Kamina
03-21-2008, 10:56 AM
Мутакаллим Абу Мансур ал - Мотуридий ва унинг калом таълимоти
Мутакаллим Абу Мансур ал-Мотуридий сунний эътқодидаги икки йирик калом мактабининг бири бўлмиш Мотуридийа мактабининг асосчиларидан ҳисобланади. Халқимиз Республикамиз Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Самарқандлик буюк аллома ал-Мотуридий туғулганининг юбилейини нишонлади. У бутун мусулмон оламида диний назария, ислом илоҳиёти асослаш ва ривожлатиришга улкан ҳисса қўшган буюк аллома сифатида маълум ва машҳурдир. Бу назария, илоҳиёт фалсафаси янги дин атрофида вужудга келган қатор мунозаралар жараёнида IX-X асрларга келиб калом илми номи билан узил-кескил шаклланди.
Унинг биографиясига тўхталадиган бўлсак, у асли Самарқанднинг Мотурид қишлоғидан бўлиб, унинг тахаллуси шу қишлоққа нисбатан олингандир. Абу Мансур ал-Мотуридий дастлабки таълимни шу қишлоқда олиб, кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги диний ва маърифий маркази бўлган Самарқандда давом эттиради. (2)
Ал-Мотуридий Cамарқандда 333/944-945 йил вафот этган ва шаҳар чеккасидаги Чокардиза деган қабрстонга кўмилган.
Ал-Мотуридий яшаган давр Сомонийлар ҳукмронлик қилган даврга тўғри келади. Самарқанд дастлаб бу давлатнинг пойтахти бўлиб турди, сўнгра IХ асрнинг охиридан бошлаб, Сомонийлар (819-999) ҳукмронлик қилган даврда пойтахт Бухорога кўчирилди. Бироқ ўша вақтда ҳам Самарқанд Бухоро билан бир қаторда Мовароуннаҳрнинг иқтсодий ва маданий маркази бўлиб турди. IХ асрнинг иккинчи ярими ва Х асрнинг биринчи яримида Мовароуннаҳрнинг, шу жумладан, Самарқанд аҳолисининг иқтисодий ва маданий ҳаёти анча юксалди. (3)
Бизга маълумки, Мусулмон шарқида барча етук алломалар Фиқҳ (ислом қонуншунослиги), Ҳадис, тафсир ва бошқа ислом илмларини ўрганишда ўша вақтда ислом марказлари бўлмиш Боғдод, Димашқ, Куфа каби йирик шаҳарларга интилар эдилар. Аммо илоҳиёт, яъни, ислом фалсафаси борасида Бухоро, Самарқанд ва Хоразм каби Ўрта Осиё шаҳарларига йўл олар эдилар. Шу сабаб бўлса керак бу ўлкадан ислом оламига донг таратган машҳур алломалар етишиб чиққандир.
Шулар қаторида калом илми соҳасида юксак чўққиларга эришган Самарқанд диёридан бўлмиш муткаллим Абу Мансур ал-Мотуридийнинг эслаб ўтиш жоиздир.
Калом илми ўрта асрларда фалсафий-диний фикрларни, диннинг назарий асосларини ўрганиш, ислом ақидаларига эътиқод этиш ҳақидаги билимларини ифодалаган. Бирон-бир динга мансуб бўлган шахс учун мажбурий ҳисобланган, ҳар қандай шароитда муҳокама юритмасдан эътиқод қилиниши лозим бўлган диний талаблар мажмуи нисбатан ақлий мулоҳаза юргазиш жараёнида махсус билимлар тизими мажмуи сифатида вужудга келди. Калом – “илмул калом” атамаси кенг маънода ўрта асрлар мусулмон адабиётида диний-фалсафий мавзуларда (шу жумладан насронийлик ва яҳудийлик динларида ҳам) эркин фикр юритишларга нисбатан қўлланилган, тор маънода эса ақидапарастлик, яъни динда обрў-эътиборли ҳисобланган шахслар - пайғамбар, саҳобаларга (араб - ҳамроҳ, дўст - Муҳаммад пайғамбарга иймон келтирган, умрларида бир марта бўлса ҳам у киши билан учрашиб суҳбат қурган ва унга ёрдам кўрсатган кишилар) тақлид йўли билан эмас, балки, Қуръон ва сунний таълимотни ақл - идрокка мос талқин этиш, тафаккурга суяниб иш юритишга нисбатан ишлатилган.
Аҳли сунна ва жамоадагилар эътироф этадиган қоидалари ёки имон талаблари еттита: Аллоҳ таъалонинг ягоналигига, фаришталарига, муққаддас ҳисобланган китобларига, пайғамбарларига, охиратга, тақдирга ва инсон ўлгандан кейин тирилишга ишонишдир. Калом илми ҳам бошқа илимлар каби зарурдир. Ҳадис илми пайғамбаримиздан ривоят қилинган, айтилган гапларини ва ишларини ўргатса, фиҳқ илми шариат қонуншунослигини ўргатса, калом илми эса ислом динида эътиқод қандай бўлишлигини ўргатади.
Бизга маълумки, Абу Ҳанифа икки тур мерос қолдирган: 1) фиқҳга оид ишлар; 2) ақидавий таълимот. Мутакаллим Абу Мансур ал-Мотуридий замон талабидан келиб чиқиб, у таълимотни тараққий эттирди ва ислом фалсафасини ишлаб чиқди. Калом борасидаги ислоҳатларга, тўхталсак. У ислом тарихида юзага келган барча мафкуравий қарашлардан фарқ қилади. Мотуридиййа ақидаси нақадар Қуръон, ҳадис ва ақл идрок, мантиқ ва ҳақиқатга яқин эканининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. У ўзининг таълимоти борасидаги кўпгина фикрларини “Китоб ат-Тавҳид” асарида баён этгандир. Хусусан, ўзга тоифадаги фирқаларга қарши шундай сўзларни айтади: “Улар тафаккур ва тадқиқ билан қарасалар эди, Аллоҳ таоло ҳам бандаларини тафаккур ва тадқиқот, ибрат ва тажриба билан иш қилишга буюрганини тушунар эдилар, ибрат ва тафаккур эса илм манбаларидан биридир”.
Ал-Мотуридий таълимоти муътазилийлар каби фақат ақлга суяниш эмас, балки ақл билан нақлни қўшиб фойдаланишни зарур деб билади. Ақида борасидаги унинг қўшган яна бир улкан ҳиссаси шуки ўша даврларда жуда кўплаб фирқалар эътиқод борасида ўз фикрлари билан муслмон аҳлини турли йўлларга бошлар эдилар. Ал-Мотуридий шунга чек қўйишда ва бу ўлкада ягона ақида тизми (яъни ҳанафиййа мазҳабидаги) ўрнатишда улкан ҳисса қўшди. У барча ақида борасидаги баҳсли мавзуларни ҳар бир фирқага далиллар асосида исботлаб берди. Бунинг натижасида турли ҳилдаги майда оқимларни кўпайши олди олинди. Юқорида айтиб ўтилгандек, буларнинг барчаси унинг шоҳ асари бўлмиш "Тавҳид" да ўз аксини топган.
Мутакаллим ислом илоҳиётида қазо ва қадар (яъни инсон тақдири) борасида ҳам ўзиниг мулоҳазаларини баён этган. У инсонда танлаш эркинлиги бор деган иборани қўллаган. Яъни инсон қандай ишни лозим топса ўшани бажаради. Инсон қандай йўлни танлаши ўзининг ихтиёридалигига аллома катта эътибор беради. Бу ибора ҳозирги кунимизда демократик жамиятда муҳим аҳамиятга эгадир.
Ал-Мотуридий ўз таълимоти анъаналари ва илмий асарлари билан Мовароуннаҳр илоҳиёт мактабининг ривожланишига катта улуш қўшди. Илоҳиёт илмларининг тўла шаклланиб, такомилга етишида уларни қайта ишлаб чиқиб, маълум тизим (система) га солишдек катта бир ишни амалга оширди ва ҳанафиййа таълимотининг Ўрта Осиё халқлари урф-одатлари билан чамбарчас боғлиқлигини ўз қарашлари орқали кўрсатиб берди. У яратган таълимот ислом динининг буюк ақидавий оқимларидан бири сифатида танилди.
Абу Мансур ал-Мотуридий илм ўчоғи бўлмиш Самарқандда саводини чиқаради. У кишининг барча устозлари машҳур олим Абу Ҳанифа ан-Нўъмон ибн Собитнинг (вафоти 767йил; яъни Имом Аъзам) талабаларидан таҳсил олганлар. Улардан бизга маълум бўлганлари Абу Бакр Аҳмад ал-Жуpжоний, Абу Наср Аҳмад ал-Ийодий каби фиқҳ ва калом олимларини узини устози деб билган.
Кейинчалик ал-Мотуридий фиқҳ ва калом масалалар билан қизиқиб, Ҳанифий мазҳаби олимларидан дарс олиб ўз билмини оширади. Шу вақт жараёнида кўплаб машҳур фақиҳлар ва муҳадислар билан мулоқатда бўлган ва мунозаралар қилган. Бутун умри даврида шу соҳага оид асарлар ёзиб қолдиргандир.
Бунга мисол Маҳмуд ибн Сулаймон ал-Кафавийнинг (вафоти 990/1582 йил) “Катоиб ул-аълом ал-ахёр фи табоқот фуқаҳо ва машойих мазаҳиб ан-Нуъмон” (“Нуъмон мазҳабига мансуб бўлган таниқли аллома факиҳлар ва шайхлар ҳақидаги китоб”) номли асари бордир.(4) Бу асарда Абу Мансур ал-Мотуридийнинг номи қандай ёзилиш, қаерда ва қачон вафот этгани, ҳамда унинг асарлари ҳақида маълумот беради. Улар қуйидагилардир: “Китоб Тавҳид” (Аллоҳни яккаю ягоналиги борасидаги китоб), “Китоб ал-Мақомат”, “Китоб рад авомил лил адила лил кабий” (Каъбий залолатларининг бошланишини рад қилишга бағишланган китоб), “Китоб байон ва ҳум ул-муътазила”(муътазила ғавғолари ва ундан қўрқмаслик ҳақидаги китоб баёни), “Таъвилот аҳли ас-сунна” (Қуръон таъвили ) кабиларни санаб ўтган. Шу жиҳатлари билан ҳам асар муҳим манба ҳисобланади.
Абу Мансур ал-Мотуридийнинг кўп асарлари бизгача етиб келмаган, етиб келганлари ҳам республикамиз ташқарисидаги кутубхона ва қўлёзма фондларида сақланади.
Ал-Мотуридий ислом оламида жуда нозик ҳисобланган “Тавҳид” асарнинг бизнинг давримизга етиб келгани ҳам жуда қувончлидир. Бу “Тавҳид” асари 1970 йилда Фатхуллоҳ Хулайф томонидан Байрутда нашр этилгандир. Мутакаллим ислом динидаги суннийларнинг тўртта асосий мазҳаби асосчиларининг асарларини ўрганиб ўзи ҳам фиқҳга ва эътиқотдга оид асар ёзади. Бу ал-Мотуридийнинг “Таъвилот аҳли ас-сунна” ёки бошқа бир номи “Таъвилот ал-Қуръон” деб номланади. Асарлар ўша даврда шарқ мамлакатларида илмий-адабий тил ҳисобланган, араб тилида ёзилган. Ал-Мотуридий сунний ақидага кўра бу тафсирда (таъвилда) қалам тебратишдан мақсад, “Аҳл ас-сунна ва ал-жамоа” таълимотига зид қарашларни рад қилишга ҳаракат қилади. Бу асар эътиқодий масалалар ҳамда, фиқҳ қонунларида ҳам ишлатиладиган асардир. Абу Мансур ал-Мотуридий бу асарида асосан Абу Ҳанифанинг қарашларига суянган холда иш кўради. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти фондида (инв № 5126 ва 5127 ) да сақланади.(5) “Таъвилотнинг” биринчи жилди Қоҳирада 1971-йилда Иброҳим ва Саид Авадайнлар томонидан нашр этилган.
Энди унинг шогирдларига келсак, улар кўпчиликни ташкил этишган. Ал-Мотуридий шогирдлари орасида ислом оламига машҳур алломалар бу Абу ал-Хасан ар-Рустуғфаний (вафоти 350/961 й.), Исҳоқ ибн Муҳаммад ас-Самарқандий ва Абд ал-Карим ал-Паздавий (вафоти 390/999 й.), Абу Ахмад ал-Ийоди каби олимлар бор эди. Шогирдлари ўз устозларини жуда ҳурмат қилишган, ҳатто, унинг таълимотини давом этиришганлиги туфайли Мотуридийа оқими вужудга келган. Бу оқим Ҳанафий мазҳабидаги барча Мотуридий тарафдорларни ташкил этарди.