PDA

View Full Version : илохий мўъжизалар,,,


AbuMuslim
11-25-2007, 08:55 AM
http://islom.uz/images/29_10_07.jpg ...Мана, дунёда бошқа ўхшаши йўқ ўша мўъжиза. Британия мўзейида сақланаётган 3500 йиллик бу жасад инсон ақл-идрокини титратиб юборади, лол қолдиради... http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=535&Itemid=51

AbuMuslim
11-25-2007, 10:38 AM
БАЪЗИ ФИҚҲИЙ МУАММОЛАРДАГИ ИЛМИЙ ЭЪЖОЗ ТАДҚИҚОТИ АСАРИ

http://muslimaat.uz/images/11_11_07_6.jpg


Эмбрион яратилиши ва унинг ҳомилага айланишига доир бир неча фатволар ҳақида кўплаб саволлар чиқиб, шов-шувга сабаб бўлди. Бу фатволар тўрт ойдан олдин эмбрионни тушириб юборишнинг жоизлиги ҳамда бир неча йил бачадонда уни қолдириш мумкинлиги ҳақидаги фатволардир. Аллоҳнинг инъоми билан бир қанча тиббий тадқиқотлар орқали бу тушунчалар тўғриланди. Биз ушбу баҳсимизда шу мавзуга тааллуқли учта муҳим муаммони муноқаша қиламиз:

1. Эмбрионнинг босқичи ва руҳ ато этилиши.
2. Ҳомиладорликнинг энг оз муддати.
3. Аёл кишининг ҳомиладорлик пайтида ҳайз кўрмаслиги.


http://muslimaat.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=463&Itemid=1

AbuMuslim
11-25-2007, 10:51 AM
http://islom.uz/images/25_11_07_1.jpg

Фахри Коинот пайғамбаримиз (с.а.в.) мингга яқин мўъжиза кўрсатганлар. Улар инсоният оламининг ойлари ва юлдузлари бўлиб порлаган саҳобаларнинг шундай кўз ўнгида содир этилган ва ёлғончиликдан ҳазар этгувчи бу нуроний жамоат улар ҳақида бутун икир-чикирларигача келгуси наслларга етказган. \"Менинг номимдан атай ёлғон тўқиган кимса ўзига Жаҳаннам оловидан жой ҳозирлайверсин\" маъносидаги ҳадиси шарифдаги огоҳлантиришнинг маъносини саҳобаи киромлар теран тушунишар, бинобарин, оғизларидан чиқаётган ҳар сўзга нисбатан ўта эҳтиёткорлик ва ҳассосият кўрсатишар эди. Айниқса, ёлғон хабар қаршисида жим туришлари асло мумкин эмасди. Шундай бир иймон қаҳрамонларидан бизгача етиб келган ҳадис ва мўъжизалар бугун замонавий илм томонидан ҳам бирма-бир тасдиқланмоқда, тан олинмоқда. Ислом манбаларида \"Шаққи қамар\" ёхуд \"Иншиқоқи қамар\" дея ифодаланган \"Ойнинг иккига бўлиниши\" мўъжизаси ҳам шулардан биридир.

http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=549&Itemid=1

AbuMuslim
11-30-2007, 07:57 AM
http://islom.uz/images/30_11_07_1.jpg

...Саросима, пушаймонлик, қўрқув ва ҳамма ёлғиз... Фақатгина Аллоҳ ёрдам қила оладиган Кун. Дунёда кўп эътибор берилган обрў-эътиборнинг, оилалар, мол-мулк ва пулнинг фойдаси бўлмайдиган Кун. Орқага қайтиш бўлмайдиган Кун...
Мана шу даҳшатли Кунда инсонларнинг қабрларидан чиқишлари Қуръонда тўзиган чигирткаларга ўхшатилади. Нима учун айнан чигиртка? Аллоҳ нима сабабдан чигирткаларни ўрнак қилиб кўрсатган?

http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=553&Itemid=1

AbuMuslim
12-22-2007, 08:53 PM
ПАШША ОВҚАТГА БОТИРИЛАДИМИ?

Саломатлик билан боғлиқ баъзи ҳадиси шарифлардаги тавсиялар баъзи кишилар учун антиқа, эскирган ёки ғалати туюлиши мумкин. Имом Бухорий нақл қиладиларки: «Овқат тўла идишга бир пашша тушса, у пашшани тўлалигича идишнинг ичига ботириб олгандан сўнг ундан фойдаланишингиз мумкин». Бу тавсия ғалати кўриниши мумкин. Аслида шу тўримикан,,,


Давоми

http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=561&Itemid=1

AbuMuslim
03-07-2008, 11:07 AM
http://islom.uz/images/stories/2008/7_03_00002.jpg

Тошкентдаги геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ишлаб чиқариш ва ўқув маркази илмий музейида кишини ҳайратда қолдирадиган икки тош парчаси сақланмоқда. Тошларда арабий ёзувлар битилган бўлиб ҳарфларнинг "илдизлари" тошларнинг ён томонидан ҳам кўриниб турибди... Ҳарфлар тошларнинг бор бўйича ёзилган. Тошни қанча қирсангиз ҳам яна ўша шакл чиқаверади. Бу топилмаларни "тошкитоб" деса ҳам бўлади.
Сарик рангли биринчи тош 1991 йили Бурчмулла атрофидаш Чотқол тоғ тизмаларидан, кулранг иккинчи тош эса Оҳангарон ҳудудидан қазиш ишлари давомида топилган. Мазкур музей директори, айни чоқда, Амриқодаги Нью-Йорк академиясининг хақиқий аъзоси, қадимшунос Юсупов Рустам Гумировичнинг гувоҳлик беришича, тошлар тадқиқ қилиб курилганда, уларнинг 200-250 миллион (!) йил илгариги даврга оид эканлиги аниқланган. Шарқшунослик илмгоҳи араб имлоси мутахассислари сариқ тошдан "Аллоҳ", "илаҳ, "Роббика илаҳ", "Муҳаммад", "Расулуллоҳ", "лаҳу", "ила", "фий, "ла", "ана" каби сўзларни ўқишди.

Малайзия жумҳуриятидан ташриф буюрган мўътабар олимлар эса, кулранг тошда Қуръони Каримдан "Қадр" (Инна анзалнаҳу...) сурасининг оятларини ўқиб, хайратларга тушишди. Ушбу тошлар устидаги тадқиқотлар тугаганича йўқ. Ким билади дейсиз, табиатдаги кўзимизга илк қарашда оддийгина бўлиб кўринган бу мўъжаз тошлар яна не-не сир-синоат, ҳикматларни бағрида сақлаб турибди!

Биз бу ноёб топилмалар ҳақида узоқ тафсилотга берилмасдан, сўзимизни Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг "Тафсири Ҳилол" китобидаги Фуссилат сурасининг 53-оят тафсири билан якунлашни мақбул топдик:

Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?! .

давоми http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=601&Itemid=115

AbuMuslim
03-07-2008, 08:18 PM
Ўша юкоридаги тошларнинг бирини хилол уз сайтида сотувга кўйилган эди... Кимдир шу тошни сотмокчи эди...
hilol.uz га каралсин, расми хам бор эди... ёки бошка тошмикан...

AbuMuslim
03-21-2008, 01:55 AM
Кўпчиликка маълум, Нобель мукофоти ҳар йили ўз соҳасининг илғор вакилларига топширилади. Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеа муаллифи тўқсонинчи йиллар аввалида оламшумул кашфиёт билан бутун дунёни ўзига қаратди. Америкалик бир неча олим етти йил давомида олиб борган изланишлари натижасида ойнинг харитасини тузиб чиқишди. Бу ҳақиқатан ҳам кашфиёт эмасми? Нобел мукофотига сазовор бўлишга тайёрланаётган олимлар Швециядаги йиғилишда бирин-кетин, бир-бирларига навбат бермай, тўлқинланиб сўзлашарди. Охири, олимлар раҳбари Жон Хаккерби ойнинг харитасида нозик нуқта борлигини маълум қилди. Кашфиётчилар томонидан аниқланишича, ҳар тун ер шарини ёруғ бўлишини таъминлайдиган ой бир неча йиллар муқаддам ўртадан бўлинган экан. Харитада ойнинг ўртасидан бўлиниш асорати сифатида диоганал чизиқ ўтганди. Анжуманга йиғилганлар бу фактни эшитган заҳоти қачон-қачон деган саволлар янграй бошлади. Хаккерби мелодий сана бўйича тахминан олти-еттинчи асрлар деган жавобни берди.
Хуллас, ўша анжуманга келган Зиндоний мулоҳаза билдирувчилар сафида микрофон олдига келмаганида, эхтимол бу воқеа тарих саҳифаларида кичик бир ходисот сифатида қолиб кетиши ҳам мумкин эди. Арабистонлик уламо минбарга чиқиб, ҳаммани ҳайрон қолдирди: Жон Хаккерби жаноблари жуда тўғри баён қилдилар. Ҳақиқатан ҳам ой бўлинган. Бундан 14 аср муқаддам пайғамбаримиз Муҳаммад cоллоллоҳу алайҳи ва васаллам мушрикларнинг талабини қондириш ниятида, албатта, Аллоҳнинг хоҳиши билан ойни бўлиб кўрсатганлар. Ўша ой бўлинган маҳали нафақат Макка аҳли, балки бошқа юртлардагилар ҳам бу ходисага гувоҳ бўлишган. Бу ҳақда жуда кучли ҳадислар келган. Ҳадисларнинг санади ўта саҳиҳ йўллар билан етиб келган, биз мусулмонлар ойнинг харитаси тузиб чиқилмасидан олдин ҳам ойнинг бўлинганига иймон келтирганмиз. Лекин Расулуллоҳ cоллоллоҳу алайҳи ва васаллам ойни бўлиб кўрсатганларида ҳам, ўз талаблари қондирилганига қарамай, мушриклар буни сеҳр деб аташган. Муҳаммад бизни алдади, сеҳр қилди, деган баҳоналар билан ўз билганларидан қолишмаган. Жўшқин нутқ сўзлаган Зиндоний кейинчалик, ушбу анжумандан сўнгги хулосаларини ўз китобида қуйидагича ҳикоя қилади: \\\"Менинг сўзларим йиғилганларга қаттиқ таъсир қилди. Улар то ўз ўрнимга тушгунимга қадар тинмасдан қарсаклар чалиб туришди. Қарсак чалаётган одамларнинг ичида мусулмонлар шаънига яхши фикр билдираётганлар жуда кўп эди. Лекин мен нимагадир анжуманга келганларни пайғамбаримиз давридаги мушрикларга ўхшатдим. Чунки ўшалар ҳам, бугунгилар ҳам Аллоҳнинг ҳақиқий мўъжизасига фақат қарсак чалишган, уни олқишлашган холос. Мен Аллоҳнинг мўъжизасини улар иймонга келсинлар деб жўшиб ҳикоя қилсам-да, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Ўзи истаган бандасини ҳидоят қилар экан. Мен ўша куни, тинмасдан қарсак чалиб қолган бечора халқни кўриб, ич-ичимдан уларга ачиндим: - Нақадар қийин аҳволдасиз, ахир сиз нимани олқишлаётганингизни биласизми? Эртага буларнинг ҳаммаси сиз учун ҳужжат бўлади-ку?! Эртага, Қиёмат Куни, ҳамма савол-жавоб қилинганида, эшитмадим деган сўзни айта оласизларми? Ҳайқиргим келарди-ю, улар тинмасдан менга қарсаклар чалишарди. Гўё мен уларга ойни бўлиб кўрсатганимдек... Лекин ўша пайти аниқ амин бўлдимки, мабодо Аллоҳнинг хоҳиши билан ой анжуман аҳли тепасига келиб тўртга бўлинса ҳам, улар худди Макка мушриклари сингари буни сеҳрга йўярдилар. Ҳидоят Аллоҳдан экан. Бу унутилмас воқеа менга Расулуллоҳ cоллоллоҳу алайҳи ва васалламнинг мўъжизаларидан кўра муҳимроқ, каттароқ мўъжизани намойиш этди. Бу шундай мўъжизаки, шунча далил туриб ҳам, одамлар Аллоҳнинг хоҳишисиз ҳидоят шарбатини тотиб кўрмас эканлар. Ойнинг бўлингани бунинг олдида ҳеч нарса эмасди гўё...

Швецияда ўтказилган анжуманда мана шундай воқеа содир бўлган. Биз ҳам шу ўринда бир фикр билдириб қўйсак. Азиз форумдош, сиз бу ҳикояни диққат ила ўқидингиз, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, тағин Макка мушриклари сингари, анжуманда қарсак чалиб қолган авом сингари асосий ҳикматдан бебаҳра қолманг. Узилмас занжир бизга ҳам етиб келди, илоҳо, ойнинг бўлинганини кўрган қавм ва унинг мўъжизалигини ўн тўрт аср ўтгач эшитган қавм каби фақат чапак чалиб қолиб кетмайлик.

AbuMuslim
11-04-2008, 12:44 PM
ҚУЁШНИНГ МАҒРИБДАН ЧИҚИШИ ЗАМОНАВИЙ ФАН ТАЛҚИНИДА

http://info.islom.uz/images/stories/2008/4_11_00000.jpg

Баъзан олимлар илм тоғига узоқ тирмашиб чиқади. Чўққисига чиққач, қарашса, у ерда аллақачон диний уламолар ўтирган бўлишади. (Спиноза)

Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёматда қуёш мағрибдан чиқиши ҳақида хабар берганлар. Бундай фавқулодда ҳолат тўғрисида замонавий фан бирор фикр айтишга қодирми?

Н.Косинов раҳбарлигидаги россиялик бир гуруҳ олимларнинг илмий фаразларига кўра, Ер кураси айланишининг, абадий музликлар ҳосил бўлиши ва циклонлар, тўфонлар келиб чиқишининг механизми очиб берилади ҳамда геомагнит майдон қутбларининг ўрин алмашуви (инверсия) жараёнида Ер айланишининг йўналиши ўзгариб кетиши мумкинлиги айтилади. Бу эътирофлар ҳақлигини текшириб кўриш мақсадида олимлар бир қатор тажриба ўтказиб кўришди...

давоми...
http://info.islom.uz/content/view/1552/1004/

AbuMuslim
11-13-2008, 12:11 PM
ЕРНИНГ ШАКЛИ ҚАНАҚА? (ёки фазодаги тухум) (http://islom.uz/content/view/811/115/)

ТЎЛА КЕМАЛАР (http://islom.uz/content/view/812/115/)

Коинотдаги қора туйнуклар (Моддий оламнинг энг катта сирлари) (http://info.islom.uz/content/view/1563/999/)

SAMARKANDI!
11-13-2008, 01:59 PM
We dont have to go far out to see miracles. Miracles are all over, around and in us. We just have to stop for a sec and think to see them.

It says in Quran "People of understanding can see....."