Kamina
03-23-2008, 05:09 AM
Туркия эронликлар учун «исломий курорт»лар очади
Расмий Теҳроннинг Туркия ҳукуматидан эронлик сайёҳлар шариат талабларини бузмаган ҳолда дам олишлари мумкин бўлган “исломий курорт”лар масаласи юзасидан бир неча бор сўраган сўровларидан кейин ушбу талаб ижобий хал қилинди. Эрон ҳукумати ўз фуқароларининг Туркия оддий курортларида дам олиш чоғидаги маънавий ҳолатлари юзасидан хавотирланиб, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам бу мамлакатга йўналган сайёҳлар оқимини чегаралашга ҳаракат қилган эди, дея хабар беради Middle-East-Online .
Икки мамлакат орасида бўлиб ўтган музокаралар натижасига кўра, Туркия ҳукумати аввалдан мавжуд бўлган шариат талабларини бажариш учун ҳамма шароитлари бор олти курортга қўшимча, яна бир неча курортларни исломий талаб асосида қайта жиҳозлаш мажбуриятини олди. Янги “исломий отел”лар номерида алоҳида намозхоналар ажратиб қўйилади. Чўмилиш ҳавзаларида эса эркак ва аёллар учун алоҳидадан жой ажратилади. Янги курортларда алкоголли маҳсулотлар савдоси ҳам таъқиқлангандир.