PDA

View Full Version : тафаккур чашмаларидан


AbdurRahman
11-10-2007, 05:48 AM
алхамдулиллах, вассолату вассаламу ала росулиллах.


аллох таоло мархамат килади: «сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёктирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. аллох билур, сизлар билмассиз.» (бакара : 216)

ушбу оятда банда учун бир неча хикматлар, сиру-асрорлар ва яхшиликлар бордир. агар инсон ёктирмаган нарсасидан суюкли нарсаси келиб колиши ва суйган нарсасидан эса ёктирмаган нарсаси келиб колиши мумкинлигини биладиган бўлса, кўнгилсиз нарса ёкимли нарса тарафидан бўлиши мумкинлигидан гофил бўлмайди. шу билан бирга, окибатини билмагани учун, ёмон кўрилган нарса тарафидан хуш ёкувчи нарса етиб колишидан хам ноумид бўлмайди. чунки аллох таоло у нарсаларда бандаси билмаган нарсаларни билади. бу холат бир неча ишларни уз ичига олади.


буйрукларга эргашиш

албатта, банда учун буйрукларга эргашиш, итоат килишдан манфаатлирок нарса йўкдир. унинг ибтидоси бандага машаккатли бўлиши мумкин, лекин, охири буткул яхшиликлар, сурурлар, лаззатлар ва кувончлардир. гарчи кўнгилга ёкмасада, у инсон учун хайрли ва фойдалирокдир.

шунингдек, бандага такикланган нарсаларга чўмиб кетишдан зарарлирок нарса йўкдир. гарчи нафси хохлаб турган ва унга мойиллиги бўлиб турган бўлсада, унинг окибати факатгина аламлар, кўнгилсизликлар, ёмонликлар ва мусибатлардир. аклнинг хусусияти шулки, улкан лаззат ва кўпгина яхшиликларни келтирадиган енгил аламни кўтаради. яна ортидан улкан алам ва кўпгина ёмонликни келтирадиган енгил лаззатдан тийилади, четланади. жохил кишининг нуктаи-назари, бир нарсани асосидан бошлаб то интихосигача камраб ололмайди. окил, доно эса доимо, тугал нукталарни ибтидолар пардаси ортидан кўриб туради. ва у пардалар, тўсиклар ортидаги макталган ва мазаммат килинган ана ўша охир-окибатни кўриб олади.

у нахий килинган, такикланган нарсаларни халок килувчи захар аралаштирилган ширин таом каби билади. хар сайин таомнинг лаззати, ширинлиги уни тановвул килишга чорлаб турса, ундаги огу уни ейишдан тўсиб туради. у инсон, буюрилган амрларни, окибатда, шифо топишга сабаб бўладиган таъми аччик, нордон бўлган дори каби кўради. хар качон ёкимсизлиги, аччиклиги уни истеъмол килишдан тўхтатса, унинг фойдаси тановвул килишга чакириб туради. лекин бундай ибтидолардан туриб интихоларни идрок килиш учун инсон, илм фазилатига ва нихояга умид боглаб, ўз елкасига йўл машаккатини кўтарадиган сабр кувватига мухтождир. агар катъий ишонч ва сабр бўлмаса, бу йўлда кийналиб колади. качонки банданинг катъияти ва сабри кувватлашса, доимий хайр ва лаззат истагида барча машаккатларни кўтариш, унга енгил кечади.

аллома ибнул коййим ал-жавзийнинг «фавоид»ларидан

AbdurRahman
11-10-2007, 05:50 AM
ишни аллохга топшириш

бу ушбу оятнинг сирларидандир. у бандадан барча ишларнинг окибатини биладиган зотга топширишни ва чиройли окибатни умид килиб, унинг учун нимани ихтиёр этса ва нимаики белгиласа рози бўлишни, кўнишни такозо этади. энди банда у хакда билими бўлмагани учун, роббисига биронта фикрни таклиф этмайди, бирон нарсани ихтиёр этмайди ва бирон нарсани сурамайди. чунки унинг зарари ва халокати бўлган нарсани билимсизлиги туфайли сўраб кўйиши мумкин-да ахир! энди у роббисининг ихтиёри устига хеч нарсани танламайди, балки аллохдан унинг учун яхшилкни ихтиёр килишини, ихтиёр килиб, белгилаган нарсасига рози килиб куйишини сурайди. банда учун бунданда манфаатлирок иш йўк! агар киши ўз ишини аллохга топширса ва у белгилаган нарсага рози бўлса, у холда аллох ихтиёр этган нарсасида бандасига азму-карор, сабр ва кувват билан мадад беради. яна шу билан бирга белгилаб кўйган йўлида бандаси дуч келаётган офатларни ундан кетказади. нихоят, аллох ўз хохиши-истаги натижасини, банда ўзича ихтиёр килиб танлаганида, ета олмайдиган гўзал хотимани унга ато килади. аллоху акбар!!!

AbdurRahman
11-10-2007, 05:50 AM
калбни нотинчликлардан фориг килиш

юкоридаги оятни англашнинг фойдаларидан бири, у ихтиёр килиш, танлаш йўлидаги машаккатли фикрлардан инсонни халос килади. бирига чикиб, кейингисидан тушиладиган баланд довонлар бўлган тадбир килиш, такдир килиб белгилаш каби огирликлардан калбни фориг килади. шу билан бирга, барибир банда унга такдир килинган иш остидан чика олмайди. агар у аллохнинг иродасига кўнса-чи, у холда, унга казо килинган нарса етади ва у макталган, лутф кўрсатилган ва ташаккур килинган холда у такдир ичра бўлади. акс холда, унга етган такдир ишлари ичида у мазаммат килинган, лутф-мархаматдан бебахра холатда бўлади, чунки у инсон ўз хохиш-иродаси буйича иш кўрди.
качонки ўз ишини аллохга топшириши ва у зотнинг такдирига рози бўлиши тўгри холатда бўларкан, у такдир килинган нарсада гамхўрлик ила бурканади ва шу аллохнинг гамхўрлигида бўлиб, лутфи-инояти орасида яшайди. бу гамхўрлик уни зарарли нарсалардан химоя этса, лутф-мархамат эса унга такдир килинган нарсалардаги кийинчиликларни енгиллатади. бандага казо-кадар етар экан, унинг энг фойдали иши унга етган нарсага таслим бўлиш, кўниш ва такдир йўлига ўзини ўликка солиб, ўзала тушиб ётишдир. албатта, вахший хайвон ўлимтикни еёлмайди!
***
аллох барчамизни ўзи яхши кўрган ва рози бўлган йўлга муваффак килсин.
пайгамбаримиз ва у кишининг оила аъзолари, сахобаларига саломлар ва салавотлар бўлсин.

ДЖИГИТ
11-13-2007, 08:18 AM
I was speculating for some time about Life after death according to Islamic teachings and came up to a contradiction. Namely my thought stopped at torments at the grave (Qabr azobi).

According to our religious (Islamic) teachings, the soul leaves the body after death and placed by God to Sijjeen (where righteous souls kept until the Day of Judgement) or Illeen (a place where evil souls kept until the Day of Reckoning).

Another teaching states that souls face God after death but later returned to earth into the body in the grave and that person experiences what this teaching states torments in the grave. There's even a belief that human body physically experiences torments, pointing as evidence to the decomposing bodies. But the process of decomposing is natural to any physical matter, especially to fragile biological matter of living organisms. Any physical matter is subject to change. If this is true, then it contradicts the belief that souls are kept at Sijjeen and Illeen - which is more logical in my view than physical torments of the grave.

Souls in my view are not returned to the body until after the Resurrection. The reckoning of the soul is more logical in my view than of the physical body, that already stopped functioning after death, which is why the soul left it. I think this view is supported by the process of cremation. Our islamic way of burial does not include cremation, but if we take an example that the body of hindu man is cremated, then soul still exists and it's the soul that undergoes what we call reckoning of the grave or life after death.

By saying "Torments of the Grave" it's appropriate to mean Life after death, whether it's good or bad. Soul never dies.