PDA

View Full Version : кечаси бедор бўлиш ва унинг фазилатлари


Kamina
03-24-2008, 04:07 PM
аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди» (сажда сураси, 16-оят).

пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «кечалари қоим бўлингиз! зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. у парвардигорингизга яқин қилади. ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради». имом термизий ривоятлари. бу ҳақда кўплаб ҳадислар мавжуд.

Ҳасан басрий айтадилар: «кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». ундан сўрашди: «нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» у зот жавоб бердилар: «улар тунда раҳмон билан ёлғиз қолишади ва аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади».

кечада туришга ёрдам берадиган сабаблар ҲаҚидаги фасл

билинг! кечада қоим бўлиш жуда оғир, магарам, қоим бўлиш шартлари муяссар бўлган кишигагина кечалари туришга муваффақ бўлади.

бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

зоҳирий сабаблар:

– кўп таом емаслик. баъзилар айтади: «эй муридлар жамоаси! зиёда таом есангизлар, ортиқча сув ичасизлар, бас, кўп ухлайсизлар. натижада ортиқча панду-пушаймон бўласизлар».

– оғир иш билан кундузи ўзини толиқтирмаслик.

– кундузи қайлула – бир оз ором олишни тарк этмаслик, зеро у кечаси қоим бўлишда ёрдам беради.

– гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. имом саврий айтади: «бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

ботиний сабаблар:

– мусулмонларга ҳасад этиш ва уларни кўролмаслик каби иллатлардан қалбнинг салим бўлиши. уни бидъат ва залолатдан холи этиш. ортиқча дунё ҳожатидан қалбни эътироз этиш.

– доимий хавф – умиднинг озлиги қалбда бўлиши.

– кечаси қоим бўлиш фазлини билиш.

– аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва иймон қуввати энг шарафли боислардандир, чунки парвардигорга муножот этувчи кечаси қоим бўлса, у зот ҳозир ва унга шоҳиддир. бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

абу сулаймон раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «тун аҳли ўз кечаларида ўз дилхушлигида бўлган ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўладилар. тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

имом муслимнинг «саҳиҳ»ларида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят этилган ушбу ҳадисда у зот алайҳиссалом марҳамат қилдилар: «кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, тилаган яхши тилагини аллоҳ унга ато этади. бу соат ҳар тунда бўлади».

кечани бедор ўтказишдаги даражалар

1. тун бўйи бедор бўлиш. салафи солиҳлардан бу ҳолат ривоят этилган.

2. туннинг ярмисида қоим бўлиш. бу ҳол ҳам салафи солиҳлардан ривоят этилган. бу борадаги энг яхши йўл туннинг биринчи чорагида ва охирги олтидан бирида ухлаш.

3. туннинг учдан бирида қоим бўлиш. бу ҳолда кечанинг биринчи ярмида ва охирги олтидан бирида истироҳат этади. бу довуд алайҳиссаломнинг қиёмлари (бедор бўлишлари)дир.

«саҳиҳайн»да ривоят этилишича, довуд алайҳиссалом намозлари аллоҳ таолога энг маҳбуб намоздир. у зот кечанинг ярмида ухлар ва учдан бирида қоим бўлиб, олтидан бирида яна ухлардилар». кечанинг охирида истироҳат этиш яхши, чунки бу уйқу кундузи инсон юзидан мудрашлик ва уйқусизлик асоратини кеткизади ва юзидаги сарғайишни камайтиради.

4. кечанинг олтидан ёки бешдан бирида қоим бўлиш. энг афзали туннинг охирги ярмисида туриш. баъзилар айтишича, охирги олтидан бирида қоим бўлиш афзал.

5. бирон-бир вақтга риоя этмай туриш. вақтга қараб туриш оғир. бунда икки йўл воқеъдир: биринчиси – кечанинг аввалида қоим бўлиб, то уйқуси келгунига қадар туради, сўнг ухлайди, агар огоҳ бўлса, қоим бўлади. агар унга уйқу ғалаба қилса, ухлайди. бу жуда оғир ва машаққатли. бу йўл салафи солиҳларнинг ҳоли.

имом бухорий ва муслим ўз «саҳиҳ»ларида анас розийаллоҳу анҳудан ушбу ҳадисни ривоят этишган: «биз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси намоз ўқиётганларини кўрмоқчи бўлсак, албатта у зотни намоз адо этаётган ҳолда топардик. агар у зотнинг истироҳат этаётган ҳолларини кўрмоқчи бўлсак, бас шу ҳолда топар эдик». Ҳазрат умар розийаллоҳу анҳу тунда аллоҳ хоҳлаганича намоз ўқир эдилар. туннинг охири бўлса, «намоз, намоз», деб аҳли аёлларини уйғотар эдилар.

имом заҳҳок айтадилар: «мен бу кеча қоронғулигида узоқ ётишдан аллоҳ ҳузурида хижолат бўладиган қавмларни кўрганман».

иккинчиси – кечанинг аввалида ухлаш. агар бир қадар ухласа, огоҳ бўлади ва туннинг қолган қисмида бедор бўлади. имом суфён саврий розийаллоҳу анҳу айтадилар: «чиндан ҳам у кечанинг аввалидаги биринчи уйқудир. агар огоҳ бўлиб уйғонсам, сўнг асло қайта ухламасдим».

6. кечаси тўрт ёки икки ракат намоз ўқиш миқдорида қоим бўлиш. расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «кечалари туриб намоз ўқинглар. тўрт ракат, икки ракатдан ибодат этинглар». имом байҳақий «шуаб иймон»да ривоят этганлар, заиф ҳадис.

имом абу довуд ўзларининг «сунан»ларида ривоят қилиб айтадилар: «расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «кимки кечаси уйғонса ва аҳли аёлини ҳам уйғотиб биргаликда икки ракат намоз ўқиса, улар аллоҳни кўп зикр этганлардан бўлишади», деб марҳамат қилдилар». талҳа ибн масраф аҳли аёлини кечаси қоим бўлишга амр қилиб бундай дердилар: «икки ракат намоз ўқинглар, зеро тун оғушида адо этилган намоз гуноҳларни ўчиради».

булар кечани бўлиш йўлларидир. Ҳар бир мурид ўзига осон бўлган йўлни ихтиёр этсин. агар унга тун ўртасида қоим бўлиш оғирлик этса, шом ва хуфтон ўртасида огоҳ бўлишдан ва саҳар вирди учун қоим бўлишдан холи бўлмаслиги зарур. бу еттинчи даражадир.

фасл

агар кишига кечасида таҳорат олиш қийин бўлса ва намоз ўқиш оғирлик қилса, бас, ундай одам қиблага юзланиб ўтиради ва аллоҳ зикрида бўлиб, қодир бўлгунича дуо этади. агар ўтира олмаса, ёнбошлаган ҳолда дуода бўлади. бир киши ўзига вазифа қилиб олган вирдини ўқий олмай ухлаб қолган бўлса, чошгоҳ намозидан сўнг қолдирган вирдини адо этади. имом муслим умар ибн хаттоб розийаллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «ким кечасида ўз вазифасини ёки шунга ўхшаш нарсани адо эта олмай ухлаб қолган бўлса, уни субҳ ва пешин намозлари ўртасида ўқиб қўяди. унга худди кечаси адо этганлик савоби битилади».

кимнинг кечаси қоим бўлиб адо этадиган ибодати бўлса, уни тарк этишдан эҳтиёт бўлсин. икки «саҳиҳ»да ривоят бўлганки, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам абдуллоҳ ибн амрга бундай деб марҳамат қилдилар: «кечаси қоим бўлиб, сўнг унда туришни тарк этган фалончига ўхшама».

кеча ва фазилатли кунлар баёнидаги фасл

ўзининг фазилати билан махсус бўлган тунларни бедор ўтказиш яхши кўрилган. булар ўн беш кечадир. мурид бу кечалардан ғафлатда қолмаслиги лозим. зеро, тижоратчи фойда мавсумидан ғофил бўлиб қолса, у қачон фойда кўради? мана шу фазилатли кечаларнинг еттитаси муборак рамазон ойида бўлиб, биринчиси рамазон ойининг ўн еттинчи кечасидир. бу кечанинг субҳида бадр воқеаси бўлган. Қолган олтитаси охирги ўн кунликнинг тоқ кунларига тўғри келади. бу кунларда қадр кечаси талаб этилади. аммо қолган саккиз фазилатли кечалар қуйидагилар: мухаррам ойининг биринчи кечаси, ашуро кечаси, ражаб ойининг аввалги кечаси, шу ойнинг ярмидаги кеча, ражаб ойининг йигирма еттинчи кечаси – бу тун меърож кечасидир, шаъбон ойининг ярмидаги кеча, арафа кечаси ва икки ҳайит кечалари. бу кечаларнинг баъзисида намоз ўқиш ҳақида сўзлар ворид бўлган, аммо исботи йўқ.

фазилатли кунлар сони ўн тўққизта: арафа куни, ашуро куни (мухаррам ойининг ўнинчи куни), ражаб ойининг йигирма еттинчи куни – бу кунда жаброил алайҳиссалом пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига тушганлар (бу сўз тўғри эмас), рамазон ойининг ўн еттинчиси – бу кунда бадр воқеаси содир бўлган, шаъбон ойининг ўртасидаги кун, жума куни, икки ҳайит кунлари, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни – бу маълум кунлардан ва ташриқ кунлари – бу саналган кунлар бўлиб ҳисобланади.

Ҳафта ичидаги фазилатли кунлар қуйидагилар: душанба, пайшанба ва ойнинг оқ кунлари (қамарий ой ҳисобидаги ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлар). бу кунларда катта фазилатлар мавжуд. ибодатлар ҳақидаги охирги рубъда, «вирдлар китоби»нинг ниҳоясида, «рўза фазилатлари боби»да бу ҳақда зикр этилади. аллоҳ билувчи зот.