PDA

View Full Version : аёллар жамоат масжидларига ҳозир бўлсалар жоизми?


Kamina
03-21-2008, 10:11 AM
аёллар улар учун , жамоатга хозир булиш макруҳ, улар учун уйлари яхшироқ, агар кекса аёллар ясанмасдам. шом, хуфтон, бомдодга ҳозир бўлсалар жоиз.

www.fiqh.uz

Kamina
03-21-2008, 10:12 AM
улар учун жамоат макруҳ, агар жамоат бўлсалар имомлари ўртада туради. яланғоч кишилар жамоат бўлганда имом ўртада тургандек.

kitayoza
03-21-2008, 07:44 PM
улар учун жамоат макруҳ, агар жамоат бўлсалар имомлари ўртада туради. яланғоч кишилар жамоат бўлганда имом ўртада тургандек.

Fikrlarizga qo'shildigu, faqat mana shu yalong'ochlar jamoatiga tushunmay qoldik.
Satri avrat farz emasmi. Qanday qilib jamoat qilishadi?:rolleyes:.

Black
03-22-2008, 12:30 AM
Root, yozganlaringizni manbaalarini ham yozib yuboring.
Ikkinchidan, bu yerda siz nimani ko'zda tutayapsiz? (1) Ayollarni o'zlari o'zaro jamoat bo'lib, ayollardan kimdir imom bo'lib namoz o'qishinimi yoki (2) umuman ayollarning Jamoat namoziga chiqishinimi?
Ayollar Rasulilloh :saws: davrida Jamoatga chiqqanlar va Rasulilloh :saws: "Masjitdan to'smanglar" deganlar. Har holda Rasulilloh :saws: makruh ish qilmagan bo'lsalar kerak?

Kamina
03-22-2008, 01:03 PM
Hanafiyda makruhdir, man xanafiydan kelib chiqib gapirdim, boshqa mazhabda siz aytganday tusilmagandir...

Black
03-25-2008, 12:05 AM
Hanafiyda makruhdir, man xanafiydan kelib chiqib gapirdim, boshqa mazhabda siz aytganday tusilmagandir...

Dalili va manbaani keltiring. Biz ham ko'raylik.

Demak Rasulilloh :saws: Hanafiylarga qarshi ish qilgan ekanda. Endi qaysi birsini olsak ekana? Rasulilloh :saws: gaplari va amallarinimi yoki hanafiylarnimi?

MODERATORLAR. Qayerdasizlar? Bu bo'limda moderator bormi o'zi, hammayoq root bo'p ketibdiku? Ozgina tartibga solib qo'ysangizlar yahshi bo'lar edi. Bu forum root ni katta holasini tomorqasi emasku, hamma yoqni flood qip tashabdi. Yoki forum unga otasidan meros qolganmikan?

Kamina
03-25-2008, 12:17 AM
Dalili va manbaani keltiring. Biz ham ko'raylik.

Demak Rasulilloh :saws: Hanafiylarga qarshi ish qilgan ekanda. Endi qaysi birsini olsak ekana? Rasulilloh :saws: gaplari va amallarinimi yoki hanafiylarnimi?


ilmsizligingiz shu erda ayon bulmoqda, Abu Hanifa QUron va Sunnatga asoslanib hukm chiqarganlarku, qalbingizni ochsin Alloh.
Sizga bu narsalar nima uchun qarshi bulib yoki Xadisga xilof bulib kurinishi bilan unday emasligini Huzuri uz maqolalarida bayon etgan edi. Zamon utgan sayin fitna fasodlar kupaygandan keyin tusilgan, bu xaqda Abu Muslim xam uz maqolalarida qayd etgan edilar, rivoyatlar bilan.

MODERATORLAR. Qayerdasizlar? Bu bo'limda moderator bormi o'zi, hammayoq root bo'p ketibdiku? Ozgina tartibga solib qo'ysangizlar yahshi bo'lar edi. Bu forum root ni katta holasini tomorqasi emasku, hamma yoqni flood qip tashabdi. Yoki forum unga otasidan meros qolganmikan?
Forumda bir birodarimiz aytgan edilar, xaqiqat aytilaversa bazilar unga qarshi chiqadilar deb. Shunga uxshab qolibdi, gapingiz.
bu erda erkin fikr joyi ekan, xamma post qilmoqda, kuzingiz va nafratingiz manga qaratilganini bilish qiyin emas. Chunki Abu Muslim birodarimiz aytganlariday, dinni targib qilaveramiz, faqat yoqmaydiganlar uchun bunga qarshi bulishi mumkin. Yo kishini suzlarini xam iqtibos qilaymi... Man xammaga aytgandim, iltimos urush janjal xaqoratlamaylik deb. Shunga xarakat qilsam siz esa gapni boshqa tarafga burasiz. Chunki xammamiz Ahli sunnat val jamoat etiqodidamiz, Alhamdulillah.

B.TURKISTANI
03-25-2008, 03:56 AM
Haqiqat? Qanday haqiqat?
Forumda qaytadan ayollar masjidga chiqishi mavzusi ko'p ko'tariugan. Ko'plab mavzular ham qat rostlagan. Siz esa qaytadan avj oldirmoqdasiz. Maqsad esa yo o'zimizni bilganimizni oldinga surish yoki faqatgina Hanafiy mazhabini yakka deb bilish deb urg'ulamoqchi bo'lgandirsiz hoynahoy.
Root, ko'p aytildi, forumda bitta Hanafiy mazhabida emaslar ham bor deb. Qaysi birni qabul qilish kerak Sollallohu alayhi vasallamnikinimi yoki Hanafiynikimi deb savol so'ralganiga siz darrov ilmsizlikda ayblab tashlamoqdasiz. Bu mo'minlikdan kelib chiqqan holda aytilgan edimi yoki qalbingizga yoqmamagidanmi ishqilib buyog'i bizga qorong'u. Lekin dalillarani qo'ymasdan turib o'z boshimcha mahmadonalik qilinsa albatta tortishuv bo'lishi aniq. Men sizga ruku qiluvchilar bilan ruku qiling deb aytsam uyog'ini o'zing topib ol deb Allohni oyatini keltirsam, masalanda endi, nima qilasiz?
Siz ham huddi Hanafiyda makruh deb dalil keltirishdan bosh tortmoqdasiz. Dalil so'radiku sizdan odamga o'hshab, keltiringda siz ham dalilni. Har bir narsaga asabiylashib odamni qonini qaynatadigan darajada javob berishningiz sizni ochgan mavzuingizga mutlaqo muvofiq kelmaydi.
Qator dalilni teringda keyin hohlaganingizcha baxs yuriting!

P.S O'zbekistonda hali ayollar, erkaklar bilan birgalikda masjidga kirganini va u yerda namoz ado qilganini biron martda ko'zim tushmgan eshitmaganman ham.
Mavzuni qaytadan ochgansiz. Qidiring, bor bunday mavzulardan, juda serob.

Kamina
03-25-2008, 04:09 AM
узимизга жавоб берсак хали катта гап

Kamina
03-25-2008, 04:18 AM
хотин-қизларнинг масжидга боришлари умуман ман этилмайди. аммо ханафия мазҳабимиз кўрсатмаларига биноан аёлларнинг масжидга боришлари рағбатлантирилмайди. бу ҳақда пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссаломдан шундай ҳадиси шариф бор: «аёл кишининг ёлғиз ўқиган намозининг савоби масжидда ўқиган намознинг савобидан йигирма беш марта кўпдир» (муслим ва абу довуд ривояти).
расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида аёлларнинг масжидга боришларига рухсат берилган эди. лекин турли фитна-фасодлар кўпайиб кетгач, бу чеклаб қўйилди. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У киши: «Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар нимани пайдо қилганларини кўрганларида, уларни худди Бани Исроил аёллари ман қилинганларидек, албатта, масжиддан ман қилган бўлур эдилар», деди.
Мен Амрага: «Улар ман қилинганмидилар?» дедим.
«Ҳа!» деди». Учовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиснинг ровийсидан бири ўзларига бу ҳадисни айтиб берган Амра розияллоҳу анҳудан: «Бани Исроилнинг аёллари масжиддан ман қилинганмидилар?» деб ҳадисда келган маънони таъкидлаш учун сўраганда, у киши, ҳа, деб жавоб берган эканлар.
Демак, Бани Исроил аёлларига бир вақт ибодатхонага боришга изн берилиб, кейинчалик улардан ношаръий ишлар, жумладан, эркакларга кўринишлари содир бўлгандан кейин ибодатхоналарга боришлари ман қилинган экан.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан сўнг муслима аёлларда содир бўлган салбий ўзгаришларни кўриб афсус қилиб, агар мазкур салбий ўзгаришларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билсалар, уларни, албатта, масжидга боришдан ман қилишларини таъкидламоқдалар.
Дарҳақиқат, бу фикр, ривожланиб бориб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу аёлларни масжидга боришдан ман қилганлар ҳам.

www.hidoyat.uz va www.muslimaat.uz

B.TURKISTANI
03-25-2008, 04:21 AM
U paytlarda hali "Isroil" degan g'oyalar bo'lmagan. Balki ba'ni isroil ayollari desangiz bo'lardi. Matnni buzib tashayapsiz taqsir. Qanday qilib keyin sizdan sahih hadis qabul qilinsin ahir?!

P.S O'zimizga javob bersak hali, katta gap!

Kamina
03-25-2008, 04:52 AM
шунинг учун узингизга жавоб берингда, бировни оркасидан туриб жавоб бермокдасиз.

эътирозингиз булса моварауннахр нашриёти ходимлари зиёратингизга мунтазир

Kamina
03-25-2008, 04:56 AM
агар бахс мунозарага сабаб булаётган булса, админлардан илтимос килардимки, учириб ташлашсин. шундагина тил офатига дучор булмасмиз. барчамиздан аллох рози булсин

AbuMuslim
03-25-2008, 05:05 AM
Аслида масжидаларда аёллар учун алохида жойлар хозир турса ёмон бўлмасди...
Мисол учун кимдир чор суга борди, ахли аёли билан... шом бўлиб колди, эри масжидга югуриб намозини укиб олиш имконияти бор, аёлчи... масжидга борса кечирасиз бу масжидда имоми Аъзам мазхаби бўйича десалар ... лол...

Кискаси мана мавзуга оид макола...

АЁЛЛАРНИНГ МАСЖИДЛАРГА БОРИШЛАРИ
http://muslimaat.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=168&Itemid=49

AbuMuslim
03-25-2008, 05:13 AM
Bu forum root ni katta holasini tomorqasi emasku, hamma yoqni flood qip tashabdi. Yoki forum unga otasidan meros qolganmikan?Яхши масала, аммо менинг тахминимга кўра бу факат мени оғзимни ўчириш максадида килинмокда, чунки охирги вактларда `кўконлик` баъзи биродарлар хакида бир икки масалаларни кўтариб чиккан эдим... бу эса уларга хайри хох бўлганларга ёкмаслиги турган гап эди, ва карши харакат хам килиши керак эди, натижа эса шу экан... майли форумда фаолсиз бўлиб тураман... кошки улар хам фаолсизланса... ва форум оддий холига келса ва фикр эркинлиги ва дин тарғиботи бахонаси билан очилаётган бехуда гаплар ва мавзулар камайса... Кейин биз каерда гап очсак, майда гаплар билан мавзуни буриб атайин жанжалга айлантириб, жамоатни бездириб кўйиш холлар хам камайса керак... Инша Аллох...

ва ассалому алайкум....

blogger
03-25-2008, 10:05 AM
Аслида масжидаларда аёллар учун алохида жойлар хозир турса ёмон бўлмасди...
Мисол учун кимдир чор суга борди, ахли аёли билан... шом бўлиб колди, эри масжидга югуриб намозини укиб олиш имконияти бор, аёлчи... масжидга борса кечирасиз бу масжидда имоми Аъзам мазхаби бўйича десалар ... лол...


So'nggi paytlarda Abu Muslimning postlarida faqat Imom A'zam mazhabida bunday deyilgan shuning uchun shunday qilishimiz kerak, degan aqidadan cheklanib asl manbaa bo'lmish hadislarga murojaat qilinayotganini va o'sha sahih hadislarga amal qilish lozimligi haqida yozilayabdi.

Ayollarning masjidga borishi, qabrlarning qanday bo'lishi, kabi masallar bunga misol.

Men bundan hursandman.


On. Misol uchun Qozog'istondagi bosh masjidlarning birida ayollar jumaga borishadi, ammo Qozog'istonliklar ham o'zlarini Hanafiy deb bilishadi. Faqat bir narsasi yomon, ayrim ayollar avratlarini yopmasdan keladi :uups:

Kamina
03-25-2008, 10:22 AM
Аслида масжидаларда аёллар учун алохида жойлар хозир турса ёмон бўлмасди...
Мисол учун кимдир чор суга борди, ахли аёли билан... шом бўлиб колди, эри масжидга югуриб намозини укиб олиш имконияти бор, аёлчи... масжидга борса кечирасиз бу масжидда имоми Аъзам мазхаби бўйича десалар ... лол...

Кискаси мана мавзуга оид макола...

АЁЛЛАРНИНГ МАСЖИДЛАРГА БОРИШЛАРИ
http://muslimaat.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=168&Itemid=49

сиз айтаётган масала бошка масала яъни вазият шуни таказо этганда, биз кутарган масала эса, айнан касд килиб боришлик масаласида. Нахотки шуни фаркига бормаётган булсангиз, манимча сиз хаммасини нима хакда кетаётганлигини яхши тушуниб турибсиз. Масжидга намозим казо булиб колмасин деб борса хеч качон хеч ким бу унака бу бунака ва лол демайди, худди бошка мазхаб вакили сифатида гапираётгандай буласиза, аслида сиз хам Абу Ханифа мазхаби , ахли суннат вал жамоат этикодидасизку.

Вазият такозо этганда бемалол кириб укийверади масжидда. Акс холда мусулмон одам чорсуга чикишдан олдин качон чикишликни ва бозор килишга канча вакт кетишини ва намозларни вактини чамалаб чикади. Бу хакда манимча форум фаоллари пост килишганди шекилли. Бомдодни укиб чикса бемалол пешингача бозор кила олади. Одатда бизни мусулмонлар бомдоддан кейин бозорга сахар чикишади.

кечирасиз бу масжидда имоми Аъзам мазхаби бўйича десалар ... лол...
бу гап сизга ярашмабди, хар калай хурматингиз бор.

Kamina
03-25-2008, 10:28 AM
Яхши масала, аммо менинг тахминимга кўра бу факат мени оғзимни ўчириш максадида килинмокда, чунки охирги вактларда `кўконлик` баъзи биродарлар хакида бир икки масалаларни кўтариб чиккан эдим... бу эса уларга хайри хох бўлганларга ёкмаслиги турган гап эди, ва карши харакат хам килиши керак эди, натижа эса шу экан... майли форумда фаолсиз бўлиб тураман... кошки улар хам фаолсизланса... ва форум оддий холига келса ва фикр эркинлиги ва дин тарғиботи бахонаси билан очилаётган бехуда гаплар ва мавзулар камайса... Кейин биз каерда гап очсак, майда гаплар билан мавзуни буриб атайин жанжалга айлантириб, жамоатни бездириб кўйиш холлар хам камайса керак... Инша Аллох...

ва ассалому алайкум....
бекорга унака турли хил шубхалар билан тухмат килмокдасиз, айтингчи манга кайси бири бехуда мавзу булибди, хаммасини узбекистонда таникли сайт ва дин таргиботчилари тарафидан иктибос килинганку, ёки уларни маколалари бехудами, факат сизники худами... унака тор уйламанг биродар, хурматингиз бор. Сизга караб ибрат оладиганлар куп. Холис ният килинг, мавзу очсангиз бир гап ёзсак ёктирмайди дейсиз, узимиз мавзу очсак карши хужум дейсиз, хар нарсага гап топогон булиб колибсизку. Келинг, бемалол мавзу очаверинг, агар истасангиз сизни мавзуларингизга пост килмайман. Максад сиз айтгандай бехуда гапларни йигиштириш. Агар бирон жойда нотугри пост килиб куйсам, дархол айтинг тугирлайман. Шайхга хурматимиз баланд, ва у кишини соясида юрганингиз учун у кишини хурматидан сизга хам хурматимиз бор. факат холис тушунинг бу гапларимизни

Kamina
03-25-2008, 10:30 AM
Faqat bir narsasi yomon, ayrim ayollar avratlarini yopmasdan keladi :uups:
бу дегани гунохкор булади дегани, бош яланг масжидга чиккандан кура уйда бош яланг утирган макул, фитна фасодга сабабчи булмайди

Abu-Hafiza
03-25-2008, 10:35 AM
Bir nechta savol bor edi.

Ayollarni masjidga borishni ta'qiqlagan odam Hazrati umar (RA) edilar. Endi u kishi bid'at qildilarmi?

Hazrati Oisha hz Umarning fatvolarini tasdiqlagan edilar "agar Rasululloh (SAWS) ayollarning bugun qiladigan ishlarini bilganlarida edi, ayollarni ko'chaga chiqishni ta'qiqlar edilar" deganlar.

Endi ayol kishinign masjidga borihsi mumkin, degan ulamolarning barchasi ittifoq qilgan masalalarga qarasak:

1.hushbo'y nars asepmasligi kerak
2. Jalb qiluvchi kiyim kiymalsigi kerak
3. Erkaklar bilan umuman aralashmalsigi kerak, hatto farzdan keyin darrav ketishligisi kerak
4. Ba'zi ulamolarning aytishicha, hatto yo'lning chekkasida yurishligisi kerak (Abu usaid Ansoriy rivoyat qilishlaricha rasululloh (saws) ayollarga qarata "Chekkaga o'tinglar. Sizlarga yo'lni egallash mumkin emas, yo'l chekkalari sizlarga vojibdir" deganlar, natijada ayollar yo'l chekkasiga shunchalik yaqin yurishardiki, kiyimlari devorlarga tegardi (abu dovud))

Endi kunimizda qaysi masjidda ayollar bu narsaga rioya qilishmoqda? Hanafiylar ayolarni masjidga borishini ta'qiqlashining sababi ham shuki, ayollar bu shartlarni bajarishmaydi, bu haqiqatdir. Endi bu hukm qanaqasiga bid'at buladi? Yoki hadisga hilof bo'ladi? Ahir Hazrati Umar (RA) hulofoi roshidindan emasmi? Rasuli akram (saws) meni va hulofoi roshidunga ergahcinglar demaganmilar?

Shunchaki fikr-mulohazalar.

Abu Muslimning keltirgan maqolasida ham aynan shu nuqtalar haqida gapirib o'tilgan. Undan tashqari agar ko'chada ayol qolib ketsa va namoz vaqti kelsa (ki o'zimning oilamning ham boshiga kelgan) hehc qaysi masjidda "yo'q, o'qimaysilar" deyishmagan, aksincha, jamoat tarqalganidan keyin, masjid bushaganida bir pana joyga kirib o'qib olaveringlar, deyishgan.

Yana qaytaraman, bu shunchaki o'z fikrim

Black
03-26-2008, 01:11 AM
ilmsizligingiz shu erda ayon bulmoqda, Abu Hanifa QUron va Sunnatga asoslanib hukm chiqarganlarku, qalbingizni ochsin Alloh.
Sizga bu narsalar nima uchun qarshi bulib yoki Xadisga xilof bulib kurinishi bilan unday emasligini Huzuri uz maqolalarida bayon etgan edi. Zamon utgan sayin fitna fasodlar kupaygandan keyin tusilgan, bu xaqda Abu Muslim xam uz maqolalarida qayd etgan edilar, rivoyatlar bilan.

Sizni meni shahsiy hususiyatlarim bezovta qilmasin, ilmsiz bo'lsam ilmsizdirman, sizdan men manbaa va dalil so'radim, meni ilmimni o'lchab bering demadim. Huzuri bilan Abu Muslim yozgan bo'lsa iqtibos qiling, ko'raylik. Yoki "Dalil bor, lekin o'zing topib ol" mi? Bir narsani keltirdingizmi, manbaasi bilan keltiring. Bu narsa ayniqsa din ilmida muhim. Ho'sh Hanafiylarda makruh ekan, qanaqa makruh, qachon makruh va hakazo detallarini ham yozingda.

Forumda bir birodarimiz aytgan edilar, xaqiqat aytilaversa bazilar unga qarshi chiqadilar deb. Shunga uxshab qolibdi, gapingiz.
bu erda erkin fikr joyi ekan, xamma post qilmoqda, kuzingiz va nafratingiz manga qaratilganini bilish qiyin emas. Chunki Abu Muslim birodarimiz aytganlariday, dinni targib qilaveramiz, faqat yoqmaydiganlar uchun bunga qarshi bulishi mumkin. Yo kishini suzlarini xam iqtibos qilaymi... Man xammaga aytgandim, iltimos urush janjal xaqoratlamaylik deb. Shunga xarakat qilsam siz esa gapni boshqa tarafga burasiz. Chunki xammamiz Ahli sunnat val jamoat etiqodidamiz, Alhamdulillah.

E, qo'ysangizchi shunaqa oldi-qochdi gaplarni. Kim sizga dinni targ'ib qilmang dedi? Nima men dinni targ'ib qilinisha qarshi ekanmanmi? Yoki haqiqatga qarshimanmi? Nima o'zingizni Haqiqatni Ustidaman deb o'ylaysizmi? Qiling dinni targ'ib, kim qarshi chiqayapti? Lekin forumning o'z qoidalari bor. Tem bolee dinni targ'ib qilishning ham o'z qoidalar bor. Bir narsa keltirdingmi, manbaasini ber, kim aytgan, nimaga aytgan va hakazo. Bitta maqoladan bir parcha o'zingga yoqqanini post qilish dinni targ'ib qilishga kiradigan bo'libdimi endi? Undan keyin, 1-2 kun ichida 15-20 ta yangi mavzu ochib, shuni ham din targ'ibi deyapsizmi? Tem bolee, o'sha mavzularni ko'pchiligi uchun oldin ham alohida mavzular ochilgan. Bir tonna ma'lumot op kep tashab, manbaasini va dalilini o'zing topib olaver yo'sinida hamma yerni to'ldirib tashlash qanaqa din targ'ibi ekan? Qaysi olim yoki mulla shunaqa targ'ib qilarkan dinni? Bitta mavzuni tugatmasdan turib boshqa mavzuga o'tib ketadigan din targ'ibotchisini ko'rmadim hali.
Yana "hammamiz Ahli Sunnah miz, urush-janjalni yig'ishtiraylik" kabi gaplarni aytmasangiz ham bo'laveradi. Hech kim hali birovni Ahli Sunnatdan emaslikda ayblab turgani yo'q. Ikkinchidan, hech kim sizga janjallashing demayapti. Nima endi savol ham so'ramaylikmi? Manbaa bilan dalil ham so'ramaylikmi? Qaysidir bir Vasya kelib "Mana shu narsa Hanafiylarning fikri" deb manbaasiz, dalilsiz narsani post qilsa "Uraaaa, Hanafiylarniki ekan" deb qabul qilib ketaveraylikmi? O'zingizni mazlum qilib ko'rsatishga urunmang. Siz noto'g'ri ish qildingiz va hali ham hatongizni to'g'irlamayapsiz, shuning uchun men o'z noroziligimni bildirdim. "San Haqiqatga qarshisan, san ilmsizsan" degan gaplarni yig'ishtiring. Agar gaplaringiz rost bo'lsa, gaplaringiz Haqiqat bo'lsa Isbotlang birovning ilm darajasini o'lchamasdan.
E, vapshe qiziq forum bo'p ketdi bu forumam. Bittasidan savol so'rasang "Tushunchang tor sani, tushunmisan" deydi, boshqasidan savol so'rasang "Ilming sayoz sani, haqiqatga qarshisan" deydi. Bittasi boshqa birovga naezd qiladi, jo'jaho'rozlik qiladi, yana bittasi "Sen haqingda hamma narsani bilamiz, agar bizlarga qarshi chiqsang yana ko'radiganingni ko'rasan" deb shantaj qiladi. Bittasi hamma yo'qni flood qilib, bir kunda 10-15 mavzu ochib tashlasayam Moderatorlar indashmaydi, manbaasini ko'rsatmasayam indashmaydi. Polniy Bezpredel. Qoyil emasman lekin moderatorlargayam. Unaqa ola qaramanglar userlarga. Hammaga Forum qoidalarini bir hil tatbiq etinglarda sizlar ham. Boshqa bo'lim bo'lsa ekan, shunaqa bezpredel bo'lsa "Ha mayli, bulardan adolat kutmay qo'ya qolay" deb qo'l siltab ketsang. Hech qaysi bo'lim Diniy bo'limchalik emas, naezdlar, shantajlar, haqoratlar, forumni boshqa qoidalariga amal qilmaslik, tarafkashlik va hakazo.

Ha mayli, nima deymiz, zorimiz boru, zo'rimiz yo'q.

Kamina
03-26-2008, 01:25 AM
аллох рози булсин
манбасини ман хам абу муслим хам абу хафиза хам келтиришди, яна нима керак

Kamina
03-26-2008, 01:37 AM
[QUOTE]Tem bolee, o'sha mavzularni ko'pchiligi uchun oldin ham alohida mavzular ochilgan.
такрорлаш билимларнинг онасидир деб кайсидир биродар айтгандилар адашмасам Абу Муслим

Bir tonna ma'lumot op kep tashab, manbaasini va dalilini o'zing topib olaver yo'sinida hamma yerni to'ldirib tashlash qanaqa din targ'ibi ekan? Qaysi olim yoki mulla shunaqa targ'ib qilarkan dinni? Bitta mavzuni tugatmasdan turib boshqa mavzuga o'tib ketadigan din targ'ibotchisini ko'rmadim hali.
хеч качон бошланган илм тугамайди

Nima endi savol ham so'ramaylikmi? Manbaa bilan dalil ham so'ramaylikmi? Qaysidir bir Vasya kelib "Mana shu narsa Hanafiylarning fikri" deb manbaasiz, dalilsiz narsani post qilsa "Uraaaa, Hanafiylarniki ekan" deb qabul qilib ketaveraylikmi?
бу гапингизни кабул килдик, аммо биз хам савол ёки пост килсак сизларни мавзуларингга фитна ихтилоф килмокчи деб дарров карши хужум киласизларку, постларизга пост килсак фитна булади, узимиз мавзу очиб пост килсак, ва сизлар бизни мавзуларга пост килсаларингиз сурамайликми манба ва бошка нарса дейсиз, умуман тушунмадим сизни тактикангизга, хар икки холатда хам узингизни оппок килиб курсатасиз

"San Haqiqatga qarshisan, san ilmsizsan" degan gaplarni yig'ishtiring.
мана шунака гапларни ман куп эшитдим, айникса Абу Муслимдан, демак у киши хам йигиштириши керак ман хам

E, vapshe qiziq forum bo'p ketdi bu forumam.
ёкмаётган булса кирманг сизни ким мажбурламокда. одамларга хайрон коласан, нолигани нолиган, ношукрчилик хам эви биланда

Bittasidan savol so'rasang "Tushunchang tor sani, tushunmisan" deydi, boshqasidan savol so'rasang "Ilming sayoz sani, haqiqatga qarshisan" deydi. Bittasi boshqa birovga naezd qiladi, jo'jaho'rozlik qiladi, yana bittasi "Sen haqingda hamma narsani bilamiz, agar bizlarga qarshi chiqsang yana ko'radiganingni ko'rasan" deb shantaj qiladi. Bittasi hamma yo'qni flood qilib, bir kunda 10-15 mavzu ochib tashlasayam Moderatorlar indashmaydi, manbaasini ko'rsatmasayam indashmaydi. Polniy Bezpredel. Qoyil emasman lekin moderatorlargayam. Unaqa ola qaramanglar userlarga. Hammaga Forum qoidalarini bir hil tatbiq etinglarda sizlar ham. хакикатпарвар чикдику, бу хислатингиз яхши аммо холис булинг, тарафкашлик килманг


Ha mayli, nima deymiz, zorimiz boru, zo'rimiz yo'q.
ха энди хаммамизга акл кирмокда
узингизни бечора, mazlum qilib ko'rsatishga urunmang.

FREEMINDER
03-26-2008, 09:19 AM
Agar SIZ kabi ilmli kishilar shunday qir-pichoq bo'lsangiz, biz awwomlar kimdan o'rnak olamiz? Nahot shunday tortishuvlar biror bir HAQIQATni tug'dirsa(keltirsa)?

Borz_man
03-26-2008, 10:07 AM
Agar SIZ kabi ilmli kishilar shunday qir-pichoq bo'lsangiz, biz awwomlar kimdan o'rnak olamiz? Nahot shunday tortishuvlar biror bir HAQIQATni tug'dirsa(keltirsa)?


Shuning uchun ergashishlikga loyiq insonlar sharti bor.
Shu shartni topmadizmi?! Salomat bo'ling deb o'tib ketvuras,topib qolsez
Assalamu alaykum deb shoshmasdan ergashib+hayotini kuzatib boras.
Chunki bazida gapidan ko'ra hayotidan ko'proq darslik olas...
JUST IMHO deb qo'yi,bo'masam qadrdonlar tomato otib tashashmasin :).......

P.S. Ammo baribir biz ahunalarni (dindagi akalarimizni(Inna mal mo'minuna ihfatun)) Alloh uchun yahshi ko'ramiz.
Nomuslimlarni Alloh uchun yomon ko'rish ham Iymonning muhum shartlari....

Huzuri
03-27-2008, 06:09 AM
бу ерда кўп нарса ёзмаймиз, фақатгина тегишли ерини ёзаман:

Жамоат билан намоз бўлимининг, “Имомга уйишнинг тўғри бўлиши учун ўнта шарт бор:
1-...
2- Аёллар ҳам бор ерда имом, уларга ҳам ният қилиши керак бўлади (Ибни Обидин, намознинг макруҳларини билдирган жойида айтадики: “ Қизлар, аёллар, ожизаларнинг беш вақт намозга, жума ва байрам намазлари учун ва ваъз эшитиш учун жомеъларга боришлари жоиз эмас. Эскидан фақат ожизаларнинг оқшом ва хуфтонларга боришга изн берилган бўлса ҳам, ҳозир боришлари жоиз бўлмайди.) Аёлларнинг боши, қўли, оёқлари очиқ ҳолда, жомеъларга боришлари, мавлид, ваъз ва ҳофизларни тинглашлари ҳаром бўлиб, буюк гуноҳлардан. Очиқ аёлларнинг эркаклар орасига аралашган жойларга жомеъ дейилмайди. Бундай ерларга намозга ҳам бормаслик керак.
3-...
4-...
5- Имом билан жамоат орасида, аёллар сафи бўлмаслик керак. Аёллар бир сафдан оз бўлиб ораларида парда бўлса ёҳуд пастлик, тепада турсалар жоиз бўлади.” [ маслан базан жомеъларнинг эркак кириши бошқа, аёл кириши бошқа бўлиб аёллар пастга ёки тепага чиқадилар] (“Тарғибус салот” да : Тўрт аёл бир бирининг ёнида турса бир саф ҳисобланади. Аёллар сафининг орқасида бўлган эркакларнинг барчасининг намозлари фосид бўлади. Аёллар учта бўлса фақатгина орқасидаги уч эркак ва аёлларнинг икки тарафидаги,четидаги бир- бир эркакнинг намозлари фосид бўлади. Аёл билан эркакнинг орасида устун(тирак), парда ёки девор бўлса, намозлари фосид бўлмайди. Аёлларнинг уйда эркаксиз жамоат қилишлари макруҳ бўлади., 6, 7, 8, 9 ,10)”
Давоми тегишли эмас бу темага.

Kamina
07-24-2008, 09:40 AM
[CENTER][CENTER] (Ибни Обидин, намознинг макруҳларини билдирган жойида айтадики: ” Қизлар, аёллар, ожизаларнинг беш вақт намозга, жума ва байрам намазлари учун ва ваъз эшитиш учун жомеъларга боришлари жоиз эмас. Эскидан фақат ожизаларнинг оқшом ва хуфтонларга боришга изн берилган бўлса ҳам, ҳозир боришлари жоиз бўлмайди.) Аёлларнинг боши, қўли, оёқлари очиқ ҳолда, жомеъларга боришлари, мавлид, ваъз ва ҳофизларни тинглашлари ҳаром бўлиб, буюк гуноҳлардан. Очиқ аёлларнинг эркаклар орасига аралашган жойларга жомеъ дейилмайди. Бундай ерларга намозга ҳам бормаслик керак. [/B]
3-...
4-...
5- Имом билан жамоат орасида, аёллар сафи бўлмаслик керак. Аёллар бир сафдан оз бўлиб ораларида парда бўлса ёҳуд пастлик, тепада турсалар жоиз бўлади.” [ маслан базан жомеъларнинг эркак кириши бошқа, аёл кириши бошқа бўлиб аёллар пастга ёки тепага чиқадилар] (”Тарғибус салот” да : Тўрт аёл бир бирининг ёнида турса бир саф ҳисобланади. Аёллар сафининг орқасида бўлган эркакларнинг барчасининг намозлари фосид бўлади. Аёллар учта бўлса фақатгина орқасидаги уч эркак ва аёлларнинг икки тарафидаги,четидаги бир- бир эркакнинг намозлари фосид бўлади. Аёл билан эркакнинг орасида устун(тирак), парда ёки девор бўлса, намозлари фосид бўлмайди. Аёлларнинг уйда эркаксиз жамоат қилишлари макруҳ бўлади., 6, 7, 8, 9 ,10)”
Давоми тегишли эмас бу темага.

Ибн Обидин хакида манга маълумот керак, биринчи билган маълумотим у киши араб булган эканлар. Туликрок маълумот бера оласизми у киши хакида?