Musofirbek
11-21-2007, 04:16 PM
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилган ва бу зиёратидан фақатгина Аллоҳ розилигини истаган кишининг фазли ҳақида
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса бир нидо қилувчи (фаришта) унга: «Хушбахт бўлдинг, қадамингга ҳасанотлар бўлди ва жаннатдан ўзингга бир ўринни ҳозирладинг», деб нидо қилади (Термизий, Ибн Можа ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 6387).
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир мусулмон киши бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кечгача унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради, агар оқшом пайти кўргани борса, то тонггача унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради ва жаннатдаги бир хурмозор боғ унга бўлади» (Термизий ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 5767).
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким касал кўргани борса, раҳматга шўнғийди, қачонки (унинг олдига кириб) ўтирса, раҳмат ичра ўрнашади» (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 407).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши бошқа шаҳарда яшайдиган бир биродарининг зиёратига отланди. Аллоҳ таоло унинг йўлига бир фариштани жўнатди. Ҳалиги одам фариштанинг ёнига етиб келгач, фаришта ундан: «Қаерга кетяпсиз?», деб сўради. «Шу шаҳарда бир биродарим бор, уни зиёрат қилгани кетяпман», деди. «Унда сизнинг бирон ундириб оладиган ҳаққингиз борми?», деди фаришта. «Йўқ, мен уни фақат Аллоҳ учун яхши кўраман», деди. Шунда у: «Мен сизга Аллоҳ жўнатган элчиман, сиз биродарингизни Аллоҳ учун яхши кўрганингиз учун сизни хам Аллоҳ яхши кўрди», деди (Муслим ривояти).
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон киши мусулмон биродарини кўргани борса, то қайтиб келгунига қадар жаннатнинг хурфаси ичида бўлади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, жаннатнинг хурфаси нима?», деб сўралди. «Пишган мевалари», деб жавоб бердилар (Муслим ривояти).
Мусулмон киши мусулмон биродарини яхши кўрса
Миқдом ибн Маъдий Кариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар сизлардан бирингиз биродарини яхши кўрса, яхши кўришини унга билдириб қўйсин» (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривоятлари, Саҳиҳул-адабил-муфрад: 421).
Бир ривоятда: «Бир киши биродарини яхши кўрса, яхши кўришидан уни бохабар қилсин» (Термизий, Абу Довуд ривояти, Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4273).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларидан бир киши ўтиб қолди. Шунда у зот ҳузурида бўлган кишилардан бирлари: «Мен шу одамни Аллоҳ учун яхши кўраман», деди. «Ўзига буни айтганмисиз?», деб сўрадилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. У: «Йўқ», деди. «Боринг, айтиб қўйинг», дедилар. У киши ҳалиги одамга бориб айтган эди, у: «Мени ким учун яхши кўрсангиз, Ўша зот сизни яхши кўрсин», деди. У Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига қайтиб, унинг сўзларини айтиб берди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сиз яхши кўрганингиз билан бирга бўласиз ва сизга ўзингиз талаб қилган ажр бўлади», дедилар (Абдурраззоқ ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3253).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Икки киши бир-бирини яхши кўрса, уларнинг афзалроғи дўстига муҳаббати кучлироғидир» (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 423).
Абуд-Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда айтилади: «Икки киши бир-бирини Аллоҳ учун ғойибона яхши кўрса, уларнинг Аллоҳга суюмлироғи дўстига муҳаббати кучлироғидир» (Табароний ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3273).
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Банда бир бандани Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ азза ва жалла уни албатта азиз-мукаррам қилади (Аҳмад ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1256).
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтади: «Агар бир биродарни яхши кўрсанг, у билан талашиб-тортишма, унга кўп хиралик қилма[1] (http://www.islamnuri.com/jumanas/huquq&majburiyatlar/huquq&majburiyatlar15.htm#_ftn1), у ҳақда кўп сўраб-суриштирмаки, душманига тўғри келиб қолсанг, сенга у ҳақда бўлмағур гапларни гапириб, ўртангизни ажратиб юбориши мумкин» (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 424).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Сизлардан бирингиз биродарининг кўзидаги қилни кўради, бироқ ўзининг кўзидаги ходани ҳам кўрмайди!» (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 460).