PDA

View Full Version : QARG\'ISH (til ofatlari,,,)


AbuMuslim
11-10-2007, 11:06 PM
...Орзуларим кўп эмас, учтагина: 1-Қўлим билан Қуръони Каримни ушлаб, бармоқларим билан уни варақлаб ўқисам.
2-Пешонамни хотиржам, бемалол саждага қўйиб узоқ-узоқ сажда қилсам. Саждада Роббимга роз айтиб, жойнамозни ёшим билан ювсам.
3-Муштипар онамга хизмат қилсам. 35 ёшга кириб қолган ўғлининг йўргагини алмаштираётган мунисим қўлидан меҳнатни олсам. Келин қилсам, невара кўрсам кексайганимда бемалол ибодат қиламан деган орзу билан ўтган бечора онажонимга чопқиллаб-чопқиллаб хизмат қилсам. Орзу ҳаваслари йўлида жонимни нисор айласам...

...Буларнинг барчаси нега, нима учун, деб ўйлайман. Мен бу одамларга кўп яхшиликлар қилиб қўйганманми? Улар мендан қарздорми? Ким уларни ўз юмушларини ташлаб, дам олиш вақтларидан кечиб менингдек хаста ёнига келишга ундамоқда? Қайси куч уларни бунга мажбур қилмоқда?
Бу қадар меҳрибонлик, бу қадар мурувват, бу қадар муҳаббат, гўзал оқибат қердан келди?
Нега улар ўзларини менинг олдимда қарздор деб билмоқдалар? Ҳеч шубҳа йўқки, буларнинг барчаси улуғ динимизнинг гўзал таълимотларидандир. Қаранг, динимиз нақадар инсонпарвар, олийжаноб, улуғвор, ёрқин, покиза диндир.
Мени шу динга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамду сано айтгум. Илоҳо, бу динни биз сендан сўрамасимиздан олдин бизга инъом этдинг, энди биз сендан ялиниб-ёлвориб сўраймиз бу улуғ инъомингни биздан ҳаргиз жудо этма...

http://muslimaat.uz/content/view/465/103/

AbuMuslim
11-19-2007, 10:04 AM
Каргиш китобини куйдига линкдан хам юклаб олса булар экан...

http://islom.uz/index.php?option=com_remository&Itemid=26&func=fileinfo&id=44

Тошкентда отинойилар ушбу китобни муслимаат уз сайтида олиб илмий мажлисларида укиб бераётган эмиш... ва тингловчиларга яхши таъсир килаётган эмиш...
Сизлар хам эринмасдан укиб куринглар...