligini o’z ustozlari belgilaydi, shogirdlari yoki tarafdorlari emas.
Mazhablar haqida avvaldan shubhada ekanligingizga keladigan bo’lsak. Birinchida mazhabsizlik kasalligiga chalingan Shavkoniy, M. bin Abdulvahhob va ibni Taymiya, Qayyim Javziya kabilarning fikrlari haqiqiy yo’li bor mazhab olimlarning hukmlaridan ham hush yoqishini payqaganman.
Qayerda vahobiylar yo gumrohlar haqida yozilsa. Ularning qay kitoblardan qay ulug’ olimlar aytib o’tganiga qaramasdan bemazhablarning advokatligiga sho’ng’gansiz.
O’zingizni fikrlaringizni qo’llash uchun rasmiy dini vahobiylik deb Konstitutsuyasida yozilgan Saudiya hukumatining saroy “muftilaridan” “naql qilgansiz.”
U ham yetmaganday
Mazhab masalasiga kelsak men hech qachon mazhab(lar)ga qarshi bo'lmaganman.
deb turib orqasidan yana uyalmay
Men shunga umid qilaman, chunki mazhabga yopishib olgan mutaassiblar jonga tegdi, machitlar eshigidagi "Bizning machitda Hanafiy mazhabda namoz o'qiladi" degan gaplarni o'qish jonga tegdi.
Deysiz. Bu nima gap? Mazhabga qarshi emasman lekin mazhablar yoki mazhabga yopishib olsih jonga tegdi? Jonga tegadiyu lekin siz hali qarshi emassiz. Qoyil.
Hanafiy mazhabi hukmlariga ko'ra namoz o'qishni qayeri sizning yuksak falasfangizga yoqmayapti.???
Lekin men ishonamanki dunyoda shunaqa o'zi uchun o'zi ijtihod qila oladigan ("mazhabimizda unaqa degan, lekin Qur'on va Hadisda bunaqa deyilgan, lekin men mazhabimdan chiqa olmayman, Qur'on va Hadisga mos kelmasa ham mazhabimda qolaman" demasdan), o'z ilmi bo'yicha ijtihod qila oladigan ulamolar bor.
Sizning ishonganingiz bilan hech narsa o’zgarmaydi. Mutlaq mujtahid bo’lgan odam yana mazhablar yetovida kamol topadi.. va yetilgandan keyin o’zi e’lon qiladi. Lekin hijriy uchinchi asrdan keyin hech qaysi olim bunga tashabbus qilmadi. Marhamat (http://www.islam.uz/main/index.php?option=com_content&task=view&id=299&Itemid=29)
Faqat isyonkorlar chiqib mujtahidlik qilmoqchi bo’ldilar. Islom olimlari ularga hadlarini bildirishdi. Bunaqa ahmoqlarning chiqishini ahli sunnat olimlari farosat bilan ikki uch asr avvaldan bilishgani uchun bunaqa ahmoqona fikrlarga qarshi o’z zamonlaridayoq javoblarni berib ketishgan.
Siz ishongan mujtahidlarning o’z ijtihodlari o’sha ulamoning mazhabi bo’lishini ham bilasizmi? Faqat arablar orasida tug;ilgani uchun olim deb gumon qilingan chalasavodlarning o'sah ijtihodlarga hilof ish tutishi mazhabsizlik bo;'ladi. chunki huquqi yo'q ijtihod qilishga!!!! tushunyapsizmi?
*************-***************
Black Savolimning ma'nosi ham shunda edi-odam hamma vaqt ham mazhabga ergashishi shartmi yoki bu narsa faqat odam qandaydir darajaga yetishgunchami.
JAVOB; ”Ayn-ul-ulo (mutlaq mujtahid) darajasiga yetmagan olimning, to’rt mazhabdan birini taqlid qilishi vojibdir. Taqlid qilmasa to’g’ri yo’ldan adashadi. Boshqalarni ham adashtiradi.” (Imomi Sharoniy – Mezon-ul kubro, 24-bet)
degan yozuvni ko'rib ko'rmaslikka olmang. Siz advokatlik qilayotganlarni to'dasi bu olimning gapini bir tiyinga qimmat deb turibdiku. Sizning olimlik kriteriyangiz bo'yicha hurmat qilsiuhlari kerak edi!!!
Black mazhabimizda unaqa degan, lekin Qur'on va Hadisda bunaqa deyilgan, lekin men mazhabimdan chiqa olmayman, Qur'on va Hadisga mos kelmasa ham mazhabimda qolaman" demasdan
bu shaytonni kuldiradigan gap bo’libdi. Manga qarang yigit Sizga savol bersak bo’ladimi?Chunki shu yozuvlaringizdan mazhab, mujtahid, mutaasib, hukm, fikr, falsafa degan gaplarni ham o’z kayfingizga qarab ishlataveradigan ko’rinasiz. Yo’ldan yurmayabsiz Yani mazhabsizsiz J bu mavzuda ham. (bu yerda malum bir qonun qoidaga amal qilmasligingizga shama qildim)
1- To’rt mazhab hukmlari qayerdan chiqariladi?
2- Bu hukmlarni chiqargan zotlardan qaysisining ilmi yoki taqvosida yoxud foydalangan dalilida shubhangiz bo?
3- Hech qachon dalili Quroni karim bilan hadisi sharifga suyanadigan va faqat mutlaq mujtahidlar ijtihodi bilan chiqadigan hukmlar o’z asosiga hilof bo’lishi mumkinmi?
Boshqa hechnima demayman. Mana shu savollarni jvoblang. Bilaylik umuman qanday tasavvurda ekanligingizni..
Black
08-21-2006, 06:46 AM
Birinchidan, oldin aytib o'tganimdek siz bilan bahslashish niyatim yo'q.
Ikkinchidan birov bilan bahslashish odobini o'rgansangiz yahshi bo'lardi.
Uchunchidan, siz meni men aytmagan va men nazarda tutmagan narsalarda ayblayabsiz. Agar bilmasdan qilgan bo'lsangiz Allohni O'zi kechirar, lekin bilib yoki atayin qilayotgan bo'lsangiz, unda faqat o'zingizga zarar. Meni postlarimni o'qib chiqing, balki gaplarimni ma'nosini tushinib qolarsiz.
Qiyomatda Allohni O'zi oramizda ajrim qiladi.
Aytgancha-Tilni tiymoq kerak.
Sizga boshqa aytadigan gapim yo'q.
Salomat bo'ling.
P.S. Off Top uchun thread muallifidan uzr so'rayman.
Black
08-21-2006, 06:56 AM
islam.uz ni o'qib o'tiruvdim, tasodifan quyidagini o'qib qoldim.
O'tgan kishilarga sig'inish. (http://islam.uz/main/index.php?option=com_content&task=view&id=29&Itemid=2)
Maqolani ohirgi abzasini e'tibor berib o'qishni maslahat beraman.
islam.uz da hozir mujtahid yo'qligi haqida man buni yozishibdi
haddingl (http://www.islam.uz/main/index.php?option=com_content&task=view&id=299&Itemid=29)
4272 raqamli qarorni oxirgi paragrafiga diqqat qilinsin.
garchi mazhablarning haqligi vahobiylarning fatvosiga qarab qolmagan bo'lsa ham islam.uz hodimlari vahhobiylarga sig'inuvchilarga yaxshi dars berishibdi. :)
Black
08-21-2006, 07:55 AM
Afsus, til, til.....
Odamni do'zahga uloqtiruvchi o'zining tili bo'larkan.
Ayrimlar biror gapni gapirib qo'yib keyin o'zini gapidan boshiga ofat kelsa "tilimdan osgin, tilimdan" deb turishadi. Allohni O'zi so'nggi pushaymondan saqlasin.
Alouddin
08-31-2006, 12:34 AM
Qur’onda ko’klarn’ng tasbih qilishi bildirildi. Rasulullohning hovuchlaridagi toshlarning tasbehi va masjiddagi Hannona degan hassa-tayoqning ingragani-yu sahobalarning buni eshitganlari hammaga ma’lum bo’lsa kerak.
Vahobiylarning avliyo, qabr ziyorati dushmanligi bilan mashhur “Fath-ul-majid” kitobi 200chi betlarida ham:
“Alloh ko’klarga his bergan. Ko’klar Allohdan qo’rqishadi, sezishadi” deyilgan.
Tog’u tosh, ko’klar va tayoqda his-sezgi bo’ladiyu Payg’ambar yoki avliyoda his bo’lmaydi, eshitmaydi deyish johillik bo’lmaydimi? ular eshitishadimi, yo'qmi, bilmadim, Chimkent, lekin ulardan yordamu madad so'rash - mana johillik, a sledovatelno, shirkning manbai... yo Ali, deganda shunchaki Ali roziyallohu anhuni eslashmi? unda nega faqat va faqat "yo Ali"? "Yo Abu Bakr"chi? "Yo Usmon"chi? "Yo Umar" desa bolmaydimi? Salahuddin Ayyubi qanchadan-qancha xizmatlar qilgan Islomga? U kishini unutyapmizku?..
aytmoqchi bo'lganim, agarda kimdir birovni eslashga (!) jazm qilgan ekan, o'sha Aliga ham, o'sha pirlarga ham mu'allim bo'lgan Muhammad :saws: ni eslasin! agarda kimda kim o'sha eslash orqali yordam so'ramoqchi bo'lsa, o'sha yordam so'ralayotganlar o'zlari yordam soragaz zot - Olloh :sawt: dan yordam so'rashsin!
:salam:
Amiri Turkiston
08-31-2006, 12:50 AM
maslahat:
bir user manga o'zini piching gaplarini qivurib tozza asabimga tegvotti...PM da ham shu ahvol....nima qilishni bilmayabman
to'g'risi usha userga man umuman yomon gapirmagan edim...o'zidan o'zi mani yomon ko'rib qolgan...tovba
bugun PMda yomon gaplarni gapirvordim....ozgina afsusdaman uu lekin u o'zidan o'zi haqoratga o'tib kettide....
yomon gap yozmay desam...hecham asablarim bardosh berolmadi...hozir ozgina jahldan tushib... boshqa yo'lim ham bormidi deb o'ylanib qoldim?
nima deb o'ylaysizlar: umuman ahamiyat bermaslik kerakmikan shunaqalarga? Yo o'zim tilimni tiyib yurishim kerakmidi javob yozmasdan...?
Alouddin
08-31-2006, 01:11 AM
avvalo o'zimga tanbeh va keyin Amirga maslahat:
bir hadisning ma'nosi: kimda kim o'zining xaqligini bilsa-da tortishuvdan qochsa, Yaratgan ul odamga jannatda bir uy quradi (ma'nosini noto'g'ri bergan bo'lsam, bilganla iltms to'g'rilasin)...
Amiri Turkiston
08-31-2006, 01:55 AM
avvalo o'zimga tanbeh va keyin Amirga maslahat:
bir hadisning ma'nosi: kimda kim o'zining xaqligini bilsa-da tortishuvdan qochsa, Yaratgan ul odamga jannatda bir uy quradi (ma'nosini noto'g'ri bergan bo'lsam, bilganla iltms to'g'rilasin)...
ehh ...maslahatni vahliroq so'rashim kerak ekan :?
mayli endi umuman unga ahamiyat bermasdan yuraman
zori jannatdagi nedvijimostlarmiz kopayib ketsa :lol:
Black
08-31-2006, 02:06 AM
ignore listga qo'shib qo'ying.
MUHLIS
08-31-2006, 02:44 AM
Men mana shunaqa mazhab, kim haq kim nohaq, kim do'zahga tushadi, kim jannatga tushadi......qabilidagi tortishuvlar, to'g'rirog'i janjallarnni ko'rganimda homish bo'lib ketaman.......mana yana kayfiyatim tushib ketdi....
MUHLIS
08-31-2006, 02:46 AM
Men bilishimcha ba'zilar og'ir narsani ko'tarayotganida "Yo Ali" deydi........men har doim "Yo Olloh" desa afzalroq emasmi deyman..........o'zimcha.........
Cimkent
09-04-2006, 07:18 AM
yo Ali, deganda shunchaki Ali roziyallohu anhuni eslashmi? unda nega faqat va faqat "yo Ali"? "Yo Abu Bakr"chi? "Yo Usmon"chi? "Yo Umar" desa bolmaydimi? Salahuddin Ayyubi qanchadan-qancha xizmatlar qilgan Islomga? U kishini unutyapmizku?..
aytmoqchi bo'lganim, agarda kimdir birovni eslashga (!) jazm qilgan ekan, o'sha Aliga ham, o'sha pirlarga ham mu'allim bo'lgan Muhammad :saws: ni
Ibni Mojada kelgan: “Ular ko’rilganda (eslanganda) Allohu taolo yodga tushadi.” Hadisi sharifi mana shunday eslashga undamoqda. Bu bilan u kishi Allohni yoki Payg’ambarni unutgan bo’lmaydi. Nimaga hazrati Abu bakr, yo hazrati Umar
emas desangiz, buning javobi juda uzun. Yozishga menda, o’qishga sizda sabr-toqat kerak bo’ladi. Inshalloh u ham nasib bo’lar.
Boshqa e’tirozlaringizga ham o’shanda to’liq javob topardingiz.
real_life
09-06-2006, 07:52 AM
"eslanganda" si ozingizni qoshimchangizmi? hadisni tafsirini ozingiz qilib qoyayapsizmi? iloji bolsa hadisni arobiysini keltirsangiz va sahih manbalardan tafsirini ham, hadisni shundok olib hamma ozi hohlaganicha tafsir qilib olishi mumkin ekan bu korinishda, ular dan murod kim, qay holda va nimaga undaydi bu hadis, bularni tafsiridan qarash kerak. sizning gapingiz bilan yo Ali yo palonchi deyishlikka hech qanday asos yoq.
Abu Hurayra
09-06-2006, 11:14 AM
Mavzuga doir:
Shaix Abduwali Qori:
Til haqida mav'iza (save as) (http://www.islamnuri.com/audio/rm/58.rm)
O'lib ketgan kishilardan madad so'rovchilar, u kishilarni Allohga yaqin qiladi, deb ularni vosita qiluvchilarning bu amallarini SHIRKligida shak shubha yo'q. Zero Shirk eng katta zulmdir.
Alloh s.v.t Zumar surasining 3 oyatida shunday deydi:
أَلَا لِلَّهِ الدِّينُ الْخَالِصُ وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاء مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى إِنَّ اللَّهَ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ فِي مَا هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّارٌ (http://forum.arbuz.com/)http://quran.uz/components/com_quran/images/audio.gif (http://quran.al-islam.com/Recite/CRecite_g2.asp?s=39&f=3&Reciter=1)
39.3 . Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас.
Eslatma: Ushbu oyatni tafsirini topib o'qib olishni maslahat beramiz.
AbdurRahman
10-20-2007, 11:18 AM
بسم الله الرحمن الرحيم
Қинидан суғурилган қилич қанчалар жароҳат етказса, мустаҳкам қалъа ичидан бемаҳал чиқарилган тил ҳам шу қадар жароҳат етказади. Қилич жароҳати бир кун келиб битиб кетар, аммо тил жароҳатининг битиши мушкул. унинг оғриқларига, гоҳ каттариб, гоҳ кичрайиб тургувчи битмас яраларига табобат давоси малҳам бўлолмайди.
тил офатлари
1- ширкона калималарни талаффуз этиш.
мисол дуо қилаётган кишининг "пири устозлар қўлласин", сафарга кузатувчининг "руҳи арвоҳлар ёр бўлсин, аждодлар мададкор бўлсин", ўрнидан тураётган кишининг "ё али, ё пирим", деб айтиши, овқат пиширувчининг "менинг қўлим эмас палончи пирнинг қўли", дейишдек ширкона сўзлар.
2- аллоҳ таолонинг муқаддас зотида, исмида, сифатида бўлмаган нарсаларни гапириш.
3- динни таҳқирловчи ибораларни ишлатиш.
мисоли: "санъат ҳар қандай диндан афзал" , "дин афюндир" , "дин қолоқликдир" .
4-барча пайғамбарлар, хусусан охирги пайғамбар муҳаммад ни таҳқирловчи сўзларни айтиш.
пайғамбарлар ҳурмати билан ҳисоблашмай тилига эрк берганлар дунё ва охиратда бежазо қолмайдилар. дунё маҳкамасидан чап бериб ўтганлар, қиёмат маҳкамасида тутиладилар.
﴿ إِنَّ الَّذِينَ يُؤْذُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَأَعَدَّ لَهُمْ عَذَاباً مُهِيناً ﴾
الأحزاب:57
57. албатта аллоҳга ва унинг пайғамбарига озор берадиган кимсаларни аллоҳ дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлагандир ва улар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир.
5-адолатсиз ажрим.
келишмаётган икки томон орасида ноҳақ ажрим қилиш. Ҳатто ўз фарзандингиз, қўни қўшнилар фарзандлари ораларида ҳам.
6-аллоҳ нозил қилган ҳукмдан бошқаси билан ҳукм қилиш.
7-диний анъаналарни бажараётган мўмин ва мўминаларни камситиш. Ҳижоб ва соқолни калака қилиш.
8-аллоҳ ва росули номидан ёлғон гапириш, яъни, аллоҳ ва росули айтмаган сўзни "айтди"дейиш. шунинг муқобилида аллоҳ ва росулидан келган бирон бир нарсани инкор этиш.
AbdurRahman
10-20-2007, 11:19 AM
9- илмга асосланмай, ҳавойи хоҳиш билан фатво бериш.
айниқса бу жиноят илм остонасида турганлар ва илмдан мутлақ бехабарлар орасида кўплаб топилади. "ундай қилса ҳам бўлаверади, бундай қилса ҳам бўлаверади. Қилган ишинг ихтилоф қилган уламоларнинг биронтасининг сўзига тўғри келиб қолади", дейдилар. айтаётган сўзларининг қанчалар жиноят эканлигини англаб етганларида эди, бу сўзларни айтишга журъат қилмаган бўлур эдилар. айтган қабеҳ сўзлари учун қиёмат куни бошларига тушадигин оғир балоларни билганларида эди, шу гапларга оғиз жуфтлашдан кўра соқов ўтишни афзал кўрар эдилар.
10- аллоҳдан бошқаси номига қасам ичиш. "нон урсин, пичоқ урсин", иборалари ҳам шулар жумласидандир.
11-ёлғон гувоҳлик бериш.
12-ота-онага "уф!" дейиш.
13-иғво.
14-бўҳтон.
15-Ғийбат ва одамларни бир–бирига гижгижламоқ.
16-ёлғончилик.
17-сўкиниш, ҳақорат, бепарда, беҳаё сўзларни айтиш.
18-Қарғаш.
Қарғаш икки қисмга бўлинади:
биринчиси: рухсат берилган дуойи бад.
иккинчиси: ман этилган дуойи бад.
19-чақимчилик.
20-сирни фош этиш.
21-мунофиқлик.
22-лаганбардорлик.
23-шариатда ман қилинган шеър ва қўшиқларни айтиш ва эшитиш.
24-масхаралаш, мазах истеҳзо қилиш.
мисоли: пакана, чўлоқ деб хилқатига тил текизиш. оиша онамиз софия онамиз нинг бўйлари пастлигига шама қилганларида, жаноби росулуллоҳ ачиқланиб: "денгизга ташланса денгизни булғаб юборадиган калимани айтдинг", -деган эканлар.
баъзи талабалар ўзларига ёқмаган олимларни, устозларни "бу нимани биларди", "бу пешка", дейишлари ҳам денгизни балчиққа айлантириб юборувчи гапдир.
25- эзмалик, сергаплик, сафсатабозлик.
AbdurRahman
10-20-2007, 11:20 AM
26-димоғда гапириш.
عن جابر أن رسول الله قال:"إن من أحبكم إليّ وأقربكم منّي مجلساً يوم القيامة أحسنكم أخلاقاً وإن أبغضكم إليّ و أبعدكم منّي مجلساً يوم القيامة الثرثارون والمتشدقون المتفيهقون". قالوا: قد علمنا الثرثارون والمتشدقون فما المتفيهقون؟ قال: "المتكبرون". أخرجه الترمذي وغيره وهو من الصحيحة.
росулуллоҳ марҳамат қилиб дедилар: "мен суядиган энг севимлиларингиз ва қиёмат кунида менга жуда яқин ўринда ўтиргувчиларингиз энг гўзал ахлоққа эга бўлганларингиздир.
мен хушламас энг ёмонларингиз ва қиёмат кунида мендан жуда узоқ ўринларда бўлгучиларингиз маҳмадоналар, сафсатабозлар ва мутафайҳиқлар", дедилар. саҳобалар сўрашди: мутафайҳиқлар кимдир? "димоғдор, мутакаббирлар", деб жавоб бердилар.
27-хотин кишининг ўз эрига бегона аёллар жамоли ҳақида гапириши, эрга кўрган билган аёлларини васфлаши.
28-Қазф—покиза аёл ёки эркакни бузуқликда айблаш
29-ўринсиз мадҳ – маддоҳлик.
30-Қасамхўрлик. савдода молини қасам билан ўтказиш.
31-аёл киши овозини кўтариб кўча-кўйда гапириши.
32-аёллар бегона эркакларга овозини мулойимроқ қилиб гапириши.
33-давр, замон, шамол ва ҳайвонларни сўкиш, лаънатлаш.
34-жеркиш, ўдағайлаш.
35-исломда бўлмаган "байрам" деб нишонланган кунларда бир-бирини қутлаш, муборакбод этиш.
36-масжидда йўқотиб қўйган нарсасини бақириб излаш.
37-мусибат тушганда овозини борича кўтариб йиғлаш.
38-ношукрлик. аллоҳ неъматларини эсламаслик, унга шукр айтмаслик. неъмат қадрига е етмаслик.
39-нонкўрлик. бировнинг сизга бўлган яхшилигини унутиш. эрга қарата: "сендан ҳеч яхшилик кўрмадим" ёки "шу хонадонга келин бўлиб тушганимдан бери рўшнолик топмадим", дейиш.
40-аллоҳни кам зикр қилиш. тонгги ва тунги зикрларни мутлоқ тарк этиш. аллоҳ таоло мунофиқлар сифатини баён қилиб деди:
﴿ ولا يذكرون الله إلا قليلاً ﴾
41-фолбиннинг гапини тасдиқлаш. "фолбиннинг гапи тўғрига ўхшаяпти..." деб иккиланиш ҳам айни тасдиқдир.
42-мусулмоннинг ўлимига яримта калима билан бўлсада сабабчи бўлиб қолиш.
43-мусулмон кишини кофир ёки мунофиқ, бидъатчи, деб аташ.
44-ноўрин баҳслашиш, мунозара, тортишув.
45-Қуръонни тарк қилиш, яъни тиловат қилмай қўйиш.
46-Ҳаром ишлар олдидан "бисмиллоҳ" дейиш. мисоли, зинода, ароқ ичишда, ўғирликда...
Abu Hurayra
10-20-2007, 11:30 AM
:salam:
Abdurrahman Alloh rozi bo'lsin,
Shayx Abduvali qorining ushbu mazzudagi ma'ruzalarini (mp3) www.dars.sofislom.com (http://www.dars.sofislom.com) sahifasidan tushirib olishingiz mumkin:
Til ofatlari (http://www.sofislom.com/dastur/Islomiy%20Darslar/63-Til%20ofatlari.mp3)
Shokirbek
10-21-2007, 02:31 AM
Ilgari ochilgan mavzu bilan "Til ofatlari" temasi mavzusi bir bo'lganligi uchun birlashtirildi.
Abu Hurayra
10-21-2007, 05:41 AM
:salam:
qaysidir Sahoba(isimlari yodimga kelmayapti) og'izlariga tosh solib yurarkanlar (bilmasdan, shoshib yomon so'zlab qo'ymaslik uchun). Biror so'z aytmoqchi bo'lsalar uylab, toshni olib keyin aytarkanlar, so'z tugagach yana toshni solib quyarkanlar....
Nafsni, tilni tarbiyalashga e'tibor berishlik shunchalik bo'lsa kerak. O'zimizga qarab, keyin sahobalarni hayotiga qarasa kishi uyalib ketarkan...: ((
PS: Yuqorida aytilgan sahobani ismi kimni yodida bo'lsa aytib yuboringlar...
Professor
10-21-2007, 06:16 AM
:salam:
qaysidir Sahoba(isimlari yodimga kelmayapti) og'izlariga tosh solib yurarkanlar (bilmasdan, shoshib yomon so'zlab qo'ymaslik uchun). Biror so'z aytmoqchi bo'lsalar uylab, toshni olib keyin aytarkanlar, so'z tugagach yana toshni solib quyarkanlar....
Nafsni, tilni tarbiyalashga e'tibor berishlik shunchalik bo'lsa kerak. O'zimizga qarab, keyin sahobalarni hayotiga qarasa kishi uyalib ketarkan...: ((
PS: Yuqorida aytilgan sahobani ismi kimni yodida bo'lsa aytib yuboringlar...
Black ham shuni yozgan ekan.
Mavzu bo'yicha bir hadis esimga tushib ketdi.
Sahobalardan bittasi, adashmasam Abu Bakr Siddiq r.a. (hato bo'lsa to'g'irlab qo'yarsizlar) doimo og'izlariga tosh solib yurarkanlar. Nimaga unday qilishini so'rasalar: "Toshni og'zimdan olguncha aytadigan gapimni o'ylanib olaman" deb javob bergan ekanlar. (Men faqat hadisni ma'nosini keltirdim, so'zma so'z 100% to'g'ri bo'lmasligi mumkin).
Mana shu amal ya'ni og'izga tosh solib yurish ko'pchilgimiz bugungu kunda amal qilishimiz lozim bo'lgan amaldir. Chunki o'ylamasdan gapirib qo'yib keyin kuyib yuramiz (shahsan o'zimda ko'p bo'lgan bunday holatlar).
Darhaqiqat sahobalar r.a.ning qilgan amallari ham, aytgan gaplari ham behikmat bo'lmagan.
Falcon
10-21-2007, 11:31 AM
:salam:
PS: Yuqorida aytilgan sahobani ismi kimni yodida bo'lsa aytib yuboringlar...
Abu Bakr r.a ekanlar(hozir eshitdim), ya'ni Black to'g'ri yozgan ekanlar
Abu-Bakr
10-22-2007, 03:34 PM
44-ноўрин баҳслашиш, мунозара, тортишув.
45-Қуръонни тарк қилиш, яъни тиловат қилмай қўйиш.
...Ko'plarimizda odatga aylanib qolgan illatlar, astaghfirulloh
...(1)To'liq amal qilmasdan turib bir narsa haqida bahslashaveramiz. Shuning uchun aytilgan gaplar, nasihatlarimizning birovga ta'siri bo'lmaydi. Uning ketidan bir-birimizni haqoratlaymiz, bahsda ustun kelsak birodarning boshqalar oldida obro'si tushganini ko'rib hursand bo'lamiz. Va shu bilan ichimizda gina saqlab yuramiz, kechira olmaymiz. Bunga g'ururimiz yo'l qo'ymaydi. Alloh yer to'la gunohlarimizni kechirishini bilamiz, lekin birodarimizning bir hatosini kechirib yuborishga Allohdan hayo qilmaymizmi?
...(2)Odatiy har doim qiladigan ishlarimiz tartibli ravishda amalga oshiramiz(hammasiga bo'lmasa-da, ba'zi bir ishlarimiz... masalan email tekshirish). Lekin hayot dasturimiz bo'lgan Qur'onimiz haftalab ochilmay yotadi, bitta email tekshirishchalik ham e'tiborlik emas. Zararimizga hujjat bo'lib qolishidan zarracha bo'lsa ham yuzimizda qayg'u alomatlari ko'rinmaydi...
Alloh o'zi bizning ahvolimizni to'g'rilasin.
AbdurRahman
10-22-2007, 03:52 PM
тил ноҳақ валдираб шунча кўп жиноят қилгани етмагандек, индамай туриб, лом-мим демай, учини тиш ва лаблари орасидан чиқариб, рақибларини масхара қилиши ҳам унинг катта бир офатларидан. бу билан эгасининг анча-мунча ахлоқ-одобдан узоқ эканини ошкор қилиб қўяди.
эни икки энлик , бўйи эса тўрт эннинг ёнверида бўлган тилнинг жиноятлари бу рўйхат билан тугамайди.
субҳаналлоҳ! Ҳайратланмай илож йўқ. тишлар ортида беркилган, суяксиз митти тил 46 дан ортиқ жиноят қилишга қодир экан. бу гуноҳларнинг айрими гуноҳи кабиралар туркумига кирса, айрими кичик гуноҳлардан ҳисобланади. кичик гуноҳлар эса давомли қилиш билан катта гуноҳларга айланиб кетади.
эзгуликдан маҳрум бахти қаро шахслар қисқа ҳаёти давомида ана шу гуноҳларнинг ҳаммасини қилишга улгуради ва тавбасиз дунёдан кўз юмиб асфала софилинга гирифтор бўлади.
кимлардир, билмайми, бу гуноҳларнинг битта-яримтасига тушиб қолади. дарҳол эс-хушини йиғиб, иймон нидосига лаббай, деб тавба тазарруъга шўнғийди. саҳарларда туриб, қилмишидан уялиб,буюк аллоҳ ҳузурида содиқ кўз ёшларини тўкиб, истиғфорлар айтади.
яна кимлардир бу рўйхатни доим кўз ўнгида сақлаб, уйида, ишхонасида ўзи билан бирга ҳамроҳ қилиб ушбу маъсиятларга тушиб қолишдан ўзини эҳтиёт қилиб юради. бу гуноҳлардан жирканиб бирон бирини тилига яқинлаштирмайди. Ҳаёти дунёда тилию дили покиза ўтиб, охиратда улуғ мақомларга кўтарилади.
аллоҳ таоло барчаларимизни шулар жумласидан қилсин. аллоҳумма омийн.
Sirius_s
10-25-2007, 01:31 AM
Biror bir odamning aslida qanday ekanligini bilmoqci bolsangiz u odamga yomon gapirib ko'ring, ya'ni jaxlini chiqarib ko'ring, ana korasiiiz, islom haqida judaa bilag'onlik qilib-qilib,nasihatlar qilib, boshqalarni yomonga chiqarib o'zlari "pok" musulmon bo'lib ko'rinmoqchi bo'lgan odamning holatini, sizga bo'ridek sakrab so'zlar yoza boshlaydi, ya'ni aytilganidek, odamnin jaxli chiqsa shayton uni koptokdek o'ynatadi, u odamning tilidan shaytonning so'zlari chiqadi, hayron qolasiz, agar shu odam Payg'ambar alayhissalomga ergashadigan odam bo'lsa ular qilgan ishni qiladi, bir ko'chadan o'tganlarida ularning ustilariga axlat tashlagan ayolga qilgan munosabatlaridan ibrat olib(hech bo'lmasa shundan) bosiqlik bilan tushuntiradi, lekin yaqinda bir shunday ish qilib ko'rdim forumda, bir userni shayton koptokni o'ynatgandek o'ynatganini kordim so'zlaridan, tilni tiyish kerak, tilni. Alloh qilgan gunoharimizni mag'firat etsin!
vBulletin® v3.7.3, Copyright ©2000-2008, Jelsoft Enterprises Ltd.