Masanori
06-13-2007, 05:54 PM
Муҳаммад - Британияда энг машҳур иккинчи исм
http://www.bbc.co.uk/f/t.gifhttp://www.bbc.co.uk/worldservice/images/2007/06/20070606173954muslim.jpg
Мусулмон ота-оналар ўзларининг динига ёки Пайғамбарга боғлиқликларини намойиш этишни хуш кўрадилар"Муҳаммад Британияда туғилган чақалоқ ўғил болаларга энг кўп қўйилаётган иккинчи исм. Биринчи ўринда Жек исми. Бироқ Times тадқиқотларига кўра, келгуси йил Муҳаммад биринчи ўринга кўтарилади", деб ёзади Times рўзномаси.
Агар Муҳаммад исмини инглиз тилида ёзишнинг 14 шаклини жамлаганда, ўтган йили 5991 чақалоққа ушбу ном берилган, энг кўп берилаётган номлар
орасида Томасни учинчи ўринга,
Жошуа ва Оливер номларини яна
пастга туширган, деб ёзади Times.
Тадқиқотчиларнинг билдиришларича, мусулмонлар учун муборак исмнинг машҳурлиги сабаби - тобора кўпроқ мусулмон ёшлар оила қурмоқдалар ва Муҳаммад Пайғамбар шарафига ўғилларини Муҳаммад деб атамоқдалар.
"Мусулмон ота-оналар ўзларининг динига ёки Пайғамбарга боғлиқликларини намойиш этишни хуш кўрадилар", - дейди Ворвик Университети профессори Муҳаммад Анвар.
http://www.bbc.co.uk/f/t.gifЧақалоқларнинг гувоҳномаларида
Mohammed 2833 марта
Muhammad 1422 марта
Mohammad 920 марта
Muhammed 358 марта
Mohamed 354 марта
Mohamad 29 марта
Mahammed 18 марта
Mohammod 13 марта
Mahamed 12 марта
Muhammod 9 марта
Muhamad 7 марта
Mohmmed 6 марта
Mohamud 5 марта
Mohammud 5 марта
Times газетасининг ёзишича, Британиянинг Миллий Статистика Идораси Муҳаммад исмининг 14 шаклда ёзилишини жамлаганда энг машҳур номлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган.
"Агар машҳурлик шу даражада ўсишда давом этса - ўтган йили ўсиш 12 фоизни ташкил этган - исм шу йил охирида энг машҳур биринчи ўринни эгаллайди. У илк бор 2000 йилда энг машҳур 30 ном рўйхатига кирганди", деб ёзади британ рўзномаси.
Британияда оилаларнинг қаердан эканлиги ва талаффуз қилишларига боғлиқ ҳолда Муҳаммад исмини лотин ҳафрларида турлича шаклда ёзишади.
"Муҳаммад исми араб тилида "энг кўп ҳамд айтувчи" маъносини англатиб, кўпинча болаларнинг асл исмидан олдинги шарафли исм сифатида қўйилади. Жаҳонда бу исм энг кўп тарқалган исм дейилади, лекин бунинг аниқ тасдиғи йўқ", деб ёзади Times рўзномаси.
Лондон шимоли-ғарбидаги Финчлей масжидининг собиқ имоми Абдул Барокатуллоҳнинг айтишича, "ўғлининг исми Муҳаммад бўлган ота-оналар бу исм боланинг шахсиятига ва келажакда ижобий таъсирга эга бўлишига ишонадилар".
Британияда мусулмонлар аҳолининг 3 фоизи, қарийб 1,5 миллион кишини ташкил этади.
Бироқ мусулмонлар орасида туғилиш мусулмон бўлмаганларга нисбатан уч баравар кўп.
2006 йилда мусулмон оилаларда дунёга келган қизалоқлар орасида энг машҳур исм - Аиша(Ойша) бўлипти. Бу исм жами исмлар орасида 110-ўринда.
"Бу "Пайғамбарнинг рафиқаси" ёки "ҳаёт" деган маънони англатади, деб ёзади Британияда чоп этиладиган рўзнома.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2007/06/070606_muhammad.shtml