blogger
04-20-2007, 05:15 AM
Uznews.(net)
– 14 апрель куни Жаззах вилоят Пахтакор тумани милицияси бошлиғи ўринбосари Иброҳим Қаршибоев бир гуруҳ фермерларни ҳайвонларча калтаклаган. Сабаби: уларнинг эрталаб чоат 7 да далада бўлмасдан, ёнилғи учун навбатга турганларидир.
Жиззах вилоятида олдинги ҳокимлар Шавкат Мирзиёев ва Убайдулло Ёмонқуловлар асос солган фермерларни калтаклаш анъанаси унутилгани йўқ, аксинча бошқа туманларга, ва ҳатто худони унутган олис қишлоқларга ҳам тарқалиб гуллаб яшнамоқда.
Тафовут шундан иборатки, фермерларни урувчи ҳокимлар қаторига эндиликда милиция ходимлари ҳам қўшилишган. Фермерларнинг сўзларига кўра, милиционерларнинг ер масаласидаги бу каби нозикликларни тушунишлари улар учун кутилмаган катта воқеа бўлган.
«Ҳокимларнинг бизга қўл кўтаришларига кўникиб қолганмиз, аммо Қаршибоевнинг бизга кўрсатган каромати – етти ухлаб тушимизга кирмаганди», - дея ҳикоя қилади унинг Пахтакор тумани фермерлари устидан қилган сўнгги экзекуциясидан жабрланганларнинг бири.
Унинг сўзларига кўра, 14 апрель куни соат эрталабки 7 да Пахтакор туманининг пахта штабида фермерларнинг бир гуруҳи, ёнилғи олиш учун навбат кутишаётган эди.
Шу пайт иттифоқо улар ёнидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Иброҳим Қаршибоев ўтиб қолади, ёнилғи қуйиш шоҳобчаси ёнида қаторлашиб турган фермерларни кўриб у ғазабга тўлиб уларга қичқира бошлайди: «Нимага далада эмассанлар?», «Ҳамма фермерлар эрталабки 5 дан далада бўлиши керак!»
Кейин милиционер фермерларни сафга тизилишларига буйруқ берадива навбат билан уларни ура бошлайди. «У бизларни олдин қулочкашлаб дўппослади, кейин оёғи билан тепа бошлади, табиийки қаршилик кўрсатиш мумкин эмас эди, чунки шу заҳоти турмага тушиш тайин эди», - дейди фермерларнинг бири.
Натижада, ўша куни ўнта атрофидаги фермерлар, жумладан: “Гўзал Б.Ф” фермер хўжалиги раиси 50-ёшли Убайдулла Пирматов, “Одил Б” хўжалиги раиси 30-ёшли Хусниддин Аввалбоев, “Навбахор кўраги” хўжалиги раиси Анвар Ялгашев, “Наврўз” Агромарказидан «Охунжон С», «Дилшод Б» хўжаликлари фермерлари калтакландилар.
Оммавий дўппослашдан кейин милиционер Қаршибоев фермерларга, улар ҳатто ёмғир остида соябон тутиб бўлса ҳам пахта экишга мажбур эканликларини билдирган. Унинг буйруғини бажармаганнинг шаҳсан “қонини ичишини” айтган.
Калтакланган фермерлар, улар бундай муомала ва таҳқирлардан чарчашгани, ва улар эндиликда ортиқ ҳар бир ҳокимият вакилининг қули ёки шахсий мулки эмаслигини айтишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бир неча бор уларни калтаклаган ва қонунга ҳилоф тарзда тергов ҳибсхонасига қамаб қўйган Пахтаобод тумани ҳокими Эргаш Солиевнинг зўровонликлари етарли эди.
Аммо шунчаки, кўчадан ўтиб кетаётган милиционер келиб йўлнинг устида уриши каби воқеа, бунақаси ҳали бўлмаган эди. Гарчанд Иброҳим Қаршибоев аҳлоқининг довруғи аллақачон фермерларга етиб борган.
Улардан бирининг сўзларига кўра, 27 март куни “Одил Б” хўжалигидан фермер ҳусан Азмиддинов ҳокимга бориб ўзининг 1991 дан 2006 йилгача, яъни 15 йиллик иш ҳақини талаб қилган.
Азмитдиновни тинглаб бўлгач, ҳоким Солиев телефон орқали милиционер Қаршибоевни чақирган ва унга фермернинг «тарбияси» билан шуғулланишни топширган.
Қаршибоев фермернинг бўғзидан ушлаб машинасига судраб олиб боради, ўриндиққа итариб киргазаркан: «Агар яна ҳокимнинг олдига келиб шунақа нарсаларни сўрасанг, мана шу калтакни кетингга тиқаман» дея ҳақоратлаган.
Айни пайтда, Жиззах вилоятида раҳбарлар фермерлар назорати ва “тарбияси” бўйича чораларни такомиллаштиришда давом эттиришмоқда.
Вилоятнинг янги ҳокими Муса Анорбоевнинг буйруғига кўра, “Экипаж” номи билан вилоятда фермерларга ёрдам бригадалари тузилган. Бу бригадалар 5-6 кишидан иборат бўлиб, унинг таркибига турли ҳукумат ва жамоатчилик ташкилотлари – адлия, суд, божхона, милиция, врачлар ва ҳатто диний хизмат вакиллари киритилган.
«Фермерларнинг кўмакчилари» қуйидаги вазифа ва кўрсатмаларни бажаришлари лозим бўлади: далага ўғитларни етказиб бериш, фермерларга, қачон навбатдаги йиғилишнинг бўлиши ҳақидаги хабарни етказиш ва ҳоказо вазифалар, ҳокимиятдаги мазкур йиғилиш эса негадир кўпинча тунги пайтда 12 ларга белгиланади.
«Экипаж»нинг ҳар бир бригадаси 5-6 та фермер хўжаликларига ёрдам кўрсатади. Жиззах вилояти бўйича, 2006 йилнинг оҳирига оид расмий маълумотларга кўра, жаъми 11 500 фермер хўжаликлари тузилган, демак, вилоятга 2 300 та «Экипаж» бригадаси зарур бўлади.
Бу «Экипаж»лар яхшими ёмонми, фермерлар бир нима дея олишмайди. Фақат
ишлаётган пайтинг бир қанча кўзлар сенинг ишлаётганингни кузатаркан, ишлаш ҳам ёқмаслигини айтиб секингина зорланишади. Кейин эса, ўйлаб ўйлаб қўшимча қилишади, “Кузатишгани ҳам майли, ишқилиб уришмаса бўлгани эди”.