KeSha
01-13-2007, 08:07 PM
Ўтган йилнинг ноябр ойи охирларида Америка жамоатчилиги АҚШ маъмуриятининг инсон ҳуқуқлари ҳимояси ишидаги, хусусан, диний эътиқод эркинлиги ҳимоясига икки хил стандартли ёндашувлари билан боғлиқ катта можароларга рўбарў келди. Гап шундаки, ноябр ойи охирида АҚШ Конгрессига сайланган биринчи мусулмон Кит Эллисон мазкур лавозимдаги фаолиятига киришишда Библияга эмас, Қуръонга қасамёд қилиш истагини билдирди. Бундай ўйлаб қараганда, бу каби хулоса аслида ҳеч қандай мунозарага арзимайди. Аммо АҚШда бу хоҳиш-истак туфайли каттагина доирадаги тортишувлар юзага келди, чунки Америкада конгрессменлар ўз вазифаларини бажаришга киришиш олдидан фақатина Библияга қасамёд қиладилар. Конгрессменлар фаолиятида илк бор учраган ушбу ҳолат, яъни конгрессменнинг мусулмон динининг муқаддас китобига қасамёд қилиш истаги баён этилган пайтдан буён ҳозиргача бу можаро давом этиб келаяпти.
Американинг биринчи мусулмон конгрессменига қарши бўлганларнинг хулосасига кўра, Қуръонга қасамёд қилиш Америка истиқболи асосига зарба берар эмиш. Масалан, анчагина номдор публитсист Деннис Прегер шундай дағ-даға қилади: “Библияга қасамёд қила олмайсанми — Конгрессда ишлама. Яҳудий конгрессменлар Библияга қасам ичиши учун ҳеч қачон, ҳеч нарса халақит қилмаяпти-ку, гарчи улар “Янги Аҳд”ни тан олмасалар ҳам. Мормон конгрессменлар “Мормон китоби”га, динга эътиқоди йўқ одамлар Вольтернинг асарлар тўпламига қасамёд қилишмаяпти-ку?!”
Албатта, бутун дунёга ўзини инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, дея жар солиб келаётган АҚШда инсон ўзи учун муқаддас санаган китобга қасамёд қилишини таъқиқлашга даъват этувчи кўплаб сиёсатчилар, конгрессменлар, сенаторлар, публитсистлар ва журналистлар борлиги барчани ҳайрон қолдирди. Бу ҳолни кўпчилик кутмаган эди. Афсуски, қанчалик кутилмаган бўлишига қарамасдан, бу воқэлик юз берди. Хуллас, америкалик амалдорлар мусулмон конгрессменнинг Библияга қасамёд қилишни истамаганидан жазавага тушишмоқда.
Кит Эллисоннинг рақибларини жазавага солиб қўйган нарса фақат мусулмон конгрессменнинг бу истаги эмас. Унинг АҚШдаги мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти ҳам уларни жуда беҳаловат қилмоқда. Хусусан, 20 ноябрда Миннеаполис аэропортида Феникс шаҳрига учаётган олти нафар имомни полиция куч ишлатиб, самолётдан тушириб юборди. Сабаби — кечки ибодатни амалга ошираётган мусулмоннинг ўзини тутиши йўловчилардан бирини хавотирга солган экан. 21 ноябр куни Кит Эллисон “Ус Аирвайс” авиакомпанияси раҳбариятига мазкур, яъни мусулмонларнинг “очиқ-ойдин дискриминация” қилиниши ҳолати кўриб чиқилишини сўраб хат йўллади.
Ҳа, АҚШда ҳатто одатий ибодат ҳам ҳукуматнинг ғазабига сабаб бўлиши мумкин. Бу ғазабноклик сизнинг қамалишингизга, сўров қилинишингизга, самолётдан тушириб қолдирилишингизга ва ҳоказоларга олиб келиши ҳеч гап эмас. Ана шундай ҳолатда эса, Америка ҳукуматини ҳеч қанақа инсон ҳуқуқлари, сўз ва виждон эркинлиги деган тамойиллар қизиқтирмайди. Аслида АҚШда инсон ҳуқуқларига беҳурматлик, демократик тамойилларни бузиш ҳолларига аллақачоноқ кўникиб қолишган.
Энг ажабланарлиси, ана шундай бир вазиятда АҚШ бошқа мамлакатларни инсон ҳуқуқларига ва демократик тамойилларига амал қилишга чорлашдан асло хижолат бўлмаяпти. Устига-устак, АҚШ бир қатор мамлакатларни фуқароларнинг диний эркинлигини ва маҳбусларнинг ҳуқуқларини бузганлар рўйхатига киритишдан ҳам сира хижолат тортмайди. Америка сиёсатдонлари шубҳасиз ўз мамлакатини бундай рўйхатга киритмайдилар, гарчанд бу хилдаги қонунбузилишлар мамлакатда ҳар қадамда юз бериб турган бўлса-да.
Британия фуқароси Жамол ал-Харис билан бўлган воқеани биргина мисол тариқасида олиб кўрайлик. У 2004 йилнинг март ойида Гуантанамодаги Америка ҳарбий-денгиз базаси қамоқхонасидан озодликка чиқарилди. У ўз ватанига қайтганидан сўнг Гуантанамодаги мусулмонлар концлагерида содир этилган ақл бовар қилмас воқэаларни сўзлаб берди. Жамол ал-Харис Британиянинг “Даил Миррор” газетасига берган интервьюсида америкалик ҳарбийларнинг мусулмон маҳбусларни таҳқирлаш мақсадида лагерга фоҳиша аёлларни олиб келишганлигини сўзлаб берди.
Мана унинг мазкур интервьюсидан бир парча: “Америкаликлар маҳбуслар орасидан атайин Аллоҳга ўта эътиқодли мусулмонларни танлаб олиб, уларни таҳқирлаш ниятида фоҳишалардан фойдаландилар. Бунгача ҳеч қачон аёлларни ҳижобсиз кўрмаган бу одамларни фоҳишаларнинг яланғоч таналарини турли беҳаё ҳолатларда кўришга мажбур этишди. Одамлар бундан ақл-ҳушидан айрилгудек бўлишди. Бир камерадошим эса америкалик фоҳиша аёл мусулмон маҳбусни янада қаттиқроқ ҳақоратлаш, таҳқирлаш мақсадида ҳатто ўзининг ҳаром ҳайз қонини унинг юзига суртганини айтди...
Мен биламан, бундай ҳолат ўнлаб марта юз берди. Бунинг учун одатда энг ёшлар ёки ўз динида нуфузли бўлганлар танлаб олинарди. Бундай тажрибалар одамларни чуқур тушкунликка тушириб, ақлу ҳушидан мосуво қиларди. Улар бу таҳқирларни бир-бирига айтиб бериши учун, яъни ўзларига келиши учун ҳатто тўрт ҳафта муддат зарур бўлди.
Америка ҳарбийлари маҳбусларга маҳбуслар учун ҳеч қандай ҳуқуқ йўқлигини ҳар дақиқада уқтириб турадилар. Вақт ўтиши билан инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни талаб қилишни ҳам бас қилдик. Бор-йўғи жонли мавжудот эканлигимизни унутмасликларидан умид қилдик. Икс-Рей лагерида менинг панжарам билан ёнма-ён кўппак итнинг уйи жойлашган эди. Итнинг совутгич ўрнатилган ёғоч уйи ва чигил ёзиш учун кўм-кўк майдончаси бор эди. Мен қўриқчиларга “Менинг ҳам ҳеч бўлмаса мана шу итчалик ҳуқуқим бўлишини хоҳлайман”, дедим. Улар менга “бу ит АҚШнинг армия хизматини ўтаяпти” деб жавоб қилишди.
Гуантанамонинг бош мақсади — бу маҳбуснинг руҳий ҳолатини синдириш эди. Бундай руҳий азоблар олдида ҳатто калтакланишлар ҳам унча қўрқинчли эмас. Тан жароҳати излари кетади, таҳқирлар эса сен билан бир умрга қолади...”
Бу интервьюга ҳам икки йил бўлди. Энг даҳшатли томони шуки, бу икки йил давомида Гуантанамодаги маҳбуслар билан бу каби “америкача” муносабатда бўлиш барҳам топгани йўқ. Яна ҳам даҳшатлиси — инсонлар устидан таҳқирларга қўл ураётган ўша америкаликлар бошқаларни инсон ҳуқуқларига риоя қилишга ўргатмоқчи бўлмоқда.
Қурбонали ТУРСУНАЛИЕВ
Савол: Нега энди мусулмонларга тинчлик йок АКШда?- Ман, узим бир нечи марта шунга дучор булдим. Are you Muslim?-Yes I'm Alhamdulillah десам, мандан юз угиришади, одамни дилини огритиб :(