PDA

View Full Version : Ulama soch, vashm va shu kabilar harom!


B.TURKISTANI
11-12-2007, 05:04 AM
:bismillah


:salam:

Hozrgi zamonamizda ya'ni XXI asrga kelib hoh erkak bo'lsin hoh ayol(ayniqsa ayollarda) bo'lsin ulama soch qilish, hol qo'yish va shu kabilar urf turiga ochig'ini aytganda esa moda tusiga kirib bormoqda. Bu haqda Rasululloh alayhisolatu vasalam o'zlarini qattiq hadislari ila biz kelajak ummatlarga saboq berib ketganlar.


Abu Hurayra rodiyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

" Nabiy sollallohu alayhi vasallam:

"Alloh ulama qiluvchi ayolni ham, ulama qildiruchi ayolni ham va vashm(hol) qilivchi ayolni ham, vashm qildiruvchi ayolni ham la'natlasin.", dedilar".


1."Ulama qiluvchi ayol" ayollarga ulama soch qilib, ulab qo'yadigan ayol.

"Ulama qildiruvchi ayol" o'zidagi bor tabiy sochga qanoat qilmay yasama soch ulatib olishga intilgan ayol.

Ushbu hadisi sharifning Payg'ambar sollallohu alayhi vasallam tomonlaridan aytilishicha o'sha paytda bo'lib o'tgan bir hodisa sabab bo'lgan ekan. Agarda shu hadisni roviylari bilan biladigan brodarlarimiz bo'lsa iltimos roviysi bilan keltirsangizlar.

Bir ayol Muhammad sollallohu alayhi vasallamni huzurlariga kelib:

" Ey Allohning Rasuli, mening kelin bo'layotgan qizim bor. Qizamiqdan aynib sochi titilib ketgan, ulama qilsam bo'ladimi?" deb so'ragan. Ana o'shanda Muhammad sollallohu alayhi vasallam yuqoridagi hadisi sharifni aytganlar.

Tarixdan yetib kelgan salafi-solihiyn, olimu- ulamolarning aytishicha, o'sha paytda johiliyat ayollari har doimgidek o'zlariga sohta jamol orttirish uchun turli hiyla-nayranglarni ishlatar edilar. Sochlarini o'ta chiroyli qilib ko'rsatib, ko'pchilikning e'tiborini tortish uchun ulama sochlar qilishar edi. Bu ishni ba'zi ayollar o'zlariga kasb qilib olgan edilar. Ayollarning sochlariga ulama qilib daromad topar edilar. Sochiga ulama qildirmoqchi bo'lgan ayollar ularning oldiga kelib, maqsadlarini aytsalar, ular soch ulash ishini amalga oshirar edilar. Shundoq qilib, sohta go'zalikka erishilar edi. Bu ishni qilgan ayol o'zini ham, o'zgani ham aldar edilar.

Ayniqsa, ushbu hadisi sharifning aytilishiga sabab bo'lgan hodisadagiga o'hshab, kelin taraf kuyov tarafni aldash ko'proq bo'lgan bo'lsa ajab emas.


2.Shuningdek, "vasham"-yasama hol qo'yish ham avj olgan edi. Ayollar sohta chiroy ishtiyoqida o'zlarining sog' badanlarini igna ila teshtirib qon chiqarib jarohat o'rniga surma yoki shunga o'hshash birorta modda sepib yasama hol yoki turli belgilar qilar edilar. Avvalgi ishdagidek buni ham amalga oshiradigan usta ayollar bor edi.Kim sohta hol qo'ymoqchi bo'lsa o'shalarga murojaat qilar edi.  Hozir ham ayni zamonamizda ancha topiladi.

Ushbu hadisi sharif ila Islom bundoq noma'qul ishlarni harom qildi.


http://www.islom.uz

Femida
11-12-2007, 10:57 AM
Ulama soch, ulama kiprik, fake b*** yoki fake nails- bularni hammasi aqilli odamlarni aqilsiz odamlardan pul undirish yoli. Fakatgina bitta sharoitda
ulama sochni tarafdori bulardim agar ayol Cancer kasaligiga chalingan bulsa ( bilas bu kasalikda soch tukilishi ehtimoli katta)

Unique
11-12-2007, 11:01 AM
Ba'zi raqqosalar ham ulama soch taqishadi. Bu ham harom hisoblanadimi?

Sh@hzo8ek
11-12-2007, 11:29 AM
Ulama soch, ulama kiprik, fake b*** yoki fake nails- bularni hammasi aqilli odamlarni aqilsiz odamlardan pul undirish yoli. Fakatgina bitta sharoitda
ulama sochni tarafdori bulardim agar ayol Cancer kasaligiga chalingan bulsa ( bilas bu kasalikda soch tukilishi ehtimoli katta)


Honimcha ortiqcha make upga nisbatan ham biroz fikir va mulohazalarizn iilib utib ketsez judayam hursand bulardim.


Hayot davomida erkaklar kamida 1 kilodan kuproq ayolar lab buyoqlarini yeb quyishar ekan.

~Atirgul~
11-12-2007, 11:38 AM
Hayot davomida erkaklar kamida 1 kilodan kuproq ayolar lab buyoqlarini yeb quyishar ekan.:lol: hayot davomida o'z o'zdan zaharlab qo'yadi deng

Sh@hzo8ek
11-12-2007, 11:57 AM
:lol: hayot davomida o'z o'zdan zaharlab qo'yadi deng


Hurmatli Atirgul

Lab buyogini zahar deganim yuq lekin asalni ham ozi shirin.

Off topic: Qadimda Rimda Atir gul ulim hukmi bulgan ekan. Aybdorning ustidan atir gul sochishgan bechora aybor esa havodagi efir hididan zaharlanib ulgan.

Peace and pure Love

Borz_man
11-12-2007, 12:19 PM
Аёл киши қошини териши ва сочини кесиши жоизми?




Савол: Ҳурматли “Мусулмон Ўзбекистон” таҳририяти! Сизларга бир саволим бор эди. Аёл киши сочини кесса ва қошини тердирса бўладими?

Жавоб: Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, Расулуллоҳга, у кишининг аҳли байтларига ва барча асҳобларига салавоту саломлар ёғилсин. Аммо баъд:

Бу саволда иккита масала бор:

Биринчи масала: Қош териш

Қош териш ҳаром эканлиги ҳар бир мусулмон киши ва муслима аёл учун маълум бўлиши керак.

Абдуллоҳ бин Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда келадики:

لعن الله الواشمات والمستوشمات والنامصات والمتنمصات والمتفلجات للحسن المغيرات خلق الله

“Баданга игна билан ёзувлар ва нақшлар чизиб берадиган ва чизиб беришни талаб қиладиган аёлларни, қош териб берадиган ва қошини териб беришни талаб қиладиган аёлларни, ўзини гўзал қилиб кўрсатиш учун тишларига ишлов берадиган аёлларни, Аллоҳнинг яратган нарсасига ўзгартириш киритадиган аёлларни Аллоҳ лаънатласин”.

(Имом Муслим ривоятлари)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки:

لعن الله الواصلة والمستوصلة، والواشمة والمستوشمة

“Соч улаб берадиган ва улаб беришни талаб қиладиган аёлни, баданига игна билан ёзувлар ва нақшлар чизиб берадиган ва чизиб беришни талаб қиладиган аёлни Аллоҳ лаънатласин”.

(Имом Бухорий ривоятлари)

Демак, қош териш, сочига соч улаш, баданига турли ёзувлар ва нақшлар чиздириш каби ишларнинг барчаси ҳаромдир.

Ҳатто, баъзи уламолар ҳозирги замонда қош теришнинг ўрнига пайдо қилинган услуб - инсон юзининг рангига ўхшайдиган ранг билан қошнинг чеккаларини бўяб, уни текис ва қиррали қайрилма қош қилиб ўзгартириш ҳам жоиз эмаслигини, чунки бу ҳам ушбу ҳадисда қайтарилган ишлар сирасига киришини айтадилар.

Бу аёллар учун ҳам, эркаклар учун ҳам умумий ҳукмдир. Ҳадисда айнан аёллар зикр қилинишининг ҳикмати шундаки, бу каби ножўя ишлар асосан аёллардан содир бўлади ва кўпинча аёллар ўзларини зийнатлаш учун ана шундай услубларни қўллашади.

Бу нарсалар эркаклар учун ҳам ҳаром эканига бошқа далиллар ҳам бор ва уламолар бу борада иттифоқ қилишган.

Бу каби зийнатланишларнинг ҳаром қилиниши ортида бир қанча ҳикматлар мавжуд бўлиб, улардан баъзилари қуйидагилардир:

1. Аллоҳ Ўзининг бандалари ва чўриларига қандай зийнатлар тўғри келишини баён қилиб берган. Ана шу Аллоҳ изн берган зийнатлар билан кифояланиш лозим бўлади. Шунда инсон дунё ва охиратда бахтли ҳаёт кечиради.

2. Инсон Аллоҳ таоло берган хилқат ва суратни ўзгартириши билан Аллоҳга эътироз билдиргандай бўлади. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани ўзига хос шакл, сурат ва хусусият билан яратган.

3. Қошларини териб, сочларини улаб, ўзининг асл суратини ўзгартириш бошқаларни алдашга киради. Алдаш ва ёлғончилик эса гуноҳи кабирадир. Хусусан, турмушга чиқиши кутилаётган қизларни келаётган совчиларга жуда чиройли қилиб кўрсатиш - катта гуноҳ.

4. Аллоҳ берган асл гўзаллик оддий ва ўртача бўлса ҳам, ҳатто одамлар уни хунук деб аташса ҳам, ҳар бир мусулмон киши ва муслима аёл Аллоҳнинг қисматига чин қалблари билан рози бўлишлари лозим.

Иккинчи масала: Соч кесиш

Аёл киши сочини умуман олиб ташлаши ёки унинг баъзи қисмини қириб, бошқа бир қисмини қолдириши ҳаром эканига аҳли илмлар иттифоқ қилишган. Бу нарса зарурат туғилган (масалан, табиблар: “Сочини олиб ташлаши зарур, олиб ташламаса, соғлиғига зарар қилади”, деб буюрган) тақдирдагина жоиз бўлиши мумкин.

Аёл кишининг сочини қисқартиришини эса баъзи уламолар макруҳ дейишган. Фақат ҳаж ёки умра ибодати бажарилгандагина (орқа тарафидан, сочининг охирги қисмларидан уч бармоқ миқдорида) озгина қисқартиришга буюрилган.

Агар муслима аёлнинг сочини қисқартиришига эҳтиёж туғиладиган бўлса, унинг икки хил суратдан узоқ бўлиши шарт:

1. Эркакларнинг сочига ўхшатиб қисқартириш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини эркакларга ўхшатиб оладиган аёлларни ва ўзини аёлларга ўхшатиб оладиган эркакларни лаънатлаганлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ - رضى الله عنهما - قَالَ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - الْمُتَشَبِّهِينَ مِنَ الرِّجَالِ بِالنِّسَاءِ ، وَالْمُتَشَبِّهَاتِ مِنَ النِّسَاءِ بِالرِّجَالِ

Ибн Аббос разияллоҳу анҳума айтадиларки:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатиб олган эркакларни ва ўзини эркакларга ўхшатиб олган аёлларни лаънатладилар”.

(Имом Бухорий ривоятлари)

Лаънат бу – қарғиш, “Аллоҳнинг раҳматидан ҳайдалсин”, деб дуоибад қилиниш дегани.

2. Сочини кофира аёлларнинг сочига ўхшатиб қисқартириш

Бу ҳам ҳаром амаллардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир саҳиҳ ҳадисда айтганларки:

مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

“Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас, у ана шулардандир”.

(Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоятлари)

Қачон аёл киши сочини қисқартиришда ушбу икки тоифага – эркаклар ва ғайри мусулмон аёлларга ўхшашдан четланса, иншоаллоҳ, бу жоиз бўлади.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадислардан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёллари сочларини фақат елкаларига тушадиган даражада қисқартиришгани хабар берилган.

Ана шу ҳадис шарҳида Имом Нававий қуйидаги изоҳни келтирадилар:

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёллари у зот вафот қилиб кетганларидан кейин сочларини елкаларидан пастга тушиб кетмайдиган қилиб кесиб олишгани ворид бўлган.

Аслида узун соч аёллар учун зийнатдир, аёл киши эса эри учун зийнатланиши лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилганларидан кейин аёлларининг узун соч қўйишларига зарурат бўлмаган. Шу сабабли, ҳамда бошларига оғир келмаслиги учун, улар сочларини бир оз қисқартириб олган бўлишлари мумкин. Зеро, эрлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунё ҳаётидан кўз юмган эдилар!

Ушбу ривоятдан аён бўладики, аёл киши эҳтиёж бўлганда сочини қисқартириши жоиз".

Аллоҳ таоло барча муслима опа-сингилларимизнинг шарму ҳаёли ҳамда гўзал иффатли бўлишларини, барча мўминалар учун намуна бўлган буюк момоларимиз - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи муҳтарамаларига ва улуғ саҳобия аёлларга ўхшашларини насиб айласин.

Валлоҳу аълам.

Вассалааму алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракаатуҳ.

Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»

B.TURKISTANI
11-12-2007, 09:44 PM
Ba'zi raqqosalar ham ulama soch taqishadi. Bu ham harom hisoblanadimi?
Shariatda harom deb ta'kidlangan narsa, amal harom!

B.TURKISTANI
11-12-2007, 10:16 PM
Abdulloh rodiyallohu anhu:
"Alloh husn uchun vashm qiluvchi ayollarni, vashm qildiruvchi ayollarni, mo'ychinak ila teruvchi ayollarni, mo'ychinak ila terdiruvchi ayollarni va tish orasini ochuvchilarni, Allohning yaratganini o'zgartiruvchilarni la'natlasin", dedi.
Bu gap Bani Asadlik Qur'on qiroat qiladigan Ummu Ya'qub ismli ayolga yetdi. U kelib bu haqda so'radi. Bas, Abdulloh:
"Nima uchun Rasululloh sollallohu alayhi vasallam la'natlagan kimlsani la'anatlamas ekanman. Holbuki, bu Allohning kitobida bor", dedi.
"Batahqiq, musxafning(Qur'on) ikki muqovasi ichidagi narsani o'qidim. Buni topmadim", dedi ayol.
"Agar yahshiroq o'qiganingda uni topar eding. Alloh taolo: " Rasul sizga neni bersa, olingiz va u sizni nedan qaytarsa, qaytingiz", degan", dedi u.
"Shu narsadan ba'zisini sening hotingda bor deb o'ylayman", dedi ayol.
"Borib nazar sol", dedi u. Ayol uning hotini oldiga kirib, hech narsa ko'rmadi va qaytib kelib:
"Biror narsa ko'rmadim", dedi.
"Ammo o'sha narsa bo'lganida u bilan jam bo'lmas edik", dedi Abdulloh".
Beshovlaridan faqat Termiziy rivoyat qilmagan.

Mana shu rivoyatni agarda sinchiklab muolaja qilib, qilinayotgan masalaga oid ko'pgina nozik taraflarni anglab olishimiz mumkin.
Ma'lumki, rivoyatlarning avvalidan keladigan "Abdulloh"dan murod ulkan sahobiy Abdulloh ibn Ma'sud rodiyallohu anhudirlar. U kishi ayollar ichida sodir bo'lib turadigan ba'zi noshar'iy ishlarning sababchisi bo'ladigan ayollarni qoralab:
Alloh husn uchun vashm qiluvchi ayollarni, vashm qildiruvchi ayollarni, mo'ychinak ila teruvchi ayollarni, mo'ychinak ila terdiruvchi ayollarni va tish orasini ochuvchilarni, Allohning yaratganini o'zgartiruvchilarni la'natlasin", dedi.
Ushbu jumlada besh turli ayollar la'natlanmoqda:

1. "Vashm qiluvchi ayollarni"
2. "Vashm qildiruvchi ayollarni"
Bu ikki toifadagi ayollar kimligini yuqorida kelgan hadisda o'rganildi.

Ammo uchiunchisi esa, hozirgi ayni zamonamizda ko'payib avj olgan shariatga to'liq zid bo'lgan amal:

3. "Mo'ychinak ila teruvchi ayollarni"
Bular mo'ychinak ila ayollarning qoshlari, peshonalari, yuzlaridagi tolalarini teradilar.

4. "Mo'ychinak ila terdiruvchi ayollarni"
Bular chiroyli ko'rinish maqsadida qoshlari atrofidagi tolalarini mo'ychinak ila terdirib, qoshlarini ingichka qildiradilar.Shuningdek boshqa joylaridagi tolalarini ham terdiradilar. (Astag'firulloh)

5. "Tish orasini ochuvchilarni"
Bular sog' tishlarni egovlab orasini ochishadi. Qattiq e'tibor bering hurmatli ayollar! SOG' TISHLAR deyilmoqda.
Mazkur ishlarning barchasini, hammasini rivoyatda aytilganidek "husn uchun" qilinsa, la'natga qolinadi. Chunki bu ishlarni "husn uchun" qiluvchilar - "Allohning yaratganini o'zgartiruvchilar"dir.
Ammo zarurat yuzasidan, hastalik tufayli bo'lsa, joiz ekan.

davomi bor..........

B.TURKISTANI
11-16-2007, 05:36 AM
davomi.....
Hazrat Abdulloh ibn Ma'sud rodiyallohu anhuning bu gaplari atrofga tarqaldi.
Bu gap Bani Asadlik Qur'on qiroat qiladigan Ummu Ya'qub ismli ayolga yetdi. U kelib bu haqda so'radi.
Gapning siyoqidan Ummu Ya'qub rodiyallohu anho ushbu masalada Payg'ambar sollallohu alayhi vasallamdan hadisi shariflar vorid bo'lganidan behabar bo'lganlaru, bu Abdullohning o'zidan chiqqan gap, deb u kishi bilan tortishgani kelganga o'hshaydilar. U kishining "nimaga ayollarni la'natlamoqdasan?!" qabilidagi gaplarga Abdulloh rodiyallohu anhu:
Nima uchun Rasululloh sollallohu alayhi vasallam la'natlagan kimlsani la'natlamas ekanman. Holbuki, bu Allohning kitobida bor", dedi."
Bu bilan Abdulloh ibn Ma'sud rodiyallohu anhu Ummu Ya'qub rodiyallohu anhoga mazkur ishlarni qilgan ayollarni aslida o'zi emas, Payg'ambar sollallohu alayhi vasallam la'natlaganlarining habarini berdi. Shu bilan birga, u kishi Ummu Ya'qubning Qur'oni Karimdan yahshi habardor zot ekanlilarini inobatga olib, "holbuki, bu Allohning kitobida bor", dedi"
Ummu Ya'qub rodiyallohu anho bu gapni to'g'risicha tushunib:
"Batahqiq, musxafning(Qur'on) ikki muqovasi ichidagi narsani o'qidim. Buni topmadim", dedi".
Ya'ni, Qur'oni Karimning hamma oyatlarini yahshilab o'rganganman, unda sen la'natlagan besh toifa ayollarni la'natlash ma'nosi yo'q, degan gapni aytdi.
Shunda Abdulloh ibn Ma'sud rodiyallohu anhu yuqoridagi gapdan nimani iroda qilayotganlarini ochiq bayon qildilar:
"Agar yahshiroq o'qiganingda uni topar eding. Alloh taolo: " Rasul sizga neni bersa, olingiz va u sizni nedan qaytarsa, qaytingiz", degan", dedi u".
Mana shu oyati karimaga asosan, Payg'ambar sollallohu alayhi vasallamdan vorid bo'lgan har bir shar'iy narsani olmog'imiz yoki tark qilishga amr qilingan narsani tark qilmog'imiz lozim. Modomiki, Rasululloh sollallohu layhi vasallam mazkur ishlarni qilgan ayollarni la'natlagan ekanlar, biz ham ularni la'natlamog'imiz kerak. Shuning uchun men aytgan gaplardan achchig'ing chiqmasin, aslida u gaplarni men emas, Payg'ambar sollallohu alayhi vasallam aytganlar, dedilar.
Lekin Ummu Ya'qub rodiyallohu anho yana ham bo'sh kelmay, bo'layotgan bahsni davom ettirib, Abdulloh ibn Ma'sud rodiyallohu anhuni nozik joylaridan tutmoqchi bo'ladilar.....

Bahsni davomi inshaAllah keyingi postda.......

http://www.islom.uz