Kamina
03-23-2008, 04:56 AM
кичик ҳажнинг катта синови
«ўлмаган қул кўраверади».
топиб айтилган гап чиқди. Ҳақ гап чиқди. хўп замонлар бўлди–да.
дининг фахринг бўл*ган, илминг зийнатинг бўлган замонлар бўлди.
Қани у замонлар? бари ўтди–кетди. саодат замони эди у замонлар. илм замони эди.
«дин дарахти маккада кўкарди, ҳосили бухорода пишади», деган башоратлар тасдиғини топган замонлар эди. турон замин олимлари олам кўзини бухорога қаратган замонлар эди. бухоронинг олими бир ҳадиснинг бир сўзини ислоҳ қилиш учун мадинаи мунавварга икки марта сафар қилган замонлар эди.
бари ўтди–кетди.
бир замонлар бўлдики, дининг маргинг бўлди, илминг жонинг офати бўл*ди.
саййидман, хўжаман дейишинг бошинг балоси бўлди. мулламан дейишинг қиёматни бошингга куч билан олиб келиш бўлди...
2.
мулла умар «ўққа учмайин», деди. мулла умар «сургун бўлиб кетмайин», деди. мулла умар уста бўлди. уста умар бўлди.
уста умар бўлиб ўлмай қолди.
уста умар жонини сақлаб қолди. уста умар иймонини сақлаб қолди. уста умар динига зиён етказмади. уста умарнинг эътиқодига шикаст етмади.
«дунё дунё бўлиб билган учта аъзамдан бирининг, маҳдуми аъзам ҳазратларининг авлодиман», демади уста умар.
уста умар оддий уста бўлиб ўлиб кетди.
3.
уста умардан бир этак бола қолди.
уста умардан ўғли уста адҳам қолди.
болаларига мерос бў*либ болаларининг бошидаги қолди. болаларининг б ошлари тўла илм бўл*ди.
болаларининг қалбидаги қолди. болаларининг қалблари тўла илоҳий нур бўлди.
уста умардан болаларининг қўлида фақат усталик ҳунари қолди.
уста умардан сандиқ ҳам қолди.
сандиқдаги биргина Қуръону биргина «бухорий» бўлди.
4.
усто адҳам одамларга уй қурди.
кимникига борса бошларига бир уй, қалбларига бир уй тиклаб кетаверади.
усто адҳам даъватчи бўлди.
«ким эдик? ким бўл*дик?», деди усто адҳам.
«кўзингизни очинг, ҳа*лолни ҳаромдан ажратинг», деди усто адҳам.
элнинг боласини ўқит*ди усто адҳам.
баҳоли қудрат ўз қалбидаги нурдан элнинг боласига нур улашди усто адҳам.
усто адҳам масжид қурди.
масжид ичида мадраса очди.
усто адҳам мулла ад*ҳам бўдди.
мулла адҳамни сарсон–саргардон қилишди.
«муллалик қилмайман», деб тилхат ёздириб олишди мулла ад*ҳамдан.
тилхат ёздириб олган йигитга ҳам «калимайи шаҳодат»ни ўргатиб кетди мулла адҳам. Қоп–қора костюм кийганига «сураи фотиҳа»ни ўргатиб кетди мулла адҳам.
беш–ўн кун қамаб қўяр бўлдилар мулла адҳамни.
Қамалганлар ҳам, қамаганлар ҳам намоз ўқий бошлаганини кўриб бошлиқлар қамоқдан ҳайдаб юборар бўлдилар мулла адҳамни.
оёғи етган жойда даъват қилди мулла адҳам.
тўйдаям, азадаям, уйдаям, йўлдаям, тўрдаям пойгадаям, каттагаям, кичиккаям, дўстгаям, душмангаям маърифат улашди мулла адҳам.
5.
мадинадан шайх шаҳобиддин келар бўлди.
шайх шаҳобиддининг келиши катта шов–шув бўлди. юрт оғалари шайх*нинг келишига жиддий ҳозирлик кўрдилар. катта тантана билан кутиб олар бўлдилар.
юрт оғалари ҳақ*қига биргина дуо билан кифояландилар шайх. «самарқанд сари юзланишларини» изҳор қилдилар.
самарқандда Қусам ибн аббос ҳазратларининг муборак қабрларини зиёрат қилибоқ мулла адҳамни суриштирдилар.
шайхни мулла адҳам ҳузурига олиб бордилар.
уч кечаю уч кундуз яккама–якка суҳбат қурдилар. бу суҳбатдан икковлари ҳам ҳузур топдилар. руҳ иплари боғланди. бир–бирларига пир, бир–бирларига мурид бўлдилар.
«бирор муродингиз бўлса айтинг, қўлимдан келса ёрдам берай», дедилар шайх кетар чоғи.
«биргина муродим–жан*нат», деди мулла ад*ҳам.
«жаннатда ҳам бирга бўлурмиз, иншааллоҳ», дедилар шайх ҳазрат.
«дунёвий бирор муддаонгизни ҳам айтинг».
«мадрасамизга берган кўмагингиз, ҳадя қилган китобларингиз, маънавий раҳнамолигингизнинг ўзи дунё яхшиликларидан афзал», деди мулла адҳам.
«ўзингиз учун ҳам хос нарса сўранг», дедилар шайх.
«бир орзуим бор, рамазон ичида Ҳажга борсаму пайғамбаримиз саллаллоҳи алайҳивасаллам эътикофда ўтирган масжидда уч кунгина эътикофда ўтирсам», деди мулла адҳам.
ниятларига оллоҳнинг ўзи етказишини тилаб, дуолар қилиб, хайрлашдилар.
6.
хўп замонлар эди–да.
Қандай кутиб олган бўл*салар ўшандай дабдаба билан кузатдилар шайх шаҳобиддинни.
бўлди.
ваъдалар унутилди.
Ҳеч ким мулла адҳамни на Ҳажга, на умрага жўнатмади.
шайх шаҳобиддин юборган чақириқ қоғозларидан ҳам, таклифномалардан ҳам, самолёт чипталарию пуллардан ҳам хабари бўлмади мулла адҳамнинг.
Қайтанга шогирдларини тирқиратиб юборишди мулла адҳамнинг.
мадрасаси эшикларига қулф уришди мулла адҳамнинг.
муҳрлаб кетишди қулфлар устидан.
сал қолди масжидни–да муҳрлашларига.
7.
хўп замонлар бўлди–да.
замон яна замон бўлди.
замон яна ҳур бўлди.
замон эмин бўлди.
мулла адҳам орзулаган замон келди.
водариғ, орзулаган замони келганда мулла ад*ҳамнинг дунё сафари охирлаб қолди. соқолига оқ оралаб, белидан қуввати кетди мулла адҳамнинг.
одамлар гурас–гурас ҳажга борар бўлдилар. бир йилда тўртта ўзбек боролмайдиган маккага тўрт минглаб ўзбек бир йўла борар бўлдилар.
Ҳаж ҳукуматнинг сиёсати бўлди. Ҳукумат минглаб одамни самолётларга солиб, ўзи ҳажга олиб борар бўлди. ўзи олиб келар бўл*ди. соғлиғига қарар бўл*ди, овқатига қарар бўлди.
болалик орзуси ушалар бўлди мулла адҳамнинг.
8.
арабистонда ўқиб келган ўғиллари, қори бўлган ўғиллари оппоқ кийимлар кийгизишди мулла ад*ҳамга.
рамазоннинг ярмини ўтказиб, тушларида кўрган шаҳрига йўл олди мулла адҳам. «самолёт, тўла ҳамроҳку», деди мулла адҳам, ўғилларига рухсат бермади.
самолёт учмай туриб қўй*нига қўл суққан мулла адҳамнинг қўллари муз бўл*ди. Қўйни–да муз бўлди. Қалби–да музлади.
неча йилки, устачилик қилиб топган пуллари, ҳалол пуллари, хайру–эҳсон ҳам аралашмаган, ўғилларининг–да пули аралашмаган, ўзининг пешона тери эвазигагина йиққан пуллари солинган ҳамён қўйнида йўқ бўлди.
«тушиб қолибди», деди мулла адҳам.
«биров олибди», деёлмади ҳамёнини тушмайдиган қилиб эҳтиётлаган мулла адҳам.
«ахир ўғри ҳажга бормайди–ку», деди мулла адҳам, «Ҳажга ўғирликка борилмайди–ку?»
Ҳамён йўқолгани овоза бўлди.
Ҳамён йўқолгани овозалигигача қолди.
«уйга қайта қолинг», де*ди кимдир. «ахир у ёқда ундан нон, бундан чой тиланиб юрмайсиз–ку?»
«бир гап бўлар», деди мулла адҳам. «уйимда очдан ўлдирмаган меҳрибоним унинг уйига меҳмонга борганимда ҳам очимдан ўл*дирмас».
9.
Ҳамма тавоф қилган шаҳар тупроғини кўз ёш*лари билан ювди мулла адҳам.
Ҳажнинг бир куни ўтди.
«мусофир рўза тутмаса бўлади, ўшанча кун рўзани ватанга борсак тутамиз», дейишди ҳамроҳлари. аммо мулла адҳам рў*засини бузмади.
ифтор они яқинлашганда каъбатуллоҳ қошида турган мулла адҳамнинг кўнгли озди. мадори қуриди. «биргина хурмо бўл*сайди, ҳам ифтор қи*лардим ҳам дармон бў*ларди», кўнглидан ўтди мулла адҳамнинг.
кўзига хурмо аниқ–тиниқ кўринди.
«бировдан нон, бировдан чой тиланиб юрасизми, яхшиси уйингизга қайта қолинг».
Қулоғига бу сўзлар аниқ–тиниқ эшитилди.
ўнг қўлини ошқозони устига қўйиб уч марта «Қул*ҳу валлоҳу аҳад»ни ўқиди мулла адҳам.
«эй нафсим, руҳим интилганига етганда сен панд берма–да», деди мулла адҳам. «бир дона хурмо тилаб мени хор қилма».
елкасидан кимдир турт*ди мулла адҳамнинг.
ё қудратингдан! кўзига аниқ–тиниқ кўринган каттакон хурмодан иккитасини унга тутиб турарди бир ҳабаш.
«муслим, муслим! Ҳадя! Ҳадя!»
унга нима дейишни билмади мулла адҳам.
«алҳамдулиллоҳ», деди. шукрона қилди. Ҳа*башнинг ҳаққига дуо қилди.
бир дона хурмо билан ифторлик қилиб, жойнамоз устида зикр билан маш*ғул бўлди.
бир дона хурмо билан саҳарлик қи*либ, жойнамоздан туриб бомдод намозига тараддуд кўрди.
10.
иккинчи кун шом арафасида бир неча олий мақомдаги давлат хизматидаги кишилар келиб, мулла ад*ҳамни суриштиришди.
«ўзбекистондан келганлар орасида мулла адҳам ибн умар деган киш и ҳам бор экан, қани ўша муҳтарам зот?»
мулла адҳам уларнинг қошига чиқди. ўзларини «шайх шаҳобидиннинг ўғилларимиз», деб таништирган йигитлар мулла адҳамни бағрларига узоқ босдилар.
«падари бузрукворимиз сўнгги нафасларигача сизнинг номингизни тилдан қўймадилар», де*йишди улар. «сизни топишни, маккаи мукаррамага ҳамда мадинаи–мунавварага олиб келишни, меҳмон қилишни васият қилувдилар», дейишди. «элчихонангиз билан боғланиб, сизнинг умрага келганингизни эшитдик ва шодлик ила қидириб сизни топдик, отамизнинг руҳи шод бўладиган бўл*ди», дейишди улар.
мулла адҳамни ҳам у билан бирга борган етмиш ҳожини ҳам шайх шаҳобиддиннинг фар*занд*лари ўз меҳмонхоналарига олиб кетишди ва дилбар зиёфат уюштиришди.
«Ҳаж мавсуми тугагунча бизнинг меҳмонимисизлар, ҳеч бирингизда жой ва овқатланиш ташвиши бўлмасин, биз сизнинг хизматингизда экани*миз*дан бахтиёрмиз», де*йиш*ди шайх*нинг ўғиллари. улар меҳ**мон*ларининг ҳар бир истак–хоҳишини хурсандчилик билан ба*жо келтирдилар.
11.
мулла адҳам бир умрлик орзусига ет*ди «масжиди набавия»да рамазоннинг сўнг*ги тўрт кечаси ва кундузини эътикофда ўтириб ўт*казди. лайлатул–Қадр кечаси эса барча ҳамроҳлари мулла адҳам билан бирга масжидда тунни ўтказишди.
Ҳайит намозидан сўнг мулла ад*ҳамни амир ҳазратлари йўқлаганини айтишди.