Kamina
03-23-2008, 05:08 AM
АҚШда ҳижобли мусулмон аёллар сони ортмоқда
АҚШда ҳижобли мусулмон аёллар сони ортмоқда. Америка-Ислом алоқалари Кенгаши маълумотича, бу ҳолат мамлакатда диний мажбуриятларга жиддий амал қилувчи шахслар сони ортиб бораётганлигининг акс-садосидир, дея хабар беради IslamNews .
Агар авваллари фақат ўрта ёшли аёлларгина ҳижобга киришган бўлса, ҳозирда эса кўпроқ ёш қизлар ва ҳатто мактаб ўқувчиларини учратиш мумкин. Шунингдек, масжидга келувчилар сони ҳам сезиларли даражада ўсган.
Америкадаги мусулмон аҳоли диндорлигининг умумий ўсиши, бутун дунё, Европа ва Яқин шарқда содир бўлаётган жараёнларнинг акс-садосидир. Авваллари Яқин шарқда фақат ўсмир қизларгина ҳижоб ўрашган бўлса, ҳозирда кўплаб бошланғич мактаб ўқувчиларини ҳам ҳижобли ҳолатда учратиш мумкин. Буларнинг барчаси, қизлар ҳижоб кийишлари билан жамиятда кўплаб тўсиқ ва муаммоларга дучор бўлаётганларига қарамасдан содир бўлмоқда.
Мичиган штатининг мусулмон аҳоли яшайдиган Дирборн шаҳридаги ўрта мактабларнинг биридаги маълумотига кўра, 1990 йиллари ўрта мактаб битирувчиларидан еттитасигина ҳижоб кийган эди. Бу адад ўша пайтдаги 85% араб миллатига мансуб ўқувчиларнинг 5%ини ташкил қилар эди. Бироқ, 2006 йилга келиб битирувчи синф ўқувчиларидан 78 таси ҳижобли ҳолатда бўлишган, бу ҳамма битирувчиларнинг 40 %ини ташкил қилади.