PDA

View Full Version : Eng Go'zal Joy...


Han
06-22-2007, 05:07 AM
Энг гўзал жой!

Келинг алдамайлик ўз-ўзимизни, ҳар йили дам олгани харитадан алламбало мамлакатларни танлашни қўяйлик. Пайғамбаримиз яшаган ул муборак маконларга борайлик.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳу таолога ошиқ эди, Аллоҳу Таоло бўлса, Муҳаммад алайҳиссаломга...
Аллоҳу таолонинг ҳабиби зоти мубораклари ила шараф берган ўлкага албат бормоғимиз лозим.
Узоқ эмас, ҳаво йўли билан атиги 3-4 соатлик масофада.
Менинг сафарим ҳаққат насиб-қисмат иши. Тушимда кўрсам ишонмасдим. Фақат насиб бўлди. Уч ҳамроҳ бирга бордик.
Худди ҳисоб бергани бораётгандим. Қилмишларимнинг ҳисобини, гуноҳларимнинг ҳисобини. Қайси юзим билан чиқай ҳузурига жаноби Пайғамбаримизнинг алайҳимссалоту вассалом? Барча гуноҳларим бир-бир ўтди ҳаёлимдан. Нима қилишимни билолиай карахт эдим. “тавба қилиб қайтармиз” дедим ўз-ўзимга. “Балки хаммасини бошқатдан бошларман? Ибодатларига ҳуш1рроқ бўларман, ихлос билан бажо келтирарман” деб ўйладим.
Бутун оила келганди мени кузатгани, худди ўлимга кетаётгандек туюлди бу сафар. Бағримга босдим, ўпдим, энди асло қайтмайдигандай ҳисс қилдим ўзимни. Шундоғам ўлим билан муносабатим ёмон эмас, орқага қайтмаслик мен учун кутилмаган ҳодиса бўла олмасди. Тилаганим ҳам рост... Пайғамбаримиз билан айни тупроқларда қолишни хоҳлагандим тўғриси.
Иҳромни кийиш учун аэропорт масжидига кирдим.
Онамдан янги туғилгандек бўлгандим. Иҳромни кийгач, худди тайёрадан тушишда судраб олиб кетадигандай, ҳисобга тортадигандай ҳис ҳоким бўлади одамда.
Жиддага қўнгач енгил тортдим. Автобусда имом маълумот бера бошлади: “Каэбаи муззамани илк бор кўрганда қилинадиган дуо мақбулдир. Сизлар ҳам имоми Аъзамнинг дуосини ўқинг. Дуо бундай: ‘Ё Раббий бундан кейин қиладиган дуоларимни қабул айла.’
Қандай чиройли дуо ё Раббий!
Тезда дафтаримга кўчирдим

Қирқ дақиқада Маккага бордик. Меҳмонхонага жойлашдик. Юрак дук-дуки ортиб, ҳаяжон босарди. Бироздан сўнг Каъбаи муаззама билан юзма-юзма бўламан ахир. Маккадалигимга ҳалиям ишонгим келмасди. Кўп шукр қилдим Раббимга. Дарҳол телефонни чангаллаб “Каъбага кетяпман” деб хабар бердим ота-онамга, оиламга, дўстларимга…
Ташқарига чиқдик. Каъба юз метрча нарида. Атиги юз метр қолганди Байтуллоҳни кўришимга. Яэни икки юз қадам.
Масжиди харамнинг деворлари меҳмонхонадан кўриниб туришига қарамасдан ёнига бориш унчалик осон кечмади. Висолнинг олдидаги чимилдиқдек бўлиб турарди равоқлар... қовуша олмай кўз юмсам-а?
Ниҳоят Масжидулхарамга кирдик, кўзларни юмиб имомга “Каъба кўринганида айтинг, илк дуомизни ўқийлик” дедик.

Лекин мен кўзларимни юма олмадим. Сўнгги юмиш бўлиб қолмасин деган ҳадик босим эди. Висол онида кўришдан маҳрум қолишга кўнгил рози эмасди. Кўзлар очиқ, ерга қараган ҳолда Байтуллоҳ томон одимлаб боряпман.. Ҳаяжон, ҳаяжон, ҳаяжон... терлар мунчоқ-маржон... бирдан имом “бўлди, келдик” деди, бошимни кўтардиму турган жойимда қотдим. Ошиқи беқарор бўлгандим. Бир нафас ҳам кўзларимни Байтуллоҳдан ололмадим. Қўлимдаги қоғозга ёзиб олганларимга ҳам қарамай илк дуомни ўқиб тамомладим..

Дунёдаги ҳар қандай бинодан ҳам улуғроқ, гўзалроқ, энг ҳашаматли, энг кўркам бинони таҳайюл қилинг. Моддан эмас, маънан…
Борганлар билади, бормаганларга айтиб етказишим маҳол. Кўрга яшилни, асал емаганга тотини тушунтириш не чоғли мумкин бўлса, меники ҳам ўшандай…
.........

Madalio'g'li
06-22-2007, 06:02 AM
Karim Alloh safaringizi ham duongizi ham maqbul qilsin. Bizdaqalarga esa safarni ham duoni ham nosib aylasin.

Qismat...