Al Gore
06-24-2007, 10:31 PM
Россия: Орлов вилоятида 18 та ўзбек қулликдан озод қилинди
24.06.2007 20:51 msk
Фарғона.Ру
“Труд” газетасининг ёзишича, Орлов вилояти уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг ходимлари томонидан 18 та ўзбек қуллари озод этилган. Маълум бўлишича, шаҳарда таниқли бўлган Пригунов тарафидан бошқарилаётган уюшган жиноятчилар гуруҳи Орлов вилоятида қулдорлик тузумини қайта барпо қилишга уринган.
ИИБдан маълум қилишларича, жиноий гуруҳнинг асосий фаолияти аввалига фирибгарлик ва машина рақамларини қайта тамғалашдан иборат бўлган. Ўтган йили Пригунов шаҳарда бир нечта автомобиль ювиш шаҳобчаларини очган. Шунда унга итоаткор заҳматкашлар керак бўлиб қолган. Уларни Москвадан топишган. Жанубликларга муҳожирлик карталари расмийлаштирилиб, Орель шаҳрига олиб келинган. Бу ерда уларнинг паспортлари ва уяли телефонларини олиб қўйишиб, машина ювиш шаҳобчаларига тақсимлаганлар.
Ўзбекларга ҳеч қаерга чиқишга рухсат берилмаган. Кимдир қочмоқчи бўлса, беаёв калтакланган, қийноққа солинган. Қуллар машиналарни дам олмай ва танаффус қилмай, куну-тун ювганлар. Авто-ювиш жойларини милиция текшириши ҳақида маълум бўлган пайтда, ўзбеклар бирор ҳафтага пана жойларга олиб бориб қўйилган. Аммо бир неча тутқун қочишга муваффақ бўлган. Уларнинг иккитаси Орлов вилояти бўйича федерал хавфсизлик хизмати бошқармасига, яна иккитаси эса милицияга мурожаат қилганлар. Автомобиль ювиш жойларини тинтув қилинган пайтда анчагина ҳарбий билетлар, паспортлар, шунингдек, қон излари қолган кийимлар ва қурол топилган. Қулларнинг ўзига хос фототекаси ҳам топилган. Бандитларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.