PDA

View Full Version : Эзгуликка Чорловчи Хадислар


Abu-Bakr
05-12-2007, 12:21 AM
Muhojirlikda yurgan bir olim birodar email orqali quyidagi satrlarni jo'natibdilar. Iltimos haqqilariga duo qilib qo'yinglar.


:bismillah
Эзгуликка Чорловчи Хадислар

С: Сиз учун Аллох жаннатда мехмонхоналар тайёрлаб кўйишини хохлайсизми?
Ж: «Масжидга эрталабми, кечкурунми борувчилар учун Аллох хар эрталаб ё кечкурун борганларида жаннатда мехмонхоналар хозирлаб кўяди» . Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Куйидаги хадисга амал килганмисиз?
Ж: «Бандалар тонг оттирадиган хар бир кун (осмондан) икки фаришта тушиб, бири: «Эй Аллох, инфок килганга ўрнига бер», иккинчиси эса: «Эй Аллох, бермаганга талофат бер» дейди». Муслим ривояти.

С: Аллох сизга солавот айтишини хохлайсизми?
Ж: Расулуллох :saws: дедилар: «Ким менга бир марта солавот йўлласа, эвазига Аллох унга ўн марта солавот йўллайди». Муслим ривояти.

С: Жаннатдан бир уй хохлайсизми?
Ж: «Кайси бир мусулмон банда хар куни Аллох учун фарзлардан бошка ўн икки ракъат нафл(суннат) номозини ўкиса, Аллох жаннатда унинг учун бир уй куриб кўйиши мукаррардир». Муслим ривояти.

С: Куйидаги васиятни эшитганмисиз?
Ж: Абу Хурайра РА дедилар: «Менинг сохибим менга хар ойдан уч кун рўза тутиш, икки ракъат зухо намози ва ухлашдан олдин витр намозини ўкишни васият килганлар». Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Яхши ишларингиз ўзингидан кейин хам тўхтамай давом этишини хохлармидингиз?
Ж: Бунинг учун сиз масжидлар куриш, сувлар чикариш, фарзандларни солих килиб тарбиялаш, диний китоб ва кассета/дискларни моддий кўллаш каби ишларга ўз хиссангизни кўшмоғингиз лозим. Дархакикат Пайғамбар :saws: «Инсон дунёдан ўтар экан (куйидаги) уч амалидан бошкалари тўхтайди: давом этгувчи садака, фойдали илм ва унинг учун дуо килгувчи солих фарзанд» деб айтганлар. Муслим ривояти.

С: Аллох Таоло дуоларингизни кабул килиб, сўраганларингизни беришини хохлайсизми?
Ж: Унда ушбу хадисга амал килинг: «Кайси бир мусулмон ўз биродари учун ғоибона дуо килса, бир фаришта «сизга хам шундай(ини Аллох берсин)» деб туради». Муслим ривояти.

С: Аллохга энг ёкимли сўз кайси эканлигини биласизми?
Ж: «Аллохга энг суюмли сўз *СубханАллохи ва бихамдих*». Муслим ривояти.

С: Аллох - гунохларингиз кўп бўлса хам - афв этишини хохлайсизми?
Ж: Расулуллох :saws: айтганлар:
«*СубханАллохи ва бихамдихи*ни бир кунда юз марта айтган кишининг гунохи -денгизнинг кўпигича бўлса хам- кечирилади». Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Аллохга якин бўлишни хохлайсизми?
Ж: Расулуллох :saws: дедилар:
«Банданинг Роббисига энг якин бўлган холати саждада турган холатидир. (Шунинг учун саждада) кўп дуо килинглар». Муслим ривояти.

С: Сизга тинчлик хотиржамлик тушиб, Аллохнинг рахмати сизни чулғаб олишини истайсизми?
Ж: Унда ушбу хадисга кулок тутинг: «Аллох азза ва жаллани зикр килиб ўтирган кавм-жамоатни фаришталар ўраб олишади, рахмат коплайди, устиларига сакинат-хотиржамлик нозил бўлади ва Аллох уларни Ўз хузуридагилар орасида зикр килади!».Муслим ривояти.

С: Куйидаги хадисни ўйлаб кўрганмисиз?
Ж: «Мусулмонга етадиган машаккат, дарду алам, ғам-ташвиш, озору азиятлар, хатто унга санчиладиган бир тикон сабабли хам Аллох унинг гунохларини кечириб юборади». Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Бир кечани тўла ибодат билан ўтказишни хохлайсизми?
Ж: «Хуфтон намозини жамоат билан ўкиган киши гўё кечанинг ярмигача намоз ўкигандай бўлади, бомдод намозини хам жамоат билан ўкиса, гуё кечанинг хаммасида намоз ўкигандай бўлади». Муслим ривояти.

С: Тоғлар баробарида ажрга эга бўлишни хохлайсизми?
Ж: «Ким жанозага -номоз ўкилгунга кадар катнашса, унга бир кийрот, дафн килунгунга кадар катнашса, унга икки кийрот берилади». «Икки кийрот нима?» деб сўралган эди, (У зот: ) «Мисоли икки катта тоғдек (ажр)» дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Аллохнинг химоясида бўлишни хохлайсизми?
Ж: «Ким Субх (бомдод) намозини ўкиса, У Аллохнинг зиммаси (химояси)дадир». Муслим ривояти.

С: Аллох сиз билан жаханнамнинг орасини етмиш йиллик (масофага) узок килишини хохлайсизми?
Ж: «Ким Аллохнинг йўлида (розилиги учун) бир кун рўза тутса, Аллох шу бир кун эвазига унинг юзини жаханнамдан етмиш йил(лик масофага) узок килади». Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Сизни жаннатга олиб борадиган йўлни хохлайсизми?
Ж: «(Фойдали) илм талабида йўл босган инсонга Аллох таоло жаннат йўлини осон килиб кўяди» Муслим ривояти

С: Рўзадор ёки кечалари намоз ўкувчи ё эса Аллохнинг йўлидаги мужохиднинг ажрига эга бўлишни хохлайсизми?
Ж: «Бева-бечоралар (ризки) учун саьй-харакат килгувчи кимса мисоли Аллохнинг йўлидаги мужохид каби ёки кечаси билан намоз ўкиб, кундузи рўзадор бўлган кимса кабидир» Бухорий ва Муслим ривояти.

:jazak:

Abdurahmon
05-14-2007, 09:42 AM
qanday yahshi qulay fursatlar a o'zi ozginagina vaqtda Allohning oldida qancha obro' martaba

Alloh u birodarni hijratlarini kholis qilib avvalgi muhojirlar ajrini bersin
abdulloh ibn umar roziyallohu anhumo janozadagi ajrni eshitganlarida 'qancha fursatni qo'ldan beribmiz' degan ekanlar

idris
05-17-2007, 07:17 AM
Alloh rozi bolsin va shuni har kuni amal qilib yurishlik nasib qilsin!

doniyork
06-04-2007, 03:39 PM
С: Сиз учун Аллох жаннатда мехмонхоналар тайёрлаб кўйишини хохлайсизми?
Ж:Масжидга эрталабми, кечкурунми борувчилар учун Аллох хар эрталаб ё кечкурун борганларида жаннатда мехмонхоналар хозирлаб кўяди. Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Куйидаги хадисга амал килганмисиз?
Ж:Бандалар тонг оттирадиган хар бир кун (осмондан) икки фаришта тушиб, бири:Эй Аллох, инфок килганга ўрнига бер, иккинчиси эса:Эй Аллох, бермаганга талофат бер дейди.Муслим ривояти.
С: Аллох сизга солавот айтишини хохлайсизми?
Ж: Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:Ким менга бир марта солавот йўлласа, эвазига Аллох унга ўн марта солавот йўллайди.Муслим ривояти.

С: Жаннатдан бир уй хохлайсизми?
Ж:Кайси бир мусулмон банда хар куни Аллох учун фарзлардан бошка ўн икки ракъат нафл(суннат) номозини ўкиса, Аллох жаннатда унинг учун бир уй куриб кўйиши мукаррардир. Муслим ривояти.

С: Куйидаги васиятни эшитганмисиз?
Ж: Абу Хурайра РА дедилар:Менинг сохибим менга хар ойдан уч кун рўза тутиш, икки ракъат зухо намози ва ухлашдан олдин витр намозини ўкишни васият килганлар. Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Яхши ишларингиз ўзингидан кейин хам тўхтамай давом этишини хохлармидингиз?
Ж: Бунинг учун сиз масжидлар куриш, сувлар чикариш, фарзандларни солих килиб тарбиялаш, диний китоб ва кассета/дискларни моддий кўллаш каби ишларга ўз хиссангизни кўшмоғингиз лозим. Дархакикат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Инсон дунёдан ўтар экан (куйидаги) уч амалидан бошкалари тўхтайди: давом этгувчи садака, фойдали илм ва унинг учун дуо килгувчи солих фарзанд деб айтганлар. Муслим ривояти.

С: Аллох Таоло дуоларингизни кабул килиб, сўраганларингизни беришини хохлайсизми?
Ж: Унда ушбу хадисга амал килинг:Кайси бир мусулмон ўз биродари учун ғоибона дуо килса, бир фаришта сизга хам шундай(ини Аллох берсин) деб туради. Муслим ривояти.

С: Аллохга энг ёкимли сўз кайси эканлигини биласизми?
Ж: Аллохга энг суюмли сўз *СубханАллохи ва бихамдих*. Муслим ривояти.

С: Аллох - гунохларингиз кўп бўлса хам - афв этишини хохлайсизми?
Ж: Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
*СубханАллохи ва бихамдихи*ни бир кунда юз марта айтган кишининг гунохи -денгизнинг кўпигича бўлса хам- кечирилади. Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Аллохга якин бўлишни хохлайсизми?
Ж: Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
Банданинг Роббисига энг якин бўлган холати саждада турган холатидир. (Шунинг учун саждада) кўп дуо килинглар. Муслим ривояти.

С: Сизга тинчлик хотиржамлик тушиб, Аллохнинг рахмати сизни чулғаб олишини истайсизми?
Ж: Унда ушбу хадисга кулок тутинг:Аллох азза ва жаллани зикр килиб ўтирган кавм-жамоатни фаришталар ўраб олишади, рахмат коплайди, устиларига сакинат-хотиржамлик нозил бўлади ва Аллох уларни Ўз хузуридагилар орасида зикр килади!.Муслим ривояти.

С: Куйидаги хадисни ўйлаб кўрганмисиз?
Ж: Мусулмонга етадиган машаккат, дарду алам, ғам-ташвиш, озору азиятлар, хатто унга санчиладиган бир тикон сабабли хам Аллох унинг гунохларини кечириб юборади. Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Бир кечани тўла ибодат билан ўтказишни хохлайсизми?
Ж: Хуфтон намозини жамоат билан ўкиган киши гўё кечанинг ярмигача намоз ўкигандай бўлади, бомдод намозини хам жамоат билан ўкиса, гуё кечанинг хаммасида намоз ўкигандай бўлади. Муслим ривояти.

С: Тоғлар баробарида ажрга эга бўлишни хохлайсизми?
Ж: Ким жанозага -номоз ўкилгунга кадар катнашса, унга бир кийрот, дафн килунгунга кадар катнашса, унга икки кийрот берилади. Икки кийрот нима? деб сўралган эди, (У зот: ) Мисоли икки катта тоғдек (ажр) дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Аллохнинг химоясида бўлишни хохлайсизми?
Ж: Ким Субх (бомдод) намозини ўкиса, У Аллохнинг зиммаси (химояси)дадир. Муслим ривояти.

С: Аллох сиз билан жаханнамнинг орасини етмиш йиллик (масофага) узок килишини хохлайсизми?
Ж: Ким Аллохнинг йўлида (розилиги учун) бир кун рўза тутса, Аллох шу бир кун эвазига унинг юзини жаханнамдан етмиш йил(лик масофага) узок килади. Бухорий ва Муслим ривояти.

С: Сизни жаннатга олиб борадиган йўлни хохлайсизми?
Ж: (Фойдали) илм талабида йўл босган инсонга Аллох таоло жаннат йўлини осон килиб кўяди Муслим ривояти

С: Рўзадор ёки кечалари намоз ўкувчи ё эса Аллохнинг йўлидаги мужохиднинг ажрига эга бўлишни хохлайсизми?
Ж:Бева-бечоралар (ризки) учун саьй-харакат килгувчи кимса мисоли Аллохнинг йўлидаги мужохид каби ёки кечаси билан намоз ўкиб, кундузи рўзадор бўлган кимса кабидир.Бухорий ва Муслим ривояти.