PDA

View Full Version : Islomda, Ota-Onaga bo'lgan munosabatlar.


Musofirbek
11-20-2007, 09:54 AM
Аллох таоло «Исро» сурасида:
«Парвардигорингиз ёлгиз Ўзидан бошка хеч нарсага ибодат килмасликка ва ота-онага яхшилик килишга буюради. Ота-онангдан бири ёки икковлари кўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга ёмон сўз айтма, хаттоки «уф» демагин, уларга каттик хам карамагин. Доимо яхши сўз айт! Улар учун мехрибонлик билан хокисор бўл, хорлик канотини паст тут. «Эй, Парвардигоро, мени ёшлигидан кандай килиб мехр-мухаббат билан тарбиялаб ўстирганларидек, Сен хам уларга шундай рахмат килгин!», деб дуо кил», деган (23-24-оятлар).

Абдуллох ибн Аббос розияллоху анху:
«Кайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат килса, Аллох таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар улардан бирини зиёрат килса, унга жаннатнинг бир эшигини очади. Бола ота-онасидан кайси бирини хафа килгудай бўлса, уни рози килмагунича Аллох таоло ундан рози бўлмайди», дедилар.
Шунда бир киши: «Агар ота-оналар болага зулм кўрсатган бўлсачи?» деб сўради.
Абдуллох ибн Аббос розияллоху анху:
«Агар улар болаларга зулм кўрсатган бўлса хам бола уларни ранжитмаслиги керак», деб жавоб бердилар.


Alloh ta'lo Qur'oni karim va Rasululloh :saws: hadis muboraklarida ko'pdan ko'p ota-onalar haqida ma'lumotla bor..va ular haqida qancha gaplashsak ham oz bo'lsa kerak.

Bu Thread, "Dinimiz Islom " da
sevimlik, suyuklik va qadirdon Ota -Ona larimizni o'rni, haq-huquqlary va ularga qilish kerak(yoki vojib) bo'lgan muomila (munosabat)larimz haqida gaplashsak .

Maqsad: Avvalombor keltiriladigan (Inshalloh) oyat,hadislar yoki maqola oldin ko'p o'qiganmiz,shunda ham
ularni qayta eslash bo'ladi,
yoki
bu hayot dunyoda bilib , urganib va ularga avvalombor uzimiz amal qilib va qolaversa yaqin birodarlarimizga yetqazsak .

Black
11-22-2007, 05:34 AM
Antibidat birodar, o'zingiz boshlab bermasangiz, boshqa hech kimda (hozircha) ma'lumot yo'q shekilli.

AbuMuslim
11-22-2007, 06:09 AM
мана бу линкда жуда кўп ва хўб маълумотлар бор, айникса ибрат учун икки дарс ва ота-онага оқ бўлиш маколалари жуда фойдалик... http://muslimaat.uz/index.php?option=com_content&task=blogcategory&id=58&Itemid=88

Musofirbek
11-22-2007, 08:08 AM
абу хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади. у киши дедилар: расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: "уч кишининг дуоси хеч бир шак-шубха йўк, албатта кабул бўлади: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси, отанинг боласи хакига килган дуоси".

имом термизий ривоятлари

Дуо халол мехнат ва ибодат билан бир каторда мусулмон кишининг кечаю кундуз хамрохи, хавф-хатарлардан химоя килувчи кўргони, душманларга карши куроли, максадларга элтувчи маркабидир. Барча иймонли кишиларнинг дуолари албатта кабул бўлади. Аммо баъзи кишиларнинг дуолари бошкаларга караганда тезрок кабул бўлиши мумкин. Дуоси тез кабул бўладиган киши уч хил бўлади - мазлум, мусофир ва ота-она.

Мазлум Аллохнинг хикмати такозоси билан маълум муддатга ўз хукукларидан махрум этилган, золим инсондан нохак муомала кўраётган одамдир. Шуни билмок лозимки, Аллох бандасини зулмга рўпара килиб синаётган бўлса-да, уни бутунлай ташлаб кўймайди. Хеч качон эсдан чикармайди. "Мазлум ўзининг ёмонлиги учун зулм кўраяпти", деб айта олмаймиз. Чунки яхши одам хам зулм кўради, ёмон одам хам. Агар мазлум ўзи аслида ёмон одам бўлса хам, мазлумлиги эътибори билан Аллох унинг ёнини олади. Дуо килса, дуосини эшитади ва фаришталарига ёздириб боради. Зулм Аллох кўйган чегарагача давом этиб, охири бир кун тўхтайди. Дунёда хеч нарса абадий эмас. Золим эртами, кечми, албатта жазоланади. Кўпинча мазлумнинг дуоси дуо килган пайтдаёк кабул бўлган бўлади. Бирок, унинг амалга ошиши Аллох белгилаган вактда юзага чикади.

Мусофир ўз юртидан, якинларидан, мехрибонларидан, мол-мулкидан узокдаги одам. У бошка вактдагидан кўра ёрдамга кўпрок мухтож. Аллох эса бандасига хаммадан кўра мехрибонрокдир. Шунинг учун У мусофирга алохида назар билан карайди, уни малоикалар билан химоя килади. Унинг дуосини бошкаларникидан кўра тезрок кабул килади. Мусофир хам ўзини бошка вактдагига караганда ожизрок хис килади, эхтиёт бўлиши керак бўлган холатда эканини билади ва Аллохга кўпрок дуо килиб туради. Шунинг учун мусулмонлар мусофирни иззат-хурмат килишни, мехмон килиб сийлашни, унга ёрдам беришни яхши кўрадилар.

Ота-онанинг дуоси чин ва хак экани исбот талаб килмайдиган хакикатдир. Бола хох яхши бўлсин, хох ёмон, ота-она унга факат яхшилик келишини хохлайди, яхшилик тилаб дуо килади. Дуо килганда бунинг эвазига боладан бирор шахсий манфаат хосил бўлишини шарт килмайди. Чунки ота-оналик мехри бундай манфаатлардан устундир. Ота-она боласидан ўзи кутгандек яхшилик кўрмаса хам, унга яхшилик килгиси келиб туради. Аммо баъзан бола нобакор бўлиб, ота-онасининг яхшиликларини билмайди. Уларнинг кўнглини каттик огритиб юборади. Боладан яхшилик ўрнига хаддан зиёда ёмонлик кўргандан кейин баъзи сабрсиз ота-оналар бунга чидай олмайдилар. Шунака пайтларда боласининг хакига ёмон дуо килиб юбориш, уни каргаш холатлари камрок бўлса хам учраб колади. Афсуски, бу дуо хам кабул бўлади. Аллох аслида ўша нобакор фарзандга хам мехрибон эди. Унга ёмонлик келишини яхши кўрмас эди. Аммо афсуски, бу боланинг хаккига килинган дуои бад дуоси кабул бўладиган одамлар томонидан килинди. Шунинг учун у рад этилмайди. Шундан сўнг болага ёмон дуонинг касри уради. Агар дуонинг ёмон окибати ота-онанинг хаётлик вактида содир бўлса, ундан ота-онанинг ўзи хам каттик озор чекади. Шунинг учун Расулуллох мусулмон инсонни ўзининг, фарзандининг ва молининг хаккига ёмон дуо килишдан кайтарганлар.

Хадисдан олинадиган хулосалар:

1. Мусулмон киши дуоси тез кабул бўладиган одамларнинг дуосини олишга харакат килмоги зарур. Уларни хафа килиш, каргишларига колишдан сакланиш керак.

2. Ота-оналар ўз фарзандларининг хаккига факат яхши дуо килишлари керак. Агар фарзанддан ёмонлик кўрсалар, ўзларининг хам, фарзандларининг хам хаккига истигфор айтишлари лозим. Чунки боланинг ёмон бўлиб кетишида ота-онанинг хиссаси бўлади. Фарзандлар хам ота-оналарининг дуоларини олишлари, асло уларнинг кўнгилларини ранжитадиган иш килмасликлари, уларга каттик гапирмасликлари керак. Уларни тез-тез хурсанд килиб, дуои хайрларини олиб туришлари зарур.

muslimuzbekiston.com

Musofirbek
11-22-2007, 08:18 AM
ислом буюрган хукуклар силсиласи

ота-оналарнинг хаклари.

оила жамиятнинг кичик бир кўринишидир. унинг аъзоларининг хукуклари, хожатлари ва бурчлари бор. оилада катта бошлик ва кичик эса мамур(ергашувчи)дир. унда бакувват забардастлари ва заиф бечоралари бор. унда онгли билимдон ва нодон жохиллар бор. унда солих амалларда пешкадам бўлган чиройли намуна сохиблари, солих амаллардан ўтириб колган фожирлар бор. унда зиммасидаги фарзларни адо килувчи ва харом ишлардан четланувчи мўътадиллари ва нафл ибодатлардан бепарво, макрух ишларда гайратли ва касбида халол билан харомни фаркламайдиган ўз жонига зулм килувчиси бор.

шунинг учун хам хикмат ва илм сохиби бўлган яратувчининг каломи ва расулининг суннатларида оила ишларига катта эътибор берилди. ислом шариатининг уламолари хам оилага таъллукли долзарб мавзуларга эътибор килдилар ва уйланиш, нафака, талок, эр-хотиннинг хукуклари, оталарнинг хукуклари, фарзандларнинг хукуклари ва хакозоларга эътибор килдилар.

ота-она фарзанднинг вужудга келишидаги моддий сабабчиларидир. сизни вужудга келишинггизга сабабчи бўлганларнинг хаклари бошкаларнинг хакларидан устундир.

шунинг учун хам аллох таоло куръони каримда ўзининг хукуклари билан ота-онанинг хукукларини боглаган. аллох таоло деди:

«факат аллохга ибодат киласизлар, ота-онага ....яхшилик киласизлар деб, бани исроилдан ахду паймон олганлигимизни эсланг. (бакара:84) бошка оятда:

«аллохга ибодат килинглар ва унга бирон нарсани шерик килманглар! ота-онангизга яхшилик килинглар. (нисо: 36)

«айтинг (эй мухаммад), келинглар парвардигорингиз сизларга харом килган нарсаларни тиловат килиб берай. у зот (аллох)га бирон нарсани шерик килмангиз, ота-онага яхшилик килингиз. (анъом: 151) бошка оятда:

«(эй мухаммад), парвардигорингиз, сизларга ёлгиз унинг ўзига ибодат килишингизни хамда ота-онага яхшилик килишингизни амр етди. агар у икковидан бири ёки хар иккиси сенинг кўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга караб «уф» тортма ва уларга каттик гапирма. ва уларга (доимо) яхши сўзни айт. уларга мехрибон, хокисор бўл ва парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чогимда тарбиялаб-ўстирганларидек, сен хам уларга рахм-шафкат килгин, деб (дуо кил) (ал-исро: 23,24)

аллох таоло ўзининг хаккини бажарилишига буюрди, у ўзигагина ибодат килишдир. унинг аксидан кайтарди, бу унга ширк келтириш. шунингдек ота-оналарнинг хукукларини адо килишга буюрди, бу уларга яхшилик килиш ва уларга ок бўлишдан сакланиш.

аллох таоло бошка оятларда ота-онанинг фарзандни катта килишдаги сабрларига ишора килган.» биз инсонни ота-онасига яхшилик килшга амр этдик. онаси унга ожизлик устига ожизлик билан хомиладор бўлди (яъни, корнидаги хомилани кўтарган сари онанинг холи куриб, заифлаша борур) уни(кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йил (дан кейиндир). (биз инсонга буюрдикки), сен менга ва ота-онангга шукр килгин. кайтиш ёлгиз ўзимгадир.» (лукмон:14)

яна бир оятда: «биз инсонни ота-онасига яхшилик килишга буюрдик. онаси унга кийналиб хомиладор бўлиб, кийналиб туккандир. унга хомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир. энди качон у вояга етиб, кирк ёшга тўлганида. парвардигорим, мени сен менга ва ота-онамга инъом этган неьматларингга шукр килишга ва ўзинг рози бўладиган яхши амалларни килишга муваффак этгин ва ўзинг мен учун зурриётимни хам яхши килгин албатта мен сенга (килган барча гунохларимдан) тавба килдим ва албатта мен мусулмонларданман — деди.» (ахкоф: 15)

фарзанд ота-онага шукр килиш, яхшилик килиш, уларни холларидан хабар олиш, уларга хизмат килиш, уларга мехрибончилик килиб кўнгиллариини кўтариши керак. хусусан улар кексайиб ва баьзи ишлардан ожиз бўлиб колганларида, ўзининг ёшлигида кандай ожиз бўлгани ва ота-онасининг унга килган мехрибончиликларини эслаб, уларнинг хизматларини оринмай, жирканмай улар айтмай туриб ўз ихтиёри билан килиши лозим.

фарзандни вояга еткизишдаги онанинг машаккати отаникидан кўра кўпрок бўлганлиги учун, унинг фарзанддаги хакки хам каттарокдир, аллох таоло зикр килганидек. «...онаси унга кийналиб хомиладор бўлиб, кийналиб туккандир.» «онаси унга ожизлик устига ожизлик билан хомиладор бўлди».

абу хурайра ривоят килган хадисда бир киши расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг хузурларига келиб, ё расулаллох, менинг чиройли муомаламга ким хаклирок? — деб сўради. шунда расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам :

— «онанг» — дедилар.

— кейинчи?

— «онанг» — дедилар.

— кейинчи?

— «онанг» — дедилар.

— кейинчи?

— «отанг» — дедилар.

(имом бухорий 7/69 ва муслим 4/1974- да ривоят килганлар).

Musofirbek
11-22-2007, 08:19 AM
расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ота-онасини ёки битталарини кариган чогларида топган ва уларга яхшилик килмаган кишининг хаккига «аллох уни рахматидан узок килсин» — деб дуо килдилар.

абу хурайрадан ривоят килинади: пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам «хор бўлсин! хор бўлсин! хор бўлсин!» — дедилар. ким хор бўлсин ё расулаллох? — деб сўралди. «кимки ота-онасини ёки уларнинг битталарини кариган чогида топса-ю сўнгра жаннатга киролмаса» — дедилар. (имом муслим ривояти). яъни, уларнинг хизматларини килмаганлиги учун жаннатга кира олмаса.

ота-онанинг хаклари буюклигидан, расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам фарзанд ва унинг мол мулки отасига тегишли эканлигининг хабарини бердилар. абдуллох ибн амр ибн ал-ос ривоят килган хадисда; бир киши расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурларига келиб, ё расулаллох мени мол-мулким ва фарзандларим бор, отам эса менинг пулимни хаммасини тортиб оляпди. шунда айтдиларки: «сен хам, мол-мулкинг хам отангникидир, фарзандларингиз касб килган нарсаларингизнинг энг яхшисидир. фарзандларингизнинг касбидан енглар. (абу довуд ривояти).

лекин баьзи уламолар фарзанднинг молидан инсоф билан олиш ва фарзандини мухтожлик холига тушуриб кўймаслигини шарт килишган.

ибн кудома ота боланинг молини икки шарт билан олиши жоизлигини айтдилар: 1. инсоф билан олиш. 2. бир фарзандидан олиб бошкасига бермаслик.

ота-онанинг хаклари улуглигидан, аллох йўлида – агар фарз бўлмаса- жиход килишдан кўра уларга яхшилик килишни олдин кўйди. абдуллох ибн амр ибн ал ос ривоят киладилар: расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурларига бир киши келиб, жиходга боришга рухсат сўради. расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «ота-онанг хаётми» — деб сўрадилар. у ха — деди. расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «ўшаларнинг хизматларида жиход кил — дедилар. (бухорий ва муслим)

уламолар «агар жиход фарзи кифоя бўлиб бошка етарли одамлар жиход килиб турган бўлсалар, фарзанд ота-онанинг изнисиз жиходга бориши мумкин эмас» — деганлар. аммо жиход фарзи айн бўлиб турганида уларнинг изн бериш, бермасликларининг фарки йўк. унга жиходга бориш фарз бўлади. (бу масаланинг тафсилотлари учун имом косоний ал ханафийнинг «бадоиъус саноиъ» китобига каралсин)

ибн хазм рахимахуллох айтдиларки, агар фарзанд жиходга кетиши сабабли ота-она кийналиб коладиган бўлса, унга жиходга бориш фарз бўлмайди.

киши ота-онасига яхшилик килиш, уларнинг емок-ичмокларига караб туришга кодир бўла туриб, уларни одамларнинг ишларини килиб бериб тирикчилик килишларига; «тўрт мучалари сог экан мана эплаб тирикчиликларини ўтказишяпти» — деб ташлаб кўймаслиги керак. бу биррул волидайнга зиддир.

ибн кайюм рохимахуллох айтадиларки: «киши мол-дунёси етарли бўлиб иши юришиб турган холида отасини кўчаларни супуриш, эшак миниб кира килиш, хаммомларнинг ўтхонасига ўт ёкиш ва одамларни елкаларига кўтариб хаммоллик килиш каби тирикчилик учун харакат килишига ташлаб кўйиши ота-онага яхшилик килишга зиддир. онасини бировларнинг кирларини ювиб, сувини ташиб, хизматларини килиб ва шунга ўхшаш ишларни килишига ташлаб кўйиши ва унга етарли нафакани бериб уни эхтиёт килмаслиги хам биррул волидайнга зиддир. бу хам етмагандай «ота-онам соппа-сог ишга ярокли, касал бўлиб ўтириб колмаган, кўр хам эмаслар» дейди. ажабо! ота-онага яхшилик килиш ва силайи рахм килиш учун уларнинг ўтириб колган бўлиши ёки кўр бўлишларини аллох ёки расули шарт килибдими?! бу ишларнинг биронтаси на шариатда ва на урф-одатда бунга боглик эмас! (зодул маъод 5/551)

фарзанд ота-онасига килаётган яхшиликларини миннат килмасин, балки у, бўйнимдаги карзни адо киляпман деган эътикодда бўлсин.

яхшиликни на факат мусулмон ота-онага балки кофир ота-онага хам килиши фарздир. агар уни гунох ишларга буюрсалар уларга итоат килмайди. «аллохга осий бўлинадиган ишда бандага бўйсунилмайди». исломдан йирок бўлган юртлардаги ота-оналарнинг чекаётган мусибатлари ва уларнинг хукукларининг куфр конунлари сабаб поймол бўлаётганини мана бу зикри ўтган хукукларга солиштириб кўрган одам аллохнинг накадар мехрибонлиги, хакимлиги ва шариатининг гўзалликларини яккол хис килади.

сўзимизнинг нихоясида барчаларимизни ота-оналаримизга мехрибон бўлишимиз, уларнинг хакларини адо этишимизга аллох таолонинг ўзи муваффак килишини сўраб дуо киламиз. аллох бунга эга ва кодир.

ислом нури тахририяти

Fifi
11-22-2007, 10:12 AM
ибн кудома ота боланинг молини икки шарт билан олиши жоизлигини айтдилар: 1. инсоф билан олиш. 2. бир фарзандидан олиб бошкасига бермаслик.



Boridan olib, yo'qiga olib berish mumkin emasmi, nimaga?

Fifi
11-26-2007, 12:56 PM
Shu bilan menga yuqorida yozgan savolimga hech kim oydinlik kiritib bermaydimi?

Sayyod
11-26-2007, 01:51 PM
Для русскоязычных предлагаю послушать монолог про то, что говорил Аллах про родителей предлагаю (http://mp3.mynet.tj/all/20070521102457.mp3).
Очень красиво сделано.

Musofirbek
11-29-2007, 10:13 AM
ота-онага яхшилик килиш

бисмиллахир рохманир рохийм
................ азиз биродарим:

ота-онанинг хизматини килишда, уларнинг розиликларига етишишда сусткашлик килманг! балки куш каби учинг! хизматларини килинг ва улар хаккига рахмат ва магфират тилаб дуолар килинг! шунда хам ота-онангизнинг хакларини тўлик адо эта олмайсиз. лекин аллох озига карамай, савоб бериб, унга барака ато этади. ота-онага яхшилик килишга буюк аллох азза ва жалла тарафидан даъват-чакирик бўлишига карамасдан, биз кадриятларнинг тартиби бузилганини кўрамиз. гохо биз ошна-огайниларини ота-онасидан мукаддам кўядиган кимсаларни учратамиз. баъзилар ота-онага яхшилик килиш каби фазилати улуг амалларни тарк этиб, арзимас амалларни киладилар. баъзи кишилар ота-онаси кариб колганида олдиларидан кетиб колади ёки ота-онасини узок-узок вактда бир зиёрат килади. кўпинча ота-онасига бакиради ёки кўпол муомала килади. айримлар кўча-кўйда динсизларга хушомад килади-ю, уйида кекса ота-онасига айтгани бир огиз илик сўз тополмайди. гўё душмани билан урушаётгандек муомалада бўлади. аллох уларни ислох килсин!

бугун динга этиборсизлик ва аёлларнинг хукмрон бўлиши сабабли аёлга итоат килиш ва ота-онадан уни афзал куйиш кенг таркалди. муоз разияллоху анху айтдилар: расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам менга васият килдилар: «агар ота-онанг сенга ахлинг (хотининг)дан хам, молингдан хам воз кечишингни буюрсалар хам, уларга итоат кил!».

эрини ота-онасига осий бўлишга ва кариндош-уругчиликни узишга ундайдиган аёлда бирор-бир яхшилик йўк!!

абдуллох ибн умар разияллоху анхумо айтадилар: «умар разияллоху анху менинг аёлимни ёктирмасдилар. отам менга уни талок кил деб айтдилар. мен бош тортдим. умар разияллоху анху набий саллаллоху алайхи ва саллам хузурларига бориб устимдан шикоят килдилар. набий саллаллоху алайхи ва саллам: «отангга итоат кил» дедилар.

абу дардо разияллоху анху хузурларига бир киши келиб деди:

- онам хотинимни талок килишимни буюряптилар. абу дардо айтдилар:

- расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан эшитганман: «ота-она жаннат дарвозаларининг ўртасидадирлар. агар хохласанг бу дарвозани йўк киласан ёки саклаб коласан». киши ота-онасига ўз рохат-фарогатидан кечиб бўлса-да яхшилик килади, итоат этади. ким бахт-саодатни истаса, жаннатнинг дарвозаларини бузиб ташламасин. энди ким охиратини дунёсига алмаштирса ва ўткинчи хаётни афзал билса, у жаннат дарвозасини бузиб ташлайверсин. юкоридаги хукмга кўра агар аёл хулки ёмон ва итоатсиз бўлса, ота-она ундан ажралишга буюрсалар, фарзанд итоат килиши шарт. аммо аёли яхши бўлса, ота-онаси мустахкам диндор бўлмасалар, келиннинг диндорлиги туфайли талок килишга буюрсалар, ўгил улар билан чиройли муомала килади, хизматларини килади аммо аёлини талок килмайди. аллохдан кўркадиган муслима эрини ота-онасига яхшилик килишга ундайди. у мана шу ишда аллохдан савоб умид килади. ота-онага якин бўлиш, уларнинг хизматларини килиш улкан бойлик ва чиройли хулклардандир.

мужохид айтадилар: агар ота боласини ураман деб кўл кўтарса, бола отасининг кўлини кайтармасин. ким ота-онасига хўмрайиб караса уларга яхшилик килмабди. ким уларга (оллохга ва уларга осийлик килиш билан) гам келтирса, ок бўлибди.



азиз биродар!

ота-онага ок бўлишдан эхтиёт бўлинг. расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «уч нарса билан кишининг амаллари унга фойда бермайди. аллохга ширк келтириш, ота-онага ок бўлиш, душман бостириб келганда урушдан кочиш». жухайма разияллоху анху набий саллаллоху алайхи ва саллам хузурларига келиб:

- эй расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам мен жиход килишни истаб, сиздан маслахат сўраб келдим- деб айтди:

- онанг борми?- дедилар.

- ха- деди.

- онанг билан бирга бўл. чунки жаннат унинг оёги остидадир- деб айтдилар.

бир киши расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурларига келиб деди: эй расулуллох, хижрат килиш учун сизга байъат бергани келдим. лекин ота-онамни йиглаган холда колдирдим. расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «кайтгин ва уларни кандай йиглатган бўлсанг, шундай кулдиргин». бошка лафзда: «сен улар олдига кайтиб бориб йиглатганингдек кулдирмагунингча сендан байъат олмайман».

бишр ибн хорис айтади: «бола онасига хатто онаси унинг нафасини сезиб турадиган холатда якин бўлиши аллох азза ва жалла йўлида киличи билан жиход килишидан афзал. ота-она хизмати хар кандай ишдан яхшидир. катодадан ривоят килинади. бир кишининг онаси унга факат фарз намозларини ўки ва факат рамазон рўзасини тут деб касам ичирди. айтдилар: онасига итоат килади! чунки онага итоат килиш нафл ибодатлардан мукаддам туради.

хишом ибн хассон айтди: хасанга айтдим: мен кечаси куръондан таълим оламан. онам кечкурунги овкатда мени кутиб коладилар. хасан айтдилар: кечкурунги овкатни онанг билан егин. чунки онанг билан бирга бўлиб, хурсанд килишинг сенга нафл хаж килишингдан яхшидир: ибн умар разияллоху анхумо онасини елкасида кўтариб каъба атрофини тавоф килаётган кишини кўрдилар. у киши айтди: эй ибн умар, мен онамнинг хаккини адо килдимми? ибн умар айтдилар: «тугишдаги тўлгокларидан биттасининг хаккини хам адо килганинг йўк. лекин сен яхши иш киляпсан. аллох камига хам кўп ажр-савоб беради.



азиз биродар: агар сизга биров бир ёки икки бор яхшилик килса, сиз уни мактаб, яхшиликларини эслаб юрасиз. ота-онангизга эса факат итоатсизлик ва кўпол муомала билан жавоб берасиз. сиз уларнинг инкор килиб бўлмайдиган яхшиликлари эвазига нима килдингиз?! субханаллох!!! калб шунчалар каттик, шунчалар яхшиликдан узокми?!



азиз биродар:

биз бирор фарзанд отаси ёки онасини йўкотганда касал бўлиб колганини кўрмаганмиз? ёкуб алайхис-салом киссаларини эсланг. ўгиллари юсуфдан айрилишлари уларга кандай таъсир килди.

«гам-алам ютавериб у зотнинг кўзлари окарди. (ожиз бўлиб колди)». («юсуф» сураси, 84-оят).

ота-онага ок бўлишга уларни йиглатиш, хафа килиш, узок вактда бир зиёрат килиш, саломатликлари ва моддий холатларига эътибор бермаслик каби ишлар киради. шунингдек болаларнинг аллохга итоат килмаслиги ва мункар ишларга берилиши хам киради. чунки бу ишлар ота-онага ёмон таъсир килади. кўпинча фарзандлар кўзга кўринган мансабларга ва молу-дунёга эга бўлганларида шундай ок-падарликни киладилар.

бир киши расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам хузурларига келиб деди:

- ё расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам! инсонлар ичида менинг чиройли муомаламга ким хаклирок? расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «онанг»- дедилар.

- сўнг ким?

- «онанг».

- сўнг ким?

- «онанг».

- сўнг ким?

- «отанг».

ибн баттол айтади: она уч нарсада отадан фаркланиб, афзал туради: болани корнида кўтариш кийинчилиги, тўлгок азоби ва эмизиш машаккати. онанинг отадан мукаддам кўйилишида етук хикмат бор. она ўзини бокадиган, яхшилик ва уни парвариш киладиган кишига мухтождир. чунки у заифа, касби йўк, эътибор ва рахм-шафкатга мухтождир.



мухтарам биродар:

ота-она дунёдан ўтганларидан кейин уларнинг хакларига рахмат ва магфират сўраб дуо килиш, уларнинг васиятларини бажариш, шунингдек улар номидан садака килиш ва уларнинг кариндош-уруглари билан алока килиш фазилатли ишлардандир. бир ансорий расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан сўради: эй расулуллох, мен ота-онамга улар бу дунёдан ўтиб кетганларидан кейин кандай яхшилик килишим мумкин? расулуллох сав айтдилар: тўрт хислат бор: уларнинг хакларига дуо килиш хамда истигфор сўраш, ахдларини бажариш, уларнинг дўстларини хурмат килиш, ота-онанг яхшилик киладиган кишиларга якинлик-кариндошчилик килиш. мана шу ишлар сенга вафотларидан кейин хам улар учун кила оладиган яхшиликлардир.

Musofirbek
11-29-2007, 10:20 AM
Ёш биродарим:

Сиз учун Аллох тарафидан, Аллох азза ва жалла китобидан, Пайгамбари саллаллоху алайхи ва саллам суннатларидан васият:

- Ота-онангиз ёнингизда эканида, соч-соколлари окариб, беллари букилиб, кўл-оёклари калтираб, кийинчилик билан туриб, машаккат билан ўтириб, хасталиклар уларга кела бошлаганда сиз уларга хушмуомaлада бўлинг. Улар учун молингиз ва кучингизни сарфлашда бахиллик килманг. Улар билан хаётингизни чиройли суратда ўтказинг.

Эй Аллохим менинг ва ота-онамнинг гунохларини кечиргин! Уларга биз тарафимиздан яхши мукофoтлар бергин! Аллохим уларнинг даражаларини юкори кил. Кадр кимматларини олий эт. Уларга биз тарафимиздан етган солих амалларни гунохларини ўчирувчи ва даражаларини кўтарувчи килгин. Аллохим уларга Пайгамбарлар, сиддиклар ва шахидлар билан бирга Олий Фирдавсни ватан кил. Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ва оилалари ва сахобаларига салоту салом йўлла!

islamniri.com

Musofirbek
11-29-2007, 10:21 AM
Shu bilan menga yuqorida yozgan savolimga hech kim oydinlik kiritib bermaydimi?

Manashu Fifini savolga javobini biladigalla bo'lsa, javob bervorila Iltimos. Jazakumulloh

nikon
11-29-2007, 10:32 AM
Antibidat birodar, o'zingiz boshlab bermasangiz, boshqa hech kimda (hozircha) ma'lumot yo'q shekilli.
карашлар жамлиги

Kungaboqar
12-01-2007, 02:33 AM
MashaAllah, juda foydali gapla yozilibdi

Fifi
12-01-2007, 06:52 AM
Manashu Fifini savolga javobini biladigalla bo'lsa, javob bervorila Iltimos. Jazakumulloh


Mantiqlaringizga tayanib javob bermasdan, dalil-hujjat bilan javob bersangizlar, nur usitga-a'lo nur bo'ladi.

ulugbekTR
12-01-2007, 10:28 AM
Aah Kİrİl Alfabesİ Ah.benİ Kardaslarimdan Ayiriyor

Akhee-Abdullah
12-03-2007, 09:22 AM
Ёш биродарим:

Сиз учун Аллох тарафидан, Аллох азза ва жалла китобидан, Пайгамбари саллаллоху алайхи ва саллам суннатларидан васият:

- Ота-онангиз ёнингизда эканида, соч-соколлари окариб, беллари букилиб, кўл-оёклари калтираб, кийинчилик билан туриб, машаккат билан ўтириб, хасталиклар уларга кела бошлаганда сиз уларга хушмуомaлада бўлинг. Улар учун молингиз ва кучингизни сарфлашда бахиллик килманг. Улар билан хаётингизни чиройли суратда ўтказинг.

Эй Аллохим менинг ва ота-онамнинг гунохларини кечиргин! Уларга биз тарафимиздан яхши мукофoтлар бергин! Аллохим уларнинг даражаларини юкори кил. Кадр кимматларини олий эт. Уларга биз тарафимиздан етган солих амалларни гунохларини ўчирувчи ва даражаларини кўтарувчи килгин. Аллохим уларга Пайгамбарлар, сиддиклар ва шахидлар билан бирга Олий Фирдавсни ватан кил. Пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам ва оилалари ва сахобаларига салоту салом йўлла!

islamniri.com


Brodari aziz,

Allohning diniga amal qilishni niyat qilib chiqib ketgan brodarlar ota onalariga qay yosinda xizmat qilishlari haqidayam bilib bersaiz.

Jazakumulloh Khairan.

Borz_man
12-05-2007, 01:28 PM
Shu va'azni ko'p eshitaman,tanishlarimgaham ko'p tavsiya qilaman,
qunt bilan eshitilsa ko'zga yosh keladi...

http://www.islamhouse.com/media.php?f=13805

Maruza egasiga Robbim ohiratda ulug mukafot bersin.