real_life
06-12-2007, 06:46 AM
ФАРЗАНДИНГИЗ МУБОРАК!
Муаллиф: Абдулмалик Қосим
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Қанча-қанча бепушт эркак ва аёллар бўлишига қарамай, Сизга туғадиган рафиқани насиб этган ва сизни ўзидан кейин зурриёт қолдирадиган кишилардан қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Зеро, пуштли рафиқа ва фарзанд катта неъматлардан биридир. Аллоҳ таъоло: "Бойлик ва фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир" (Каҳф: 46)- деди. Шунинг учун ҳам, туғилган фарзанд ҳоҳ ўғил, ҳоҳ қиз бўлсин Аллоҳнинг неъмати ўлароқ кўриб, шукроналар айтиб, севининг. Муҳими, гўдак соғлом ва аъзолари бус-бутун бўлсин. Бас, ўз лутфу карами билан уни инъом этган яратувчиларнинг энг яхшиси улуғ бўлди: "(У Аллоҳ) ҳоҳлаган бандасига ўғил, ҳоҳлаганига қиз ёки эгиз: ўғил-қиз ато этади ва ҳоҳлаган бандасини туғмас қилади". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўртта қизлари бор эди (Аллоҳ улардан рози бўлсин). Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қиз кўрганида: "Пайғамбарлар - қизларнинг отасидирлар. Улар(ни тарбиялаш ва уларга бош-қош бўлиш) ҳақида нималар айтилганини яхши биласиз"- деган эди. Қиз фарзанд туғилганидан норози бўлиш, жоҳилият одатларидандир. Ислом динимизда эса, улар бизларни жаннатга олиб борадиган дарвозадирлар. Расулуллооҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Икки қизни тарбиялаб вояга етказган киши мен билан қиёматда шундай бўлади"- дедилар-да, икки бармоқларини бирлаштирдилар (Имом Муслим ривояти).
Агар чиройли тарбия берган бўлсангиз, фарзандларингиз амал тарозисининг ҳасанотлар палласида бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Одам фарзанди ўлса амаллари тўхтайди. Фақат учта амали тўхтамайди"- дедилар-да: "Унга дуо қиладиган солиҳ фарзанд"ни зикр қилдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Банданинг мақоми кўтарилади ва банда: "Роббим, бу мақом менга қаердан келди?"- деб сўрайди. (Аллоҳ таоло): "Фарзандингнинг сенга ўлимингдан сўнг айтган истиғфори сабабли!"- дейди" (Имом Аҳмад ривояти).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматининг кўп бўлишидаги ҳикмат, Аллоҳнинг яктолигига ишонадиган ва Ислом динини дунёга ёядиган инсонларнинг чиқаришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Севимли ва туғадиган хотин-қизларга уйланинглар! Мен Қиёмат кунида сизларнинг кўплигингиз билан пайғамбарлар ўртасида фахрланаман!"- дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Қиз ва ўғиллар туғиб берадиган рафиқангиз сизга муборак бўлсин!
Чақалоқ туғилганида қилиниши керак бўлган баъзи суннат ва одоблар
1. Чақалоқнинг қулоғига азон айтиш.
Шояд чақалоққа эшиттирилган биринчи суннат азон бўлишининг сири, унинг қулоқларига ҳар кун беш марта эшитилиши билан шу нидо ила улғайиши ва келажакда буюк рукн – намозни ўз вақтида адо этиши учундир. Азон чақалоқнинг ўнг қулоғига айтилади, Абу Рофеъ разияллоҳу анҳу деди: "Мен расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Фотима (разияллоҳу анҳо) туққанларида Ҳасан ибн Алий (разияллоҳу анҳумо)нинг қулоғига азон айтганларини кўрдим" (Абу Довуд ривояти).
2. Чақалоқ оғзига бармоқ солиш.
Имом Бухорий ва имом Муслимларнинг "Саҳиҳ" китобларида Абу Бурда Абу Мусо разияллоҳу анҳудан нақл қилди. У деди: "Ўғил кўрдим ва уни расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Иброҳим деб исм қўйдилар ва бармоқларига чайналган хурмо қўйиб, (чақалоқнинг) танглайига сурдилар". Имом Бухорий ривоятида: "Сўнгра ўғлимга барака сўраб дуо қилиб, қўлимга бердилар" лафзини зиёда қилди. Чақалоқ оғзига бармоқ солишдан мақсад, бармоқ учига озгина эзилган хурмо қўйилиб уни чақалоқ оғзига солинади-да, бармоқни оғизнинг танглайига теккизиб ўнг ва чап тарафга қаратиб ҳаракатлантирилади.
3. Чақалоққа чиройли исм қўйиш.
Исм - Аллоҳга қуллик аломатлари кўринган ва у билан Аллоҳга яқин бўладиган исмлардан бўлсин. Исм ё чақалоқ туғилган куннинг еттинчисида ёки туғилган куннинг ўзида қўйилиши мумкин.
Самура разияллоҳу анҳу деди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳар бир чақалоқ ақиқасига гаровга қўйилган. Еттинчи кунида ақиқа сўйилади, исм қўйилади ва сочлари олинади"- дедилар" (Имом Аҳмад ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Бу кеча ўғил кўрдим ва унга бобом Иброҳимнинг исмини қўйдим" (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, чақалоққа қачон бўлса ҳам исм қўйилаверилади. Исмни ота ва она, агар ўзаро келиша олмасалар, ота қўяди. Ота ҳоҳласа ўзи исм беради, ҳоҳласа онага бу ҳақни беради ёки у билан қуръа ташлайди. Агар ҳоҳласа бобо, буви ва бошқаларга ҳам бу ҳақни бериши мумкин.
Чақалоққа исломий исмлар қўйиш. Аллоҳ учун энг севимли исм "Абдуллоҳ" ва "Абдурраҳмон" исмларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Исмларингизнинг Аллоҳ учун севимлироқ бўлгани – Абдуллоҳ ва Абдурраҳмондир" (Имом Муслим ривояти). Бундан кейингилари Абдурраҳим, Абдуллатиф ва шунга ўхшаш Аллоҳга қуллик ифодаси бўлган исмлардир.
Пайғамбарларнинг исмларини қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ўзларингизга пайғамбарлар исмларини қўйинг!" (Имом Аҳмад ривояти).
Саҳобалар, уламолар, шаҳидлар ва Ислом даъватчилари каби солих инсонлар исмини қўйиш. Масалан: Умар, Усмон, Алий, Саъд, Талҳа, Муовия, Урва, Суҳайл, Мусъаб, Ёсир, Анас ва бошқалар. Қизларга эса расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ва қизлари, солиҳалиги, иффатлилиги ва диндорлиги билан шуҳрат қозонган хотин-қизларнинг исмлари. Масалан: Хадича, Оиша, Фотима, Асмо, Сумаййа, Насиба, Хавла ва бошқалар.
Олий ва шарафли маъноларни ўз ичига олган исмлар қўйиш. Масалан: Ҳамза, Холид, Усома, Ҳорис, Ҳумом, қизлар учун: Сора, Суод ва Афоф каби.
Агар исмлари чиройли бўлса бобо ва бувиларнинг исмларини қўйиш ҳам яхшидир.
Таъқиқланган исмлар
Биринчи: қўйилиши ҳаром бўлган исмлар
1. Аллоҳдан бошқасига қуллик ифодаси бўлган исмлар. Масалан: Абдуннабий (Пайғамбар бандаси), Абдуррасул (Расул бандаси) каби исмлар.
2. Кофирларга хос бўлган исмлар. Масалан: Жорж, Жаклин, Яра ва Диана каби. Шунингдек, золимлар ва катта жиноятчиларнинг исмлари. Масалан: Фиръавн, Абу Жаҳл ва Маркс каби.
Иккинчи: шаръий, одоб ва завқ нуқтаи назаридан макруҳ бўлган исмлар:
1. Аллохнинг исмларидан деб гумон қилинган (аслида эса Аллоҳнинг исмидан бўлмаган) исмларга бандаликни изофа қилиш. Масалан: Абдулмавжуд, Абдулмақсуд ва Абдуссаттор деб исм қўйиш.
2. Лафзида шумланиш ва мазамматли маънолар бўлган исмлар. Масалан: Ҳарб (Уруш), Ҳимор (Эшак) ва Калб (Кўппак), (Бўривой, Қўчқорвой (мутаржимдан) каби.
3. Ҳаёсизлик ва ишқ маъноларини ифода этган исмларни қўймаслик одобдандир. Масалан: Севги, Мафтуна, Ниҳод, Сиҳом каби.
4. Диний маънода шахснинг поклигини ифода этган исмлар. Масалан: Барра (Эҳсонкор) каби.
5. Фаришталарнинг исмларини қўйиш ҳам макруҳдир. Масалан: Милок каби.
6. Қуръон сураларининг номларини исм қилиб қўйиш ҳам макруҳдир. Масалан: То ҳа, Ёсин каби.
7. Ясор (Қулайлик), Рабоҳ (Фойда) ва Барака исмларини қўйиш ҳам макруҳдир.