PDA

View Full Version : юнесконинг мусулмон вакили


Kamina
03-23-2008, 11:33 AM
2006 йил нўябрининг бошларида ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий усмонхон алимов бошчиликларида “ислом нури” газетасининг муҳаррири исомиддин олим шайх билан бирга бухоро шаҳрига бордик. мир араб мадрасасида олмония федератив республикаси ташқи ишлар вазири иштирокида кичиккина халқаро илмий анжуман ўтказилаётган эди. эртасига ўмининг бухоро вилояти имом-хатиблари билан учрашиш учун баҳоуддин нақшбанд зиёратгоҳ-мажмуасига йўл олдик. узун йўлакдан юриб, энди мажмуа остонасига етганимизда ичкаридан соқолли бир ажнабий сайёҳ ўзбек тилмоч билан бирга чиқиб қолди. уларнинг ўтказиб юбориш учун бир зумга тўхтадик. шунда ўмининг бухоро вилоят бўйича вакили абдуғафур домла муфтий ҳазратга ҳалиги сайёҳни таништирди:
— юнеско вакили, ватанимизга бир иш билан келган.
муфтий ҳазрат меҳмондан ҳол-аҳвол сўрадилар.
— алҳамдулиллаҳ, — деб жавоб қилди ажнабий.
унинг нурли чеҳраси ҳам, чиройли бу сўзи ҳам дарров эътиборимизни тортди. абдуғафур домла изоҳ берди:
— бу киши исломни қабул қилган, мусулмон.
мен меҳмонни “Ҳидоят” ўқувчиларига ҳам таништиргим келди. орада фурсат топиб, мажмуа масжиди қаршисидаги минора остида уни суҳбатга тортдим.

франсис чайлд — 1948 йил канаданинг торонто шаҳрида туғилган. инглиз билан шотланд қурама оила фарзанди. оилали. уч нафар боласи, икки нафар невараси бор. ўзи тарихчи олим. Ҳозир бмтнинг таълим, фан ва маданият бўйича ташкилоти (юнеско)да тинч океан дунёси ва осиё мероси марказида гуруҳ бошлиғи бўлиб ишлайди.

— аввало, ўзбекистонга келишингизнинг сабаби ҳақида қисқача гапириб берсангиз.
— ўзбекистонга бешинчи, бухорога учинчи келишим. бу галги сафаримдан асосий мақсад юнеско дастури асосида самарқанд ва бухородаги тарихий-меъморий обидаларнинг ҳолатини ўрганиш эди. яъни, қандай сақланяпти, қандай таъмир ишлари ўтказилди ва ҳоказо. чунки бу қадим шаҳарларнинг маданий ёдгорликлари дунё тамаддуни хазинасига қўшилган жуда улкан ҳисса сифатида бизнинг ташкилотимиз рўйхатида туради.
яна бир мақсад буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган обидаларни қайтадан рўйхатга олишдир. бир гуруҳ тадқиқотчи-олимлар билан бирга у ёғи италия, бу ёғи Қозоғистон, ўзбекистон, тожикистон, Қирғизистон, хитой мамлакатларининг баъзиларида бўлдик, баъзиларига энди борамиз.
— ўрганиш натижалари қандай? хулосаларингизни нима қиласизлар?
— самарқанд обидалари ҳақидаги кузатишларимизни (мониторинг натижаларини) вилоят ҳокимига айтдик. Қилинган ишлар яхши. таъмир жараёнида шаҳарнинг эски қисмларини иложи борича ўз ҳолида сақлаб қолиш лозимлиги хусусидаги хулосаларимизни айтдик.
бухородаги таъмир ишлардан ҳам мамнунмиз. айниқса баҳоуддин нақшбанд мажмуи жуда катта ва сифатли таъмирдан чиқарилибди. уни туркиянинг кўня шаҳрида жойлашган жалолиддин румий ёдгорлик мажмуи каби “жаҳон мероси” рўйхатга киритишни режалаб турибмиз.
кейинги босқичда тарихий-археологик ҳолатларни илмий ўрганиб чиқамиз. оралиқ якуний анжуман 2007 йил апрелида тожикистонда ўтказилади.
— булар ҳаммаси яхши, аммо бундай бир катта дастурдан кўзланган ғоя нима?
— шарқ маданияти бешикларидан ўтрор, самарқанд, бухоро ва бошқа шаҳарлар обидаларини ўрганар эканмиз, бизни турли маданиятларнинг ўзаро алоқалари қизиқтиради. бугун бу масала бутун кескинлиги билан ўртага чиқди. турлича маданиятлар, айниқса, шарқ ва Ғарб маданиятлари бир-биридан бегонасирамасдан, аксинча, бир-бирининг ҳар хилликларини эътироф ва ҳурмат этган ҳолда тинч-тотув яшаб кета оладими? Ҳолбуки, археологик қазилмалар чоғи топилган ашё-далиллар бу ерларда қадимда ҳар хил дин вакиллари ёнма-ён яшашганини кўрсатяпти.
— Қуръони карим: “эй инсонлар, дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирларинг билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик” (Ҳужурот, 13) ояти билан бу масалани аллақачон узил-кесил ҳал қилиб қўйган. яъни, ҳархиллик бир-биридан қочиш учун эмас, бир-бирига интилиш учундир.
— мен румий ҳазратларининг ижодларига жуда қизиқаман. у кишининг барча дин аҳлларига кенг ёндашишлари ҳам айни шу ислом динимизнинг бошқа миллат ва маданиятларга бағрикенглигидандир. у зотнинг: “даргоҳимизга яҳудий бўлса ҳам, келсин! насоро бўлса ҳам, келсин!” деган шиорлари маълум ва машҳур. зотан, менинг имонга келишимда ҳам румий ҳазратларининг таъсирлари катта бўлган.
— дарвоқеъ, бу ҳақда ўзингиз сўз очиб қолганингиз яхши бўлди. имон билан шарафланганингизни эшитиб, қувондик. Қачон ва қаерда содир бўлди бу ҳодиса?
— ўзим тарихчиман. динларни ўргандим. етти йил мусулмон мамлакатларида яшадим. менга айниқса, жалолиддин румий, фаридуддин аттор каби тасаввуф уламоларининг таъсири кучли бўлди. ўзим насроний бўлсам ҳам, уларнинг таълимотларини юрагимга яқин ҳис этдим. биргина “бисмиллаҳир роҳманир роҳим”ни олайлик. бу жумлага жо бўлган маънолар олам-олам. дарҳақиқат, ислом юракларни, одамларни, халқларни бирлаштиради.
— аёлингиз ҳам мусулмонми? сизнинг эътиқодингизга оилангиз муносабати қандай?
— аёлим насроний динига эътиқод қилади. лекин оила аъзоларим менинг қарашларимни доимо қўллаб-қувватлашади. мана, 36 йилдан бери аҳил яшаб келяпмиз.
— Ҳозир дунёда, айниқса, Ғарб оламида исломни ёмонотлиқ қилишга ҳаракатлар кучайган. оммавий ахборот воситалари, сиёсатдонлар тинимсиз шу иш билан банд. оилангизга, фарзандларингизнинг дунёқарашларига бу ҳолатнинг таъсири борми?
— йўқ. эсли-ҳушли одам оқ билан қорани ўзи ажратиб олаверади. фарзандларим ҳам мусулмон мамлакатларида яшашади. битта қизимнинг исми лайло, неварамнинг исми халил. дарвоқеъ, шу халил машҳур 11 сентябр воқеаларидан кейиноқ туғилган. Қизим қўнғироқ қилиб, неварамга “Ҳалил” исмини танлаганини айтганида, “Қандоқ бўларкин?.. шундай вазиятда бунақа исм бошингга ташвиш келтирмасмикан?” десам, “Қўяверинг, дада, бу исм уларга бизнинг жавобимиз бўлади”, деди. хуллас, шунақа гаплар.
— ота-онангиз?
— ота-онам унчалик диндор одамлар бўлишмаган. лекин мен ёшликдан кўп китоб ўқиганман. аллоҳ борми-йўқми деган масалани кўп ўйлардим. масалан, йўқликдан қандай қилиб борлик пайдо бўлган, деб бош қотириб юрардим. охир-оқибат динга келишимга ҳам мана шунақа саволларим сабаб бўлган ва ҳаммасига ҳақ жавобни исломдан топдим, алҳамдулиллоҳ.
— суҳбатга рози бўлганингиз учун ташаккур. мен сизга “Ҳидоят” журналидан бир нусха ҳадя қиламан. тошкентга борганингизда жалолиддин румийнинг яқиндагина нашрдан чиққан ўзбекча “маснавийи маънавий” китобларини ва фаридуддин атторнинг “мантиқут тайр” асарларини тортиқ қиламан. иложи бўлса, юнеско кутубхонасига қўйсангиз.
— иншааллоҳ, етказишга ҳаракат қиламан.

нуруллоҳ отахонов
суҳбатлашди.

«Ҳидоят», 2006, 10-сон