PDA

View Full Version : Фрадков Ўзбекистондан пул сўради


Pythagor
03-10-2007, 06:30 AM
Россия бош вазири Михаил Фрадков яқинда Тошкентга қилган сафари чоғида Ўзбекистон расмийларига Москвадан қарздор эканини ва бу қарзларни тўлаб қўйиш фурсати келганини эслатиб қўйди.

“Росбизнесконсалтинг” агентлигининг ëзишича, Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари учрашувида Ўзбекистоннинг Россияга қарзи масаласида ўзаро музокара бошлашга келишиб олинган. Бу ҳақда мухбирларга маълум қилган Россия молия вазири ўринбосари Сергей Сторчак Москва қарзлар муаммоси унут бўлди, деган хаëлда юрган Ўзбекистон қарзидан воз кечмаслигини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, 90-йиллар ўрталарида Россия Марказий банки Ўзбекистон Марказий банки билан Россия товарларига тўлов учун рублда кредит ажратиш ҳақидаги келишувни имзолаган. 1998 йилдан бери Ўзбекистон томони бу келишув бандларига амал қилмай қўйгани сабабли кредит Ўзбекистон давлати қарзи сифатида расмийлаштилган.

Россия томони ҳисоб-китобига кўра, бу қарз 700 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бунинг устига, Тошкент қарз ўз вақтида қайтарилмагани учун жарима ва пеня тўлаши лозим. Аммо ўз иттифоқчисининг қарзни тўлаб қўйиш ҳақидаги талаби, “Ўзметроном” сайтининг ëзишича, Тошкент раҳбариятига ëқмаган. Айтилишича, қарзлар масаласида Тошкент фикри ва ҳисоб-китоби Москваникидан анча фарқ қилади.

Хўш, Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистоннинг қил ўтмас иттифоқчисига айланган Россия ҳукумати нега бугун Ислом Каримовдан қарзларини тўлаб қўйишни сўраб қолди?

Ўзбекистонлик иқтисодчи Дмитрий Поваров фикрича, Москва ва Тошкент ўртасидаги айнан шу иттифоқчилик алоқалари бундай нозик масалани кўтаришга имкон яратган.

“Москва-Тошкент алоқалари кўп ҳам дўстона бўлмаган 90-йиллар ўрталари ëхуд охирларида қарз каби кескин масалани кўтариш ақлга сиғмас эди. Бугунга келиб иттифоқчилик шаклига ўтган шериклик муносабатлари бу мавзуни музокаралар столига қайта қўйиш учун пишиб етилди”, - дейди Д.Поваров.
Davomi (http://ozodlik.org/domesticreports/policy/uz/2007/03/ABCBA896-E537-4738-A982-A3AB5EC6A4EC.asp)

Madalio'g'li
03-10-2007, 07:03 AM
Хўш, Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистоннинг қил ўтмас иттифоқчисига айланган Россия ҳукумати нега бугун Ислом Каримовдан қарзларини тўлаб қўйишни сўраб қолди?



Rossiya siyosati O'zbeklarga sir bo'lmasa kerak. Menimcha savol judayam o'rinli va qiziqarli. "Nega bugun?" ... Aloqalar issiq bo'lguncha ekan...:rolleyes:

Mazkur manbada shunday sarlavha ham ko'rinadi: Ўзбекистондаги рус ҳарбий базаси: ҳақиқат ва тахминлар (http://ozodlik.org/domesticreports/policy/uz/2007/03/B2040809-C1BB-4D64-B381-560CD3DA0056.asp)

EZOP
03-10-2007, 07:26 AM
Mazkur manbada shunday sarlavha ham ko'rinadi: Ўзбекистондаги рус ҳарбий базаси: ҳақиқат ва тахминлар (http://ozodlik.org/domesticreports/policy/uz/2007/03/B2040809-C1BB-4D64-B381-560CD3DA0056.asp)[/quote]
link ochilmadi

Madalio'g'li
03-10-2007, 07:28 AM
Mazkur manbada shunday sarlavha ham ko'rinadi: Ўзбекистондаги рус ҳарбий базаси: ҳақиқат ва тахминлар (http://ozodlik.org/domesticreports/policy/uz/2007/03/B2040809-C1BB-4D64-B381-560CD3DA0056.asp)
link ochilmadi[/quote]

ozodlik.org ekan... :)

[ Сиёсат ] Ўзбекистондаги рус ҳарбий базаси: ҳақиқат ва тахминлар

Фаррух Юсуфий

http://gdb.rferl.org/A943EB08-2E85-4791-A121-347502F041AD_.jpgРоссия яқин келажакда Ўзбекистонда ўз ҳарбий базасинини очишини кўпгина сиёсатчилар башорат қилиб келади. Бироқ Ўзбекистонга сафарини якунлаган Россия бош вазири Михаил Фрадков Тошкентда бу масала муҳокама қилинмаганини билдирди.

Россиянинг ИТАР-ТАСС ва “Новости” агентликлари М.Фрадков: “Мен бундай музокараларни олиб бормадим, боз устига, қандайдир муайян доиралардаги масалаларни муҳокама қилмадим. Биз музокара қилаётган томонларнинг ваколатида бўлган ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик, холос”, - дегани ҳақида хабар тарқатди. Ўзбекистонда Россия ҳарбий базасининг пайдо бўлиши истиқболлари ҳақидаги тахминлар дастлаб Андижон воқеаларидан кейин АҚШ ҳарбийлари Хонободдан ҳайдалганидан сўнг илгари сурила бошлаганди.

Ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайтишини эълон қилгандан бери эса рус қўшинларининг ўзбек ерига қайтиши вақт масаласи, деган таъкидлар пайдо бўлди.
Россиялик ҳарбий таҳлилчи Павел Фельгенгауэр Ўзбекистонда ўз ҳарбий базасига эга бўлишнинг Москва учун амалийдан сиёсий аҳамияти кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтади.
“Умуман Россия базасининг ташкил қилиниши реалдир. Россиянинг Қирғизистонда ҳам ҳарбий аҳамияти катта бўлмаган базаси бор. Ўзбекистонда ҳам бундай базанинг пайдо бўлиши Кремлнинг бугунги империячилик сиёсати нуқтаи назаридан Россиянинг собиқ иттифоқ ҳудудларида яна ўз мавқеини тиклаётганини намойиш қилиши мумкин. Унинг ҳарбий аҳамияти унчалик юксак бўлмаслиги ҳам мумкин, лекин бундай базанинг пайдо бўлиши эҳтимоллари бор, албатта”, - деди таҳлилчи.
“Фрадковнинг Тошкентда бу масалани муҳокама қилмаганини айтгани эса ҳарбий масалалар унинг ваколатига кирмаслиги билан боғлиқ, - дея сўзларини давом эттирди П.Фельгенгауэр. - Бош вазирнинг ҳарбий соҳанинг иқтисодий жиҳатларигагина қандайдир алоқалари бўлиши мумкиндир. Ҳарбий-стратегик масалаларда қарор чиқариш эса президентнинг ваколатида. Албатта, куч ишлатар идораларнинг ҳам бунга алоқаси бўлиши мумкин, лекин уларнинг ваколати ҳам чекланган бўлади”.
Россиялик сиёсатшунос Аркадий Дубнов эса Ўзбекистон-Россия муносабатларнинг бугунги аҳволидан келиб чиқиб, рус ҳарбий базасининг ўзбек ерида пайдо бўлишига ишониш қийинлигини таъкидлади.
“Россия ҳарбий базасини Ўзбекистонда жойлаштириш ҳақидаги гапларга асос йўқ. Ўзбекистоннинг КХШТга қўшилгани бунга асос бўлиши мумкин десангиз, Тошкент ҳозирча бу ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айлангани йўқ, деб жавоб беришим мумкин. Чунки Ўзбекистон раҳбарияти ўзининг бу ташкилотдаги аъзолигини тўлалигича расмийлаштиргани, яъни барча ҳужжатларни имзолагани йўқ. Шунинг учун Ўзбекистон КХШТнинг тўлақонли аъзоси бўлди, дейишга ҳам асослар йўқ”, - дейди А.Дубнов.
С.Дубнов Ўзбекистон-Россия муносабатларининг бошқа йўналишдаги бугунги ривожини “чала ҳомиладор аёл”нинг аҳволига солиштириш мумкинлигини таъкидлади.
“Тошкент бугун ғалати аҳволга тушиб қолган. Ўзбекистон ҳукумати, аниқроғи, Ислом Каримовнинг шахсан ўзи нафақат КХШТ, балки Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти доирасида ҳам ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга шошилмай турибди. Шунинг учун Тошкент Москва билан ҳарбий-иқтисодий яқинликдан жазавага тушиб мазза қиляпти, дейиш ҳам қийин. Ўзбекистон Андижон воқеаларидан кейин Ғарбдан узоқлашган бўлса-да, менимча, Ислом Каримов йўқотилган яқинликни қайтаришга ҳали ҳам умид қилиб юрибди. Буни Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан юмшатаётгани, Тошкентнинг ҳам бунга интилаётгани мисолида кўриш мумкин. ЕИ Ўзбекистонга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилмагунча, Тошкент Москва билан муносабатларда маълум масофани сақлаб тураётганини намойиш этишда давом этади. Ислом Каримовнинг сиёсат юргизишда шахсий муносабатлар ва кайфиятдан келиб чиқадиган сиёсатчи эканини инобатга олсак, Тошкент ҳеч қачон тўлалигича Москванинг яқин иттифоқчиси бўлмайди, бунга кўплаб тарихий ва шахсий сабаблар бор”, - деди Аркадий Дубнов.

Professor
03-11-2007, 04:02 AM
Rossiya siyosati O'zbeklarga sir bo'lmasa kerak. Menimcha savol judayam o'rinli va qiziqarli. "Nega bugun?" ... Aloqalar issiq bo'lguncha ekan...:rolleyes:



Podadan ajralganni buri yer. USA bilan asal oyi maromiga yetdi endi yolgizlikni boshidan utkazayotgan davlat Rossiya ihtiyorida...alimentni ham beradi istaganini ham qiladi. Alimentni utgan yil tuladi desak...Bugun esa aynan istaklarni amalga oshadigan vaqti. Ruslar aytgandek eto yeshe tvetochki....hukumatda utirganlarga esa do lapmochki.

Arhimed
03-13-2007, 09:08 PM
Amerika qanoti ostida bo'lganimizda qarzni undirishni iloji bo'lmagan, endi furstai etdi. Druzba druzboy a tabak v ros deyishadi ruslar. 700 mln evaziga uzbdan ko'proq resurslarga access so'rashsa kerak

Royal
03-13-2007, 10:00 PM
Yo...bu bir oddie bir shahmatdigi yurish , yani chalgitish harakati
hech qachon shunchalik qopol ravishda siyosat yuritilmiydi....