View Full Version : анбиёлар киссаси,,,
AbuMuslim
03-20-2008, 12:12 AM
Ассалому алайкум... ахли форум...
Бугун бошлаётган мавзуимиз Анбиёлар киссаси деб номлаган бўлади... бу хам маълум маънода тавхид хакида илмларимизни оширишга сабаб бўлишига умид килинади...ки тавхид тарғиботчилари хакида хар дойим биз учун ўрнак ва намуна бор...
Мавзуга асос шайх хазратларининг Анбиёлар киссаси китоби олинади (Хадис ва хаёт-20), рус тилидагиси эса Истории о пророках от Адама а.с до Мухаммада с.а.в Со слов ибн Касира деган китоб бўлади (русча китобни ноширлар бизнинг сайтда фойдаланишимизга ижозати бор)
Куйдаги линкларга эса мавзуимизга оид маколалар кўйиб борилади...
русчаси http://islam.uz/index.php?option=com_content&task=category§ionid=9&id=32&Itemid=47
ўзбекчаси
http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=category§ionid=21&id=49&Itemid=113
AbuMuslim
03-20-2008, 12:13 AM
ОДАМНИНГ ЯРАТИЛИШИ Биринчи инсон ва биринчи Пайғамбар бўлмиш отамиз Одам алайҳиссаломнинг яратилишлари қиссаси Бақара сурасида қуйидагича баён этилади: «Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», деди. Улар: «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз», дедилар. У: «Мен, сиз билмаганни биламан», деди (30 - оят). Ушбу оятдан Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг ер юзидаги ўринбосари–халифаси бўлишини ирода этгани маълум бўляпти. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, у улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйган зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган зот муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак. Фаришталарнинг: «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан?» деган гапларидан улар ўзларигагина маълум йўл билан инсон ер юзида фасод, бузғунчилик қилиши ва қон тўкишини билишгани, айни чоғда, улар фаришталик табиати билан, ўзлари айтиб турган тасбиҳу ҳамдларни ва қилиб турган улуғлашларни ушбу маҳлуқотларнинг яратилиш мақсади, деб билишгани маълум бўлмоқда. Аммо Аллоҳнинг илми бошқа, фаришталар буни билмайдилар. «Мен, сиз билмаганни биламан», деди Аллоҳ таоло. Яъни, одамлардан баъзиларининг бузғунчилик қилиши ёки қон тўкиши ер юзида халифа яратиш иродасига тўсиқ бўла олмайди. Шунингдек, фаришталарнинг тасбиҳ ва ҳамд айтиб, Аллоҳни ҳамиша улуғлаб туришлари ҳам улардан бошқа мавжудодни яратишдан тўса олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло фаришталарнинг эътирозларига қарамай, «Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди». (Роҳман сураси 14 оят) Бу оятда «инсонни» деганда Одам ота назарда тутиляпти. «Қуриган лой» деб таржима қилган иборамиз оятда «солсол» деб келган. Солсол деб лойнинг қотиб, чертса овоз чиқарадиган бўлиб қолган ҳолига айтилади. Ушбу оятда зикр қилинган ҳолат Аллоҳ таоло Одамни яратишининг турли босқичларидан биридир. Тупроқдан лой қилиниб, уни одам шаклига келтириб, сўнгра руҳ киритилган. Қуръон таъкидлашича инсонни йўқдан бор қилган зот уни тупроқдан яратган Аллоҳдир. Ҳозирги замон илми ҳам буни тасдиқламоқда. Илмий тажрибалардан исботланишча, тупроқда қандай моддалар бўлса, инсон жисмида ҳам ўша моддалар бор экан. Тупроқда карбон, кислород, фосфор, гугурт, азот, калсий, хлор, темир, мис, йўд, алумин каби йигирма хил модда бор бўлса, худди шу моддалар инсон жисмида ҳам бор. Тупроқдан борлиқнинг энг улкан мўъжизалардан бири бўлган инсонни, унинг фикри, руҳи, ҳис-туйғулари, асаблари ва ҳозиргача инсоннинг ўзи ҳам тушуниб етмаган ажойиботлари билан ким ярата олади? Бу ишни фақат Роҳман сифатига эга бўлган қудратли Аллоҳгина қилиши мумкин.
AbuMuslim
03-20-2008, 12:18 AM
ОДАМГА УЛУҒ МАРТАБА БЕРИЛИШИ
Ҳа, Роҳман сифатли Аллоҳ таоло тупроқдан инсон яратди
«Ва У зот Одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилди. Кейин: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, анавиларнинг исмларини менга айтиб беринг», деди». (Бақара сураси 31 оят)
Аллоҳ таоло одамни Ўзининг ер юзидаги халифаси қилаётган пайтда унга улуғ бир сирни берганлиги ушбу оятдан билиниб турибди. У ҳам бўлса, исмларнинг барчасини ўргатишидир. Яъни, инсон ўзини ўраб турган барча ашёларнинг белгиси сифатида исмни, маънони ишлатади. Ҳис қилинадиган, жисмга эга бўлган нарсаларни фаҳмлаш учун нутқий рамзларни ишлатиш қудрати инсон ҳаётида энг улуғ қудратлардан бири ҳисобланади.
Акс ҳолда, бировга тоғни тушунтирмоқчи бўлсанг, уни тоғнинг олдига олиб бориб, айлантириб кўрсатишдан ўзга чора бўлмасди. Агар Аллоҳ таоло инсонга ушбу қобилиятни бермаганида, ер юзида ҳаётни тасаввур қилиш қийин бўлар эди.
Ривоятларда келишича, бунинг исми от, буниси туя, манави қуёш, бу эса юлдуз, деб ҳатто кичкина нарсаларгача ўргатилган. Яъни, одамнинг ер юзида халифа бўлишининг асосий сабаблардан бири–илм олишга истеъдодининг борлигидир. Ҳозирда инсон илми ила борлиқнинг сирларини кашф этаётгани ҳам ўшанда берилган қобилият натижасидир.
Аллоҳ таоло одамга исмларнинг барчасини ўргатгандан кейин уларни фаришталарга рўбарў қилди ва, ер юзида фасод қилувчи ва қон тўкувчи кимсани яратасанми, деган даъволаринг рост бўлса, ушбу нарсаларни исмларини менга айтиб беринглар, деди. Фаришталар у нарсаларга исм қўйишдан ожиз қолдилар ва ўз ожизликларини тан олиб:
«Улар: «Эй пок Парвардигор! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли зотсан», дедилар». (Бақара сураси 32 оят)
Фаришталар бу ерда юксак одоб мисолини кўрсатдилар. Билмаган нарсаларини сўзсиз, билмаймиз, деб айтдилар. Билмаган нарсасини тан олиб, вақтида билмайман дейиш ҳам катта одоб, ҳам катта илм ҳисобланади.
Шунда Аллоҳ таоло Ўзининг ер юзидаги халифаси–одамнинг фазлини изҳор қилиш учун:
«Эй Одам, буларга у нарсаларнинг исмларини айтиб бер», деди. Уларга ўша нарсаларнинг исмларини айтиб берган чоғида, «Мен сизларга осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар беркитмагану беркитган нарсаларни ҳам биламан демабмидим», деди». (Бақара сураси 33 оят)
Шу билан Одамнинг фаришталардан устунлик тарафи намоён бўлди. У ҳам бўлса, илм-маърифат. Инсон ер юзида фасод қилиши, қон тўкиши ҳам мумкин, неъмати илоҳий бўлмиш илмни ўз ўрнида ишлатиб, фаришталардан устун бўлиши ҳам мумкин.
давоми
http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=618&Itemid=113
AbuMuslim
03-20-2008, 12:20 AM
Сотворение Адама
Аллах, Хвала Ему, говорит: «Вспомни..., когда Господь объявил ангелам о Своем решении поставить на земле наместника... Ангелы спросили: «Разве Ты поставишь на ней того, кто будет творить там непотребства, проливать кровь, сеять вражду из- за своих нечистых страстей? А мы возносим Тебе хвалу, славим Тебя, отвергаем от Тебя все,что не подобает Тебе, и превозносим Твои благодеяния». Он сказал: «Поистине, Я - Всеведущий и знаю то, чего вы не знаете!» (2:30)
Ибн Касир указывает: Это указание Аллаха Его ангелам, объясняющее им мудрость, стоящую за сотворением Адама и его детей, а также то, как они будут следовать друг за другом на земле. В другом айате Аллах говорит: «Это — Аллах, который сделал вас наследниками бывших до вас народов на земле и возвысил одних из вас над другими по степеням материального и морального благополучия и совершенства. Он испытывает вас тем, чем Он вас наделил... Ваш Господь быстр в наказании неповинующихся... Аллах велик в прощении грехов раскаявшимся и творящим добрые дела, милосерден и щедр в Своей милости к ним!» (6:165) Он также говорит: «кто отвечает на просьбу нуждающегося, если он в беде, и взывает к Аллаху смиренно и богобоязненно, кто устраняет от человека зло и страдание и делает вас наследниками тех, кто был на земле до вас?! Нет другого бога наряду с Аллахом, дарующим эти блага. Но вы, неверующие, мало постигаете из этих назиданий». (27:62)
Аллах говорит это Своим ангелам, намекая на сотворение Адама и его детей, подготавливая сцену для этого великого события до того, как оно произойдет на самом деле.
http://islam.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=203&Itemid=47
AbuMuslim
03-20-2008, 02:13 AM
одам а.с хакидаги киссаларни куръон ва суннат асосида ўрганиш жараёнида бир икки нарсаларга ахамият берсак...
аввало ўрганадиган манба сахихлигига эътибор килсак, чунки ўрта асрларда анбиёлар киссасига жуда кўп хаёл махсули аралашиб кетди, исроилиётдан хам анча мунча ўтиб кетган... кўп китобларимизда пайғамбарлар номидан уларнинг айтмаган гаплари, килмаган ишлари ёзилгани, хамда улар айни вактда нималарни ўйлаб туришлари хам китобларга кириб колинган... баъзилар шундай китобларни далил хужжат килишларига хайрон коласан... жавохурул хикоят деган китоб шундай китобларнинг бири, бир мисол мазкур китобда киёмат куни тасвирланиб унда исо а.с аллох таоладан хамманинг отаси бор менинг отам ким деб сурашлиги ва исо а.с нинг оталари мухаммад с.а.в эканлиги ва хк ... лар келтирилган... шунга ўхшаш китоблар жуда кўп, айникса номини хозир бу ерда мен айтмайдиган жамоатларнинг : ) китобларида бундай холлар жуда кўп... : (
шунинг учун келинглар сахих китоблардан илм олайлик...
мавзуга оид яна бир долзарб масала бор, хозир твларда миссионерларнинг кўрсатувлари жуда кўп, мана мусо а.с ёки бошка пайғамбарлар хакида мултьфильмлар килинган, уларни тв ларда роса кўрсатиб ётибди... булар хам ёшларнинг ва диндан узокда бўлганларнинг акидаларини бузилиб шаклланишига сабаб бўлмокда, хозирда хам библияни ўкиб олиб ёки ўкиганларнинг таъсирида исломга зид равишда эътикод килиб юрган мусулмонлар хам оз эмас... исо .а.с ни халигача хочга михланган деб эътикод килдиганлар бунга мисол... ёки исо а.с хакида гап кетса кўз олдингизга хочга михланаётган исо келиши хам ғайри динларнинг харакати ва асл диний манбаълардан илм олишга дангасалигимиз сабаб бўлса керак... аллох илм олишда зехнларимизни очсин...
Kamina
03-20-2008, 02:27 AM
ким хаммасини укиб чикса тахсинга лойик
AbuMuslim
03-22-2008, 12:37 AM
баъзи жамоалар жуда севиб ўкийдиган ва уни таргиб киладиган ва бу китобни тан олмаганлар...измларда чўчитиладиган бир китоб бор экан... номи нурнома... шу китобда хам пайғамбарларга оид нарсалар бор экан... шу китобни бугун бозордан олиб келаман... тахлил килиб кўрамиз... жа вахимали китобга ўхшайди... : )
Kamina
03-22-2008, 02:07 PM
maqsad nima agar vahimali va chuchitiladigan bulsa, oraga nifoq va olov yoqishmi, gaplaringizdan shuni anglasa buladi... Alloh saqlasin oramizdagi nifoq va ixtiloflardan, mayli tahlil qiling balki xali post qilarsiz, kuramiz, ammo ixtilofga sabab bulmasin.
AbuMuslim
03-22-2008, 02:52 PM
ким ихтилоф килишига боғлик-да, бидъатчилар хафа бўлади деб жим туриш яхшимас-ку, шундай эмасми? : )
кискаси бозорга бордим бугун, нурнома китоби тугаб колибди, тез тез тугаб колар экан... эртага топишга харакат киламан, инша аллох...
Kamina
03-23-2008, 12:50 AM
ким ихтилоф килишига боғлик-да, бидъатчилар хафа бўлади деб жим туриш яхшимас-ку, шундай эмасми? : )
кискаси бозорга бордим бугун, нурнома китоби тугаб колибди, тез тез тугаб колар экан... эртага топишга харакат киламан, инша аллох...
yashang shu gapingizda endi mahkam turarsiz degan umiddamiz, demak bidatchilar ixtilof qilishadi dedingiz, biz xam post yoki mavzu qilamiz, va kimdir ixtilof qilsa bidatchi bular ekanda, shu gap kerak edi, biz uchun dalil uchun. Chunki xozirda uta rivojlangan toifalar xaqida bong urganimizda bizga qarata ixtlof qilma, nifoq solma deb kup marta eshitdik. Shuni uchun demak bidatchilar jar solsa xam post qilaverish kerak akanda, rahmat Alloh rozi bulsin. Ammo Xadis va rivoyatlarga kura xaq bulsang xam jim turaver jumlalarida nima nazarda tutilgan, kim uchun bu jumlalar...
AbuMuslim
03-23-2008, 11:40 PM
shu gap kerak edi, biz uchun dalil uchun.
усулул фикх илмига кўра, Абу Муслимнинг гапи далил ва хужжат эмас... : )
Chunki xozirda uta rivojlangan toifalar xaqida bong urganimizda bizga qarata ixtlof qilma, nifoq solma deb kup marta eshitdik. Shuni uchun demak bidatchilar jar solsa xam post qilaverish kerak akanda, rahmat Alloh rozi bulsin.
Бахс килиш яхши эмас, айникса илмсизлар учун... чунки уларнинг аксари бахс мавзусининг мохиятини билмайди... ва аксар холларда унинг нияти хакни топиш эмас, балки карши тарафни мот ва фош килиш бўлади... ва бу нарсада у таклиддан четга чика олмайди... ( гап умумий факат рутга тегишли эмас, кўпрок ўзимга тегишлик : )
Kamina
03-24-2008, 12:54 AM
Alloh rozi bulsin
AbuMuslim
11-18-2008, 12:39 PM
хўш бироз танаффусдан кейин... мавзуга яна кайтамиз...
пайғамбарлар қиссаси иймон йўлидаги тинимсиз курашнинг узоқ йўлини акс эттирувчи баёнотдир. ўтганлар ҳаётида иймон учун кураш қандай борганини, оқибат нима бўлганини билиш келажак авлод учун ибрат бобида ниҳоятда муҳимдир. шу боисдан ҳам аллоҳ таоло пайғамбарлар қиссаларига алоҳида эътибор беради.
Ўтганларнинг афсоналарини бировдан ёздириб олишга ҳожат йўқ. балки бу афсоналар ёлғон, бидъат ва хурофотларга тўлиқдир. Қуръони каримда эса, ўтган умматларнинг қиссалари энг рост ва тўғри равишда келтирилади. кишиларни улардан ўрнак олишга чақирилади. вақт ўтиб, илм ривожланиши билан бу ҳақиқат яна ҳам равшанлашиб бормоқда... яъни таклифим хар хил "авлиё" деб аталадиган одамларнинг хаётларини эмас балки пайғамабарлар хаётини ўрганайлик... ва бу нарсаларни сахих манбаълардан ўрганайлик... хар хил тўкима, ривоятлар ва турли хил "авлиё"ларнинг тушлари-ю, кашфларидаги нарсаларни эмас, балки куръон ва суннатда келган маълумотлар билан кифояланайлик...
юкоридаги постларимнинг бирида Одам а.с хакларида линк берган эдим... ўзбекчаси ва русчасини...
Ўкишга эринаётганлар учун мана мр3 ни хам тайёрладик...
Мана Одам а.с хакларидаги киссани эшитиб туринглар... иншаАллох .. куръони каримда келган барча пайғамабларнинг мр3ни такдим киламиз, иншаАллох... (дуо килинглар)
http://www.hilol.com/movie/anbiya/18.mp3
AbuMuslim
11-18-2008, 12:53 PM
мана бу ерда шайх хазратларининг юсуф сурасига килган тафсирлари бор... тафсир сўнгида жуда ажойиб "гапи" бор... ва шу "гап" шайх хазратлари хакида кўп нарсаларни англатади... :cool:
мана эринмасдан ўкиб чикинглар...
"....аввало, қиссалардаги турли кераксиз тафсилотларга берилиб кетишга сабаб Қуръондаги қиссалардан кўзланган мақсадни англамаслик, улардан узоқлашиш бўлса керак, деган фикрдамиз.
Ҳолбуки, уламоларимиз Қуръони каримдаги қиссалардан кўзланган мақсадларни очиқ-ойдин баён қилганлар. улар, жумладан, қуйидагилардан иборат:
1. муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аллоҳнинг пайғамбари ва Қуръони карим илоҳий китоб эканлигини исбот қилиш.
ўқимаган, ёзмаган муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтмишдаги қиссаларни ўзича бундай аниқлик билан келтира олишлари мумкин эмас. фақат аллоҳ ваҳий орқали айтиб бериши мумкин, холос.
2. ўтган пайғамбарлар ва уларнинг умматлари ҳақида ҳикоя қилиш ила муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг умматлари қалбига собитлик солиш ва уларга тасалли бериш.
3. кишиларни иймон-ислом йўлига тарғиб қилиш, қизиқтириш.
4. охир-оқибатда аллоҳ пайғамбарларга ва мўминларга нусрат бериб, кофир ва золимларни ҳалок қилишини баён этиш.
5. турли уммат ва халқларнинг муваффақияти ёки ҳалокати сабабларини ўргатиш.
6. пайғамбарлар кишиларни яхшиликка даъват қилиб келганларини баён қилиш.
7. иймон-ислом йўли бахт-саодат йўли эканини, куфр ва зулм йўли ҳалокат йўли эканини англатиш.
демак, Қуръони каримни ўқиган, ўрганган ёки уни бировга ўргатишга уринган одам қиссалардаги мазкур маъноларга алоҳида эътибор бермоғи лозим. ундан бошқа маъноларни топишга уриниш эса, асл мақсаддан узоқлашишдир.
минг афсуски, эски тафсирларимизнинг кўпида худди шу асл мақсаддан узоқлашишга ҳаракат қилинганини кўрамиз. бунга юсуф сураси тафсирида ҳам дуч келдик.
(бизларда сахих деб танилган баъзи кори акалар хам Юсуф киссасидаги азизнинг хотинини Зулайхо деб юборганлар -курсив муаллифи Абу Муслим :cool: )
одатда, Қуръони карим шахс, макон ва вақтларни тайин қилмайди. яъни, қиссаларда бу нарсалар муҳим эмас. юсуф сурасида ҳам шахс исмларидан яъқуб, юсуф, маконотларидан миср зикр этилган, холос. бошқа шахслар эса, укаси, азиз, азизининг хотини, подшоҳ каби сўзлар билан ифода этилган. лекин эски тафсирларимизда буларнинг ҳаммасига ном қўйиб чиқилган. мисол учун азиз–бош вазир, юсуфни мисрда сотиб олган кишининг исми «китфир ибн руҳайб» ёки «литфир» дейилган. унинг хотинининг исмини «роъил» ёки «зулайҳо», миср подшоҳининг исмини эса «раёён ибн ал-валид» дейишган. табиийки, исмнинг икки хил айтилиши ҳам маълумот аниқ эмаслигига далолат қилади. бунинг устига ҳар бир исмни келтирган одам ўз фикрини қувватлаб, ўзгани танқид ҳам қилади. лекин ҳеч ким мисрда юсуфнинг алайҳиссалом даврида арабча исмлар бўлганми, деб ўйлаб кўрмайди?
эҳтимол, қадимги уламоларимиз ўз замонлари воқелигидан келиб чиқиб, Қуръонда зикр қилинган ҳар бир нарсани аниқлаб қўйишга ҳаракат қилгандирлар. аммо агар у ном ва исмларнинг аниқ бўлиши дин учун бирон фойда келтирадиган бўлса, аллоҳнинг ўзи зикр қилган бўлар эди.
бошқа мулоҳазалардан бири, Қуръони каримда зикр қилинган воқеаларни исроилиёт (бани исроил тўқиган қиссалар) билан тўлдиришга уринишдир. биргина мисол келтирамиз. Қуръони каримда азизнинг хотини ва юсуф алайҳиссалом ўртасидаги можаро кераклигича баён қилиниб, у зот алайҳиссаломнинг поклигини айтиб, аёл ўз айбини бўйнига олиши билан ниҳоясига етади. аммо эски тафсирларимизда айтилишича, исми зулайҳо деб даъво қилинган бу аёлга юсуфни алайҳиссалом уйлантирадилар. аёл шунча йил эри билан яшаса ҳам, бокира ҳолида турганлиги зикр қилинади. баъзиларида эса, аллоҳ унга ёшлиги ва бакоратини қайтариб бергани ҳам айтилади. агар бунақа қўшимча тафсилотларда бирор фойда бўлса, аллоҳнинг ўзи айтмасмиди?!
яна бир мулоҳаза–қиссадаги маъноларни атрофлича тушуниш учун Қуръони каримнинг ўзига ёки пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ривоятларга эмас, бошқа масдарларга суянилган.
бу борада юсуф алайҳиссаломнинг ҳусни жамоллари ҳақидаги васф-баёнларни келтириш мумкин. Ҳолбуки, Қуръони каримдаги васф ҳаммасидан ўтади. мисрнинг менман деган зодагон аёллари юсуф алайҳиссаломни бир кўришларидаёқ ўзларини йўқотиб, ҳушлари бошидан учиб, беихтиёр қўлларини кесишлари ва «бу башар эмас, карамли фариштадир!» дейишлари кифоя эмасми? ёки пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган юсуфалайҳиссаломга борлиқ ҳуснининг ярми берилгани ҳақидаги саҳиҳ ҳадис кифоя эмасми?
яна бир мисол. юсуф алайҳиссаломнинг инисининг юки ичидан сув идиши чиққанда акаларининг: «бу ўғрилик қилган бўлса, бундан олдин акаси ҳам ўғрилик қилган эди», деган гапларини исботлаш мақсадида турли ривоятлар келтирилади. уларнинг баъзиларида юсуф алайҳиссалом кичкиналик вақтида бир бутни бобосидан (онасининг отасидан) ўғирлаб синдирган эди, дейилади. бошқалари эса, бошқача ривоятни келтирадилар. Ҳаммалари ҳам юсуф алайҳиссаломдек одам ўғрилик қилиши мумкин эмаслигини яхши билганларидан ривоятларда у кишини, ҳақиқий ўғри эмас, дея таърифлайдилар. аммо юсуфни қудуққа ташлаб, оталарига, уни бўри еб кетди, деб ёлғон гапирган акалар яна бир бор ёлғон гапиришлари мумкинлиги ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. бунга ўхшаш узундан-узоқ тортишув ва ривоят суришлар, юсуф алайҳиссаломга ота-оналари ва биродарларининг сажда қилишлари; юсуф алайҳиссалом агар роббининг бурҳонини кўрмаганида аёлга мойил бўлиб қолишлари мумкинлиги тўғрисида ва бошқа мавзуларда ҳам анчагина бор. буларнинг ҳаммаси, аввалда айтганимиздек, фикрни асосий мақсаддан бошқа томонга буради, холос.
ЮСУФ СУРАСИНИНГ ТАФСИРИ (http://islom.uz/content/view/595/98/)
AbuMuslim
11-19-2008, 01:20 PM
http://islom.uz/images/stories/2008/19_11_00005.jpg (http://islom.uz/content/view/837/118/)
Анбиёлар киссаси (http://islom.uz/content/view/837/118/) (МР3)
vBulletin® v3.7.3, Copyright ©2000-2008, Jelsoft Enterprises Ltd.