View Full Version : салафлар хаётидан намуналар,,,
AbuMuslim
11-18-2007, 09:22 AM
Бисмиллaaҳир Рoҳмaнир Рoҳийм
Бaндaлaрнинг тaвбaлaрини қaбул қилиб, гунoҳлaрини кeчиргувчи Aллoҳгa ҳaмду сaнoлaр, oдaмлaрнинг энг яxши устoзи Муҳaммaд aлaйҳис-сaлoмгa салoм вa сaлавотлaр бўлсин!
Ислoмий oдoб бeпoён мaйдoн вa кeнг эшикдир. Лeкин бугунги кундa фикр вa мaърифaт нaтижaлaрининг юксaклигигa қaрaмaсдaн, Ислoм oлaмидa мaърифaт ҳaрaкатини кузaтгaн киши кўпчилик oдaмлaрнинг ислoмий oдoб мaқсaдлaридан бexaбaрлигини кўрaди.
Шунинг учун биз форум ахли, салафлар хаётидан ҳикoялaр билан ва одоб ахлокимизга талукли сахих ривоятлар билан, oзгинa бўлсa ҳaм шу мaйдoндa ўз ҳиссaмизни қўшиш ва ушбу кaмтaрин xизмaтимизни тўлик кўллайсизлар деган умид ила, хаммангизни шу мaқсaд йўлидa иштирoк этишларингизни сўраб коламан...
Ҳaсaн Бaсрий ўз дўстлaри билaн xoxoлaшиб кулиб ўтиргaн йигитнинг ёнидaн ўтиб қoлди вa унгa aйтди:
- Эй йигит, сирoт кўпригидaн ўтиб бўлдингми?
- Йўқ.
- Жaннaтгa бoрaсaнми ёки дўзaxгa, шуни билaсaнми?
- Йўқ.
- Ундa бу кулгининг бoиси нимa?!
AbuMuslim
11-19-2007, 01:48 AM
бир киши келиб Ҳасан басрийдан дунё ҳақида сўради.
- сиз дун¸ ҳақида сўраяпсизми?! дун¸ билан охират мисоли машриқ ва мағриб кабидир. Қайси бирига яқинлашсангиз, иккинчисидан шунчалик узоқлашиб бораверасиз.
- сиз менга, дунёни сифатлаб беринг, деяпсиз. бу дунё ҳақида нима дейиш мумкин?! дун¸нинг аввали машаққат. одам уни топиш учун ишлайди, охири ҳаммаси йўқ бўлиб кетади. киши мол-дунё йўлида ўзини йўқ қилиб юборади. мол-дунёни топиш қийин, лекин йўқотиш осон. дун¸ ҳам шундай, биродар. унинг боши машаққат, охири эса бир зумда йўқ бўлиб кетадиган озгина роҳатдан иборат, холос. дунёнинг ҳалоли учун ҳисоб, хароми учун азоб тайин. ким бойиб кетса, дунё билан фитналаниб қолади. ким камбағал бўлса, ғамгин бўлиб юради. ана шу дунёнинг нимасини сўрайсиз?!»
Ҳасан басрий айтади:
- Ҳолимизга вой бўлсин! биз ўзи нималар қилиб қўйдик? биз динимизни оздириб, дунёмизни семиртириб юбордик. дунё хулқлари билан хулқланиб қолдик, тўшакларимизу кийимларимизни янгилаб қўйдик. кимдир чап томонига суянади. кейин бировлар молидан ейди. таоми бировга тажовуз қилиш билан келган бўлади. унга бирон киши хизмат қилса, хизмат ҳақини бермайди. ширинликни еб бўлганидан кейин, нордонини олиб келинглар, дейди, иссиғини еб бўлгач, совуғини келтиринглар, дейди, намидан кейин қуруғидан бўлсин, дейди. тўйганидан унинг оғзидан бадбўй ҳидлар чиқиб кетади. кейин (хизматкорига): «эй бола, энди бу еганларимизни ҳазм қиладиган бирон нарса олиб келгин»,- дейди.
эй нодон, аллоҳга қасамки, сенинг ошқозонингдаги нарса ҳазм бўлмайди. ундан кўра муҳтож қўшнингни, оч-яланғоч етимларни ёки сенга қараб турган мискин-бечораларни едириб-ичирсанг бўлмайдими?! аллоҳ буйруғини унутдингми? боз устига сен кабилар ҳар ерда топилади».
Borz_man
11-19-2007, 03:44 AM
Ҳазрат Алий ўғиллари Ҳасанга дедилар:
- Эй ўғлим, мендан тўртта ва тўртта нарсани ёдлаб ол, уларга амал қилсанг зарар қилмайсан.
- Улар қайсилар, эй отажон? – деди.
- Энг катта бойлик ақлдир, энг катта фақирлик аҳмоқликдир, энг ёмон ваҳшат такаббурликдир, энг улуғ фазилат ҳусни хулқдир.
- Эй отажон, қолган тўрттасини ҳам айтинг.
- Эй ўғлим, каззоб билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сенга узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилади.
Аҳмоқ билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сенга фойда етказаман деб зарар етказиб қўяди.
Бахил билан дўстлашишдан сақлан, чунки унга энг муҳтож бўлган пайтингда у сени қуруқ қўл билан қайтаради.
Фожир билан дўстлашишдан сақлан, чунки у сени арзимас чақаларга сотиб юборади.
manba:www.islomnuri.com
AbuMuslim
11-19-2007, 04:10 AM
Холид ибн Савфондан ривоят қилинади: «Мен Ҳийра деган жойда Маслама ибн Абдулмалик билан учрашдим.
- Эй Холид, менга Ҳасан Басрий ҳақида гапириб беринг. Сиз у киши ҳақида кўпроқ билсангиз керак,- деб сўради.
- Ҳа, мен Ҳасан Басрийни яхши биламан. Мен бир тарафдан Ҳасан Басрийга қўшни бўлсам, иккинчи тарафдан мажлисларида суҳбатдош бўлганман. У кишининг айтган сўзи қилган амалларига мувофиқ келади. Бирон яхшиликка буюрса, аввал ўзи шунга амал қиларди. Бирон ёмонликдан қайтарса, энг биринчи ўзи шундан тийиларди. У одамлардан таъма қилмайдиган ва Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага рағбатли эди...»
manba: http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=543&Itemid=1
AbuMuslim
11-19-2007, 09:54 AM
Имоми Аъзам Абу Ханифа хазратларининг талабаларидан бўлмиш имоми Абу Юсуф рахматуллохи алайх, халифа; Хорун ар-Рашид замонида; кози эди. Бир куни имоми Абу Юсуф, Хорун ар-Рашиднинг хузурида ўтирганларида; бир кимса биттаси устидан даъвогар бўлиб шикоят килди. Хорун ар-Рашиднинг вазири, даъвогар кимсага гувохлик килишга; ваъда берди. Имоми Абу Юсуф, вазирнинг гувохлигини кабул килмадилар. Халифа, таажжублаииб: \"Нимага вазирнинг гувохлигини кабул килмадингиз?\" деганларида, кози бундай деб жавоб берди: \"Бир куни Сиз вазирингизга; битта иш буюрган эдингиз. Ўшанда; вазирингиз, (Кулингизман таксир,)- деб амрингизни бажарган эди. Агар ўша пайтда; вазирингиз тўгри гапирган бўлса, динимизда кул(малай)нинг гувохлиги макбул бўлмайди. Агар ёлгон гапирган бўлса, ёлгончининг гувохлиги хам инобатга олинмайди.\" Буни эшитган халифа \"Мен гувохлик килсам-чи? У холда, хойнахой кабул киларсиз?\"- деб сўради.
- Йўк, кабул килмайман,- деди имоми Абу Юсуф
- Нима; учун?- хайрон бўлди халифа;
-Чунки Сиз, намозингизни жамоат билан ўкимайсиз Менга мусулмонларнинг масалалари билан шугулланишдек жуда огир ва маъсулиятли вазифани ишониб топширганлар. Холикка (яраатаага) тоат- килинаётган жойда махлукка (яратикка) итоат килинмайди,- деб жавоб берди кози. Халифа пушаймон бўлиб:
- Тўгри айтасиз, эй имом,- деди ва; саройга масжид куришларини амр килди. Масжид битган, унга; имом ва муаззин тайин этган халифа, ўшандан кейин бутун намозларини жамоат- билан ўкиди.
Manba: forum.islom.uz
AbuMuslim
11-22-2007, 05:27 AM
амирул мўъминийн усмон бин аффон бир куни ўз қулларига бироз пул бериб шундай дедилар:
- агар бу пулни абу заррга олиб бориб бера олсанг, сени озод қиламан.
Қул берилган иулни олиб абу зарр розияллоҳу анҳуга олиб бордилар. бемоқчи бўлганида абу зарр розияллоҳу анҳу қабул қилмадилар. шунда қул:
- эй абу зарр, пулни олсангиз нима қилади. чунки, мен бу билан ҳурриятга эришаман, - деганда абу зарр розияялоҳу анҳу шундай деб жавоб бердилар:
- бу пулни олсам, балки сени ҳурриятга эриштириши мумкиндир, аммо мени қулга айлантириб қўяди.
AbuMuslim
11-25-2007, 11:10 AM
ваµб айтади: \"мен бирор инсонни ғийбат қилсам бир кун рўза тутиб бераман, деб назр қилдим. аммо ғийбатни ташлай олмадим. ғийбат қилаверардим, рўза ҳам тутаверардим. кейин ҳар бир ғийбатим учун бир дирҳам садақа қиламан, деб ният қилдим. шу дирҳамларни яхши кўрганимдан ғийбатни ташладим\".
тавба рисоласидан, тавба рисоласидан:абдулмалик ал-косим
Borz_man
11-25-2007, 11:52 AM
Абдуллоҳ ибн Зубайр деди:
Тақво аҳлининг аломатлари борки, улар шу билан таниладилар ва ўзларини шу билан танийдилар:
Ким балога сабр қилса, қазога рози бўлса, неъматларга шукр қилса ва Қуръон ҳукмига бўйсинса (ўша киши тақво аҳлидандир).
Раҳбар бозорга ўхшайди, бозорда ниманинг савдоси чаққон бўлса, ўша нарсани олиб келинади. Агар раҳбарнинг олдида ҳақ савдоси чаққон бўлса, унга ҳақни олиб келинади ва ҳузурига ҳақ аҳллари келади. Агар унинг олдида ботилнинг савдоси чаққон бўлса, ҳузурига ботил аҳли йиғилади ва ботил ривожланади.
Shu kunlada UZB ni eslatdi bu holat...
AbuMuslim
11-26-2007, 07:11 AM
Абу Нуъайм «Ҳуля»да Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг бир қули бўлиб, у ишлаб бир нарсалар топиб келар эди. Бир кеча у таом олиб келди. У киши ундан бир луқма тановул қилди. Қул унга:
«Сенга нима бўлди? Ҳар кеча мендан сўрар эдинг. Бу кеча сўрамадинг?» деди.
«Бунга мени очлик мажбур қилди. Буни қаердан топдинг?» деди у.
«Жоҳилият пайтида бир қавм олдидан ўтиб, уларга дам солган эдим. Ўшанда улар менга бирор нарса беришни ваъда қилишган эди. Бугун уларнинг олдиларидан ўтиб кетаётсам, тўй бўлаётган экан ўша ваъда қилган нарсаларини беришди», деди қул. Абу Бакр:
«Мени ҳалок қилай депсан-ку!» деди ва қўлини ҳалқумига тиқиб қусишга урина бошлади. У нарса чиқмай туриб олди. Унга:
«Бу нарса фақат сув билан чиқади», дейилди. У бир жомда сув чақирди-да, ундан ичиб қусишга уринди. Охири у нарсани чиқариб ташлади. Шунда унга:
«Аллоҳ раҳмингни есин, бир луқмани деб шунчалик қиласанми?!» дейилди. У эса:
«Агар бу жоним билан қўшилиб чиқадиган бўлганида ҳам, албатта, чиқарар эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, «ҳаромдан ўсган ҳар бир жасадга олов ҳақлидир», деганларини эшитганман. Ушбу луқмадан жасадимда бирор ўсиш бўлиб қолмасин деб қўрқдим», деди.
Manba: islom.uz
Borz_man
11-26-2007, 02:05 PM
Aлий ибн аби Tолиб розияллоҳу анҳу деди:
одамлар уч хил бўлади:
1- раббоний олим.
2- нажот топиш мақсадида илм ўрганувчи.
3- тўғри келган одамга эргашиб кетаверадиган, шамол қаёққа эсса ўша ёққа мойил бўладиган гўл одам.
— илм мол-дунёдан яхшидир, илм сени қўриқлайди, мол-дунёни эса сен қўриқлайсан.
— илм ишлатиш билан зиёда бўлади, бойлик эса камаяди.
— илм ўз соҳибини тириклигида тоат-ибодатга, ўлимидан сўнг яхшилик билан тилга олинишга етказади. мол-дунё сабабли вужудга келиб турган нарсалар мол-дунё йўқолиши билан йўқолиб кетади.
— мол-дунёни босиб ётувчилар тириклай ўлган кимсалардир, олимлар эса замон тургунча боқийдирлар, жисмлари маъдум, васфлари дилларда мавжуддир.
manba:http://www.islamnuri.com/salafhik.htm
AbuMuslim
12-19-2007, 06:35 AM
Али ибн Абу Толиб Расулуллоҳ (с.а.в.) қизлари ва жигаргўшалари билан ҳаёт кечирар эди. Али (р.а.) эрта тонгда уйғониб хотини Фотима (р.а.) билан егулик таом қидириб кетишар аммо топа олмай қийналишар эди. Бир куни Али совуқ қаттиқлигидан устларига қалин пўстин кийиб Мадина атрофига иш қидириб кетди. Экинзори бор бир яҳудийни танир эди. Экинзорни кичик эшигидан кирган эди, ҳалиги яҳудий: «Эй аъробий! Кел ҳар челак чиқарган хурмога биттадан хурмо бераман», деди. Али (р.а.) бир қанча вақт ишлаб қўллари қавариб, жисмлари кучсиз бўлиб, ҳар челак ҳисобига хурмони қўлга киритиб, ҳатто ундан пайғамбар алайҳиссаломга ҳам улашиб қолганини Фотима (р.а.) билан кун бўйи еб юришди.
Мана шу уларни ҳаётлари эди. Лекин шундоқ яшашга қарамасдан уйлари саодат, завқ, нур ва шодликка тўлар эди. Чунки улар Расулуллоҳ (с.а.в.) га юборилган ҳақ билан яшашар эди. Ва яна шундай бир қалбий амаллар, ҳақ ва ботилни кўрадиган руҳий, муқаддас нарсага эга эдилар.
Энди Қорунни саодати қаерда? Ёки Ҳомонни шодлиги ва хотиржамлиги қаерда? Биринчисиники дафн қилинган, иккинчисиники эса лаънатланган.
«Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир» (Ҳадид-20)
Ҳақиқий саодат Билол, Салмон ва Амморларда эди. Чунки Билол ҳақ учун азон айтиб чақирар эди. Салмон эса Ростгўйликка ҳамроҳ эди. Аммор эса аҳдига вафо қилар эди.
«Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амалларни қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонлик гуноҳларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир» (Аҳқоф-16).
manba: La tahzan (Ўкинма) китоби
http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=480&Itemid=50
Borz_man
12-19-2007, 02:09 PM
Мисвок тутишнинг фазли ва унга буюриш
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «لَوْلا أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي أَوْ عَلَى النَّاسِ لأمَرْتُهُمْ بِالسِّوَاكِ مَعَ كُلِّ صَلاةٍ» (متفق عليه).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимни қийнаб қўйишдан ташвиш қилмаганимда эди, уларни ҳар бир намоз олдидан тишларини мисвок билан тозалашга буюрган бўлар эдим», дедилар.
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَكْثَرْتُ عَلَيْكُمْ فِي السِّوَاكِ» (رواه البخاري).
Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларни мисвокка кўп тарғиб қилдим», дедилар.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْها عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: «السِّوَاكُ مَطْهَرَةٌ لِلفَمِ مَرْضَاةٌ لِلرَّبِّ» (أخرجه النسائي).
Имом Насоий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мисвок тутиш оғизнинг тозалигига ва Парвардигорнинг розилигига сабабдир», дедилар.
عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَامَ مِنْ اللَّيْلِ يَشُوصُ فَاهُ بِالسِّوَاكِ (متفق عليه).
Муттафақун алайҳ ҳадисда Ҳузайфа розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда (таҳажжудга) турсалар, оғизларини мисвок билан тозалар эдилар.
عَنْ شُرَيْح بن هانئ قَالَ سَأَلتُ عَائِشَةَ رَضِيَ اللّهُ عَنْها بِأَيِّ شَيْءٍ كَانَ يَبْدَأُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ بَيْتَهُ قَالَتْ بِالسِّوَاكِ (رواه مسلم).
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Шурайҳ ибн Ҳониъ айтади: Мен Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга кирганларида энг аввал нима қилардилар?», деб сўраган эдим: «Мисвок тутардилар», дедилар.
Шарҳ:
Мисвок тутиш Аллоҳ розилигига ва оғиз поклигига сабаб бўлувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарғиб қилган суннат амаллардан. Ул зот айниқса, таҳорат ва поклик лозим бўладиган намоз каби ибодатлар олдидан ҳамда оғиз ҳиди ўзгарадиган уйқудан туриш каби ҳолларда мисвок билан тишларни тозалашга кўп эътибор берар ва саҳобаларини ҳам шундай қилишга буюрар эдилар.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1- Мисвок тутиш суннат амал.
2- У Аллоҳ таолонинг розилигига ва оғизнинг тозалигига сабабдир.
3- Намоздан олдин, уйқудан турганда ва уйга кирган пайтда мисвок ишлатиш суннат.
Manba: www.islamnuri.com
AbuMuslim
01-09-2008, 10:59 AM
Уҳуд ғазоти Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу иштирок этган биринчи жанг бўлди. Бу куни у кишининг оталари Ямон розияллоҳу анҳу қатл бўлдилар. У кишини жанг тўпалонида, билмасдан мусулмонлар ўлдириб қўйдилар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Уҳуд куни бўлганида мушриклар очиқ-ойдин мағлубиятга учрадилар. Шунда Иблис: «Эй Аллоҳнинг бандалари, орқадагиларга қаранг!» деди. Бас, уларнинг олдиндагилари орқадагиларига қайтиб келди. Улар орқадагилар билан кучландилар. Ҳузайфа назар солиб бирдан отасини кўриб қолди ва:
«Эй Аллоҳнинг бандалари, отам! Отам!» деди.
Бирпасда уни қатл қилдилар. Шунда Ҳузайфа: «Аллоҳ сизларни мағфират қилсин», деди.
Урва айтади: «Токи Аллоҳ азза ва жаллага йўлиққинича Ҳузайфада ўша нарсадан бир хайр боқий қолди». Бухорий ривоят қилган.
Уҳуд уришида ҳаёт мамот жанги бўлди Куннинг биринчи ярмида мусулмонлар кофирларга ғолиб келишди. Мушрикларнинг бошлиқларидан етмиш киши қатл этилди. Улар енгилиб, ортга қараб қоча бошладилар. Қочиб-қочиб аёллари турган жойгача бордилар. Аёллар ҳам қочишга тайёрланиб, кийимларини йиғиштира бошладилар.
Мушрикларнинг енгилиб қочаётганини кўрган камончилар, Пайғамбар алайҳиссалом қимирламай туришни тайинлаб қўйган жойларини ташлаб кетдилар.
Улар бир-бирларига:
«Қаранглар, ўлжа, ўлжа!» деб қичқиришди.
Амирлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг шартларини эсларига солса ҳам, кўнмадилар. Мушриклар батамом енгилиб бўлди, деб гумон қилиб, ўлжа йиғишга киришиб кетдилар ва Уҳуд томонни очиқ қолдирдилар.
Шу пайт Холид ибн Валид фурсатни ғанимат билиб, мушрикларнинг отлиқларини худди ўша ерга бошлади. У ердан ўтиб мусулмонларнинг орқа томонларидан бостириб кирди. Холид ибн Валид бошлиқ отлиқлар мусулмонлар устига бостириб келганини кўрган, қочиб кетаётган мушриклар ҳам ўзларини ўнглаб, яна уруш майдонига юзландилар. Натижада мусулмонлар қуршовда қолдилар.
Ана ўша ҳолатни биз ўрганаётган ривоятда:
«Бас, уларнинг олдиндагилари орқадагиларига қайтиб келди. Улар орқадагилар билан кучландилар», деб айтилмоқда.
Ҳамма нарса тескарисига айланиб, мусулмонлар енгила бошладилар. Уларнинг сафида саросима бошланди. Қўрқув ҳукм суриб, тартибсизлик бошланди. Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаган эди.
Тўс-тўполоннинг ичида ким нима қилаётганини билиб бўлмай қолди. Ана ўша тўполон орасида,
«Ҳузайфа назар солиб бирдан отасини кўриб қолди»
Унинг отасига мусулмонлар ҳамла қилаётган эдилар. Бу ҳолни кўрган Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу Жон-жаҳдлари билан:
«Эй Аллоҳнинг бандалари, отам! отам!» деди».
Лекин қирғин барот жангда унинг гапига ким қулоқ солар эди.
«Бирпасда уни қатл қилдилар».
Мусулмон отаси ўз сафдошлари, диндошлари томонидан қатл қилинган бўлса ҳам Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу қотиллардан хафа бўлмадилар. Балки уларнинг ҳақларига дуо қилдилар:
«Шунда Ҳузайфа:
«Аллоҳ сизларни мағфират қилсин», деди».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу хато йўли билан қатл қилингани учун отасининг хунини бердилар. Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу бу хунни мусулмонларга садақа қилиб юбордилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг бу ишлари учун яна ҳам яхши кўрдилар ва ўзларига жуда ҳам яқин тутадиган бўлдилар. Мусулмонлар ҳам Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу бу мардликларини муносиб тақдирладилар. У кишини ҳаммалари алоҳида ҳурмат қиладиган бўлдилар.
«Урва айтади:
«Токи Аллоҳ азза ва жаллага йўлиққинича Ҳузайфада ўша нарсадан бир хайр боқий қолди».
http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=575&Itemid=1
AbuMuslim
03-03-2008, 08:30 AM
Ибн Умардан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларга кечаси масжидларга боришга изн беринглар», дедилар. У(Ибн Умар)нинг Воқид, деган ўғли: «Ундоқ бўлса, у(аёл)лар буни фасод этиб тутурлар», деди. У киши, анинг кўксига бир уриб: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, дейман-у, сен йўқ, дейсанми?!» деди». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
http://muslimaat.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=168&Itemid=49
AbuMuslim
06-08-2008, 03:14 AM
Имом Бухорий бутун Ислом оламига танилиб бўлганларидан сўнг, шуҳратлари етти иқлимни олганидан кейин она ватанлари Бухорода қарор топишни ихтиёр қилдилар. Бухоро аҳли ўзининг фахри бўлган улуғ олимини шодлик билан қарши олди.
Одатдагидек, буюк имом халққа дарс айтишни бошладилар. Дарсларга сонсиз саноқсиз одамлар ҳозир бўлар эди. Кучли ва ёқимли овоз соҳиби бўлган мубаллиғлар – дарсни одамлар етказиб турувчилар Имом Бухорийнинг ҳар бир гапларини дарсда иштирок этаётган халойиққа етказиб турар эдилар.
Барча халқ оммаси ғоятда масрур эди. Бухоро аҳли имом Бухорийдан дарс олиш бахтидан мамнун эди. Кун сайин дарс иштирокчилари кўпайиб борар ва атроф жавониблардан ҳам кишилар уларга келиб қўшилар эди. Бу билан имом Бухорийнинг обрў эътиборлари ҳам ортиб борар эди.
Шундай бир пайтда ўша даврдаги Бухоронинг волийси Холид ибн Аҳмад Зўҳлий Имом Бухорийга одам юбориб у кишидан манзилига келиб болаларига «Жомеъ» ва «Тарих»дан дарс беришни талаб қилди.
Имом Бухорий унинг ҳузурига боришдан бош тортдилар. Волий яна одам юбориб имомдан ўз болалари учун алоҳида, бошқаларни аралаштирмасдан мажлис қуришни талаб қилди.
Имом Бухорий бу гапни ҳам қабул қилмадилар ва «бир қавмни қўйиб бошқасига дарс ўтиш менга тўғри келмайди», дедилар.
Волий Холид ибн Аҳмад Зўҳлий Имом Бухорийга қарши Бухоронинг Ҳурайс ибн Абулварқо каби аҳли илмларидан ёрдам сўради. Улар дарҳол Имом Бухорийга қарши бўҳтон тўқидилар. У кишини бузуқ мазҳабда эканини даъво қилдилар. Волий Имом Бухорийни Бухородан чиқаришга амр қилди.
Имом Бухорий дуоси мустажоб – тўхтовсиз қабул бўладиган зотлардан эдилар. Жонларидан ўтгани учун мазкур душманлар ҳақида «Эй Аллоҳим! Менга қасд қилган нарсаларини ўзларига, авлодларига ва аҳли аёлларига кўрсатгин!» дея дуо қилдилар.
Бир ой ўтмасдан Тоҳирийларнинг амри келиб волий Холид ибн Аҳмад Зўҳлийнинг урғочи эшакка таскари миндириб сазойи қилинди.
Кейин у ҳажга бориш мақсадида йўлга чиқди. Боғдодга етганида халифа Мўътамаднинг укаси Муваффақ ибн Мутаваккил уни тутиб қамади ва қамоқда вафот этди.
Ҳурайс ибн Варқо аҳли аёлида балога учраб, васфига тил ожиз ҳолатлар бошига тушди.
Бошқа бири болаларида балога учраб Аллоҳ унинг бошига кўп кулфатларни солди.
Имоми Бухорийнинг сийратлари маколасидан
http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=491&Itemid=113
AbuMuslim
06-08-2008, 03:18 AM
хозир хам юртларига кайтиб дарс бераётганлар хакида баъзи ахли илмлар гап таркатиб юргани шу юкоридаги имоми бухорий хаётига вокеаларга жуда ухшаб кетар экан...
AbuMuslim
07-17-2008, 12:29 PM
улуғ тобиинлардан Ҳасан басрий кунларнинг бирида ғойиб бўлиб қоладилар. фарзанд ва шогирдларнинг хавотири ошади. улар тўрт томонга тарқалиб кекса олимни қидира бошлашади. Қидирув натижасиз тугайди. бир маҳал Ҳасан басрийнинг ўзлари эшикдан кириб келадилар.
– тақсир, қаерда эдилар? –сўрашади ундан.
– дўстлар даврасида эдим, - деб жавоб беради ва у дўстларнинг таъриф-тавсифига ўтади. – улар менга холис насиҳат қилишади. насиҳат эвазига бирор бир нарса тама қилмайдилар. ораларидан туриб кетсам, орқамдан ғийбат қилишмайди. айбимни фош этиб ёмонлашмайди. Ҳузурларига келган кимсани рад этиб қайтармайдилар. бировнинг устидан кулиш, калака, масхарабозлик уларнинг одати эмас. Ҳасад, адоват уларда йўқ. жосуслик, иккиюзламачилик, чақимчилик, бировни бировга гижгижлаш каби жирканч хулқлардан узоқлар. очкўзлик, бахиллик, бировнинг қўлидаги мол-дунёга суқлик билан қараш, бировнинг хотинига шаҳват билан термилиш, орзу-ҳавасга берилиш, ғийбат, иғво, бўҳтон каби иллатлар уларга ёт. улар суҳбатидан малолланмайсан киши. кечикишимнинг боиси ҳам шу, улар даврасида узоқ ўтириб қолибман.
– бу қадар ноёб хислатларга эга дўстларингиз билан бизни ҳам таништириб қўйсангиз бўлар экан, – дейди шогирдлар.
– Қабристонда, марҳумлар даврасида эдим, – дейди олим.
AbuMuslim
07-17-2008, 12:33 PM
ривоят қилинишича, ҳазрати али разияллоҳу анҳу қабристонга келиб, қабр аҳлига нидо қилган эканлар:
хотинларинг эрга тегиб кетди. молларинг меросхўрлар орасида тақсимланди. фарзандлар ўз фарзанди билан овора. уй-жойлар бўлинган, от-уловлар минилган, қаровсиз, эгасиз нарса йўқ. биздаги бор гап шу, сизларда нима гап?!
AbuMuslim
07-17-2008, 12:59 PM
салаф солиҳлар чақимчининг хатарини англаб етиб, ундай одамни ёнларига йўлатмасдилар. Ҳасан басрий ҳузурига бир киши келиб: сизни фалончи ундай деди, бундай деди“ деб гап олиб келганда, шайтон сендан бўлак чопар топмадими?! деган эканлар.
олимлар дейдилар: сенга гап олиб келган киши, сендан ҳам олиб кетади.
ий валлоҳ, бу гапнинг тасдиғини ҳаётда кўрдик. лекин Ҳасан басрийдек бўлолмадик.
айримлар кейин нима деди, ундан кейинчи деб у унутган гапларни ёдига солиб, ичидан суғуриб олади...
vBulletin® v3.7.0, Copyright ©2000-2008, Jelsoft Enterprises Ltd.