PDA

View Full Version : Куръони карим муъжизаларига ишонмаганлар икки дунёси барбод


Uzbekistaniy
01-17-2007, 03:50 AM
Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм

Ассалому алайкум азиз ва муҳтарам форумдош мусулмон биродарлар!

Аллоҳнинг марҳамати ила ҳаж ибодатини адо этиш учун кетган эдим, алҳамду лиллаҳ, тинч-омон бориб қайтдик. Сафар чарчоқлари ва келди-кетди меҳмонлар камайиб, оз-моз вақт топиб суюкли форумимизга яна кириб турибман.

Энди иншааллоҳ фурсат топган вақтларимда ушбу буюк мавзу "Қуръони карим муъжизалари ва бу буюк илоҳий китобга қарши билдирилган эътирозларга илмий раддийялар" ҳақида ҳужжатли мақолалар ёзиб, ёки ушбу мавзуда ёзилган бошқа арабча асарлардан таржима қилиб боришга ҳаракат қиламан, зеро, Қуръони карим муъжизалари ҳақида буюк уламоларимиз жуда ҳам кўп китоблар ёзишган ва ҳалигача бу энг улуғ китобнинг сирру асрорлари, чексиз муъжизалари ниҳоясига ета олишмаган.

Парвардигоримиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсикни, У Зот бу улуғ китобини барча замонлардаги диний ва дунёвий уламоларни ва қалб кўзи қулфлаб қўйилмаган оми инсонларни ҳам лол қолдирадиган энг катта муъжиза қилиб нозил қилган...

Шунинг учун ҳам дунё бўйлаб боргансари Ислом дини барча ботил динлар устидан ғолиб бўлиб бораётир. Бу ҳам Аллоҳнинг бир муъжизаси, чунки Аллоҳ таоло ва унинг расули мана шундай бўлишини аввалдан башорат беришган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

"ليبلغن هذا الأمر ما بلغ الليل ولا يترك الله بيت مدر ولا وبر إلا أدخله هذا الدين بعز عزيز يعني عزيز يعز به الإسلام وذل يذل به الكفر"
"لا تزال طائفة من أمتي ظاهرين على الحق؛ لا يضرهم من خذلهم ولا من خالفهم حتى يأتي أمر الله وهم على ذلك"

Маъноси:

"Аллоҳ таоло ер юзининг барча бурчакларига бу Ислом динини киргизиб – етказиб боради..." (Имом Аҳмад ва бошқа бирқанча муҳаддислар ривоят қилган ҳадис).

"Умматимдан бир тоифа (Қуръону Суннатга мукаммал иймон келтириб, амал қилиб борадиган тоифа) ҳақ устида қиёматгача ғалаба қозониб давом этадилар (Гоҳида далил-ҳужжатлар билан, аксар ҳолатларда эса ҳам далил-исботлар, ҳам куч-қувватлари билан ғолиб бўлиб борадилар), уларга қарши турганлар ҳам, уларга (на моддий, на маънавий) ёрдам бермасдан ташлаб қўйганлар ҳам зиён келтира олишмайди! Улар шундай ғалабалар билан қиёматгача давом этадилар" (Имом Бухорий ва бошқа бир қанча муҳаддислар ривоят қилган ҳадис)!

Uzbekistaniy
01-17-2007, 04:20 AM
Юқорида айтилганидек, Қуръони каримда барча замонлардаги диний ва дунёвий уламоларни ич-ичларидан "Бу китоб Ягона Аллоҳнинг каломидан бошқа нарса бўлиши мумкин эмас" деб туришга мажбур киладиган даражада жуда ҳам буюк муъжизалар бор.

Аммо, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг буюк ҳикматига биноан, кимники қалбини кўр қилиб қўйган бўлса, у бахтсиз махлуқ ҳар қанча далил-ҳужжатларни кўрса ҳам бари бир ҳидоятга эргашмас экан.

Ундай бадбахт кимсалар ҳақида Аллоҳ таоло Ўзи мана бундай деб хабар бериб қўйган:

{وَمِنْهُمْ مَنْ يَسْتَمِعُ إِلَيْكَ وَجَعَلْنَا عَلَى قُلُوبِهِمْ أَكِنَّةً أَنْ يَفْقَهُوهُ وَفِي آَذَانِهِمْ وَقْرًا وَإِنْ يَرَوْا كُلَّ آَيَةٍ لَا يُؤْمِنُوا بِهَا حَتَّى إِذَا جَاءُوكَ يُجَادِلُونَكَ يَقُولُ الَّذِينَ كَفَرُوا إِنْ هَذَا إِلَّا أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ (25) وَهُمْ يَنْهَوْنَ عَنْهُ وَيَنْأَوْنَ عَنْهُ وَإِنْ يُهْلِكُونَ إِلَّا أَنْفُسَهُمْ وَمَا يَشْعُرُونَ (26) وَلَوْ تَرَى إِذْ وُقِفُوا عَلَى النَّارِ فَقَالُوا يَا لَيْتَنَا نُرَدُّ وَلَا نُكَذِّبَ بِآَيَاتِ رَبِّنَا وَنَكُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِين(27) بَلْ بَدَا لَهُمْ مَا كَانُوا يُخْفُونَ مِنْ قَبْلُ وَلَوْ رُدُّوا لَعَادُوا لِمَا نُهُوا عَنْهُ وَإِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ (28) وَقَالُوا إِنْ هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا الدُّنْيَا وَمَا نَحْنُ بِمَبْعُوثِينَ (29) وَلَوْ تَرَى إِذْ وُقِفُوا عَلَى رَبِّهِمْ قَالَ أَلَيْسَ هَذَا بِالْحَقِّ قَالُوا بَلَى وَرَبِّنَا قَالَ فَذُوقُوا الْعَذَابَ بِمَا كُنْتُمْ تَكْفُرُونَ (30) قَدْ خَسِرَ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِلِقَاءِ اللَّهِ حَتَّى إِذَا جَاءَتْهُمُ السَّاعَةُ بَغْتَةً قَالُوا يَا حَسْرَتَنَا عَلَى مَا فَرَّطْنَا فِيهَا وَهُمْ يَحْمِلُونَ أَوْزَارَهُمْ عَلَى ظُهُورِهِمْ أَلَا سَاءَ مَا يَزِرُونَ (31) وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا لَعِبٌ وَلَهْوٌ وَلَلدَّارُ الْآَخِرَةُ خَيْرٌ لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ أَفَلَا تَعْقِلُونَ (32) قَدْ نَعْلَمُ إِنَّهُ لَيَحْزُنُكَ الَّذِي يَقُولُونَ فَإِنَّهُمْ لَا يُكَذِّبُونَكَ وَلَكِنَّ الظَّالِمِينَ بِآَيَاتِ اللَّهِ يَجْحَدُونَ (33) وَلَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِكَ فَصَبَرُوا عَلَى مَا كُذِّبُوا وَأُوذُوا حَتَّى أَتَاهُمْ نَصْرُنَا وَلَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِ اللَّهِ وَلَقَدْ جَاءَكَ مِنْ نَبَإِ الْمُرْسَلِينَ(34)}[من سورة الأنعام].
Маъноси:
"Улардан сизга қулоқ тутадиганлари ҳам бор, (лекин) Биз уни (яъни, Қуръонни) англамасликлари учун дилларини пардалаб, қулоқларини оғир қилиб қўйдик. Улар барча оятларни (мўъжизларни) кўрсалар ҳам, у оятларга иймон келтирмайдилар. Ҳаттоки сиз билан жанжаллашгани олдингизга келган пайтларида ҳам кофир бўлган кимсалар: «Бу Қуръон фақат аввалгилардан қолган афсоналар, холос», дейдилар. 26. Улар ўзгаларни Қуръондан қайтарадилар ва ўзлари ҳам ундан четланадилар. Улар ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларини ҳалок қиладилар, холос. 27. (Эй Аллоҳнинг элчиси), уларни дўзах устида турғазиб қўйилган пайтларида: «Қанийди, яна дунёга қайтарилсак ва Парвардигоримизнинг оятларини ёлғон демай, мўминлардан бўлсак», деганларини кўрсангиз эди. 28-29. Йўқ, (иймонга келмайдилар. Фақат ҳозир) уларга илгари яшириб юрган нарсалари ошкор бўлиб қолди, холос. Агар (дунёга) қайтарилсалар, шубҳасиз, ўзлари, манъ қилинган ишларга қайтадилар — албатта улар ёлғончидирлар — ва: «Ҳаёт фақат дунёдаги ҳаётимиздир. Биз ҳеч қайта тирилгувчи эмасмиз», деб айтадилар. 30. Уларни Парвардигорлари ҳузурида турғазиб қўйилган пайтларида, Аллоҳ: «Мана шу тирилиш ҳақ эмасми?!» — деганида, улар: «Парвардигоримизга қасамки, ҳақ экан», деганларини, Аллоҳ эса: «Мана энди кофир бўлиб ўтганингиз сабабли азоб чекингиз!» — деб жавоб қилганини кўрсангиз эди 31. То тўсатдан Қиёмат келиб қолганда устларига гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида: «У (дунё)да қилган сусткашлигимизга ҳасрат-надоматлар бўлғай», деб қоладиган пайтларигача Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деб юрган кимсалар ўзларига зиён қиладилар. У, нақадар ёмон нарсани орқалаб юрадилар-а! 32. Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир, холос. Албатта, Оллоҳдан қўрқадиган кишилар учун охират диёри яхшироқдир. Ақл юргизмайсизларми ахир?! 33. (Эй Аллоҳнинг расули), уларнинг гаплари шак-шубҳасиз сизни маҳзун қилишини билурмиз. Зотан, улар сизни ёлғончи қилмайдилар (даъватингиз ҳақ эканини ич-ичларидан қатъий билиб турадилар), лекин бу золимлар Аллоҳнинг оятларини (тиллари ва феъллари билан) инкор қилиб, ҳақиқатга бўйсунишдан тониб турадилар. 34. Маълумки, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам мана шундай ёлғончи қилинганлар. Бас, то уларга Бизнинг ёрдамимиз келгунича ёлғончи қилинганлари ва озорланганларига сабр қилганлар. Аллоҳнинг («Элчиларимни Ўзим қўллагайман» деган) сўзларини ўзгартира олгувчи бирон кимса йўқдир. Дараҳақиқат сизга (эй Расулуллоҳ), ўтган пайғамбарларнинг айрим хабарлари етказилдику!"


{سَأَصْرِفُ عَنْ آَيَاتِيَ الَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَإِنْ يَرَوْا كُلَّ آَيَةٍ لَا يُؤْمِنُوا بِهَا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الرُّشْدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الْغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَذَّبُوا بِآَيَاتِنَا وَكَانُوا عَنْهَا غَافِلِينَ}[الأعراف:146].
Маъноси:
"146. Энди Ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят-мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, тўғри — ҳақ йўлни кўрсалар уни (ўзлари учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат — нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни англаб етмайдиган қилиб қўюрман). Бунга сабаб улар Бизнинг оятларимизни ёлғон деганлари ва у оятлардан ғофил бўлиб олганларидир".


{اقْتَرَبَتِ السَّاعَةُ وَانْشَقَّ الْقَمَرُ (1) وَإِنْ يَرَوْا آَيَةً يُعْرِضُوا وَيَقُولُوا سِحْرٌ مُسْتَمِرٌّ (2) وَكَذَّبُوا وَاتَّبَعُوا أَهْوَاءَهُمْ وَكُلُّ أَمْرٍ مُسْتَقِرٌّ (3) وَلَقَدْ جَاءَهُمْ مِنَ الْأَنْبَاءِ مَا فِيهِ مُزْدَجَرٌ (4) حِكْمَةٌ بَالِغَةٌ فَمَا تُغْنِ النُّذُرُ (5) فَتَوَلَّ عَنْهُمْ يَوْمَ يَدْعُ الدَّاعِ إِلَى شَيْءٍ نُكُرٍ (6)} [سورة القمر].
Маъноси:
"1. (Қиёмат) Соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди. 2. Агар улар (Кофирлар Муҳаммад алайҳис-саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига далолат қиладиган) бирон оят-мўъжиза кўрсалар (ҳам у пайғамбарга иймон келтириш ўрнига) юз ўгирурлар ва «Бу ҳар доимги сеҳр-ку!» дерлар. 3. Улар (Аллоҳнинг элчисини) ёлғончи қилдилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳар бир иш (ўз) жойини топгувчидир (яъни гарчи кофирлар юз ўгирсалар-да, бу ҳақ дин Ер юзида қарор топур). 4-5.— Ҳолбуки уларга (илгари ўтган кофирларнинг) хабарларидан иборат бир нарса – етук ҳикмат келдики, унда (куфру залолатдан) тийилиш (лозим эканлигини уқтиргувчи ибратлар) бор эди. (Ле¬кин улар ўзларининг куфрларидан тийилмадилар). Бас, (уларга ҳеч қандай) огоҳлантириш фойда бермас!"

Black
01-17-2007, 04:33 AM
Mana shu kvadratlarsiz yozishning iloji yo'qmi?

Fifi
01-17-2007, 04:52 AM
Bu bo'limga yana nur kelganday bo'ldi.

Ulug'bek
01-17-2007, 08:26 AM
Mana shu kvadratlarsiz yozishning iloji yo'qmi?

Black, Kvadratlar Siz ishlatayotgan internet explorer nusxasi tufayli, internet explorer7 (eng so'nggi nusxasini nazarda tutayapman) ni o'rnatib olsangiz qutilasiz bu muammodan, kvadratlar o'rniga harflar ko'rina boshlaydi.

Uzbekistaniy, boshlagan mavzungiz juda yaxshi. Biroq, Qur'on va Hadislardagi Ilmiy Mo'jilar haqida gapirarkan/yozarkan, bu borada bazi mubolag'a, yuzakichilik va shoshmashosharlikka yo'l qo'ygan (asosan arab) yozuvchilari kitoblarini chetlab o'tish yoki faqat eng cho'michga ilinadigan misollardan foydalanishni, Zag'lul Najjor kitoblari va yana Horun Yahyoning (http://www.harunyahya.com/other_languages.php#a22) Allohning Qur'ondagi Mo'jizalari (o'zbekchada) kitobidan ham foydalanishni taklif qilgan bo'lardim.

Ishlaringizga omad!

Uzbekistaniy
01-17-2007, 08:56 AM
Азиз биродарим "Black"!
Мен хам шу "квадратлар"сиз чоп килишни хохлайман, бирок ёзаётган маколаларимни "ворд" программасида ёзиб, ўзим ва бошка биродарларим учун илмий асар сифатида, кейинчалик янада такомуллаштириш умидида саклайман ва "хакикат" блогимда хам нашр килиб бораман иншааллох.

"Q, G', H" харфлари "Explorer 6" программасида "квадрат" бўлиб чакади, уларни русча шрифтга мослаш учун, харфларни тузатиб чикишга кўп вакт кетади, мен эса вактимга жуда кизганаман ва барча биродарларимни вактларига энг каттик кизганадиган одам бўлишга чакираман.

Бу муаммонинг енгиш учун: "Explorer 7" ёки "Mozilla Firefox"ни истеъмол килишга ўтиш керак. Аллох ёрдам берсин.

inter
01-18-2007, 05:20 PM
uzbekistoniy boshlagan ishizga olloh kumakchi bulsin!!!
sizning bu postlariz sababchi bulib olloh zora uygoq qalblarni iymonga kirgizsa,
keyingi postlarizi sabrsizlik bilan kutib qolaman!!!

Uzbekistaniy
01-19-2007, 10:03 AM
Assalaamu alaykum wa ramatullohi wa barakaatuh

Aziz birodarim "inter"!

Duoyingizni Allohim ijobat qilsin, iliq so'zlaringiz uchun rahmat.

Men hozircha 2-3 ta maqola yozib qo'ydim ushbu mawzuda, lekin yozganlarimni hali tahrir qilib, shoshilmasdan tekshirib chiqishim kerak, shuning uchun "sabrlik" bilan kutsangiz ham bo'laweradi (hazil).

Chin qilbimdan umid qilamanki, boshqa tolibi ilm birodarlarimiz ham bu mawzuni boyitishda bilimlari ekanicha yordam bersalar, dalil-hujjatlar bilan Qur'oni karimning ilmiy (tibbiyot sohasida ham, falakiyot ilmi borasida ham wa boshqa fanlarda ham) mu'jizalarini bayon qilishga harakat qilsalar.

Barchalaringizga awwaldan tashakkurlar.

Birodarim "inter", sizga bir mulohazamni aytsam xafa bo'lmaysizmi?

Wassalomu alaykum

glamour
01-19-2007, 10:55 AM
Assalamu aleykum
Allah ilmingizni ziyoda qilsin. Jazakallohu khayron.

Uzbekistaniy
01-20-2007, 11:57 AM
Алақ сураси ҳақида:

Қуръони каримнинг энг биринчи нозил бўлган сураси "Алақ" сурасидир.

Ушбу суранинг ўзигина ҳақиқатни излаган кишилар учун етарли муъжизадир.

Чунки, Аллоҳ Ўзининг бу буюк оятларида қиёматгача барча ақлу заковат эгаларини лол қолдирадиган бир неча ҳақиқатларни зикр қилган.

Шулардан баъзилари қуйидагича:

Биринчи масала:
"Ислом дини илм-фанга зид" деган тухматни кўтариб чиққан кимсалар дунёга келишидан бир неча асрлар аввал Аллоҳ таоло Ўзининг Пайғамбарига энг биринчи нозил қилган оятиданоқ илм олишга буюрган!


"Ўқигин", "Ўқигин", "Яратган (барча махлуқотларни йўқдан бор қилган) Парвардигоринг номи билан Ўқигин" деб Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳнинг ваҳийсини етказган бўлсалар, худосизларнинг пешвоси малъун "Ленин" 14 асрдан кейин келиб ўзи Қуръони каримга ишонмаган, қалби муҳрлаб қўйилган бир бадбахт бўлсада, очиқ ҳақиқатни кўриб туриб Ислом динига кирмасдан, бунинг устига номардлик қилиб бу буюк илоҳий китобдан ушбу ояти каримани ва бошқа бир қанча илмий ҳақиқатларни ўғирлаб олиб, ўзи ва ҳамтовоқлари кашф этганини даъво қилган ва бутун дунё олдида шарманда бўлишидан уятмаган!

Чунки уларда "уят" деган нарсанинг ўзи йўқ. Ўзини маймундан пайдо бўлган деб эътиқод қиладиган кимсада қандай қилиб уят деган нарса бўлсин?!

Бундан ҳам таажжубланарлиси, ушбу энг катта ўғри, фош бўлиб шармандаси чиққан каззобни ҳалигача ўзига "пешво" деб юрган аҳмоқлар борлигидир.


Иккинчи масала:
Аллоҳ таоло ушбу "Алақ" сурасида яна бир буюк маълумот ва илоҳий муъжизаси ҳақида хабар беради.

Пайғамбаримиз соллоҳу алайҳи ва саллам даврида одамлар дунёвий илм-фан соҳаларида ҳеч нарса билишмаган эканликлари ҳаммага маълум.

Бола онанинг қорнида қайси тариқада пайдо бўлишини ҳеч ким тасаввурига келтира олмас эди. У пайт онанинг қорнини кўрсатиб бера оладиган апаратлар ҳам бўлмаган.

Шундай экан, бу сурада айтилган ҳақиқат – инсон онасининг қорнида "лахта ва ёпишқоқ қон, зулукка ўхшаш шаклда" бўлишини хабар берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай жуда ҳам нозик ва чуқур илмий маълумотни фақатгина Аллоҳнинг ваҳийси орқали билишлари мумкин холос.

"Алақ" калимаси араб тилида уч хил маъноси бор, шу маъноларнинг ҳаммаси боланинг она қорнида биринчи босқичда пайдо бўладиган ҳолатига тўғри келади: 1. "Алақ"- лахта қон, 2. Алақ – ёпишқоқ нарса, 3. Алақ – зулук ва зулукка ўхшаш шакл.

Мана бу Қуръони каримнинг энг биринчи оятлари айтиб турган илмий ҳақиқатни, 20-асрга келиб мусулмонлар эмас, Исломдан бехабар бўлган уламолар кашф этиб туриши ва бу кашфиёт Қуръони карим ҳақиқатига 100% муваофиқ келиб туриши бу илоҳий муъжиза эмасми?!

Азиз форумдошлар, бу борада янада кўпроқ маълумотга эга бўлишни истаганлар бўлса марҳамат қилиб Обидхон қорининг "Алақ" сурасига қилган тафсирини тинглаб кўришингиз мумкин. Ҳеч бўлмаганда Алоуддин қорининг тафсиридан "Алақ сурасини" ўқилса ҳам албатта илмий фойдалардан холи эмас.

Келгуси мақолада учрашгунча хайр, Аллоҳим барчаларимизни Ислом динида собитқадам қилсин.
Вассалому алайкум

inter
01-20-2007, 02:59 PM
Assalaamu alaykum wa ramatullohi wa barakaatuh

Aziz birodarim "inter"!

Duoyingizni Allohim ijobat qilsin, iliq so'zlaringiz uchun rahmat.

Men hozircha 2-3 ta maqola yozib qo'ydim ushbu mawzuda, lekin yozganlarimni hali tahrir qilib, shoshilmasdan tekshirib chiqishim kerak, shuning uchun "sabrlik" bilan kutsangiz ham bo'laweradi (hazil).

Chin qilbimdan umid qilamanki, boshqa tolibi ilm birodarlarimiz ham bu mawzuni boyitishda bilimlari ekanicha yordam bersalar, dalil-hujjatlar bilan Qur'oni karimning ilmiy (tibbiyot sohasida ham, falakiyot ilmi borasida ham wa boshqa fanlarda ham) mu'jizalarini bayon qilishga harakat qilsalar.

Barchalaringizga awwaldan tashakkurlar.

Birodarim "inter", sizga bir mulohazamni aytsam xafa bo'lmaysizmi?

Wassalomu alaykum

aka bemalol fikrizni bildiruring!!!
hafa bugan urisss!!!
postlariz uchun rahmat!!!

Iqbol
01-20-2007, 04:49 PM
Алақ сураси ҳақида:

Қуръони каримнинг энг биринчи нозил бўлган сураси "Алақ" сурасидир.

Ушбу суранинг ўзигина ҳақиқатни излаган кишилар учун етарли муъжизадир.

Чунки, Аллоҳ Ўзининг бу буюк оятларида қиёматгача барча ақлу заковат эгаларини лол қолдирадиган бир неча ҳақиқатларни зикр қилган.

Шулардан баъзилари қуйидагича:

Биринчи масала:
"Ислом дини илм-фанга зид" деган тухматни кўтариб чиққан кимсалар дунёга келишидан бир неча асрлар аввал Аллоҳ таоло Ўзининг Пайғамбарига энг биринчи нозил қилган оятиданоқ илм олишга буюрган!


"Ўқигин", "Ўқигин", "Яратган (барча махлуқотларни йўқдан бор қилган) Парвардигоринг номи билан Ўқигин" деб Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳнинг ваҳийсини етказган бўлсалар, худосизларнинг пешвоси малъун "Ленин" 14 асрдан кейин келиб ўзи Қуръони каримга ишонмаган, қалби муҳрлаб қўйилган бир бадбахт бўлсада, очиқ ҳақиқатни кўриб туриб Ислом динига кирмасдан, бунинг устига номардлик қилиб бу буюк илоҳий китобдан ушбу ояти каримани ва бошқа бир қанча илмий ҳақиқатларни ўғирлаб олиб, ўзи ва ҳамтовоқлари кашф этганини даъво қилган ва бутун дунё олдида шарманда бўлишидан уятмаган!

Чунки уларда "уят" деган нарсанинг ўзи йўқ. Ўзини маймундан пайдо бўлган деб эътиқод қиладиган кимсада қандай қилиб уят деган нарса бўлсин?!
Бундан ҳам таажжубланарлиси, ушбу энг катта ўғри, фош бўлиб шармандаси чиққан каззобни ҳалигача ўзига "пешво" деб юрган аҳмоқлар борлигидир.


Иккинчи масала:
Аллоҳ таоло ушбу "Алақ" сурасида яна бир буюк маълумот ва илоҳий муъжизаси ҳақида хабар беради.

Пайғамбаримиз соллоҳу алайҳи ва саллам даврида одамлар дунёвий илм-фан соҳаларида ҳеч нарса билишмаган эканликлари ҳаммага маълум.Бола онанинг қорнида қайси тариқада пайдо бўлишини ҳеч ким тасаввурига келтира олмас эди. У пайт онанинг қорнини кўрсатиб бера оладиган апаратлар ҳам бўлмаган.

Шундай экан, бу сурада айтилган ҳақиқат – инсон онасининг қорнида "лахта ва ёпишқоқ қон, зулукка ўхшаш шаклда" бўлишини хабар берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай жуда ҳам нозик ва чуқур илмий маълумотни фақатгина Аллоҳнинг ваҳийси орқали билишлари мумкин холос.

"Алақ" калимаси араб тилида уч хил маъноси бор, шу маъноларнинг ҳаммаси боланинг она қорнида биринчи босқичда пайдо бўладиган ҳолатига тўғри келади: 1. "Алақ"- лахта қон, 2. Алақ – ёпишқоқ нарса, 3. Алақ – зулук ва зулукка ўхшаш шакл.

Мана бу Қуръони каримнинг энг биринчи оятлари айтиб турган илмий ҳақиқатни, 20-асрга келиб мусулмонлар эмас, Исломдан бехабар бўлган уламолар кашф этиб туриши ва бу кашфиёт Қуръони карим ҳақиқатига 100% муваофиқ келиб туриши бу илоҳий муъжиза эмасми?!

Азиз форумдошлар, бу борада янада кўпроқ маълумотга эга бўлишни истаганлар бўлса марҳамат қилиб Обидхон қорининг "Алақ" сурасига қилган тафсирини тинглаб кўришингиз мумкин. Ҳеч бўлмаганда Алоуддин қорининг тафсиридан "Алақ сурасини" ўқилса ҳам албатта илмий фойдалардан холи эмас.

Келгуси мақолада учрашгунча хайр, Аллоҳим барчаларимизни Ислом динида собитқадам қилсин.
Вассалому алайкум
Lenin'ning Xudosizlar peshvosi haqidagi gapizga etirozim yo'qku, lekin keyingi "qurondan ogirlap olgan uyatsiz" degan gaplaringizga uncha qo'shilaolmayman, keyin Lenin'ning bazi qilgan ishlari (natijasidan qatiy o'laroq) qilinishi kerak bo'lgan ishlar bo'lgan. Uni bekordan bekorga so'kishning yeriga balki jiddiyroq tanqid qilip, qayerda xato ketganiyu, va shu xato qadamning o'rniga Islom qanday yechimlar taklif qilgani haqida maqolalar bo'lsa, yana ham foydaliroq bo'lar edi. Menimcha "mutual" yani bir birimizni so'kadigan davrlar o'tip ketdi, konstruktiv dialoglar vaqti kelganiga ancha bo'ldi.

Vector
01-21-2007, 03:41 PM
Birodar Uzbekistaniy, Quron tarjimasini kimdan olgansiz? shu savolim boredi :)

Uzbekistaniy
01-23-2007, 11:44 AM
Биродарим "Vector"!

Саволингиздан кўзланган мақсадни сал тушунгандай бўлдим.

Ўзи Қуръони каримни таржима ва тафсир қилиш ҳақида баъзи бир масалаларни эслаб ўтиш ниятим ҳам бор эди.

Бу ерда 2 та масалани бир-биридан ажрата билишимиз керак: таржима билан тафсир.

Қуръони каримни тафсир қилиш жоизлигида, балки вожиблигида ҳеч қандай ихтилоф йўқ, лекин албатта тафсир қилиш қоидалари ва шартларига риоя қилиш фарз.

Шу қоидаларнинг энг асосийси: 1. Қуръонни Қуръон билан тафсир қилинади, 2. Ҳадис билан тафсир қилинади, 3. Саҳобаи киром сўзлари билан ҳам тафсир қилинади. 4. Тобеъийнлар ва буюк уламолар сўзлари билан ҳам тафсир қилинади. 5. Тафсир қилишда албатта шариат аҳкомларига ва араб тили қоидаларига зид келмаслиги шарт.


Ушбу шартларга мутобиқ равишда битилган ва бутун аҳлусснна уламолари тарафидан эътироф этилган мўътамад тафсир китоблар мавжудлиги барча толиби илмларга маълум десам ҳам бўлади.

Шулардан энг машҳурлари: 1. Имом Тобарийнинг Тафсир китоблари (13 том), 2. Имом Қуртубийнинг тафсир китоблари (10 том), 3. Имом Бағавийнинг тафсир китоблари (6 том), 4. Имом Ибну Касир тафсирлари (4 том), ва бошқалар.

Бу тафсир қилиш ҳақида жуда ҳам қисқа ва камчиликдан холи бўлмаган изоҳ.

Энди Қуръони каримни таржима қилиш масаласига келсак, бу масалада уламолар иккита раъй билдиришган, лекин бу икки тоифа уламоларнинг барчалари ушбу масалада иттифоқ қиладиган нуқталари ҳам бор.

Биринчи тоифа уламоларнинг раъйлари бўйича "Қуръони каримни таржима қилиш иложиси йўқ, чунки Қуръони каримдаги ҳар бир ояти кариманинг жуда ҳам кенг ва чуқур маънолари бор, уларни қисқа ва сўзма сўз таржима билан ифодалаб бўлмайди асло!!" дейишади.

Иккинчи тоифа уламоларнинг раъйларига биноан эса: "Қуръони каримни таржима қилиш мумкин, лекин албатта бу таржима Қуръони каримнинг маъноларини тўла ифодалай олмайди, балки яқинланштириб беради".

Демак, икки тоифа уламоларнинг иттифоқ қилган жойлари шуки: Қуръони карим оятларининг маънолари жуда ҳам чуқур ва кенг, уларни атрофлича тушуниб, тагига етиш учун албатта мўътамад тафсирларга (Қуръон ва Ҳадис ва Саҳобалар сўзлари билан изоҳланган, шариат ва араб тили қоидаларига мутобиқ келадиган тафсирларга) мурожаат қилиш лозим бўлади!!!

Энди, бу борада ўзим тутган йўлга келадиган бўлсак:
Мен иложи борича буюк уламоларимиз (Имом Тобрий ва Ибну Касир ва бошқа имомлар) қилган тафсирларига мурожаат қилиб қисқача тафсир қилишга ҳаракат қиламан.

Ўзбек адабиёти бўйича илмим жуда ҳам заифлиги учун шайх Алоуддин Мансурнинг таржималарига мурожаат қилиб фойдаланиб тураман.

Аллоҳимдан илтижо қилиб қоламанки, барчаларимизни Қуръони карим нурларидан холисона ва сидқи дил билан фойдаланиб, Аллоҳнинг каломидаги чуқур чуқур маъноларни ўрганиб, иймонларимиз доимо зиёда бўлиб туришига муваффақ қилсин.

Вассалому алайкум.

Uzbekistaniy
01-27-2007, 07:49 AM
Азиз биродарларим!
Сизлардан илтимос биргалашиб, ушбу мавзуни – Қуръони карим мўъжизаларини ва бу энг буюк каломга нисбатан айтилган тухматларга раддийяларни ўзбек тилида ҳам бойитишга ҳаракат қилайлик, шояд ичимизда бу Қуръони каримнинг буюклигини билмасдан юрганларнинг қалби очилиб, ҳидоят йўлига кириши учун сабабчи бўлсак.

Бошқа тилларда жуда кўп асарлар ёзилган, ҳатто ҳужжатли филмлар ҳам ишлаб чиқарилгани ҳаммамизга маълум. (Масалан: "Это истина" номли ҳужжатли филм бор эди, кўрганлар бўлса керак ичимизда, жуда ажойиб, ўша филм сабабли ҳам қанча-қанча руслар ва рус тилини тушунганлар Исломга кириб кетган алҳамду лиллаҳ).

Лекин ўзбек тилида тополмаяпман, ўзим таржима қилай десам, мен дунёвий фанлар бўйича илмим йўқлиги сабабли, уламоларнинг илмий ибораларини таржима қилишга қийналияпман.

Шу борада ёрдам берадиган қуйидаги сайтдан фойдаланиш ҳам мумкин. (http://55a.net) Бу сайт бир неча тилларда нашр қилинади (мана бу русча саҳифаси: http://www.55a.net/firas/rusi) аммо ўзбекчаси йўқ экан.

Мен арабчани яхши биламанку, аммо юқорида айтганимдай, илмий ибораларни таржима қилишга қийналияпман. Шунинг учун сизларни ҳам ушбу соҳада ҳамкорликка чақирмоқдаман.

Қуръони каримни Аллоҳ таоло қиёматгача давом этадиган энг катта муъжиза қилиб берганидан кейин, ва бу китоб ўз ичида сон-саноқсиз муъжизаларни қамраганидан кейин, бизлар албатта уни чуқур ўрганишмиз ва барча халойиққа етказишга ҳаракат қилишмиз фарз ва энг катта масъулиятларимиздандир.

Аллоҳ таоло айтадики:
{ أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآَنَ وَلَوْ كَانَ مِنْ عِنْدِ غَيْرِ اللَّهِ لَوَجَدُوا فِيهِ اخْتِلَافًا كَثِيرًا}[سورة النساء، الآية: 82].
{ أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآَنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا (24) إِنَّ الَّذِينَ ارْتَدُّوا عَلَى أَدْبَارِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْهُدَى الشَّيْطَانُ سَوَّلَ لَهُمْ وَأَمْلَى لَهُم}[سورة محمد، الآية: 24].
Маъноси:
" Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Оллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!". (Нисо сураси, 83-оят).

"24. Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларида қулфлари бордир, (шунинг учун у дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?! 25. Албатта ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна ортларига (куфрга) қайтиб кетган кимсаларга (бу ишларини) шайтон чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун (пуч орзу-хаёлларни) узун қилиб қўйди".(Муҳаммад сураси, 24-25 оятлар).


Аллоҳим барчаларимизга Қуръони карим нурларидан мушарраф бўлишликни насиб айласин.

JAMINATOR
01-28-2007, 11:16 AM
Assalomu aleykum aziz form userlari yana bir malumot oldimsizlaga ukushni tavsiya etaman>>>................

*~*SUNNA*~* Sunnat deganda nimani tushunmog'lig'imiz kerak.Rasululloh salollohu alayhi vassallam buyurgan so'zlari va hamda Rasululloh s.a.v ning huzurlaida qilingan amal.Payg'ambarimiz s.a.v modomiki shuni inkor qilmagan bo'lsalar,shuni sunnat deymiz.Yer yuzida Odam atodan to Qiyomatgacha bo'lgan insonlarning payg'ambarlar bundan mustasno,har qanday kishi o'zini huzurida bir munkar ish bo'lsa,shuni biror narsani rioya qilib,hoh o'zining obro'siga putr yetib qolishligi,yoinki shu odamning ko'ngli og'rib qolishligi,yoinki bu odamlarning ko'pchiligini hisobga olib menga dushman bo'lib qolishadi va kuchim yetmay qoladi deb,rioya qilib,yoinki boshqa bir sabablar bilan qaytarmay qo'yishligi tabiyidir.Har qanday amallik olimning tarihini tekshirgan bo'lsak,huzurida bir munkar ish bo'lgan vaqtda,bir necha bor qaytara olmay qolgan.Yer yuzida hech kim hujjat bo'la olmaydi,magar payg'ambarlar hujjatdir.Yer yuzida hamma odamlar,payg'ambarlar huzurida biror munkar ishni qilganda,payg'ambarlar qaytarmagan emas,albatta qaytargan.Hususan Payg'ambarimiz Rasululloh s.a.v yakka qolgan vaqtlarda ham,yer yuzidagi hamma odam qarshi bolgan bolsa ham,shu narsaga noroziliklarini bildirganlar va qaytarganlar.Shuning uchun Payg'amar alayhissalom huzurida bir amal bo'lgan bo'lsa,shu amalni indamagan bo'lsalar,ma'n qilmagan bo'lsalar,shu hujjat bo'ladiki,shu narsaning qilinishligi mumkinligiga eydigan narsa bo'lsa qilishligiga hujjat bo'ladi.Masalan:Holid ibn Valid Rasululloh s.a.v ning huzurlarida kaltakesakka o'hshagan botminchoq kattaroq hayvonni eganlar.Rasululloh salollohu alayhi vassallam buni eyishlikka odatlanmaganliklari uchun tabiatan emaganlar.Ammo Holid ibn Validni eganlarini qaytarmaganlar.Masalan:Olloh subhana va taolo bizni namoz o'qishlikka buyurdi.Namozning ertalabki va tushdagi va Asr vaqtdagi Shomdagi,Huftondagi namozni nechchi rakatligini sunnat bayon qilib berdi.Rasululloh s.a.v amaliy sunnatda shuni ko'rsatdilar.Olloh subhana va taolo o'zini bandasini yahshi ko'rishligini alomatini Rasuliga ergashishlik bilan isbolashlikka buyurdi.Olloh taolo:ayting Ey Muhammad alayhissalom dedi Olloh subhana va taolo,agar Ollohni yahshi ko'rsanglar menga ergashinglar.Shunda Olloh sizlarni yahshi ko'radi va gunohinglarni mag'firat qiladi.Olloh gunohlarni kechiruchi va rahmdil zotdir.Demak Ollohni muhabbatiga erishish uchun nima qilmog'lig'i kerak.Bitta yo'l bor,u Rasululloh s.a.v ga ergashmog'lig'i kerak.Olloh taolo:Agar Rasuliga ergashsanglar,Olloh sizlarni yahshi ko'radi deyapti.Agar shu oyatni tushunganimizda biz,har bir o'zimizning ahvolimizni Rasululloh s.a.v ning yo'llariga muvofiq qilgan bo'lardik.Ming marta Ollohni yahshi ko'raman desak,Olloh bizni bir marta yahshi ko'raman demasa bu bekor.Agar bir marta Ollohni yahshi ko'raman desagu,Olloh ham bizni javobiga yahshi ko'raman desa,mana buni e'tibori bor.Mana buning yagona yo'li Rasululloh s.a.v ga ergashighlikdir.Agar Ollohning muhabbatiga ergashish uchun bundan boshqa yo'l bor desa,bu kishi albatta hato qilgan kishi. Payg'ambarimiz Rasululloh salollohu alayhi vassallamning hulqlari Qur'on edi.Qur'on nimani buyurgan bo'lsa qilganlar,nimadan qaytargan bo'lsa qaytganlar.Olloh subhana va taolo Payg'ambarimiz s.a.v ning sifatlarida sizlarga Qur'onni ta'lim beradigan va hikmatni ta'lim beradigan Payg'ambarimiz s.a.v ni jo'natdim deb,minnat qildi.3 kishi Rasululloh s.a.v ning honadonlariga kelishib,Payg'ambarimiz s.a.v ning ibodatlaridan savol qilishdi.Ular habardor qilinishdilarki,ya'ni habardor bo'lishgandan keyin oz sanashdi.Bu ozu?deyishdi.Bu amallaru bu ibodatlar ozu?deyishdi.EEE deyishib,buncha biz qayerdayu Rasululloh s.a.v qayerda.U kishini gunohlari mag'firat qilingan.Shuning uchun shunchalik amal qilsalar bo'laveradida.Bizning gunohimiz kop,ko'proq amal qilmog'lig'imiz kerak deyishdi.Birinchisi aytdiki,men kechasi bilan namoz o'qib chiqaman umrim bo'yi.Ikkinchilari aytdiki,men umrim bo'yi ro'za tutaman.Hech qachon ro'zamni ochmayman dedi.Uchincilari,men ayollardan chetlanaman,ya'ni turmush qilmayman dedi.Payg'ambarimiz s.a.v keldilarda,bu so'zlardan habardor bo'lgandan keyin aytdilarki,shunday-shunday degan sizmisizlar?Ammo men Ollohga qasam ichib aytamanki,ichinglardan Ollohdan eng qo'rquvchilariman va eng taqvodoriylarman.Shunday bo'lib turib,nafl ro'za ham tutaman va ba'zi kunlarda ro'za tutmayman.Va kechqurunda namoz ham o'qiyman va uhlayman ham dedilar.Va turmush qilaman dedilar.Bu meni yo'lim dedilar.Shu yo'limdan bosh tortayotgan odam mendan emas dedilar.Ya'ni davomiy ro'za tutgan odam.Davomiy kechalari uhlamasdan bedor namoz o'qib chiqqan kishi.Turmush qilmasdan o'zini hayotdan chetga olgan kishi,meni yo'limda emas dedilar.Demak,ko'rsatilgan sunnatdan ko'proq amal qilaman degan maqsaddagi bo'lgan amal,sunnatga hilofdir.Chunki Rasululloh s.a.v ning olib kelgan yo'liga bir narsa qo'shishlik bilan olib tashlashlik bilan farqi yo'qdur.Qo'shgan odam bu nuqsonlik bo'lib qolgan,men qo'shay demaydi.Meni gunohim ko'p deb turib qo'shadi.Bu ayni bir shaytonning insonni qalbiga kiradigan yo'lidur.Olloh subhana va taolo Rasululloh s.a.v ga buyurganda,ahli kitoblarga hitob qildiki Olloh subhana va taolo:Ey ahli kitob,diniylarda haddidan oshmanglar.Ya'ni ko'rsatilgan buyruqdan ko'p amal qilaman deb o'ylamanglar.Inson agar bir yo'lda ketishlikka buyurilgan bo'lsa,shu yo'ldan pastlamang ham yuqorilamang ham degani tushunarli bo'ladi.Shu yo'lda to'g'ri yuring degani,pastlamang ham yuqoriga ham chiqmang degani bo'ladi.Hozirgi vaqtda,kitobi sunnatda yo'q bo'lgan amallar dinimiz bir sodda,to'g'ri din edi.Buyurilgan narsani qilmasdan,boshqa narsalarni qilib yurishlik natijasida,bizni dinimiz zaiflashdi.Hozirgi vaqtda ko'p kishilar tarafidan o'ylab chiqilgan ba'zi bir nafl ibodatlar.O'zi aslida kitobi sunnatda Rasululloh salollohu alayhi vassallam buni qilmaganlar.Mana bu narsalarning o'ylab chiqinishlik,borib-borib insonni shirk amallariga kirib ketishlikka mana shu tug'yon sabab bo'lgan. Rasululloh salollohu alayhi vassallamning oldilariga bir kishi keldilarda aytdilarki,Yo Rasululloh,Olloh buyurdimi o'zini yakkaligini tasdiq qilib va sizni Olloh tarafidan haqiqiy elchi ekanligingizni tan olishligimizga?-Ha dedilar.Olloh buyurdimi,bir kecha va kunduzda 5 vaqt namoz o'qishlikka?-Ha dedilar.Olloh buyurdimi,1 yilda 1 oy ro'za tutishlikka va Olloh buyurdimi,molimiz nisobga yetsa zakot berishlikka va haj qilishlikka deb,birma-bir so'radilarda.Har biriga Rasululloh s.a.v ha deb ta'kidlab javob berdilar.Aytdilarki,sizni jo'natgan zotga qasam ichib aytamanki,bundan ko'paytirmayman ham,kamaytirmayman ham dedilar va chiqib ketdilar.Aytdilarki Payg'ambarimiz s.a.v: Kim ahli jannatni ko'raman desalar,shu kishini ko'rib qo'yishsin dedilar.Bu degan so'z,agar shuni qilsak,biz shirkdan salomat bo'lamiz.Va Ollohning o'zini buyrug'ini qilsak,shirkdan salomat bo'lib,Ollohni buyrug'ini qilishlik bilan jannatga dohil bo'lamiz.Lekin juda ko'p kishilar o'zini qiynab,amallarni qilmoqchi bo'ladi.Tekshirib qarasangiz aksari shirk.Olloh buyurmagan,Rasuli qilmagan bu ishlarni qiynalib o'zi qiladida,borib tekshirib qarasangiz shirk bo'ladi.Undan tashqari tamomiy odamlarni dindan voz kechib ketib qolishliklari,mana shu odamlar sabab bo'ladi.Dinni og'ir qilib ko'rsatadi.Din juda qulaydur.Sunnat juda qulay.Lekin inson shu sunnatlarni tark qilib,kuch sarj qiladi va pul sarf qiladi.Haqiqatdan o'ziga savol qilsin.Nima uchun sunnatlarni tark qilib yuribdi.Buni qilishlikka insondan mol talab qilinmaydi,ba'zi sunnatlarni qilishlikka.Yoki undan masalan:Biror bir kuch talab qilinmaydi.Lekin uni tark qilishlik,molga ham muhtoj va u kuchga ham muhtoj bo'ladi.Shuning uchun Olloh subhana va taoloning azobi qattiqdir.Gunoh qilgan kishiga nima uchun azob qattiq?Chunki gunohni qilgan kishi,kuch sarf qilib,mol sarf qilib turib qiladi gunohni.Agar gunohni qilmaslikka tek turib olsangiz,gunoh qilinmay qolaveradi.Sunnatni tark qilishlikka kuch sarf bo'ladi,mol sarf bo'ladi,vaqt sarf bo'ladi.Mana bu bilan azob qattiq bo'ladi.Hozir mavzudan tashqariga chiqishlik bo'lsak ham aytaylik;mast qiluvchi ichimlikni ichgan.Shariatga hilof bo'lgan katta otarchilarni olib kelib to'y qilgan.Bu gunoh bular! Bu gunohga pul sarf bo'ladi.Vaqt sarf bo'ladi.Bunga juda ko'p narsalar sarf bo'ladi.Ana shuning uchun Ollohning azobi qattiq.Agar shu narsaga molingizni sarf qilmasangiz,o'zingizni shu narsada kuchingizni sarf qilmasangiz,hech qanday narsa bo'lmaydi.Nimaga qiyin deydi odamlar!? Nima uchun bu narsalarni qiyin deydi!? Qiyin emas,u qalbdagi havo,nafs,shayton.Mana bu narsaning gapiga kirib qolganligidan,undan ajralishlik qiyin bo'ladi.Olloh Rasuliga ergashing.Agar Ollohni yahshi ko'rsanglar,Rasuliga ergashing deng! Menga ergashinglar deyapti Olloh taolo.Rasuliga ergashing pulingiz yoningizda qoladi.Kuchingiz behuda ketmaydi.Tekshirib ko'ring,qaysi narsa sunnatga hilof bo'lgan bo'lsa,molingiz sarf bo'lgan,kuchingiz sarf bo'lgan.Shuning uchun Olloh subhana va taoloning azobi qattiqdir.Biz o'ylaymizki Rasululloh s.a.v ning huzurlariga kelgan a'robiy kishiga bir daqiqada dinni o'rgatib qo'ydilara.Shu bilan ahli Jannat bo'lib chiqib ketdiya deymiz.Demak,din nihoyatda oson haqiqatda.Lekin biz uchun nimaga qiyin?Biz Islom ruhi bilan sug'orilingan dunyo qarash bilan o'smaganmiz.Shuning uchun bizga qiyin.Va yana biz yashayotgan johiliyat,Islomni mashara qilgan nizomda yashayapmiz.Ana shuning uchun bizga qiyin bo'ladi.Demak Rasululloh s.a.v ning qilgan amallari yahshi emas ekanku,Olloh saqlasin undan.Siz pokizaroq amal qilmoqchi da'voga olib borib qo'yadi. Payg'ambarimiz salollohu alayhi vassallam hutbalarida aytganlarki,hamdu sano aytganlaridan keyin.Odamlarga nima bo'ldiki,men qilgan ishdan o'zlarini chetga olishib,bundan biz pokroq bo'laylik deyishibdi.Qasam Ollohgaki,men Ollohni ular ichida eng tanuvchirog'iman va Ollohdan eng qo'rquvchirog'iman dedilar.

JAMINATOR
01-28-2007, 11:22 AM
Payg'ambarimiz s.a.v ning amallari Ollohdan eng qo'rquvchi kishi bo'lishlikka olib boradi.Ashoblar hammalari sunnatga qattiq amal qilishgan ekanlar.Chunki Qur'oni Karimdan keyingi eng murojaat qiladigan asosimiz sunnatdur.Payg'ambarimiz s.a.v ning vasiyatlari ham shu bo'ldi.Mana o'zlairining eng zarur bo'lgan vasiyatlarini qildilar.Mana sizlarga ikki narsa qo'yib ketyapman.Kim shuni mahkam ushlasa,hayotda hargiz adashmaydi.Bu Ollohning kitobi va Payg'ambarining sunnati.Olloh s.t Rasuliga ergashishlikka o'zining azaliy kitobida ko'p joyda buyurdi.Olloh taolo:Olloh va Rasuliga ergashinglar,shoyad rahm qilinasizlar.Rasuliga itoat,Ollohga bo'lgan itoat.Ammo o'zlarimizdan bo'lgan Rahbarga,Islom peshvosiga itoat qilishlikdachi!? O'ylab ko'rsak albatta itoat takror bo'lmagan.Masalan:Qur'onda: Ollohga itoat qilinglar va Rasuliga itoat qilinglar.Chunki Rasululloh s.a.v havodan gapirmaydilar.O'zimizdan bo'lgan Islom peshvosiga bo'lgan itoat,asliy emas.Qarangki,o'zimizdan bo'lgan musulmon peshvoni buyrug'iga itoat qilishlik ham,qaraymiz Olloh Rasulini buyrug'iga muvofiqmi yo'qmi! Muvofiq bo'lsa,keyin itoat qilamiz.Bir savol bo'ladiki.Rasululloh s.a.v ning sunnatlarini biz tark qilsak,buning hukmi nima degan savol bo'ladi.Buyurgan sunnatlarini tark qilsak,gunohkor bo'lamiz.Buyurgan sunnatlaridan boshqa sunnatlarni qildilar,lekin buyurmadilar.Bu narsani qilishlik afzal ekanligida,ajrlanishligimizda shak-shubha yo'q.Lekin qilmaslik bu narsadan gunohkor bo'lmaydi.Buyurgan sunnatlarini tark qilishlik,ohiratdagina jazo bo'lib qolmasdan,dunyoda ham jazolanishlikdan holi qolmaslikni Olloh taolo ogohlantiryapti.Ya'ni shu oyatni tafsirida Rasulini buyrug'iga qarama-qarshi bo'lgan kishilar,hushyor bo'lsinlarki,ularga fitna yetib qoladi.Yo alamlantiruvchi azob yetib qolishligi mumkin.Shu oyatni tafsirida ba'zi kishilar,aytishgan ekanlarki:fitna nima?Fitna qalbida bir noto'g'ri narsaga moyillik paydo bo'lib qoladi.Rasulining buyrug'ini qilmagan kishining qalbida,noto'g'ri bo'lgan moyillik paydo bo'ladida,shu bilan halok bo'ladi.Ba'zi kishilar aytganlarki,kufr fitnasi,nifoq fitnasi,bid'at fitnasi,mana bu fitnalar degan ekanlar.Shuning uchun Rasulullh s.a.v ning buyurgan sunnatlariga harakat qilmog'lig'imiz kerak.Biz qayerdan bildik,ertalabki namoz,kechki namozning rakatlarini.Zakotning nisobini qanday bildik!? Rasululloh s.a.v ning buyrug'lari bilan bildik.Shu kishiga itoat qilib,biz shu suratda namoz o'qiymiz.Rasul sizlarga bergan narsani ushlanglar,qaytargan narsadan qaytinglar degan oyatda Olloh subhana va taolo bayon qildi.Rasululloh s.a.v ning buyurgan sunnatlarini inkor qilsa,kufr degan ekanlar ulamolar.Suning uchun biz nihoyatda ehtiyot bo'lmog'lig'imiz kerak.Payg'ambarimiz s.a.v:ogoh bo'linglarki,menga Qur'oni Karim berildi va Qur'oni Karim bilan birga shunchalik ilm berildi degan ekanlar.O'zini suyunchig'iga o'zini to'q tutib,shunday kishilar bo'lib qolishligi mumkinki,sizlarga aytmaydigan,Qur'onni o'zi bo'ladi sizlarga,Qur'onda aytgan halolni-halol denglar.

JAMINATOR
01-28-2007, 11:23 AM
Qur'onda aytgan haromni-harom denglar,deydigan kishilar chiqib qolishligi mumkin.Shundan ogohlantirdilar.Bizni diyorlarimizda shunday kishilar ham paydo bo'lib qolgan.Faqat Qur'on bizga yetadi.Hadislarni bizga,bunda ko'p har-hil gaplar qo'shilib ketib qo'gan degan toyfalar bor.Agar Rasululloh s.a.v ning sunnatiga ergashishlik lozim bo'lmaganda,Olloh taolo Rasuliga ergashinglar deb buyurmagan bo'lardi.Rasululloh s.a.v bergan narsani ushlanglar,qaytargan narsadan qaytinglar demagan bo'lardi.Shuning uchun faqat Qur'onni o'zidangina hujjat bizga yetadi.Hadislarni Olloh saqlasin,keragi yo'q degan kishilar,bu odamning kufrda bo'lishligi muqarrardur.Ana shu Qur'onni inkor qilayotganidir. Miqtod ibn Madi Rasululloh s.a.v dan rivoyat qilyaptilarki,Haybar kunida bir necha narsalarni harom qildilar va keyin aytdilarki: sizlarning bittalaringiz meni yolg'onchi qilib qo'yishi mumkin dedilar,kerilib dedilar.Yolg'onchi qilishligini ma'nosi nima? Uni bayon qildilarki,meni hadisim unga aytilsa,biz bilan sizlarni o'rtangizda Ollohni kitobi bor.Shundan topgan halolni-halol deymiz,topgan harom narsalarni harom deymiz deydigan odamlar,meni yolg'onchi degani dedilar.Meni sunnatim bilan buyrug'im bilan harom bo'lgan narsalarni qabul qilmasa,Qur'onni o'ziga kifoyalansa,meni yolg'onchi degani dedilar.Va ogohlantirdilarki: ogoh bo'linglarki,Rasululloh harom qilgan narsa,Olloh harom qilgan narsaga o'hshaydi dedilar.Huddi o'zi dedilar.Payg'ambarimiz s.a.v ning sunnatlarini nihoyat darajada mahkam ushlashdilar.Va u kishining sunnatlariga hilof ishni qilgan odamlarni tobeyinlar,ashoblar nihoyatda ularga nafrat bilan turishdilar.Abdulloh ibn Abbos roziyallohu anhuga ba'zi odamlar kelishib,Rasululloh s.a.v shunday deganlar deb Abdulloh ibn Abbos aytganlarda,Abu Bakr,Umar roziyallohu anhumlarni so'zlarini hujjat qilishgan ekanlar.Shunda aytgan ekanlarki,yaqin kunda sizlarning boshiylarga tosh yog'adi degan ekanlar.Tosh balosi tushadi.Rasululloh s.a.v hadis o'qib bergan vaqtlarda,Ollohni kitobidan ham bir o'qib bering.Ollohni kitobidan ham tafsir qilib bering dedi.Hadislarni o'qib berayotgan vaqtlarda.Shunda g'azablari keldilarda,sunnat Ollohning kitobini tafsirida degan ekanlar.Sunnat bo'lmaganda peshinni 4 rakat ekanligini bilmasdik.Shomni 3 rakat ekanligini bilmasdik.Ertalbki namoz 2 rakat ekanligini bilmasdik va hokazo sunnatda bayon qilingan narsalarni bilmasdik.Ollohni kitobidan tafsir qilib bersangiz.Payg'ambarimiz s.a.v ning sunnatlaridan bayon qilib bersangiz.U kimsa bir bizga mavlud o'qib bering deydi.Bu bizni qalbimizni qorayib qolganligi.Bu kuladigan ish emas.Ollohni kitobidan,Rasulini sunnatidan o'qib bersak,to'htating bir mavlud o'qib bering demaydiyu,lekin amalda shunday bo'ladi qoniqmaydi.Abdulloh ibn Umar r.u Payg'ambarimiz s.a.v ning: Ollohni masjidlaridan,Ollohning ayol bandalaridan ma'n qilmanglar deb,ya'ni er kishilarga hitob qildilarki,ayol masjidga ibodat qilgani boraman desa,ma'n qilmanglar degan hadis shariflarni Abdulloh ibn Umar r.u rivoyat qilib aytayotganlarida,farzandlarining bittalari Ollohga qasam ichib aytamanki,g'ayurligidan ya'ni ayoliga g'ayurlik qilib.Ayolim hech kimga ko'rinmasin deb,qasam Ollohgaki ma'n qilaman.Ya'ni ayollarini ma'n qilaman deganlarida.Abdulloh ibn Umar g'azablari kelib,juda qattiq suratda ya'ni hayodan tashqari bo'lgan so'z bilan so'kgan ekanlar o'g'illarini.Rasululloh shunday deydilar desam,men qaytaraman deysana.Ba'zi rivoyatlarda bor.Senga mutlaqo gapirmayman deb qasam ichgan ekanlar.Olloh uchun seni dushman tutaman degan ekanlar.Abdulloh ibn Mug'assal Muzammi r.u bu kishi sahobalardan.Ba'zi bir yaqinlari,bu begona emas.Ya'ni o'zini qadrdon birodari,tosh shunday chertib birovga shungay ishora qilish bor.Masalan: chaqirish ma'nosida toshni chertiladi bu yerga qarab deb.Shunda Payg'ambarimiz s.a.v shu tosh otayotganlarini ko'rib qaytarganlar va aytganlarki,bu kichkina toshni chertib ishora qilish birorta ov ovlamaydi.Yo dushmanni ezib pachoqlab tashlamaydiyu,lekin bu narsa birovga tegib,tishini sindirib qo'yishi mumkin va ko'zini o'yib qo'yishi mumkin.Shuning uchun bu toshni otmanglar.Bunday ishorani bunday suratda qilmanglar deganlar Rasululloh s.a.v deb aytsalar,keyin buni eshitganlardan keyin yana bu toshni otganliklarini ko'rdilar va aytdilarki,Ollohga qasam ichib aytamanki,senga abadiy gapirmaganim bo'lsin.Men senga Rasululloh s.a.v bu toshni otib ishora qilishlikdan qaytarganlar desam,sen yana qaytib qilyapsan degan ekanlar.Shu vaqtda emas boshqa vaqtda. Imom Bayhaqiy Ayub Sahtiyoniy bu kishi ulug' tobeyinlardan hisoblanadi.Ayub Sahtiyoniy Ollohni rahmati bo'lsin.Tobeyinlar ichida nihoyat darajada katta bir hurmatli tobeyinlardan.Shu kishi aytgan ekanlarki: bir kishiga sunnatni aytib bersang,-u: qo'y Qur'ondan habar bergin bizga desa,bilginki shu adashgan odam degan ekanlar.Bizni davrimizda ham,biz kitobi sunnatga qarshi bo'lgan odamga mutlaqo qarshimiz.Shuni yahshi bilmog'lig'imiz kerak.Bir odam - Qur'onni o'ziga kifoyalanib qolgan odamga ham qarshimiz.Qur'onni o'zini ma'nolarini mutlaqo bilmasdan ko'pchiliklar,Qur'onni o'zi yetadi bizga degan toyfalar borki,mana bu toyfalar shubhasiz adashgan odamlar.Shu Qur'on bizga bo'ladi degan gapida,Kazzob bo'lgan odamlar.Chunki Qur'oni Karim ularga aytiyaptiki,shu Qur'oni Karimni biz sizga zikr ya'ni Qur'onni tushurdik.Odamlarga tushurilgan narsani bayon qilib berishligiz uchun deyapti.Rasulullohning bayonlari nima?! -u kishining hadislari va amaliy sunnatlaridir.Hatto Imom Ahmad ibn Hanbal rahimahulloh shu kishi aytgan ekanlarki,menga ham ergashma,Imom Shofeyga va Imom Molikga ham ergashma.Ular qayerdan va biz qayerdan olgan bo'lsak,shu yerdan olaver sen ham degan ekanlar.Yani aytgan ekanlar Imom Ahmad ibn Hanbal: ajab isnodni bilgan kishilargaki,Payg'ambarimiz sallollohu alayhi vasallamdan sahih ekanligini biladida va Sufyonni rayiga o'tadi.Sufyoni Savriy bu katta muhaddislardan.Olloh s.t aytiyaptiki,-degan ekanlar Ahmad ibn Hanbal:*Fitna* bilasanmi nima? fitna shirk degan ekanlar.Kim Rasululloh s.a.v ning buyrug'lari bo'lgan sunnatga qarama-qarshi ish qilsa,unga shirk fitnasi yetib qolishligidan qo'rqsin degan ekanlar.Imom Suyutiy rahimahulloh o'zlarining *sunnat bilan hujjat ushlashlikdagi jannatning kaliti* deb nomlangan kitoblarida iborasi quyidagi bo'lgan so'zni aytgan ekanlar: Ollohni rahmati bo'lsin bilinglarki,kim Nabiy sallollohu alayhi vasallamning bir hadislari,hoh so'zlari bo'lsin,hoh fe'llari bo'lsin,shuni asoslardan ma'ruf bo'lgan sharti bilan hujjat bo'lishligi aniq bo'lganligini bilsa,ya'ni Payg'ambarimiz s.a.v dan rivoyat qilinganligini bilsa,va shu buyurganliklari hujjat ekanligini bilsa,bilib turib inkor qiladigan bo'lsa,kofir bo'ladi-da!? Islom doyrasidan chiqadi degan ekanlar.Va Yahudlar bilan Nasorolar bilan,yoinki Olloh o'zi hohlagan kofir toyfalar bilan Qiyomat kunida mahsharda birga bo'ladi degan ekanlar.Shuning uchun biz shuni yahshi anglab olishimiz kerakki,sunnat bizning Islomdagi hujjatimiz bo'lmog'lig'i kerak.Qur'oni Karimdan keyingi hujjatimiz sunnatdur.Agar bu sunnatning rivoyati sahih bo'lganligi bilib,agar bu narsani aniq shartlarini bilgandan keyin hujjat ekanligini,Payg'ambarimiz s.a.v dan rivoyat qilinganligini bilsa,bilib turib inkor qiladigan bo'lsa,kofir bo'lishligida shak-shubha yo'q degan ekanlar.Imomi Suyutiy o'zlarining kitoblarida: qaysi bir kishi o'zinig sunnatga ergashmayotgan narsasini bir tekshirib ko'rsa,faqat uning ergashmayotganligi havo,nafs,shaytondan boshqa narsa emas.Qalbida Rasulining muhabbatidan boshqalarning muhabbati ortib ketganligi belgisi bu! Bu narsani Olloh bilan o'zining o'rtasida sir qilib,ey falonchi,kel bir o'tirchi o'zingga insof qilib gapir.Sening so'zingni hech-kim eshitmayapti.Olloh s.t o'zi eshitib turibdi.Shu sunnatlarning tark qilishligingda sabab nima?-deb o'zizga-o'ziz bir savol qilsangiz,albatta havo,nafs,shayton ekanligidan boshqa javob bo'lmaydi.Shuning uchun ham shaytonning asosiy kiradigan insonning qalbiga bo'ladigan yo'li shudir.Ollohning muhabbatidan qolishlikka sabab bo'layotganligini bilgan kishi o'zi uchun og'ir musibat deb bilmog'lig'i kerak.Sunnat amalining qilayotgan vaqtimizda,boshqalarning ko'ziga bu narsa hunuk ko'rinayotganligi uchun,qo'y-bu narsa senga,bu sunnat yarashmabdi degan bo'lsa,hoh hamma sunnatlarni aytmoqchiman.Shunda menga sunnatligining-go'zalligi kifoya deng!Men bu bilan Rasuliga ergashyapman holos deng! Bo'lib ham men haras qilamanki,ba'zi kishilarga Rasululloh s.a.v ning sunnatlari bir amal qilishlikda,buni go'zal qilib ko'rolmasligimiz ham,bu qalbimizdagi bir nuqsonning belgisidir.Biz o'zimiz shunchalik katta hatolikka yo'l qo'yayotganligimizni bilaylikki,bir odam hayotiga Payg'ambarimiz s.a.v ning sunnatlarini tadbiq qilayotganda,uni hunuk ko'rib qolishligimiz ham,biz uchun og'ir bir musibatdur.Bu so'zlarni eshitgan ba'zi kishilar,juda bu Islomga amal qilishlik qiyin bo'lib qoldi-yu? degan bo'lishi mumkin.Lekin bu qiyin bo'layotgan narsa,haligi havo,nafs,shaytondur.Boshqa narsa emas.Biz sunnatlarni hilof qilishlikka katta bir kuchlariminzi sarf qilayapmiz.Lekin sunnatni ehyo qilishlikka bir urining!-bir tomondan o'zingizni kuchingiz ketmaydi.Biz shuning uchun ham,qalbimizdagi nuqsonlarni tuzatib olmog'lig'imiz kerak.Rasululloh s.a.v: menga bir marta salovot aytgan kishiga,Olloh subhana va taolo 10 marta rahmat e'lon qiladi.Qiyomatgacha bo'lgan bashariyatga,u kishi Ollohning muhabbatiga sazovor bo'laman degan kishiga na'muna bo'lib qolganlar.Rasululloh s.a.v ni sahobalar shunchalik yahshi ko'rishganlarki,u kishilar Jannatda Payg'ambarimiz s.a.v ning Jannatdagi bo'lishlarini va o'zlarining ham Jannatda bo'lishlarini o'ylaganlarda,u kishining martabalarini balandligini o'ylab,ranglari o'zgarib ketar ekan,u kishi bilan birga bo'lmasligini o'ylab.Ashoblarning bittalari ranglari o'zgarib ketganlaridan savol qilib aytdilar: sizning maqomingiz baland,meni maqomim past.Shuning uchun men

JAMINATOR
01-28-2007, 11:23 AM
Jannatda siz-siz bo'lishligimni o'ylab rangim o'zgardi deganlari-da! Rasululloh s.a.v: bir toyfani yahshi ko'rgan kishi,ularning jamoasida mahsharda birga bo'ladi dedilar.Shundan keyin hursand bo'lishgan ekanlar.Payg'ambarimiz s.a.v ni otalaridan,farzandlaridan va o'zlarining jonlaridan ham yahshi ko'rishardilar.Hubayb roziyallohu anhuni baylahshib o'ldirishlik uchun kamonlar otib o'ynab,mashara qilib o'ldirayotganlarida,shunchalik nayzalarning badanlariga sanchilayotganlarida,biror tovush qilmagan kishi.Shunda ana Muhammadga ergashishlikning oqibatini ko'rdingmi?! Endi seni yoningda Muhammad bo'lishligini hohlayapsanmi?-deganlarida.Habbob r.u shunda dod deb yuborgan ekanlar.Muhammad alayhissalomning oyog'lariga tikon kirgandan,meni jon taslim qilganligim afzal deb yuborgan ekanlar.Shunaqa muhabbat qilishgan ekanlar.Bizning endi ba'zi bir oddiy sunnatlarda ham ergasholmasak,bu Payg'ambarimiz s.a.v ga bo'lgan muhabbatni da'vo qilmasak ham bo'laveradi.Olloh subhana va taolo bugungi darsimizdagi sunnatni mahkam ushlashlikka hammamizga tavfiq

Uzbekistaniy
01-28-2007, 01:06 PM
— Оврупалик бир инсофли олим Қуръон билан танишиб чиқиб, шундай хулосага келган экан: “Қуръон ўликларни тирилтиришдан-да буюкроқ мўъжизадир”.

— Қуръон ҳақида уламолар таърифи бундай: «Қуръон Аллоҳнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширган, тиловати ибодат ҳисобланадиган, (барча халойиқни ундаги суралар каби биронта сура ҳам келтира олишдан) ожиз қолдирувчи каломидир».

Қуръоннинг мўъжизавийлиги ҳақида сўз юритадиган бўлсак, бу Китоб ўзининг ҳидояти, қонун-қоидалари, услуби ва маънолари билан башариятни ожиз қолдирган, ожиз қолдириб келмоқда ва шундай бўлиб қолади. Чунки Қуръон башариятнинг ақли тараққий этган бир пайтда шу тараққиётга мос бўлиб тушди. Ҳозирда «Қуръон ва суннатдаги илмий мўьжизалар» номи билан аталган бир неча халқаро ташкилотлар, илмий нашрлар бор. Тиббиёт, кимё, физика, астрономия ва бошқа соҳа олимлари ўз илмлари доирасида Қуръон мўъжизаларини топдилар ва топяпдилар. ўарбнинг неча-неча забардаст олимлари шу туфайли Исломни қабул қилган ва ҳануз қабул қилмоқдалар. Илм-фан ва техника ривожланган давримиздаги кашфиётларнинг Қуръони каримда хабари борлиги Қуръоннинг энг катта мўъжизаларидандир.


«Токи уларга (ушбу Қуръон ростдан ҳам Аллоҳ томонидан нозил қилинган) ҳақ (Китоб) эканлиги аниқ маълум бўлгунича, албатга, Биз уларга атрофларидаги ва ўз вужудларидаги (Бизнинг борлигимиз ва қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир (уларга) Парвардигорингизнинг барча нарсага гувоҳ экани (яъни, Аллоҳ таоло ушбу Қуръонда коинотдаги барча нар-сани қамраб олиб, Ўз ҳукмини баён қилаётгани Сизнинг ҳақ Пайғамбар эканингизни исботлаш учун) етарли эмасми?!» (Фуссилат, 53, мазмуни).


Мана, ўн тўрт асрдан ошдики, бу Китоб мўмин-мусулмонлар учун илоҳий дастуруламал бўлиш билан бирга, бутун инсониятни ўзига жалб қилиб келмоқда.

Қуръони карим Аллоҳ таоло ҳузуридан Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, нозил бўла бошлаган замонлардаёқ бу ҳайрат — Қуръон чин Илоҳий Калом эканини тан олиш бошланган. Маълумки, у замон араб адабиёти ўта ривожланган эди. Мўъжиза қилиб, Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга Қуръони каримни нозил этди. Қуръонни эшитганда араб сўз усталарининг энг буюклари ҳам унга бош эгдилар. Қуръон қаршисида машҳур шоирларнинг ҳам тили тутилиб қолди.
Мана, бир тарих. Ўша замонларда уч юз олтмишта араб қабиласи бор эди ва улар ҳар йили ўзаро шеърий мусобақа ўтказишиб, ғолиблар аниқланар эди. Бир мавсумда ғолиб бўлган еттита шоирнинг шеърлари Каъба деворига осиб қўйилганида, кичик ёшли Абдуллоҳ ибн Аббос, розийаллоҳу анҳу, Қуръони каримдаги энг ихчам Кавсар сурасини ёзиб, саккизинчи қилиб илиб қўйган экан. Шеърларни бир четдан ўқиб келган ҳайъат аъзолари саккизинчи қоғоздаги сатрларни, яъни, «Инна аътойнакал кавсар. Фасолли ли роббика ванҳар. Инна шани-ака ҳувал абтар» жумлаларини ўқиб: «Ҳаза лайса мин қовлил башар» («Бу сўзлар, инсоннинг сўзи эмас»), деб юборадилар.


Ибн Ҳишом «Сийрати набавийа» китобида келтиради: «Одамлардаги Қуръонни тинглашга бўлган иштиёқ шу даражада кучли эдики, ҳатто Пайғамбарни инкор этаётган Қурайш мушрикларининг баъзилари тунлари, яширинча Расулуллоҳнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уйлари олдига келиб, тонггача Қуръон тиловатига қулоқ солиб чиқишарди. Бу ҳолат кўп марта такрорланган эди».


Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад, алайҳиссалом), Албатта, Биз (Қуръон) билан тақво эгаларига хушхабар беришингиз учун ва саркаш қавмни қўрқитишингиз учун уни Сизнинг тилингизга осон-енгил қилиб қўйдик» (Марям, 97-оят мазмуни). Бу оятнинг тасдиқига айтиш мумкинки, бугунги кунда милёнлаб мусулмонлар энг Буюк Илоҳий Мўъжиза бўлмиш Қуръонни ёддан билишади. Аллоҳ таоло Қуръони каримни Муҳаммад, алайҳиссалом, орқали нозил этди, Пайғам-баримиз зиммаларидаги бурчни аъло даражада адо этдилар ва у кишининг вафотларидан сўнг ҳам Қуръон ҳидояти, қонун-қоидалари, услуби ва маънолари билан мудом барҳаётдир. Мана, ўн беш аср бўляптики, Қуръони каримнинг бирор ҳарфи ҳам ўзгармасдан турибди.

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, бу Эслатмани (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва, шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз» (Ҳижр, 9-оят мазмуни).

Аввалги илоҳий китобларнинг асл нусхалари йўқолиб кетгани ҳолда, Қуръони каримнинг асл нусхаси ҳануз сақланиб келмоқда ва дунёда чоп этилган жамики Қуръон нусхаларини асл нусхага солиштирсак, бирор ҳарфида ҳам фарқ, йўқлигига гувоҳ бўламиз. Бунга мисол қилиб ҳазрати Усмон, розийаллоҳу анҳу, томонларидан жам қилдирилган, ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган Қуръони каримнинг асл нусхаларидан бирини ҳам келтиришимиз мумкин.


(Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби Абдул Азим Зиёуддин ўғли билан бўлган суҳбатдан лавҳа. muslim-uz.narod.ru сайтидан олинди).