View Full Version : сўз офатлари
Kamina
03-23-2008, 05:10 AM
биринчи офат – бемаъни сўз.
билинг! чиндан ҳам кимки асосий бойлиги бўлган вақти қадрини билса, уни фақат фойдали нарсага сарфлайди. бу билишлик тилни бемаъно сўзларни айтишдан ҳибс этишни вожиб этади, зеро кимки аллоҳ зикрини тарк қилиб, бемаъни сўзларни айтиш билан машғул бўлса, у гўё гавҳарни олишга қодир-у, аммо унинг ўрнига кесакни олган одамга ўхшайди. бу абадий ҳасратдир.
саҳиҳ ҳадиси шарифда воридким, пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “бефойда сўзларни тарк этиш кишининг гўзал исломидан”. имом термизий ривоятлари.
луқмони Ҳакимдан сўрашди: “нима сизни ҳикматга етказди?” у зот жавоб бериб айтдилар: “менга кифоя этган нарсадан сўрамадим ва бефойда сўзларни гапирмадим”. ривоят этилишича, у киши бир куни довуд алайҳиссалом ҳузурларига кириб бордилар. у зот совут тўқиб ўтирган эканлар. луқмон кўрган нарсаларидан таажжубландилар ва бу нарса тўғрисида сўрашни ирода этдилар. аммо бундан ҳикматлари қайтарди. вақтики, довуд алайҳиссалом ишларини тугатдилар, ўринларидан туриб совутни кийдилар ва айтдилар: “урушга совут қандай зарур ва яхши-а?” бас, луқмон айтдилар: “сукут сақлаш ҳикмат, (аммо) унга оз одам амал қилади”.
иккинчи офат – ботилга киришиш. бу гуноҳ ишлардаги сўзлардир. масалан, ҳамр (ароқ) мажлиси ва фосиқлар ўрин-жойларини зикр этиш.
ботилнинг турлари жуда кўп. а бу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят этилишича, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “дарҳақиқат, бир банда бир сўзни айтиши билан ораси машриқ ва мағриб ўртасидан ҳам йироқ бўлган оташи дўзахга йиқилади”. бир кишининг хатосини баён этиш ва уни гапиртирмай қўйиш мақсадидаги беўрин тортишув, жанжал ва хусумат ҳам шунга яқиндир. бунинг асосий боиси кеккайиш (кибрланиш, менсимаслик)дир.
инсонга ёмон сўзларни инкор ва тўғрисини баён этиш лозим бўлади. агар ундан бу қабул этса ва агар қабул этмаса, фойдаси йўқ, жадал-тортишувни тарк этади. бу агар дин ишига тааллуқли бўлса, шундай этади.
аммо бу дунёвий ишларга боғлиқ бўлса, тортишувга ҳеч бир ўрин йўқ. бу офатнинг иложи ўзининг фазилатини изҳор этишга боис бўлган кибрликни синдириш билан бўлади. хусумат қилиш мунофиқликдан ҳам буюкдир. зеро, хусумат у кишига ортиқча ишдир.
пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят этиладики, у зот марҳамат қилдилар: “аллоҳ таолога эркакларнинг энг ёмон кўрилгани – ашаддий хусуматчи (душман)дир”. имом бухорий ривоятлари. биз бу хусуматдан ботил, асоссиз ёки илмга асосланмаган хусуматни (тортишувни) назарда тутамиз. аммо кимки ҳақ бўлса, унга имкони борича хусуматдан юз ўгириши аълодир. дарҳақиқат, хусумат нафратни қўзғатади, ғазабни қайнатади, ҳасадни келтириб чиқаради, обрў-эътиборга путур етказади.
Kamina
03-23-2008, 05:18 AM
учинчи офат – с ўзда сергап ва шайдогап бўлиш. б у бекордан-бекорга нотиқлик қилиш ва кўп жавраш бўлиб, сўзларни сохта қофия билан сўзлаш орқали бўлади. абу саълабадан ривоят этилишича, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: ”чиндан ҳам ахлоқан сергап, беҳуда жаврайдиган ва эзма бўлган ёмонларингиз менга энг ёмон кўринган ва қиёмат куни мендан энг узоқда бўлган бўлади”. имом термизий ривояти.
хутба этувчининг сўзлари қофия ва сохтакорлик карохиятига кирмайди. ўртача ҳолатда ва тушунарли тилда ўлишни эслатиш борасидаги мавъизалар ҳам бунинг остига дохил бўлмайди, зеро бундан мақсад қалбларни ҳаракатга келтириш ва уларнинг завқ-шавқини оширишдир ҳамда сўзларни чиройли баён этишдир.
тўртинчи офат – фаҳш, сўкиш, одобсиз, ахлоқсиз ва шунга ўхшаш сўзларни айтиш. буларнинг ҳаммаси мазаммат этилган ва шариатда қайтарилган. бу сўзларнинг манбаи ёмонлик ва маломатдир.
Ҳадиси шарифда воридким: ”фаҳш сўзларни айтишдан эҳтиёт бўлингизлар, зеро аллоҳ таоло фаҳш, ахлоқсизлик ва бузуқликни дўст тутмайди. барча ахлоқсизга жаннат ҳаромдир”. абу нуайм ”Ҳуля”да ривоят этган. санади заиф ҳадис.
бошқа бир ҳадисда келган: ”мўмин киши таъна қилувчи (норози бўлувчи), лаънат ўқувчи, фаҳш-ифлос сўзларни айтувчи ва ахлоқсиз бўлмайди”. имом термизий ва Ҳоким ривоятлари. имом термизий бу чиройли-ғариб ҳадис, деганлар.
билинг! дарҳақиқат, фаҳш ва одобсизлик бу ёмон-қабиҳ ишларни очиқ-беибо иборалар билан айтишдир. кўпинча бундай сўзлар жимоъ (жинсий алоқа) ва бунга боғлиқ бўлган лафзлар билан айтилади. чиндан ҳам яхшилик аҳли бу иборалардан эҳтиёт бўладилар ва ундан сақланадилар.
офатлардан яна бири – ғино-ашула айтиш. бу ҳақдаги сўз олдин зикр этилган эди.
бешинчи офат – мазах-ҳазил этиш. бир оз ҳазил-мутойиба этиш агар рост бўлса, ундан қайтарилмайди. дарҳақиқат, пайғамбар алайҳиссалом ҳазил этардилар ва рост сўзни айтардилар. ул зот бир кишига қарата дедилар: ”эй икки қулоқ эгаси!” имом термизий ривоятлари . бошқа бир кишига дедилар: ”мен сени туянинг боласига миндираман”. имом термизий, абу довуд ривоятлари. имом термизий бу саҳиҳ ҳадис, деб айтганлар. яна бир марта қари бир кишига қарата: ”чиндан ҳам ажуз-қари киши жаннатга кирмайди”, дедилар, сўнг қуйидаги оятни ўқидилар: ”биз аёлларни ҳақиқатда яратдик ва уларнинг барчаларини бокира қилиб халқ этдик (жаннатдаги аёллар сифати)” (воқеа сураси, 35–36-оятлар). имом термизий ривоятлари.
расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир одамга дедилар: ”эрингнинг кўзида оқи бор-а?” абу дунё ривоятлари, зубайр ибн баккор ”аскил ва мазох”да нақл этган.
Kamina
03-23-2008, 05:19 AM
расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазил-мазахларида уч нарса иттифоқ эди: биринчиси – ҳазил ҳақ бўлиши. иккинчиси – ҳазил аёллар ва болалар билан бўлгани, яна айрим заиф одамларнинг тарбиясига муҳтож бўлганларида ҳам. учинчиси – ҳазилнинг оз ададда бўлиши. киши ҳазилни доимо қилиши учун бу ҳадисларни далил қилиб олиши лозим эмас. дарҳақиқат, нодир-оз нарсанинг ҳукми доимий нарсанинг ҳукмига ўхшамайди. бир кишининг ҳабашийлар билан кеча-ю кундуз бирга бўлиб, уларнинг ўйинларини томошо қилганини ва пайғамбар алайҳиссаломнинг оиша розийаллоҳу анҳонинг олдиларида туриб, унга ҳабашийлар ўйинини томошо қилишга рухсат берганларини ҳужжат-далил этувчи киши хато қилган бўлади, зеро бундай ҳолат жуда кам-нодирдир.
кўп ҳазил-мазах қилиш ва унда давомли бўлиш шаръан наҳий этилгандир, зеро у виқорни кетказади ва адоват, кўролмаслик, кекни келтириб чиқаради.
аммо зикр қилиб ўтганимиздек, пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳазилларига ўхшаган оз ҳазил-мутойибада хушвақтийлик, яхши кайфият ва хурсандчилик бўлади.
олтинчи офат – мазахлаш ва истеҳзо қилиш. мазахлашнинг маъноси жирканиш ва назар-писанд қилмасликдир. яна айб ва нуқсонларга ундан куладиган даражада танбеҳ беришдир.
бу нарса баъзан ҳаракат ва сўзга тақлид этиш ҳамда имо-ишора билан бўлади. уларнинг барчаси шариатда ман этилган. бу ҳақда китоб ва суннатда нахий этиш ворид бўлган.
еттинчи офат – сирни ошкора этиш ва ваъдага хилоф қилиш, сўз ва қасамда ёлғон айтиш. уларнинг ҳаммаси шариатда ман этилган. аммо буларнинг ичида хотинига ёлғон сўзлашга ва урушда ҳийла-алдов ишлатишга рухсат этилган. дарҳақиқат, бу мубоҳдир.
бунинг тартиб-қоидаси қуйидагича: барча чиройли мақсадларга етишишлик фақат ёлғон билан бўладиган бўлса, агар у мақсад (исталган нарса) мубоҳ бўлса, ёлғон ишлатиш ҳам мубоҳ этилади, ижозат берилади. агар мақсад вожиб нарса бўлса, ёлғон ишлатиш ҳам вожиб бўлади. иложи борича ёлғондан эҳтиёт бўлиш зарур бўлади.
шаъма, қочирма билан гапиришга ижозат этилган. пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида бундай деб марҳамат этганлар: ”дарҳақиқат, қочирма сўзда ёлғондан қочиб бўлмайди. чиндан ҳам ҳожат тушган вақтда шаъма сўзни ишлатиш тўғри бўлади. аммо уни беҳожат ва ўринсиз ишлатиш макруҳ, яъни ёмон, чунки у ёлғонга ўхшайди”.
Қуйидаги ривоят шаъма сўзни ишлатишга мисол қилиб келтирилади. унда айтилишича, абдуллоҳ ибн роваҳа бир жория сотиб оладилар, бунинг хабарини хотинлари билиб қолади ва ханжар олиб эри олдига келади. эрини жория ҳузуридан чиқаётганида учратиб қолади ва унга қарата айтади: ”сен уни қилдингми?” эри жавоб бериб деди: ”Ҳеч нарса қилмадим”. хотин айтди: ”Қуръонга қасам ичасан ёки бу ханжар билан қорнингни ёраман”. у киши шунда ушбу шеърни айтдилар:
”расулуллоҳ ичимизда туриб ўқир аллоҳ китобини,
агар эрталабдан кўринган яхшилик синса ногоҳ.
у кечалари ухламай бўлади-ку бедор,
агар кофирлар сабабидан оғир бўлса ухлаш.
кўрсатди у бизларга ҳидоятни, кўр эдик,
Қалбларимиз ишонди ҳидоятга, у айтган нарса бўлди чин”.
хотин айтди: ”аллоҳга иймоним бор ва кўрган нарсани кўзим ёлғонга чиқаради”.
имом нахаийни сўраб келишса, жориясига қарата дерди: ”келган одамларга уни масжидда топасизлар, деб айт!”
Kamina
03-23-2008, 05:20 AM
саккизинчи офат – ғийбат этиш. Қуръони каримда ғийбатни ман этган оятлар мавжуд. унда ғийбат қилувчи ўзининг ўлган биродарларини еганга ўхшатилган.
Ҳадиси шарифда воридким: ”дарҳақиқат, қонларингиз, мол-дунёларингиз ва шаън-у ор-номусларингиз ўртангизда бир-бирингизга ҳаромдир”. имом муслим ривоятлари.
абу барза асламийдан ривоят этилишича, жаноб расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: ”эй тили билан иймонга келган ва қалбига иймон кирмаган одамлар! мусулмонларни ғийбат этмангизлар ва уларнинг камчиликларини ахтармангизлар. бас, чиндан ҳам аллоҳ кимнингки айбини ахтарса, уни уйининг ичида шармандаи-шармисор этади”. ибн абу дунё ва абу довуд ривоятлари.
бошқа бир ҳадисда воридки: ”Ғийбат этишдан сақланингизлар! дарҳақиқат, ғийбат зинодан қаттиқроқдир. баъзан киши зино қилиб, ароқ ичади, сўнгра ҳақиқий тавба этади. аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Ғийбат қилувчи то уни дўсти авф этмагунича мағфират этилмайди.” ибн абу дунё «Ғийбатни мазаммат этиш” бобида ривоят этган. Ҳадис санадидаги уббод ибн касир матрук – ҳадиси олинмайдиган кишилардан бўлган.
али ибн хусайн (ҳазрат алининг набиралари) розийаллоҳу анҳу айтдилар: ”Ғийбат этишдан эҳтиёт бўл! зеро, у одамлар итининг нонхўришидир”.
бу ҳақда кўп машҳур ҳадислар ва саҳобалар-у салафи солиҳинлардан ривоят этилган асарлар мавжуд.
Ғийбатнинг маъноси шуки, ўзи йўқ кишини агар унга етиб маълум бўлса, у ёмон кўрадиган нарсалар билан гапиришдир. бу нарса ундаги бирон-бир жисмоний камчилик, масалан, шапкўр, ғилай, бир кўзи кўр, кал, новча, пакана каби сўзлардир. ёки унинг насабидаги сифатлар билан айтиладиган лафзлардир, масалан, отаси мешкобчи ё хинди ёки фосиқ ёхуд хасис ва шунга ўхшаш. ё хулқидаги салбий сифатлар билан айтиладиган сўзлар, масалан, ёмон хулқли, бахил, мутакаббир ва шунга ўхшаш. кийим-боши ҳақида сўзлаб айтиладиган сўзлар ҳам ғийбатдир, масалан, этаги узун, енги кенг, кийими ифлос, кир ва шунга ўхшашлар.
бунга қуйидаги ҳадиси шариф далилдир: пайғамбар алайҳиссалом ғийбат тўғрисида сўралган вақтларида айтдилар: ”биродарингни у ёмон кўрадиган нарса билан зикр этишинг”. сўровчи: ”агар биродаримда мен айтган сифатлар бўлса, у ҳақда нама дейсиз, эй расулуллоҳ?” деб айтди. расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бериб айтдилар: ”агар биродарингда сен айтаётган нарсалар бўлса, сен уни ғийбат этдинг ва агар унда сен айтган нарса бўлмаса, бас, сен унга бўҳтон этдинг (туҳмат қилдинг)”. имом муслим ривоятлари.
билинг! чиндан ҳам барча ёмон мақсадлар деб фаҳмланган нарсалар ҳам ғийбат туркумига киради. бу хоҳ сўз орқали бўлсин, хоҳ кўз қисиш, ишора ва қалам билан ёзишга ўхшаш нарсалар билан бажариш бўлсин, фарқи йўқ. дарҳақиқат, қалам икки тилнинг биридир.
Ғийбатнинг энг ёмон нави (хили) кўриниши – бу ўзини зоҳид деб кўрсатувчининг ғийбатидир. мисол учун агар уларнинг ҳузурида бир инсон ҳақида гапирилса, улар бундай дейдилар: ”алҳамдулиллаҳ, аллоҳ бизларни султон ҳузурига кириш ва дунёнинг ўткинчи нозу-неъматларини талаб қилиш балосидан сақлади”. ёки бундай дейдилар: ”Ҳаёсизликдан аллоҳ номи билан паноҳ тилаймиз”. яна айтадилар: ”аллоҳдан офият – омонлик тилаймиз”. б ас, улар мазкурни мазаммат этиш ва ўзларини мақташни баробар жам этадилар.
баъзан улардан бир киши ҳақида сўз борса, бундай деб айтадилар: ”бу мискин жуда катта офатга гирифтор бўлибди-ку. аллоҳ бизларни ва унинг гуноҳларини авф айласин”. бу билан у дуо қилишни изҳор этади ва ўз қасдини беркитади.
билинг! чиндан ҳам ғийбатни эшитувчи ғийбатга шерикдир. у ғийбатни эшитганлик гуноҳидан халос бўлмайди. у ё тили билан инкор этиши ва агар қўрқса, қалби билан рад этиши лозим. агар уни даф этишга қодир бўлса ёки бошқа бир сўз билан ғийбатни тўхтатишга имкон топса, уни амалга ошириши лозим бўлади.
пайғамбар алайҳиссалоту вассаломдан ривоят этилади, у зот айтдилар: ”кимнинг олдида бир мўмин хор-шарманда этилса ва у унга ёрдам беришга қодир бўлиб, унга ёрдам этмаса, аллоҳ таоло уни халойиқ кўз олдида шарманда-ю шармисор этади”. имом аҳмад ва табароний ривоятлари. Ҳадис санади заиф.
расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: ”кимки мунофиқ киши айблаб турган мўминни ҳимоя этса, аллоҳ таоло қиёмат куни унинг жасадини (гўштини) оташи дўзахдан ҳимоя этадиган фариштани унга юборади”. абу довуд ривояти. Ҳадис санади заиф.
амр ибн утба қулини бир одам билан кўрди. у одам бошқа бир кишини ғийбат этарди. амр унга айтди: ”Ҳолингга вой бўлгур! Қулоғингни фаҳш сўзларни эшитишдан поклагил, нафсингни фаҳш сўзни айтишдан мусаффо этасан”. бас, эшитувчи айтувчига шерикдир. Ғийбат сўзловчи халтасидаги энг ёмон нарсаларни сенинг халтангга ағдаради. агар аҳмоқ айтган сўз ўзига қайтарилса, у сўзни айтувчи оғир аҳволга тушгани каби уни қайтарган қайтарувчи бахтиёр бўлади. мусулмон кишининг мусулмон биродарларидаги ҳаққи тўғрисида кўп ҳадислар ворид бўлган. уларнинг зикри ”дўст-биродарлик китоби”да ўтди.
Ғийбатга боис сабабларнинг баёни ва уларнинг муолажаси зикри
Ғийбатга боис бўладиган сабаблар кўпдир:
1. аччиқни босиш (ғазаб ўчини олиш). бир инсондан иккинчи бир инсон тўғрисида ғазабини келтирадиган сабаб ҳосил бўлиши билан бўлади. Ҳар вақт ғазаби қўзғалганда биродарини ғийбат этиш билан ғазаби ўчини олади.
2. тенгдошларнинг мувофиқлиги, дўстлар мужомаласи – муомаласи ва уларнинг ёрдами. дарҳақиқат, агар улар шаън-обрўлар тўғрисида аския, ҳазил этишса, буни кўриб уларнинг қилиқларини инкор этса ёки сўзларини бўлса, бу уларга оғир ботади ва ундан нафратланиб, хафа бўладилар. бас, уларга ёрдам беради. буни чиройли муомала деб билади.
3. ўзгаларни камситиб, ўзининг иродасини юқорига кўтариш. бу ҳолда у айтади: ”фалончи жоҳил одам, бефаҳм, ақли калта”. шу кабига ўхшаш сўзларни гапиради. бунинг тагидаги ғарази ўзининг фазилатини исботлашдир ва ўзини барчадан билимдон қилиб кўрсатишдир. шунингдек, одамлар пайғамбар алайҳиссаломнинг шахсларига тасаннолар айтишларига ва у зотни дўст тутиб ҳурмат этганларига ҳасад этади. шу нарсани йўқ қилиш мақсадида ич-ичини ейди.
4. ўйин-ҳазил, бошқаларга тақлид этиш орқали одамларни кулдириш билан зимдан кишиларнинг баъзисига зиён етказиш.
Ғийбат этишнинг муолажаси
Ғийбат қилувчи шуни яхши билсинки, у ўзининг бу қилмиши билан аллоҳ таолонинг ғазабига учрайди ва аллоҳ ундан нафрат этади. унинг яхшиликлари ғийбат этилганга берилади, агар унинг яхшиликлари бўлмаса, ғийбат қилинган одам ёмонликлари унга ўтказилади. кимки бу нарсаларни эсига келтирса, ғийбат қилиш учун тилига эрк бермайди.
агар унга ғийбат қилиш ҳолати учраб қолса, ўзининг айбларини фикр этиши лозим бўлади ва у айбларини ислоҳ этиш билан машғул бўлиши зарур. ўзи айбли бўлиб, ўзгаларни айблашдан ҳаё этиши керак. улардан баъзилар бундай деб айтишган:
”агар ўзинг айбли бўла туриб, қавмни айбласанг,
одамлар қай тариқа ғилайни этар айбли?!
агар қавмни бесабаб этсанг айбли,
аллоҳ ва одамлар наздида улуғ гуноҳдир ” .
агар инсон ўзини айблардан холи деб гумон этса, аллоҳ унга берган неъматларига шукр айтишлик билан тааммул этсин. ўзини айбларнинг энг қабиҳи бўлган ғийбат билан булғамасин. чунончи, ўзини бошқа бир киши ғийбат этишини истамаганидек, бошқа инсонни ғийбат этишга ўзига йўл бермаслиги лозимдир. Ғийбатга сабаб бўлган омилга боқсин, уни кесиб ташлашга ҳаракат этсин. зеро, иллатнинг иложи унинг сабабини қирқиш билан бўлади. биз унинг баъзи сабабларини зикр этдик. Ғазабнинг муолажаси ”Ғазаб ҳақидаги китоб”да баён этилган нарсалар билан бўлади.
ўтириб олиб гап сотадиганларнинг муолажаси шундай: махлуқлар розилигини топишга ҳаракат қилганларга аллоҳнинг ғазаби ва азоби бўлишини билсинлар. балки улар ўз рафиқларига ғазаб этишлари зарур бўлади. бошқа нарсаларининг муолажаси ҳам шу йўсинда бўлади.
vBulletin® v3.7.0, Copyright ©2000-2008, Jelsoft Enterprises Ltd.