Kamina
03-21-2008, 10:23 AM
ақийда бўйича аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг йирик намоёндалари бўлган фиқҳий мазҳаблар имомларининг ҳар бири ўзига хос фиқҳий ижтиҳод қилганлари ва қуйида зикр қилинадиган бошқа сабабларга кўра фиқҳий мазҳабларда хилма-хиллик юзага келган. буни баъзи кишилар динга зарар келтирувчи шахсий ихтилофлар деб ўйлайдилар ва ўзларича танқид қиладилар, қоралайдилар. гоҳ-гоҳида фиқҳий мазҳабни инкор қилиб мазҳабсизликка чақирувчилар ҳам чиқиб туради. улар доимо жуда ҳам озчиликни ташкил этиб, маълум бир тоифага мансуб кишилар бўлади. бундай кишилар, асосан, фиқҳдан бехабар, илм остонасига эндигина қадам қўйган ёки ҳақиқий илмдан бебаҳра қолган одамлар бўлади. улар ўзларича фиқҳий мазҳабчиликни айб ва нуксон деб биладилар, ўз фикрларини исботлаш мақсадида ҳатто улуг масҳаббоши имомларга тил теккизишгача етиб борадилар
бу ҳакда робитатул оламил исломия фиқҳ академияси мудири, фазийлатли доктор аҳмад муҳаммад мукрий ўз мақолаларидан бирида шундай ёзадилар: «вақти-вақти билан ислом фиқҳини ўз илмлари ила бойитган мужтаҳид имомлар, атоқли уламоларга қарши танқидларни эшитиб турамиз. одатда, бундай танқидлар, уламоларни танқид қилиш у ёқда турсин, балки уларнинг мазҳаблари, усуллари ва қоидаларига назар солишга қурби етмайдиган, эндигина талаби илмни бошлаётган кишилар тарафидан бўлади».
бу фикрни уламоларнинг ҳаммалари қўллаб-қуввтлайдилар. аввал ҳам, ҳозир ҳам ғайратли уламолар фиқҳий масҳабларни инкор қилувчи тоифа ва шахсларга раддиялар бериб келишган. жумладан, суриялик машҳур олим муҳаммад саид рамазон бутий мазҳабсизликка чақирувларни исломдаги энг хатарли бидъат, деб билдилар. у киши мазҳабсизликни динсизликка олиб борувчи кўприк, деб атйдилар. бошқа уламолар ҳам шу қабилдаги фикрларни қувватлайдилар. мазҳабни инкор қилувчилар: «Қуръон ва суннат турганда уларга амал қилмай, яъни аллоҳнинг ва унинг пайғамбарининг айтганини қилмасдан, абу Ҳанифанинг айтганини қиламизми?» дейишади. шунингдек, улар мазҳаблар пайғамбар (с.а.в.) вақтида бўлмаган, демак, бидъат нарса, шунинг учун унга амал қилиш керак эмас, дейдилар. яна улар, мазҳаблар ихтилофга сабаб бўлади, шунинг учун уларни инкор қиламиз, дейишади ва ҳакозо.
ўз навбатида мазҳаб тарафдорлари ҳам мухолифларга қаттиқ зарба берадилар. уларни турли айблар билан айблайдилар. оқибатда орада келишмовчилик, уруш-жанжал чиқади. Ҳозирги пайтда ҳам шундай ҳолатлар учрайди.
аслини олганда, илмий қарашлар орқали бундай ихтилофларнинг олдини олса ёки уларга барҳам берса бўлади.
аввало, фиқҳий мазҳабга амал қилиш, Қуръон ва суннатни тарк қилиб, ўзимизга ўхшаш бир инсоннинг айтганига амал қилиш дегани эмас. фиқҳий мазҳабларимиз раҳнамолари аҳли сунна вал жамоа ақидавий мазҳабининг кўзга кўринган алломаларидир. улар ақида бобида ҳеч қандай хилоф иш килганлари йўқ, қилишлари мумкин ҳам эмас. демак, шундай катта уламолар кишиларни Қуръон ва суннатга амал қилмай, ўзларининг фикрларига чорлашлари, умуман, мантиққа тўгри келмайди. фиқҳий мазҳаб имомлари Қуръон ва суннатни кишиларга осонлик билан тушунтирган ва уларга амал қилиш йўлларини мусулмонларга ўзига хос услуб билан баён қилиб берган алломалардир. улар ҳеч қачон ўзларига ортиқча илоҳийлаштириш ёки қандайдир устунликни талаб қилмаганлар. балки, ўз меҳнатлари, илм, одоб ва тақволари билан мусулмонлар эҳтиромига сазовор бўлган зотлардир.
уламоларимиз, фиқҳий мазҳаб имомларини ва уларнинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар: бу дунёдан яхши яшаб, яхши ўтиш ҳудди тоғнинг чўққисига эсон-омон чиқишга ўхшайди. Қуръон ва суннат ўша чўққига чиқишни кўрсатадиган харита ва қўлланма. мазҳаб имомлари эса ушбулардан фойдаланиб, чўққига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белги қўйиб, осонлаштириб қўйган кишилар. фиқҳий мазҳабларни инкор қилувчилар эса ўша тоғнинг тагига келиб, харита ва қўлланмани олиб, ўзига янги йўл топиб, чўққига чиқишга ҳаракат қилаётган одамга ўхшайди. илми, кучи, имконияти бўлса чўққига чиқиш эҳтимоли бор. бўлмаса қулайди. чўққига чиқишга ёрдам берадиган илм, куч ва имконият эса, камида мазҳаббоши имконига тенг ёки ундан кўпроқ бўлиши керак. энди тушунарли бўлган бўлса керак.
мазҳаблар пайғамбар (с.а.в.) вақтларида бўлмаган, деган эътироз ҳам шунга ўхшаш. бу гапни ақийда, ибодат бобида айтса бўлади. аммо услуб, тушуниш, баён қилиш бобида тўғри келмайди. у вақтда Қуръон китоб шаклида бўлмаган, барча Қуръонларни куйдирайлик дейилмайди-ку?! шунингдек, тавсир, ҳадис каби илмлар, уларга тегишли китоблар ва яна кўп нарсалар бўлмаган.
мазҳабдаги ихтилофларга келсак, бу алоҳида масала. аввал қайд қилинганидек, ақийда бобида ихтилоф дуруст эмас, шунинг учун бу нарса Қуръон ва суннатда тўлиқ баён қилинган. шунингдек, динимизни асл рукнларида ҳам ихтилоф дуруст эмас. буни ҳам Қуръон ва суннатда баёни келган. Ҳеч ким ижтиҳод ҳам қила олмайди, ихтилоф ҳам. Ҳеч ким беш вакт намозни тўрт ёки олти вақт бўлишини айтмаган ёки ҳажни зулҳижжадан бошқа ойга кўчириш, арафотдан бошка жойда вуқуф қилишни ўйлаб ҳам кўрмайди. биз фиқҳий ихтилофлар деб айтаётган масалалар давр, жамият, ҳаёт тарзи ўзгариши билан ўзгариб турадиган баъзи шаклиёт нарсаларда, холос. ва бу нарсаларда турли туманлик бўлишининг ўзи табиийдир. бу борадаги ихтилоф зарардан кўра фойда келтиради. уламоларимиз пайғамбарнинг (с.а.в.): «умматимнинг ихтилофи раҳматдир», деган ҳадисларини худди шу фиқҳий ихтилофларга тегишли, дейдилар.
дунё собит ва ўзгарувчан нарсалардан иборат. у собит нарсаларнинг саботи ва ўзгарувчан нарсаларнинг ўзгариши билан обод. ўзимиз яшаб турган ер куррасини олиб кўрайлик. унда катта, маълум ва машҳур уммонлар, қурукликлар, денгизлар ва юксак тоғлар бор. улар собит турадилар. ўзгарувчан бўлсалар бўлмайди. шунингдек, мазкур нарсалар билан бирга яна сой ва дарёлар, кичик дарахтзорлар, ер майдонлари ва ҳакозолар бор. улар ўзгараиб туради. чунки ҳаёт ўзи шуни тақозо қилади. дунё уларнинг ўзгариши билан обод.
Ҳудди шунингдек, динда ҳам собит нарсалар бор. улар ўзгарувчан бўлиши мумкин эмас. масалан, акийда масалалари. бугун аллоҳга ёки бошқа иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга ишониб туриб, кейин уни ўзгартириб бўлмайди. шунингдек, диннинг рукни ҳисобланган, асосни ташкил этган нарсалар ҳам собит бўлади. бундоқ масалаларни аллоҳ таоло ўзи батафсил баён қилиб, инсоннинг аралашувига йўл қўймаган.
Ҳаёт ўзгариши билан ўзгариб турадиган масалаларни эса бўш қўйиб, мусулмонларни ақлларини ишлатиб, ижтиҳод килишларига йўл очиб берган. фиқҳ уламолари асосан ҳудди шу масалаларда ижтиҳод қиладилар. уларнинг ҳужжат ва далилларни тушуниш даражалари, масалани ҳал этиш услубларига қараб ижтиҳодларининг натижаси турлича чиқади. биз эса буни ихтилоф демокдамиз.
улуғ мужтаҳидларимиз Қуръони карим ва суннати набавия асосида, шариат қоидаларини маҳкам тутиш билан бирга, ҳар замон ва маконга салоҳияти бор ислом дининг ғоялари, мақсадлари, инсонларнинг имконлари ва эҳтиёжларини ҳам ҳисобга олиб, иш юритганлар. келинг, бу фикрни тасдиқлаш учун бир мисол келтирайлик.
фиқҳий китобларимизда олди-сотди масалаларига кенг ўрин берилади. чунки, бу иш асосан ризқ топишга қаратилган, ризқнинг ҳалол бўлиши учун эса иш шариатга мувофиқ бўлиши керак. савдода «хиёр» деган нарса бор. яъни бир киши бирор нарсани сотиб олса, ўзаро келишувга биноан, маълум муддатда савдодан айниб, сотиб олган нарсани эгасига қайтариб бериш ихтиёри «хиёр» дейилади. бу жуда кенг масала бўлиб, фиқҳ китобларида батафсил муҳокама қилинади. шу бобда «харидор сотиб олган кийимни хиёр даврида қора рангга бўяб қўйса, сўнг эгасига қайтариб берса, қора рангга бўягани нуқсонми ёки зиёда, фазлми?» деган савол тушган. шунга биноан қора рангга бўяш нуқсон бўлса, қайтиб бераётиб сотувчига нуқсоннинг ҳақини кўшиб бериши, зиёда бўлса, ўз ҳаққини сотувчидан олиши керак.
ушбу саволга жавоб излаб эски фиқҳ китобларига мурожаат қилсак, баъзиларида, хиёр вактида қорага бўяш зиёдадир, дейилган, бошқаларида эса бу иш нуқсон, деб баҳоланган. бир саволга икки хил жавобни кўриб, яна жиғийбийрон бўласиз, одийгина саволга икки хил жавоб, фақиҳлар ихтилоф қилгани дунёга келган эканлар ўзи, дейсиз. лекин шошманг, азизларим, олдин мазкур китоблар кимники ва қачон ёзилгани ва бошқа маълумотларни ўргансангиз, ҳамма нарса равшан бўлади. фақиҳларни айблашга шошмаслик керак, улар ҳужжат, далилсиз иш қилмайдилар. кийимни қорага бўяшни зиёда ва фазл ҳисоблаган уламолар аббосийлар ҳукмронлиги даврида яшаган зотлар. маълумки, аббосийлар қора рангни ўзларига шиор қилиб олган эдилар. Қора рангли нарса у даврда қадрли ҳисобланар эди. шунинг учун ҳам ўз даврининг талабларидан келиб чиқиб, кийимни хиёр вактида қорага бўяш зиёда ва фазлдир, деб фатво берганлар. уларга қарама-қарши фатво чиқариб, кийимни қорага бўяш айб ва нуқсондир, деган уламолар аббосийларга мухолиф ҳукмдорлар даврида яшаганлар. улар ҳам ўз шароитларидан келиб чиқиб фатво берганлар. демак, икки тарихнинг фатвоси ҳам ўз замонаси учун тўғри ва уринли. бунинг нимасини ихтилоф дейишимиз мумкин?
шунингдек, уламоларимиз фатво чиқаришда ўзлари яшаб турган юрт ва жамиятнинг шарт-шароитларини ҳам эътиборга олганлар.
мисол учун имоми шофеъий Ҳижозда яшаб турган пайтларида маълум фатволар чиқарган масалалар бўйича мисрда яшаб турганларида мутлақо ўзгача фатволар чиқарганлар. буни ҳам ихтилоф деб бўлмайди.
сиз билан бизга ихтилоф бўлиб кўринаётган нарсаларнинг ўзига яраша сабаблари бор. бу нарсалар алоҳида китобларда батафсил баён қилинган. оммабоп рисоламизда эса бир-икки кичик мисол келтириш билан кифояланамиз.
колгани бу ерда http://islom.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=107&Itemid=100