AbuMuslim
11-26-2007, 06:44 AM
ассалому алайкум, бу мавзу машхур уламолар фатволари кўйилиб борилса деган умид ила очилди... замонамизнинг уламоларининг фатволарни кўйишда манбаъ кўрсатилиши шарт бўлсин...
AbuMuslim
11-26-2007, 06:48 AM
САВОЛ: Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Сизга Аллоҳдан соғлик-сало-матлик тилаб қоламан.
Биз китобхонларингиз учун янада кўпроқ китоблар ёзишингизни тилайман. Зеро, сизнинг китобларингиз инсонларни ҳидоятда, тўғри йўлда юришда асқотиб келмокда. Шу ўринда ўзимни ўйлантириб қўйган бир маълумот ҳақида сўрамоқчиман. Яқинда қўлимга «Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар» (Тошкент. «Мовароуннаҳр» 2004 йил.) номли тўплам тушди. Унинг 50-51 бетларида жой-намоз ҳақида фикр билдирилган. Жойнамоз устида Каъба, Масжидул Ақсо расми бор бўлганида намоз ўқиса макруҳ бўладими? Шу фикрга сиз қандай қарайсиз? Ахир бу жой-намозлар Ислом мамлакатларида масалан, Туркия, Эрон каби мамлакатларда ишлаб чиқарилади. Наҳотки улар бу жойнамозларда ўқилган намоз макруҳ бўлишини билмасалар. Ёки бу фикр нотўгрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу масалани бир неча бор муолажа ва муҳокама қилдик. Сиз айтган нарса ҳақидаги фатво эътиборли уламоларга мансуб эмас. Жуда борса сиз ишора қилганингиздек, Туркиядаги баъзи эътибори унча юқори бўлмаган манбаларга бориши мумкин. Уни баъзи одамларга нимани айтиш мумкину, нимани айтиш мумкин эмаслиги фарқини билмайдиган кимсалар таржима қилиб юборишади. Натижада, кўпчилик сизга ўхшаб ташвишда қолади. Асл қоида бўйича аввалги китобларда ёзилган ҳамма нарсани ҳам бугунги омма-одамларга тақдим қилавериш тавсия этилмайди.
Сиз билдирган фикрлар жуда тўғри. Агар мазкур жойнамозлар ҳақидаги гап шунчалар аҳамиятли бўлса, сиз эслатган ва бошқа ерлардаги мусулмон уламолар жим турмас эдилар. Валлоху аълам.
Зикр ахлидан сўранг китоби (35) (Бу китоб эртага сотувга чикади, Инша Аллох. http://forum.arbuz.com/
vBulletin® v3.7.0, Copyright ©2000-2008, Jelsoft Enterprises Ltd.