PDA

View Full Version : Ҳаж ва умра китоби.


Borz_man
11-13-2007, 03:58 AM
6-Ҳаж ва умра китоби.
________________________________________

у қуйдагиларни ўз ичига олади:
1-Ҳажнинг маъноси, унинг ҳукми ва фазилати.
2-эҳром боғлайдиган жойлар.
3-эҳром.
4-фидялар баёни.
5-ибодат турлари.
6-умранинг маъноси ва унинг ҳукми.
7-умранинг сифати.
8-Ҳажнинг сифати.
9-Ҳаж ва умранинг ҳукмлари.
10-масжидун набавийни зиёрат қилиш.
11-сўйишлик, қурбонлик ва ақиқа маросимлари.

Borz_man
11-13-2007, 04:03 AM
6-Ҳаж ва умра китоби.

1-Ҳажнинг маъноси, унинг ҳукми ва фазилати.

Ҳаж:
Унинг маъноси-ҳаж амалларини адо қилиш учун белгиланган вақтда Макка шаҳрида Аллоҳга ибодат қилишлик.

Каъбанинг тутган ўрни:

Аллоҳ азза ва жалла каъбанинг қадрини улуғ қилди ва уни ўзи учун ибодат қилинадиган масжид қилди. Аллоҳ Маккани каъба учун хос шаҳар қилди. Шунингдек каъбани Макка учун, мийқотларни каъба учун, араб ерларини мийқотлар учун муқаддас жойлар қилди. Буларнинг барчаси каъбани улуғлаш, уни эъзозлаб ҳурмат қилиш учундир.
Аллоҳ таоло деди:
{ إِنَّ أَوَّلَ بَيْتٍ وُضِعَ لِلنَّاسِ لَلَّذِي بِبَكَّةَ مُبَارَكًا وَهُدًى لِلْعَالَمِينَ * فِيهِ آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ مَقَامُ إِبْرَاهِيمَ وَمَنْ دَخَلَهُ كَانَ آمِنًا وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ }(آل عمران96-97)

(Албатта одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят бўлган Каъбадир. Унда мақоми Иброҳимга ўхшаш очиқ оят-аломатлар бордир. Унга кирган одам ҳар қандай хавф-хатардан омон бўлур. Аллоҳ учун йўлга қодир бўлган кишиларга мана шу уйни ҳаж қилиш вожибдир. Кимда-ким кофир бўлса, албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир)(Оли Имрон 96-97 оятлар)

Ҳажнинг махфий фазилатлари:

1-Ҳаж-исломий биродарлик ва ислом умматининг бирлашишлигининг амалий намунасидир.Ҳажда жинслари, ранглари, тиллари, ватанлари ва даражалари ҳар-хил бўлган инсонлар аралашиб ҳақиқий бандалик ва биродарликни намоён қилишади. Барчалари бир хил либосда битта қиблага юзланган ҳолда ёлғиз роббисига ибодат қилишади.
2-Мусулмон унда сабр қилишга ўрганади, қиёмат куни ва унинг даҳшатларини эслайди ва Аллоҳга ибодат қилиш лаззатини татиб кўради. Натижада роббисининг буюклигини, халқларнинг ҳаммаси унга ҳожатмандлигини ҳис қилади.
3-Ҳаж-ажрларни қўлга киритадиган ва гуноҳларга каффорат бўладиган мавсумдир. Банда унда роббисининг ҳузурида унинг ягоналигига иқрор бўлган, гуноҳларини ва роббисининг ҳаққини адо қилишликдан ожизлигини тан олган ҳолда туради. Ва у ҳаждан онадан қайта туғилгандек гуноҳлардан покланиб қайтади.
4-Ҳажда инсон Набийлар ва Росуллар алайҳимуссолату ва салламларнинг ҳолатларини, ибодату-даъватларини, жиҳоду-хулқларини эслайди ва аҳли-ю фарзандларидан ажралишликни ҳис қилади.
5-Мусулмонлар унда ўзларидан бошқаларнинг ҳолатларини яъни илмли ёки жоҳиллигини, бой ёки камбағаллигини ва тўғри ёки нотўғри йўлдалигини билади.

Borz_man
11-13-2007, 04:06 AM
Ҳажнинг ҳукми:

Ҳаж ислом асосларининг бешинчисидир. Ҳар бир ҳур, балоғатга етган, ақлли ва йўлга қодир мусулмонга умрида бир маротаба ҳаж қилиш вожибдир. Ҳаж ҳижратнинг иккинчи йилида фарз қилинди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умрларида бир маротаба ҳаж қилганлар. У видолашув ҳажи эди.
1-Аллоҳ таоло айтади:
{وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ } (آل عمران 97)
Аллоҳ учун йўлга қодир бўлган кишиларга мана шу уйни ҳаж қилиш вожибдир. Кимда-ким кофир бўлса, албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир.(Оли Имрон 97)
2.Ибну Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Ислом беш нарсанинг устига қурилган; Ла илаҳа иллалоҳ Муҳаммадур росулуллоҳ деб шаҳодат калимасини айтиш, намоз ўқиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва рўза тутишлкидир”-деганлар. (Муттафақун алайҳ)

Ҳажга қодир киши:

У-соғлом, сафар қилишга қодир, ҳажга бориб келишга маблағи етадиган, қарздор бўлмаган, аҳли-ю фарзандларини таъминлаган ва ўзининг аслий ҳожатларидан ортиқча маблағи бўлган кишидир.

Ҳаж кимга вожиб:

Кимки соғлом ва ҳаж қилишга маблағи бўлса унга ҳаж қилиш вожиб бўлади. Агар ҳаж қилишга маблағи бўлса-ю соғлиги яхши бўлмаса унга ўзи учун ҳаж қиладиган одамни жўнатишлиги вожиб. Соғлом бўлиб маблағи бўлмаса унга вожиб эмас.Касал, пули йўқ кишидан ҳаж соқит бўлади.
Пули бўлмаган киши ҳаж қилиш учун закот пулидан олишлиги жоиз.

Borz_man
11-13-2007, 04:08 AM
Ҳаж ва умранинг фазилатлари.

1-абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан“амалларнинг қайси бири афзал?”-деб сўрашганда, у киши:“аллоҳу росулига иймон келтириш“-дедилар. “сўнгра қайсиси?”-дейилганда “аллоҳ йўлида жиҳод қилиш”-дедилар. “сўнгра қайсиси?”-дейилганда “Қабул қилинган ҳаж дедилар”-дедилар.(муттафақун алайҳ)
2- абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдимки:“кимки ҳажда сўкинмай,уят гапларни гапирмай,аёллар билан суҳбатлашмай, катта-ю кичик гуноҳлардан тийилса онадан қайта туғилгандек гуноҳлардан покланади” (муттафақун алайҳ)
3-абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу яна ривоят қиладиларки:росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“умра кейинги умрагача гуноҳларга коффорат.мақбул ҳажнинг мукофати жаннатдир”-деганлар. (муттафақун алайҳ)
агар ҳажга қодир бўлган киши ҳаж қилмасдан вафот этса унинг меросидан ҳаж қилинадиган миқдордаги пул ажратиб олинади.

аёл кишининг маҳрамисиз ҳаж ва умра қилишлиги:

аёл кишининг ҳажга маҳрами яъни эри, отаси, ака-укаси ёки ўғиллари билан бирга боришлиги вожибдир.агар маҳрами бўлмаса фарз эмас. маҳрамсиз борса ҳажи дуруст лекин ўзи гуноҳкор бўлади.
аёл кишининг у ёшми, қарими ёки аёллар биланми, ёлғиз ўзими ҳаж ёки шунга ўхшаш сафарларга маҳрамсиз чиқишлиги жоиз эмас. росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“аёл киши фақат маҳрами билангина сафар қилсин”-деганлар.(муттафақун алайҳ)

бошқанинг ўрнига ҳаж қилиш:

кимки қари ёки тузалмайдиган касалнинг ёки вафот этган кишининг ўрнига ҳаж қилмоқчи бўлса у ҳоҳлаган мийқотдан эҳром боғлайди. унга ўша кишиларнинг шаҳридан ҳажга чиқишлиги шарт эмас. мусулмон киши ўзи ҳаж қилмасдан бошқа учун қилишлиги жоиз эмас.муваккилга (ўзининг ўрнига бошқани жўнатган кишига) ҳожиларга мумкин бўлмаган нарсаларни қилиши мумкин.
ибну аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади:росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ровҳа деган жойда бир карвонни учратиб қолди ва:“булар кимлар?”-деб сўрадилар.улар:“биз мусулмонлармиз.сиз кимсиз?”-деб сўрашди.у киши:“аллоҳнинг росули”-дедилар. бир аёл ёш болани кўтариб чиқди ва:“бунинг ҳаж қилишлиги жоизми?”-деб сўради.“Ҳа. лекин савоби сен учун бўлади”-дедилар.(муслим ривояти)
касал киши нафл ҳаж ва умрада маълум миқдорда пул ёки шунга ўхшаш нарса эъвазига бошқа кишини ўзининг ўрнига жўнатиши дуруст.
кимки ҳаж қилаётганда вафот этса қолган ҳаж амалларини унинг ўрнига бошқа киши адо қилмайди.чунки у қиёмат куни талбия айтган ҳолда тирилтирилади. умрида ҳечам намоз ўқимай вафот этган кишидан ҳаж ҳам садақа ҳам қилинмайди. чунки у муртаддир.

Borz_man
11-13-2007, 04:12 AM
Ҳайз ва нифосдаги аёлларнинг эҳром боғлашиги.

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ғусл қилиб, ҳаж ёки умрага эҳром боғлайди. эҳромда юриб ҳаж амалларини адо қилади. лекин байтуллоҳни тавоф қилмайди. Қачон покланса, ғусл қилиб сўнгра тавоф қилади ва эҳромдан чиқади. агар умрага эҳром боғлаган бўлса поклангунгача кутади. агар покланса ғусл қилиб умра амалларини адо қилади сўнгра эҳромдан чиқади.

Ҳаж ва умрани давомий қилиш:

ибну масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади:росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Ҳаж ва умрани давомий қилинглар. албатта иккаласи темирчини босқони темирнинг, тилла ва кумушнинг кирини кетгазганидек фақирлик ва гуноҳларни йўқотади. Қабул қилинган ҳажнинг мукофати-жаннатдир”-деганлар. (аҳмад ва термизий ривоят қилган)

маккага келган кишининг умра қилишлик учун маккадан чиқиши.

Ҳаж ва умра қилгандан кейин яна умра қилиш учун маккадан чиқишлиги макруҳдир. чунки у бидъат. росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг асҳоблари рамазонда ҳам ундан бошқа вақтда ҳам бундай қилишмаган.набий алайҳиссалом оиша розияллоҳу анҳани бунга буюрмадилар.балки кўнгилларини кўтариш учун рухсат берди. байтуллоҳни тавоф қилиш чиқишликдан афзалдир.
оиша онамизнинг умралари у кишига ўхшаб умрани тўлиқ қилолмай ҳайз кўрган аёлларга хоссатан танъимдандир. бу эркаклардан ташқари пок аёлларга ҳам жоиз эмас.

ёш болаларнинг ҳаж ва умраси:

балоғатга етмаган бола ҳаж қилса нафл деб эътиборга олинади. у катталар ҳаж қилгандек ҳаж қилади. агар ёши кичик бўлса валийси унга эҳром боғлайди ва у билан бирга тавоф ва саъй қилади. унинг ўрнига тош отади. Ҳаж ва умра амалларидан қайси бирини қилолса ўзи қилишлиги афзал. Қачонки балоғатга етса ҳаж қилишлиги вожибдир.
агар ёш бола ёки қул ҳаж қилса, сўнгра ёш бола балоғатга етса ёки қул озод қилинса ҳар иккисига қайтатдан ҳаж қилиш лозимдир.
ёш боланинг ҳажи дуруст. у билан ҳаж қилган киши ажрга эга бўлади.
ибну аббосдан ривоят қилинган ҳадисда: бир аёл ёш боласи ҳақида росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “бунинг ҳаж қилишлиги мумкинми”-деб сўраганларида “Ҳа. лекин савоби сен учун бўлади”-деб жавоб бердилар.(муслим ривояти)

мушрикнинг масжидул ҳаромга киришлиги.

мушрикнинг масжидул ҳаромга киришлиги мумкин эмас. шаръий манфаат учун бошқа масжидларга кириши жоиз.
аллоҳ таоло деди: (эй мўминлар, шубҳасиз мушриклар нажасдир. мана бу йилдан кейин улар масжидул-Ҳаромга яқинлашмасин. агар камбағалликдан қўрқсангиз, билинг-ки аллоҳ ҳоҳласа сизларни фазлу-карами билан бой бадавлат қилади. албатта аллоҳ доно ва ҳикматли зотдир) (тавба 28 оят)
абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нажд тарафга отлиқ аскарларни жўнатди. улар сумома бин усол деган кишини асирга олишди ва келтириб масжид устунларидан бирига боғлаб қуйишди. росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб: “сумомани қўйворинглар”-деди. сумома масжидга яқин хурмозорга бориб ғусл қилди сўнгра масжидга кириб: “гувоҳлик бераманки аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. муҳаммад алайҳиссалом унинг элчисидир”-деб шаҳодат калимасини айтди. (муттафақун алайҳ)

Borz_man
11-13-2007, 04:19 AM
Ҳарамнинг хусусиятлари:

Макканинг хусусиятлари кўп. Улардан: У ерда намоз ўқишликнинг савоби зиёдалиги, маъсият қилишнинг гуноҳи зиёда бўлиши, мушрикнинг унга кирмаслиги, у ерда уруш бошламаслик, изхирдан бошқа дарахт ёки ўт-ўланларни кесмашлик, қидирувчидан бошқанинг топилмаларни олмаслиги ва овни ҳайдаш ёки ўлдиришликнинг ҳаромлиги. У ерда инсонлар ибодат қилишлиги учун биринчи уй қурилган.
Аллоҳ таоло деди:
( Албатта одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (мяёги) бўлган Каъбадир. Унда мақоми Иброҳимга ўхшаш очиқ оят-аломатлар бордир. Унга кирган одам ҳар қандай хавф-хатардан омон бўлур. Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж қилиш, йўлга қодир бўлган кишиларга вожибдир. Кимда-ким кофир бўлса, албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир)(Оли Имрон 96-97 оятлар)


Davomi bor.

Mutarjim: Abu Abdulbosit. (Duoimizda eslashlikni unutmaylik)...

AbuMuslim
11-14-2007, 11:15 AM
МУҚАДДИМА
ҲАЖ ИБОДАТИНИНГ ТАРИХИ
I ҚИCM УMУMИЙ ҚOИДAЛAP ҲAЖНИНГ ТAЪPИФИ
ҲAЖНИHГ ФAPЗЛИГИ
ҲАЖHИHГ ФAPЗ БЎЛИШИ ШAPTЛAPИ
ҲАЖГA TAЙЁPГAPЛИK
ҲАЖHИHГ TУPЛAPИ
ҲАЖ АҲKOMЛAPИ
ҲAЖHИHГ ФAPЗЛAPИ
АРОФОТДА ТУРИШ
TABOФИ ИФOДA
ҲАЖHИHГ BOЖИБЛAPИ
ҲАЖHИHГ CУHHATЛAPИ
ҲАЖ CAФAPИ OЛДИДAH ҚИЛИHAДИГAH ИШЛAP
II ҚИСМ. AMAЛЛAP БAЁHИ ИҲРОМ
ҲАРАМИ ШАРИФГА КИРИШ
TABOФ
МИНОДА
АРОФОТДА
МУЗДАЛИФАДА
ТОШ ОТИШ
TABOФИ ИФOДA
ҲAЙИTНИHГ ИКKИHЧИ KУHИ
TABOФИ BИДO
ҚЎШИMЧA ИЗOҲ
AЁЛ KИШИHИHГ ҲAЖИ
TAMATТУЪ ҲАЖ
ҚИPOH ҲАЖИ
УMPA
ҲАЖ BA УMPAHИ HИMAЛAP БУЗAДИ?
БAДAЛ ҲАЖ
ЖИHOЯTЛAP
MAДИHAИ МУНАВВАРА ЗИЁPATИ
CЎHГ CЎЗ
БAЪЗИ ҚЎШИMЧA MAЪЛУMOTЛAP


Батафсил маълумот бу ерда

http://islom.uz/hajnoma/haj.htm

Borz_man
11-16-2007, 07:39 AM
Yana manba:
http://www.islamnuri.com/books/hojibirodar1.htm

Borz_man
11-28-2007, 04:52 PM
2-мийқотлар.

мийқот: эҳром боғлайдиган жой.

мийқотларнинг белгиланиш ҳикмати:

масжидул-Ҳаром улуғ ва азиз қилингач, аллоҳ у учун маккани қурғон, ҳарам атрофини муқаддас жойлар қилди. бу мийқотлардир. Ҳаж ёки умра қилувчи киши мийқотлардан эҳром боғламасдан ўтиб кетишлиги жоиз эмас.

мийқот қисмлари:

мийқот икки қисм:

1-вақти: у ҳаж ойлари яъни шаввол, зул қаъда ва зул ҳижжа ойлари.
Ҳаж шаввол ойидан бошланади. эҳром боғлашнинг охирги вақти қурбонлик кечасида бомдод намозидан олдиндир.
2-жойи: Ҳаж ёки умра қилишни ҳоҳлаган киши қуйидаги бешта мийқотдан эҳром боғлашлиги шарт.
1-зул Ҳулайфа. у мадина аҳли ва ўша ердан ўтадиганлар учун. маккадан тахминан 420 километр узоқликда бўлиб мийқотларнинг энг узоғидир. у яна водил ақиқ деб ҳам номланади. унинг масжиди масжидул шажарадир. у мадинанинг жанубида, масжидун-набавийдан 13 километр узоқликда. бу муборак водийда намоз ўқиш мустаҳабдир.
2-жуҳфа: у шом, туркия, миср, мағриб аҳли ва ўша жойдан ўтадиганлар учун. маккадан 186 километр узоқликдаги робиғ яқинидаги қишлоқ. одамлар ҳозир ундан ғарб тарафдаги масжиддан эҳром боғлашади.
3-яламлам: у яман аҳли, ўша атрофдагилар ва шу жойдан ўтадиганлар учун. яламлам маккадан 120 километр узоқликдаги водий. у ҳозир саъдиййа деб номланади.
4-Қорнул манозил: у нажд, тоиф аҳлининг, ўша атрофдаги ва у ердан ўтадиган кишилар учун. Ҳозир у жой ассайлул-кабир деган ном билан машҳур. макка билан унинг ораси тахминан 75 километр. водий маҳрам Қорнул-манозилни тепасида.
5-зоту ирқ: у аҳли ироқ ва ўша ердан ўтадиганлар учун. у маккадан 100 километр узоқликдаги зориба деб номланадиган водий.
кимнинг уйи мийқотлардан ичкарида макка тарафда бўлса, у киши уйидан эҳром боғлайди.
ибну аббосдан ривоят қилинадики: росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “мадина аҳлига зул Ҳулайфа, шом аҳлига жуҳфа, нажд аҳлига Қорнул манозил ва яман аҳлига яламлам мийқот қилиб берилди. бу мийқотлар шу ерда яшайдиганлар ва шу ерлик бўлмасада ҳаж ёки умра қилиш учун шу жойдан ўтадиган кишилар учун. кимки мийқотлардан ичкарида яшаса уйидан, шунингдек маккаликлар маккадан эҳром боғлайдилар”. (муттафақун алайҳ)

бешта мийқотни ичкарисида эҳром боғлашлик.

маккаликлар ҳаж қилмоқчи бўлсалар маккадан эҳром боғлашлик суннат. маккани ташқарисидан эҳром боғлашликлари ҳам жоиз. агар умра қилмоқчи бўлсалар танъимдаги оиша онамизни масжиди ёки жеъронияга ўхшаш маккани ташқарисидан эҳром боғлашади. ёки ўзига қулай жойдан эҳром боғлайди.
умра ҳукмларини билган ҳолда қасддан ҳарамдан эҳром боғласа эҳроми дуруст лекин гуноҳкор бўлади. унга тавба қилиб, истиғфор айтишлиги лозим.

мийқотдан эҳром боғламасдан ўтиб кетишлик.

1-мийқотлардан эҳром боғламасдан ўтиб кетса, қайтиб мийқотдан эҳром боғлашини лозим. агар ҳукмларни билган ҳолда қайтмасдан қасддан эҳром боғласа гуноҳкор бўлади. лекин умра-ю ҳажи тўғри бўлади. мийқотга етмасдан эҳром боғлашлик макруҳдир.
2-мийқотдан ўтгандан кейин ҳаж ёки умра қилишни ният қилса, ўша жойдан эҳром боғлайди. маккада умрага ният қилса маккадан чиқиб эҳром боғлайди.
макка аҳли муфрид(фақат ҳажни ният қилган одам) ёки қорин(ҳаж ва умрани ният қилган одам) ҳолда ҳаж қилмоқчи бўлса маккадан эҳром боғлайди. мутаматтеъ(ҳаж ойида умрага ният қилган одам) ва умра қилувчилар маккадан чиқиб таниъм ёки жеърония ўхшаш жойлардан эҳром боғлайди.

самалётда эҳром боғлашлик сифати.


самалётга ҳаж ёки умрани ният қилиб минса, мийқотлардан борортасини тепасидан ўтаётганда эҳром боғлайди. агар эҳром кийимлари бўлмаса шалвар кийади ва боши очиқ ҳолда бўлади. шалвар ҳам тополмаса кўйлак билан эҳромга киради. Қачонки самалётдан тушса эҳром кийимларини сотиб олиб кийиб олади.
эҳромни жидда аэропортигача кечиктириш жоиз эмас. эҳромсиз жиддага келса унга яқин мийқотларнинг бирига қайтиб эҳром боғлашлиги керак. мийқотларга қайтмасдан аэропортда эҳром боғлашлиги жоиз лекин гуноҳкор бўлади.
ибну аббос розияллоҳу анҳума ривоят қиладилар: росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам арофатда хутбаларида:“ кимки изор (чойшаб) тополмаса шалвар, кимки шиппак тополмаса маҳси кийсин”-дедилар”. (муттафақун алайҳ)

Borz_man
11-28-2007, 04:55 PM
3-эҳром.

эҳром: Ҳаж ёки умра ибодатига ният қилиб киришлик.

эҳромнинг ҳикмати: аллоҳ байтул-Ҳаром учун муқаддас жой ва мийқотларни қилди. шунинг учун Ҳарамга кирадидан киши мийқотларда эҳром боғлаб, муаййан ниятларни қилишлиги лозим.

макканинг ҳудуди:

Ғарбда: ашшамисий(Ҳудайбиййа). масжидул-Ҳаромдан 22 километр узоқда, жидда йўлида.
шарқда: Ғарбий уруна водийсини қирғоғи. Ҳарамдан 15 километр узоқда, тоиф йўлида. жеърония тарафдан эса шароиъдир. у Ҳарамдан 16 километр узоқликда.
шимолда: таниъм. тахминан 7 километр узоқликда.
жанубда: узоту-лийн. у яман йўлида, 12 километр узоқда.

эҳромни сифати:

Ҳаж ёки умрани ният қилган эркакга ғусл қилиб, кийимига эмас фақат баданига хушбўйликлар сепиб, покиза ва оппоқ изор, ридо ва шиппак кийишлиги суннат. изор ва ридоси тикилмаган бўлиши керак. аёллар эса гарчи ҳайз ва нифосда бўлса ҳам ғусл қилиб ҳоҳлаган кийимини кийишлиги мумкин. одамларни жалб қиладиган, тор, эркаклар ва кофирлар кийимига ўхшаш кийимлардан четланиб, қўлқоп ва ниқоб киймаслиги керак.
иложи бўлса фарз намозидан кейин эҳромга киришлик суннат. эҳром учун хос намоз йўқ. масжидга кирганда, таҳоратдан кейинги ёки зуҳо намозига ўхшаш намозлардан кейин эҳромга киришликни зарари йўқ. Ҳаж ёки умра қилишни қалбдан ният қилади. масжидда намоздан кейин эҳромга кириб таҳлил айтишлиги суннат. агар уловда бўлса қиблага юзланиб ният қилади.
мўътамир(умра қилувчи): “лаббайка умратан”, муфрид(Ҳаж қилувчи): “лаббайка ҳажжан”, Қорин:(Ҳаж ва умра қилувчи) “лаббайка умратан ва ҳажжан”, мутаматтеъ(Ҳаж ойида умра қилувчи): “лаббайка умратан” деб айтишлиги суннат. Ҳаж қилувчи:“эй роббим бу ҳажда риё ва сумаъ йўқдир” деб айтади.
эҳромга кирувчига касаллик ёки борон бир монеъликдан хавф туғилса эҳромга кираётганда(агар мени бирорта тўсқинлик тўсиб қолса эҳромдан чиқар жойим ўша ерда бўлади)-дейишлиги жоиз. унга бирор монеълик бўлса ёки касаллиги зиёда бўлса эҳромдан чиқишлиги жоиз. унга жарима шарт бўлмайди.

талбиянинг сифати:

1-эҳромга кирувчи аллоҳга ҳамду-сано айтиб, уни улуғлагандан кейин: “лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка лаа шарийкалака лаббайк, иннал ҳамда ван неъмата лака вал мулк, ла шарийкалака”.(муттафақун алайҳ)
2-абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг талбияда яна: “лаббайка илааҳал ҳаққи”-деб айтганларини ривоят қилган. (насаий ва ибну можжа ривояти)

талбиянинг фазилати:

саҳл ибн саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “бирорта мусулмон талбия айтадиган бўлса, унинг ўнги-ю сўлидаги тошлар, дарахатлар, кесаклар ҳаттоки икки уфқ орасидаги барча нарсалар талбия айтади”.(термизий ва ибну можжа ривияти)
эҳромдаги киши талбияни кўп айтишлиги суннат. чунки талбия ҳаж ва умра шиорларидандир. эркак ва аёллар агар фитна бўлмаса талбия, таҳлил ва такбирни алмаштириб, овоз чиқариб айтади.
умра қилувчи талбияни Ҳарам ҳудудларидан бирортасига киргунча, ҳаж қилувчи эса ийд куни жамратул ақабада тош отгунча айтади.
Ҳаж ёки умра қилаётган балоғат ёшидаги кишига талбияни тўлиқ айтишлиги лозим. балоғатга етмаган болага тўлиқ айтишлиги шарт эмас.чунки у мукаллаф эмас, вожиблар ҳам унга лозим эмас.

Ҳожининг зиммасидаги нарсалар:

Ҳожи ва ундан бошқаларга ибодатларни қилиш ва таъқиқланган нарсалардан четланиш вожибдир.
аллоҳ таола бақара сурасининг 197 оятида айтади:
(Ҳаж маълум ойлардир. кимки шу ойларда ҳажга эҳром боғласа, ҳаж давомида аёлларга яқинлашмасин, гуноҳ ишлар қилмасин ва талашиб-тортишиб хусуматлашмасин. Қандай яхши амал қилсаларингиз ҳам аллоҳ уни билгувчидир. йўл учун озуқани жамлаб олинг. энг яхши озуқа аллоҳдан қўрқишдир. эй ақл эгалари мендангина қўрқингиз)(бақара 197)

эҳромда маҳзуротлар:

эҳромга кирувчига эҳромга кирганлиги сабабли маҳзуротлар (тақиқланган амаллар) бор.
абдуллоҳ ибн умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: бир киши: “эй росулуллоҳ эҳромга кирувчи қанақа кийим кияди?”-деб сўраганида, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “эҳромга кирувчи куйлак ҳам, салла ҳам, шалвар ҳам, яктак ҳам, маҳси ҳам киймайди. агар шиппак тополмаса маҳсини тўпиқдан пастини кесиб кийиб олсин. заъфарон ёки варс (сариқ ранг) билан бўялган кийим киймасин”-дедилар.(муттафақун алай)

эҳромдаги эркак ва аёлга қуйдаги нарсалар маън қилинади:

1-сочни қисқартириш ёки олиш.
2-тирноқларни олиш.
3-эркаклар бошини бутунлай ўраб олиши.
4-эркакларнинг узун кўйлак, белгача келадиган калта кўйлак, шалвар, қўлқоп, маҳси, салла ва дўппига ўхшаш тикилган кийим кийишлиги.
5-бадани ёки кийимига ҳар қандай хушбўйликлар суриши.
6-ейиладиган қуруқлик ҳайвонларини овлаш ёки ўлдириш.
7-уйланиш.
8-аёллар юзини ниқоб ёки паранжи билан ёпиши ва қўлқоп кийиши.
9-жимоъ қилиш. эҳромдаги киши бундан қаттиқ қайтарилган. агар биринчи эҳромдан чиққандан кейин бўлса гуноҳкор бўлиши билан ибодати бузилади. унга мол ёки туя сўйишлиги вожиб. келгуси йили иккаласига ҳам ҳаж қилиш вожиб. агар иккинчи эҳромдан чиққандан кейин бўлса ибодати бузилмайди, лекин гуноҳкор бўлади. фидя бериб ғусл қилиши керак.
10-жимоъ қилмасдан қучоқлаб ўпишлик гарчи инзол бўлса ҳам ҳажи бузилмайди. лекин гуноҳкор бўлади. унга фидя беришлик вожиб.
эркакларга маҳси ҳам пайпоқ ҳам кийишлик жоиз эмас. агар шиппак тополмаса маҳсини тўпиқдан пастини кесиб ташлаб кийишлиги мумкин. маҳсидан мурод тўпиқни ёпадиган оёқ кийими. эҳромдаги аёлларга пайпоқ ёки маҳси кийишлик жоиз. аммо қўлқоп кийиш юқорида келтирганимиздек эркаклару-аёлларга мумкин эмас.
аёллар тикилган кийим кийишдан бошқа маҳзурларда эркаклар билан баробар. улар бошқаларни жалб қилмайдиган кийимдан бошқа ҳоҳлаган кийимни кийишлари мумкин. ниқоб киймайди. лекин бошини ўрайди. бегона эркакни олдида юзига рўмолини ташлаб қўйади. лекин қўлқоп киймайди. тақинчоқлар тақиш зарари йўқ.
биринчи эҳромдан чиққандан кейин аёллардан бошқа ҳамма нарса ҳалол бўлади. аёли жамратул-ақабада тош отгандан кейин ҳалол бўлади.
кимки қирон ҳажи қилиб қурбонлигини ҳайдаб келса эҳромдан чиқишлиги жамаротда тош отиш билан қурбонлигини сўйишликка қараб қолади.

эҳромдаги аёлнинг ҳайз кўриши:

мутаматтеъ аёл тавофдан олдин ҳайз кўриб қолса ва ҳажнинг ўтиб кетишлигидан қўрқса ҳажга эҳром боғлайди.натижада у қирон ҳаж қилувчи бўлади. узурли аёллар ҳам шунунгдек. Ҳайз ва нифосдаги аёллар тавофдан бошқа ҳамма амалларни қилади. тавоф асносида ҳайз кўриб қолса тавофни тўхтатиб ҳажга эҳром боғлайди ва қоринга айланади.

эҳромдаги кишига мумкин бўлган амаллар:

эҳромдаги кишига ейишлик учун ҳонаки ҳайвонларни, товуқ ва шунга ўхшашни сўйишлиги жоиз. шер, бўри, йўлбарс, қоплон, илон, чаён ва сичқонга ўхшаш озор берувчи йиртқич ҳайвонларни ўлдириш ҳам зарари йўқ. буларнинг барчаси калтакеска ўхшаш зарарли ҳайвонлар. уларни бир уришда ўлдиришлик афзал. унга юзта ажр бўлади. шунингдек денгиз ҳайвонларидан тиригини овлаш ва ўлигини ейиш жоиздир.
1-аллоҳ таоло айтади:
(сизлар ва бошқа мусофирлар фойдаланишингиз учун денгиз ҳайвонларининг тиригини овлаш ва ўлигини ейиш ҳалол қилинди. модомики эҳромда экансизлар сизларга қуруқлик ҳайвонларини овлашлик ҳаром қилинди. Қиёмат куни унинг ҳузурида тўпланадиган аллоҳдан қўрқингиз)
(моида 96)
2-оиша розияллоҳу анҳа ривоят қилади: росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳарамда ўлдириш мумкин бўлган ҳайвонлар бешта; чаён, сичқон, калхат, қарға ва тишлайдиган ит”.(муттафақун алай)
эҳромдан чиққандан кейин ювинишлик, боши ва кийимини ювишлик ва кийимларни алмаштириш мумкин. гарчи тикув машинасида тикилган бўлса ҳам кумуш узук, кўзойнак, наушник ва соат тақиши, белбоғ ўраши ва тўпиқни ёпадиган оёқ кийими кийиши жоиз.бирон оғриқ сабабли кўзига сурма қўйиши ёки қон олдириши ҳам мумкин.
шунингдек райҳонни ҳидлаши, чодирда, соябонда ёки машинада сояланиши ва сочи тушса ҳам бошини тараши мумкин.
кимки зул ҳижжанинг биринчи ўн кунида қурбонлик қилиб жаҳ қилмоқчи бўлса эҳромдан чиққандан кейин баданини туклари ёки тирноғини олиши шарт эмас. фақат сочини олиши ёки қисқартириши мумкин. агар мутаматтеъ бўлса ибодат бўлганлиги сабабли сочини олиши ёки қисқартириши лозим.

эҳромдаги кишининг вафот этиши:

ибну аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: биз набий алайҳиссалом билан бирга бўлганимизда эҳромдаги кишини туяси ўлдириб қўйди. шунда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “уни сув ва сидр билан ювинглар ва иккита кийимда кафанланглар. унга хушбўйлик ҳам суртманглар, бошини ҳам ёпманглар. аллоҳ таоло уни қиёмат куни талбия айтган ҳолда тирилтиради”-дедилар.(муттафақун алайҳ)

Borz_man
12-02-2007, 05:56 AM
Хожи биродаримга

мактублар

Муаллиф: Шайх Яхё ибн Иброхим ал-Яхё

Таржимон: Усмон ибн Абдуллох ал-Бухорий

Бисмиллахир Рохманир Рохим

Мукаддима

Борлик мавжудотнинг Яратувчиси, Бошкарувчиси, танхо Хукмрони бўлган Аллох таъолога беадад хамду санолар бўлсин. Яхшиларнинг мададкори бўлган ягона Аллохдан ўзга ибодатга лойик зот йўк. Башариятни залолат, гумрохлик боткогидан куткариб, хидоят-тўгри йўл сари элтган Мухаммад алайхис-солату вассалом Аллохнинг суюкли бандаси ва хак пайгамбаридирлар. Огир ва масъулиятли вазифани омонат билан, бекаму-кўст адо этган, умматларининг бахт-саодати йўлида жафо чеккан бу зотга хамда ахли-байтларию сахобаларига, то киёматгача ул зотнинг йўлларига чакирган, суннатларига эргашган барча кишиларга яратганнинг салавоту-саломлари бўлсин.

Хурматли хожи биродарим, сиз Аллох фарз килган хаж амалини адо этиш йўлида машаккатлар чекиб, мол-дунё сарфлаб, довонлар ошиб, диёрларни тарк этиб, кариндош-уруг, бола-чакалар билан хайрлашиб келган, миллионлаб мусулмонлар орасида Аллохнинг Уйи-Каъбатуллохни зиёрат килиш бахтига муваффак бўлган кишисиз. Аллох таоло хажингизни кабул килиб, гунохларингизни магфират килсин.

Азиз биродар, Мусулмонлар кайси миллатга мансуб бўлишидан кайтъий назар, ораларини узок масофалар ажратиб турсада, бир-бирларига биродар, ога-инидирлар. Ушбу биродарлик туйгуси зиммамдаги вазифаларни кисман бўлсада адо этиш учун кўлимга калам олишга, буюк Ислом динимизнинг туганмас хазинасидан оз бўлса хам сизни бахраманд этишга ундади. Аллох таъоло айтади:

( وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ) (العصر:3)

«Бир-бирларига Хак (йўл)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу хак йўлида) сабр-токат килишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)» (Аср:3).

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Мусулмонлар ўзаро мухаббат, рахмдиллик ва хамдардликда худди бир танага ўхшайдилар; бир аъзо касалга чалинадиган бўлса, тананинг бошка аъзолари хам шу аъзога уйкусизлик ва иситма билан жавоб беради»[1]

Бошка бир хадисда шундай дедилар: «Бир мўмин иккинчи мўминга нисбатан бир кисми иккинчи кисмини тутиб турадиган бинога ўхшайди» [2].

Хожи биродарим, сизни яхши кўрувчи, мушфик бир биродарингизнинг мактубларига кулок тутасиз деган умиддаман. Бу билан Аллох сизга фойда етказса ажаб эмас.

Биринчи мактуб
Инсон нима иш килмасин, бирон максадни кўзлаб килади. Шунинг учун хам калбда кечадиган ният Исломда мухим ўрин тутади. Шу боис, килинаётган хар-бир ишда ният факат Аллохнинг розилиги учун, холис бўлиши шарт деб бежиз айтилмаган. Аллох таъоло айтади:

(وَمَا أُمِرُوا إِلاَّ لِيَعْبُدُوا اللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ) (البينة:5)

«Холбуки улар факат ягона Аллохга, У зот учун динни холис килган, Тўгри йўлдан огмаган холларида ибодат килишга буюрилган эдилар» (Баййина: 5).

Лекин, Аллохнинг розилиги учун деб килинган хар кайси амал Аллохга маъкул бўлаверармикан? Нахотки, Аллохнинг розилигига етказувчи хакикий йўл кўрсатилмаган бўлса?

Инсонларни яратиб, ризк берган мехрибон Парвардигор уларни бехуда ташлаб кўймади. Балки, ўзининг розилигига етиш йўлларини ўргатиш учун сўннги пайгамбар Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламни мукаммал шариат билан юборди. Аллох розилигини истаган хар-бир кишига килаётган амалларини у зотнинг кўрсатмаларига мувофик бажаришни фарз килиб кўйди.

Демак, хар кандай амал Аллох розилигига етиш ниятида, холис ва пайгамбар кўрсатмаси асосида бўлсагина Тангри хузурида макбул амал хисобланар экан. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Кимки бизнинг кўрсатмамизга хилоф иш килса, амали ўзига кайтарилади (яъни, кабул килинмайди)» [3].

Хаж амалларини ўргататуриб, шундай деганлар: «Менинг хажда килган амалларимни ўрганиб, шунга мувофик амал килинглар (ўзларингдан «янги» амаллар кўшманглар)» [4].

Мусулмон киши хаж ва умра амалларини пайгамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайхи ва салламнинг кўрсатмаларига биноан бажариши натижасида Аллох таъолонинг мухаббати ва магфиратига эришади. Аллох таъоло айтади:

(قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ) (آل عمران:31)

«Айтинг (эй Муҳаммад) : «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират килувчи, меҳрибондир»». (Оли Имрон: 31)

Хожи биродарим, мен сизга умра ва хаж амалларини кискача айтиб ўтаман, лекин хаж амалларига киришишдан олдин ахли илмлардан сўраб, ўрганиб олишингиз зарурдир.

Умра амаллари
Мийкотга етиб борганда имкони бўлса, гусл киласиз, кейин ихром ([5] киясиз. Аёллар хохлаган кийимларини кийишлари мумкин. Лекин, зийнатлари кўриниб колишидан ва эркакларга ўхшаб кийинишдан каттик сакланмоклари лозим.

Умра килмокчи ёки «мутаматтеъ»([6]) бўлсангиз, «Лаббайка умратан» деб ният килиб, Маккага етиб бориб тавофни бошлагунча ушбу калималар билан талбия айтиб борасиз:

«لبيك اللهم لبيك، لبيك لا شريك لك لبيك، إن الحمد والنعمة لك والملك لا شريك لك»
«Лаббайкаллохумма лаббайк, лаббайка ла шарийка лака лаббайк, иннал хамда ваннеъмата лака вал мулк, ла шарийка лак».

Хаж ёки умрани ният килган киши ихром богламасдан мийкотдан ўтиб кетиши мумкин эмас.

Ихром кийганингиздан кейин куйидаги ишларни килиш ман этилади:

1. Тананинг бирор еридан тук-мўй юлиш, олиш, шунингдек тирнок олиш мумкин эмас. Аллох таоло айтади:

) وَلا تَحْلِقُوا رُؤُوسَكُمْ حَتَّى يَبْلُغَ الْهَدْيُ مَحِلَّهُ) (البقرة:196)

«Хадйингиз [7] ўз жойига етиб бормагунча бошларингизни сочларингизни) кирманг!» (Бакара: 196).

2. Баданга ёки ихром кийимига хушбўй нарсаларни сепиш дуруст эмас. Арафотда турган хожилардан бири туянинг тагида колиб вафот килганида, расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам шундай дедилар: «Маййитни сидр[8] кўшилган сув билан ювинглар, ихромини кафан килинглар, хушбўй нарса сепманглар, бошини ёпманглар. Зеро, у киёмат кунида талбия айтган холда кайта тирилади» [9]

3. Жинсий алокада бўлиш харом. Бу ишдан каттик кайтарилган бўлиб, жимоъ килиш манъ килинган муддатда [10] содир бўлса, килаётган хажи бузилади, хажини охирига етказиб келгусида кайтадан хаж килиши, бу гунохи эвазига туя ёки мол сўйиши вожиб бўлади.

4. Ихромдаги кишига курукликда яшовчи хайвонларни ов килиш ёки овчига ёрдам бериш харом.

5. Эркакларга кўйлак, иштон, яктак, дўппи, салла ва шулар каби гавдага мослаб тикилган кийимларни кийиш харом.

6. Аёлларга никоб кийиш – кўзни очик колдириб юзни тўсиб олиш, кўлкоп кийиш харом. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Эхромдаги аёл юзига никоб тўсмайди, кўлкоп киймайди». [11]. Лекин бегона эркаклар олдида юзини тўсиб олади. Оиша онамиз хаж амалларини хикоя кила туриб, шундай дедилар: «Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам билан кетар эканмиз, ёнимиздан отликлар ўтиб коларди. Якинлашишган вактда юзимизни тўсиб олар, ўтиб кетишгандан сўнг яна очиб олар эдик» [12].

Маккага етиб боргач, Каъбани етти марта тавоф киласиз, «Хажарул-асвад» - кора тошдан бошлаб унинг олдида тугатасиз. Кейин «Макоми Иброхим» [13] – нинг орка тарафида, имкони бўлса якинрокда, бўлмаса узокда бўлса хам икки ракаат намоз ўкинг. Сўнг «Сафо» ва «Марва»[14] га чикиб, у тоглар орасида умра учун етти марта саъй киласиз. Сафодан бошлаб Марвада тугатасиз (Боришингиз бир кайтишингиз хам бир мартага хисоб килинади И.Н). Кейин сочингизни оласиз. Шу билан умра амали тугайди ва ихромни ечиб, кийим кийишингиз мумкин бўлади.

Агар факат хажни ният килган – «Муфрид» бўлсангиз, «Лаббайка хажжан» деб талбия айтишни бошлаб, «Акаба» [15] да тош отгунга кадар талбия айтиб юрасиз. Маккага етганда, Каъбани етти марта тавоф киласиз, бу тавоф «Тавофул-кудум» деб аталади. Агар Сафо ва Марва орасида саъй килсангиз, ийд кунигача сочга тегмасдан, ихромни ечмасдан турасиз.

Агар умра билан хажни кўшиб килишни ният килган – «Коорин» бўлсангиз, «Лаббайка хажжан ва умратан» деб талбия айтишни бошлаб, «Акаба» да тош отгунга кадар талбия айтасиз ва муфрид бажариши лозим бўлган амалларни киласиз.

Хаж амаллари
Зул-хижжа ойининг саккизинчи куни чоштгох пайтида хажга ихром боглайсиз:

Агар «Мутаматтиъ» бўлсангиз, турган жойда ихром кийимларини киясиз. Имкони топилса гусл хам килиб оласиз. Сўнгра «Лаббайка хажжан» деб ният килиб, Акабада тош отгунга кадар кўп талбия айтасиз.

Агар «Коорин» ёки «Муфрид» бўлсангиз, аввалги ихромда коласиз.

Кейин Минога чикиб, у ерда пешинни икки ракаат, асрни икки ракаат, шомни одатдагидек уч ракаат, хуфтонни икки ракаат ва бомдодни икки ракаат ўкийсиз. Хамма намозларни ўз вактида яъни, жамъ килмасдан ўкийсиз.

Зул-хижжа ойининг тўккизинчи куни – арафа куни куёш чиккандан кейин талбия айтганча Арафот томонга юрасиз. Арафотда пешин билан аср намозини пешин вактида бир азон ва икки икомат билан каср килиб ўкийсиз. Намоздан илгари хам, кейин хам суннат ва нафл намозлар ўкилмайди.

Арафотда куёш ботгунга кадар киблага юзланганча дуо ва тавба – тазаррулар килиб турасиз.

Азиз биродар, Арафотнинг ичида турганингизга аник ишонч хосил килинг ва у ердан зинхор кун ботишидан илгари чикиб кетманг!

Кун ботгандан кейин Арафотдан Муздалифага хотиржам, осойишта юриб борасиз. У ерда шом (уч ракаат) ва хуфтан (икки ракаат) намозларини бир азон ва икки икомат билан (жам килиб) ўкийсиз.

Бомдодни шу ерда ўкигандан кейин куёш чикиши якинлашгунга кадар дуо ва зикр килиб турасиз.

Куёш чикиши якинлашгач, Муздалифадан Минога талбия айтиб борасиз. Минога етиб боргач, куйидаги амалларни бажарасиз:

· «Жамратул акаба» да кетма-кет еттита тош отасиз. Хар тош отганда «Аллоху акбар» деб такбир айтасиз.

· «Хадй»ни сўйиб, ундан ейсиз ва факирларга бўлиб берасиз. Хадй «Коорин» билан «Мутаматтиъ» га вожиб бўлади.

www.islomnuri.com

Borz_man
12-02-2007, 06:04 AM
· Сочни устарада оласиз ёки кискартирасиз. Устарада олиш афзалдир. Аёллар эса сочларининг учидан бир энликча кискартирадилар.

Мазкур уч амални имкони бўлса, тартиб билан адо этиш, яъни аввал тош отиш, сўнг жонлик сўйиш, кейин соч олдириш афзал. Бири иккинчисидан олдин бажарилса хам зарари йўк.

· Бу уч амални бажарганингиздан кейиш эхромдан чикасиз, жимоъдан ташкари эхром пайтида ман килинган хамма амалларни килишингиз мумкин.

Сўнг минодан Маккага тушиб, «Тавофул-ифода» - тушиш тавофини бажарасиз. Бу тавоф «Тавофул-хаж» хам деб аталади.

· Агар мутаматтиъ бўлсангиз, Сафо билан Марва орасида хаж учун саъй киласиз.

· Агар муфрид ёки коорин бўлсангиз Каъбани тавоф киласиз ва Тавофул-кудумда саъй килмаган бўлсангиз, Сафо билан Марва орасида саъй киласиз.

· Бу икки амал- тавоф ва саъй билан ихромдан бутунлай чикасиз, яъни ихромда ман килинган хамма амалларга, шу жумладан жимоъга хам рухсат бўлади.

Тавофдан кейин Минога чикиб, ўн биринчи ва ўн иккинчи кечани Минода ўтказасиз.

Ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари киёмдан кейин уч жамаротда тош отасиз. «Жамратус-сугро» кичик жамра Маккадан энг узок жамрадан бошлайсиз, кейин «Жамратул-вусто» ўрта жамрага, сўнг «Жамратул-акаба» га тош отасиз. Бу уч жамаротнинг хар бирида кетма-кет еттидан тош отиб, хар тош отганда «Аллоху акбар» дейсиз. Жамратус-сугрода тош отгандан сўнг киблага юзланиб дуо киласиз. Бу ишни жамратул-вустода хам такрорлайсиз, лекин жамратул-акабада дуо килмайсиз.

Бу икки кун ўн биринчи ва ўн иккинчи кунда тушдан олдин тош отилса хисобга ўтмайди.

Ўн иккинчи куни тош отиб бўлганингиздан кейин;

· Агар эртарок кетишни хохласангиз, Минодан куёш ботишидан олдин чикиб кетасиз.

· Агар кетишни хохламасангиз, ўн учинчи кечани хам Минода ўтказасиз ва ўн учинчи куни тушдан кейин ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари тош отганингиздек тош отасиз.

Ўн учинчи кечани хам минода ўтказмогингиз афзал.

Маккадан чикиб кетишдан аввал Каъбани еттиб бор тавоф киласиз, бу тавоф «Тавофул-вадоъ» хайрлашув тавофи деб аталади. Ой кўрган ёки нифосдаги аёлларга тавофул-вадо лозим бўлмайди.

Мадинаи Набавиййани зиёрат килиш
Мухтарам биродар, хар бир мусулмон кишига хаж ва бошка вактларда пайгамбаримизнинг масжидларини зиёрат килиш суннат хисобланади.

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Зиёрат максадида факат уч масжидгагина сафар килинади. Улар Масжидул-харом, Менинг шу масжидим (масжидун-набавий) ва Масжидул-аксолардир. [16]

Азиз биродар, Аллох таъолонинг хифзу – химоясида Мадинага етиб боргач, аввало Масжидун – набавийда намоз ўкинг. Чунки, бу масжидда ўкилган намоз бошка жойда ўкилган мингта намоздан яхширокдир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Менинг бу масжидимда ўкилган намоз масжидул-харомдан бошка жойда ўкилган мингта намоздан афзалдир. [17]

Сўнгра расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам, Абу Бакр ва Умар розияллоху анхумонинг кабрлари турган хужра ёнига бориб, аввал расулуллох саллоллоху алайхи ва салламга, сўнгра Абу Бакр сўнгра Умарга салом берасиз.

Азиз биродар, Кубо масжидида намоз ўкиш хам суннат амаллардандир. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Кимки уйидан чикиб мана бу масжидга (Кубо масжидига) келса ва намоз ўкиса, бир марта умра килганга тенг савоб бўлади».[18]

Ётганларнинг хаккига дуо килиб истигфор айтиш максадида «Бакеъ» кабристони ва «Ухуд» шахидларини зиёрат килиш суннат хисобланади. Чунки, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам бакеъга ва Ухуд шахидларига бориб кабр ахлларига куйидагича дуо килдилар:

«السلام على أهل الديار من المؤمنين والمسلمين، وإنا إن شاء الله بكم لاحقون»

Яъни, «Эй бу диёр ахли бўлган мўмин-мусулмонлар ассаламу алайкум. Биз хам тез кунларда сизларнинг ортингиздан келамиз (вафот киламиз)». [19

Хурматли биродар, Мадинадаги зиёрат килинадиган жойлар ушбулардир. Бундан бошка жойни зиёрат килиб, у ерда намоз ўкиш суннат эмас. Агар яхши, фойдали амал бўлганида, пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам ўргатган бўлардилар. Биз аминмизки у киши зиммаларидаги омонатни адо этиб, пайгамбарликни тўла етказганлар, умматни яхшиликка йўллаб, туни кундуздек ёруг йўл устида колдириб кетганларки, бу йўлдан адашиб четга чикканлар халокатга дучор бўлажак! Дархакикат, Аллох таъоло у Зот оркали динини мукаммал, неъматини тўкис килгандир. У кишига Аллох таъолонинг салавоту саломлари бўлсин.


(1)-Бухорий 10/367 ва Муслим 3586-хадис Нўъмон ибн Башир розияллоху анхудан ривоят килишган.

(2) – Бухорий 5/72 ва Муслим 2585- хадис Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоху анхудан ривоят килишган.

(3) – Бухорий 5/221 ва Муслим 1718- хадис Оиша розияллоху анходан ривоят килишган.

(4) – Муслим 1218-хадис ва Абу Довуд 1970- хадис Жобир розияллоху анхудан ривоят килишган.

(5) – Ихром иккита ок мато бўлиб, елкага ташлаб олинадиган кисми ридо, белдан пастга ўраб олинадигани эса изор деб аталади.

(6) – «Мутаматтеъ» - аввал умра амалларини бажариб, ихромдан чиккандан сўнг хажга ихром боглаган кишидир.

([7]) – «Хадй» сўзи жонлик маъносида бўлиб, хожи Аллохнинг розилиги умидида сўядиган туя, сигир кўй ёки эчкилар назарда тутилади.

(8) – Меваси дўланага ўхшаб кетадиган бута ўсимлик.

(9) – Бухорий 1206- хадис ва Муслим 1206- хадис ривоят килишган.

(10 – Бу муддат тош отиш, жонлик сўйиш, соч олиш ва тавофул ифоза килиш билан тугайди.

(11 – Бухорий 1838- хадис.

(12 – Абу Довуд 1562 – хадис, Ибн Можжа 2926 – хадис ва Ахмад 22894- хадис ривоят килишган.

(13) – «Макоми Иброхим» - Каъбанинг шаркий томонида жойлашган тош бўлиб, Иброхим алайхис-салом Каъбани бино килаётганларида ана шу тош устида турганлар. Хозир тош атрофи кубба шаклида ихота килиб кўйилган.

(14) – Каъба якинидаги икки тог.

(15) – Тош отиладиган уч жойнинг Маккага якинроги.

(16) – Бухорий 2/76 ва Муслим 4/125 ларда ривоят килганлар.

(17) – Бухорий 3/49 ва Муслим 4/123 ларда ривоят килганлар.

(18) – Ахмад 3/487, Насааий 2/37 ва бошкалар ривоят килишган.

(19) – Муслим 2/671 ва Ахмад 6/221 ривоят килишган.


www.islamnuri.com

Akhee-Abdullah
12-03-2007, 08:19 AM
Alloh rozi bulsin brodar, hajj ibodati, men ka'bi miskin, gunohkorlargayam nasib qilsin.