Madalio'g'li
12-23-2007, 12:07 AM
"O'zgarishlarga tayyor bo'lish"
Nima/lar o'zgarsin istaymizkin?
Jannatning kaliti ham inson, jahannamning ham.
Hol shuki, "Suv"ni suyamiz lekin "otash"dan ham qo'rqamiz. Qo'rquv, sevgimizga g'alaba chaladi.
Quyida Turkmaniston o'rnag'i zikr etiladi. Undan nariroqda Qirg'iziston turadi. Va bu yoqda Alloh bergan eng katta ne'matlar: aql va ko'ngil...
"...Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас..." Ra'd 11
"Osmon uzoq, yer qattiq." yoki "dard ko'p, hamdard yo'q..."
Диктаторнинг ўлими - кулфатларнинг тугагани эмас (http://yangidunyo.com/%D0%90%D1%80%D1%85%D0%B8%D0%B2/993)
http://yangidunyo.com/wp-content/uploads/2007/12/0002636.thumbnail.jpg (http://yangidunyo.com/wp-content/uploads/2007/12/0002636.jpg)
22.12.07 19:32
Uznews.net – Бугун Туркманистоннинг биринчи президенти Сапармурод Ниёзов вафот этганига бир йил тўлди. Бу қайсар диктаторнинг ҳаётдан кетиши кўплаб умидларни пайдо қилганди, бироқ, маълум бўлдики, агар жамият тайёр бўлмаса, ўлим ҳеч нарсани ҳал қилмайди, бирор бир ўзгаришларга олиб келмайди.
Айша Бедиева Uznews.net учун.
Туркманистонда ҳаёт қийинлашиб кетиб, Туркманбоши босимлари кучайганда одамлар «У ахир мангу эмас, кутиш керак…», дея кўпинча ўзларига тасалли беришарди.
Туркманлар “бу Буюк Сардор томонидан яратилган” ҳаёт қийинчиликлари унинг ўлимидан сўнг тезда йўқолади деб ишонишарди. Бироқ халқ кутганидек бўлмади.
Туркманистон президенти Сапармурод Туркманбошининг 2006 йилнинг 21 декабр юз берган кутилмаган ўлимига роппа роса бир йил тўлди.
Бугун ўша воқеани эслар эканмиз, хотирамизга бу воқеа бутун Туркманистонлик фуқароларни, барча доираларни карахт аҳволга солгани гавдаланади. Ҳукумат бундан кейин нима бўлишини яхши билмасди, аҳоли эса ўз лидери вафотини эшитиб, ҳаяжон ва сурурдан уйғонган туйғуларини жиловлай олмасди.
Энди кулфатлар бошдан кўтарилади, ҳар бир туркманистонлик ўйлаган, орзу қилганидек ҳаммаси янгича бўлади, яхши, озод ва ёруғ кунлар ҳам келади….
Ўша кун ҳам кутилмаганда келди. Бироқ маълум бўлишича ҳеч ким ўзгаришларга тайёр эмас экан, ҳамма бу кунни бир-бирларидан кутишаётган экан: халқ хориждаги мухолифатдан, мухолифат ҳукуматдан, ҳукумат эса ҳеч нарсани ўзгартиришни истамади, уни мавжуд сиёсий тузум тўла қониқтирар экан.
Шу билан бирга, мамлакатда конституциявий тўнтариш юз бериб, ҳукуматни куч ишлатар тизимлар эгаллаб олди. Тезда конститцияга кўра президентдан кейин уни вазифасини бажариши керак бўлган Парламент спикери Овазгелди Отаев ҳибсга олинди ва турмага жўнатилди. Уни ўрнига президентлик вазифасини бажариш Қурбангули Беркмуҳаммедовга ўтди.
Халқда уйғонган яхши ҳаётга бўлган умид ва ҳиссиётлар тезда ўтиб кетди. Шошилинч ўтказилган президентлик сайлови эса халқни сўнгги умидларини йўққа чиқарди. Бўлган воқеалар Туркманбошини ҳали мавжудлигини кўрсатганди.
Ўтган сайлов ва Қурбонгули Бекмуҳаммедовни мутлоқ ғолиблиги амалдаги ҳукуматни ҳукуматга ноқонуний келганлигини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш эди.
Мана бугунга келиб маълум бўлдики, тахмин қилинганидек диктаторнинг ўлими тоталитаризмни демократияга айланишини англатмас экан. Тотал тизим бу жуда мураккаб механизм бўлиб, уни бир одам қўлида ушлаб турган бўлсада, агар у бу машинани “асосий винти” бўлса ҳам, бу винтча бўзилса уни алмаштириш қийин эмас экан, бунинг учун катта меҳнат шарт эмас экан.
Қурбонгули Бекмуҳаммедов асосан Туркманбоши шахсиятини такрорловчи ахлоқ йўналишини танлади.
Худди Туркманбоши каби, амалдаги президент ҳам ҳукумат мажлисларида олий даражадаги амалдорларга номма ном мурожаат қилади ва уларни ҳисоблаб чиқади. Бунинг учун ҳукумат вакиллари президент қаршисида тик туришади ва уни ҳар бир гапини ёзиб олишади.
Бекмуҳаммедов президент бўлгач, туркманистондаги муҳим жойларда кадрлар алмаштириш билан шуғулланди. Кузатилганидек, у ишончсизларни вазифасидан бўшатиб, раҳбарлик жойларига “ўз одамларини” жойлаштирди.
Туркманистонда бўлган барча воқеалар шуни кўрсатдики, ҳукумат учун кураш олдингидек давом этмоқда. Бугун ҳам президент Бекмуҳаммедов барча имкониятларни ишга солиб ўз позициясини мустаҳкамламоқда. Имкониятлар эса марҳум Трукманбоши замонида яхши синовдан ўтган, яхши таниш бўлган номақбул амалдорларни ҳибсга олиш ва қатағон юргизиш.
Қурбонгули Бекмуҳаммедов бир йилга тўлмаган президентлик даврида, биринчи навбатда мамлакатдаги барча куч ишлатар тизимлар раҳбарларини алмаштириб, уларни ўрнига ўз яқинлари ва узоқ қариндошларини жойлаштириб чиқди.
Бир нарса аниқки, мансабга тайинлаш учун тайёрланган қарорлар кўпинча шундай тузилади: “Синов муддати билан олти ойга тайинлансин, ўз вазифасига совуққонлик билан қараган тақдирда, бошқа иш бермаслик шарти билан мансабидан бўшатилсин”.
“Ишлашни қонунан таъқиқловчи” бундай амалиётни ортиқча муаммоларсиз номақбул шахсларни ҳар ярим йилда алмаштиришни йўлга қўйган марҳум Туркманбоши олиб борганди.
Бир қанча хориж ОАВ га кўра, Бекмуҳаммедов мавжуд тизимни либераллаштириш бўйича маълум бир қадамларни қўйган. Президент қарорига кўра Туркманистондаги мактаблардаги таълим муддати тўққиз йилдан ўн йилга, олий таълим эса икки йилдан беш йилга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, таълимдаги бундай қисқартиришлар ўз вақтида олдинги президент Туркманбоши томонидан жорий этилган, шу билан бирга марказий осиёдаги бу республикада туркман халқига бегона ва тушунарсиз дея опера ва балет таъқиқланган, Фанлар Академияси чегараланган эди.Ўшанда бу каби янгилик туркман парламенти томонидан олқишлар билан қабул қилинган. Бугун ҳам Бердимуҳаммедов ҳаммасини орқага қайтарганда олдинги ҳолат такрорланди,
Бироқ Туркманистон ичидаги маҳаллий кузатувчилар бу борада президент хизматини инкор этишади: “У мутлоқа ҳеч нарса қилгани йўқ. Мактабларни яна ўн йиллик таълимга ўтказилиши доимо бўлган меъёрларга қайтиш, Туркманбоши пайтида қисқартирилган муддатни қайта тикланиши бўлди. Бу қадамни ислоҳот деб аташ бўрттиришдир. Бердимуҳаммедов ҳеч нарса яратмади ва таълим соҳасидаги ислоҳотларни ўйлаб кўргани йўқ”, дейди Ашхободдаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси.
Туркманбоши томонидан ёзилган ва “туркманларни маънавий кодекси” деб эълон қилинган “Рухнома” китоби туркман таълим муассасаларида ҳанузгача муҳим ўқув қўлланма ҳисоблаб келинади. “Чуқур ғоявий тайёрлов” инструментидан воз кечиш ҳақида ҳукумат шошилмаяпти.
Туркманистондаги таълим соҳасидаги аҳвол айни пайтда таназзул арафасида, қишлоқ жойларида аҳолининг ялпи саводсизлиги масаласи кун тартибига чиқмоқда.
Бироқ,, туркман ҳукумати бу муаммо хусусида сукут сақлашда давом этмоқда, барча ўқувчилар учун жорий қилинган ягона мактаб формасини ислоҳ қилишда ва ҳар бир синфни Туркманбоши ўрнида Бердимуҳаммедов суратлари билан таъминлашда давом этмоқда.
Туркманистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ўзгартиришга тоқат қилинмоқда. Бир қанча ОАВ ни мамлакатдаги демократик жараёнлар ҳақидаги баёнотларига қарамай у ерда ҳанузгача Туркманистондан чиқиши таъқиқланган кишиларнинг “қора рўйхати” сақланиб қолмоқда.
Бу рўйхатда журналистлар, фаол фуқаролар, жамоат ташкилотлари аъзолари, мухолифатчилар қариндошлари ва ҳукуматга ёқмаган кишилар бор. Турли манбаъларга кўра, рўйхатда 6 дан 17 мингга яқин киши бор. Уларнинг ҳар бири, ким мамлакатдан чиқмоқчи бўлса, аэропортдаги чегара назорати пунктида тўхтатилади ва рейсдан “қолдирилади”.
Эркин ҳаракатланиш тўғрисидаги ҳуқуқларингизни талаб қилиш бефойда, чунки, Туркманистон ҳозиргача қонунлар топталадиган мамлакат сифатида қолмоқда. Миллий Хаафсизлик вазири номига чиқишга рухсат сўраб ёки таъқиқни изоҳлашни сўраб саноқсиз хатлар ёзишингиз мумкин. Бу идорадан жавоб олиш, ўз бузилган ҳуқуқларингизни тиклаш жуда қийин.
Туркманистон жазони ўташ муассасаларида ҳанузгача Туркманбоши томонидан судланган кўплаб сиёсий маҳбуслар сақланмоқда. Уларни кўпчилиги ҳақида кейинги беш йил ичида ҳеч қандай маълуот йўқ, улар билан учрашиш ёки нарса киритиш таъқиқланади, бундан ташқари уларни олдига Қизил Хоч ташкилоти вакиллари ва тиббиёт ходимларини қўйилмайди.
2007 йил 9 август куни Қурбонгули Бердимуҳаммедов олдинги президент Сапармурод Туркманбоши сиёсати билан келиша олмаган ўн бир нафар сиёсий маҳбусни авф этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекканди. Уларнинг кўпчилиги президент Ниёзовга уюштирилган “суиқасд” иши бўйича судланганлардир.
Президент “муруввати” ҳақидаги акт мамлакат ичида ва ташқарисида олқишлар билан кутиб олинди. Бироқ, туркман ҳукумати авфномани Туркманбоши жиноятларини муҳокама қилиш ва бегуноҳ одамлар ҳуқуқларини тиклаш учун эмас, балки халқ тўлқинланмаслиги ва амалдаги президент нуфузини ошириш учун ташкил қилинганди.
Президент Бердимуҳаммедовга муруввати ва авф эълон қилгани учун билдирилган эътирофлар барча туркман телевидениялари орқали бевосита олиб кўрсатилди.
Таъкидлаш керакки, “авф қилинганлар” ичида Туркманистоннинг собиқ муфтийси, мусулмон дунёсида таниқли бўлган Насруллоҳ ибн Ибодулло ҳам бор. Қолган барча авф этилганлар, Туркманбошига қилинган “суиқаст”га “тасодифан” аралашиб қолиб ҳибсга олинган кишилардир, шу сабабли бу номаълум кишилар амалдаги президентга ҳеч қандай хавф ёки таҳдид кўрсата олмайдилар.
Бу иш бўйича судланган собиқ Туркманистон ташқи ишлар вазири, Туркманистоннинг ЕХХТ даги собиқ элчиси Борис Шихмуродов каби таниқли сиёсатчилар ва юқори мартабали амалдорлар ҳозиргача туркман турмаларида сақланмоқда.
Шу сабабли бир нарса аёнки, туркман ҳукумати Туркманбоши “мероси”ни йўқотмоқчи ва демократлаштириш йўлига ўтмоқчи эмас.