PDA

View Full Version : таълим олувчи ва таълим берувчи одоблари ҳақида


Kamina
03-24-2008, 05:11 PM
Талаба риоя қилиши лозим бўлган кўплаб одоб ва зоҳирий вазифалар бор. Лекин биз улардан фақат ўнтасини келтириш билан чекланамиз.
Биринчи вазифа : талаба аввало қалбини жирканч хулқлардан, мазмум * ёмон сифатлардан поклаб олиши керак. Чунки илм * қалб ибодати, махфий намоз ва Аллоҳга ботиний яқинликдир. Зоҳирий аъзолар вазифаси бўлган намоз фақат ҳадас ва нопокликлардан зоҳирий тозаланиш билангина дуруст бўлади. Ботиннинг ибодати ва қалбнинг илм билан обод бўлиши ҳам, фақатгина уни жирканч хулқлар ва разил сифатлардан поклаш билан юзага чиқади. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларидан бирида: «Бу дин поклик устига барпо бўлган», деганлар. Зоҳиран ҳам, ботинан ҳам у шундайдир. Аллоҳ таоло поклик ва нажосат зоҳирий ҳис этиш билангина чекланмаганини ақлларга танбеҳ ўлароқ айтади:
инг аслини англаш учун ибрат олиш маҳмуд амаллардан ҳисобланади. Бас, шундай экан, сен ҳам махлуқлар уйи бўлмиш «байт»дан Аллоҳнинг уйи бўлган «қалб»ни ҳам тушун, уни суврати учун эмас, балки йиртқичлик, ваҳшийлик каби сифатлари учун мазаммат қил.

Калб-ит ҳам суврати учун эмас, ваҳшийлик сифатлари ва нажосатлиги учун ёмонланади. Ғазаб, дунёпарастлик, очкўзлик, одамлар обрўсини тўкиш, номусини поймол этиш каби иллатларга тўлган қалб, сувратан қалб деб аталса-да, сийратан калб-«ит» эканини билиб қўй! Басират нури сувратларни эмас, маъноларни мулоҳаза қилади. Бу оламда суврат сийратдан устун келиб, асл маъно кўринмай кетди. Охиратда эса, сувратлар сийратга эргашади, маъно ғолиб бўлади. Шу сабабдан, ҳар бир шахс қиёматда маънавий сувратида келади.

«Инсонлар номусини топтаганлар * ваҳший кўппак, мол-мулкларга кўз олайтирувчилар – дайди бўри, ўзини юқори кўрувчилар – қоплон, амалпарастлик қилганлар – арслон сувратида тирилади». 127 Бу ҳақда кўплаб хабарлар собит бўлган, басират соҳиблари – қалб кўзи очиқ зотлар уларни мушоҳада қилади.

Агар, қанчадан-қанча бузуқ ахлоқли талабалар илмга эришди-ку, дея эътироз билдирсанг, шундай жавоб бераман: Бузуқ хулқ билан илмга эришган кишилар охират саодатига элтувчи ҳақиқий фойдали илмлардан маҳрум кишилардир. Ҳақиқий толиби илм билан бузуқ хулқ ила илм талаб қилувчи орасидаги фарқ катта.

Гуноҳларнинг заҳри қотил эканини кўрсатиш илмнинг бирламчи вазифасидир. Энди айт-чи, заҳарнинг ҳалок этувчи эканини билатуриб, ким уни истеъмол қилади?! Зоҳирий илм сураткашлари гоҳида тиллари билан aйтиб, гоҳида қалблари билан уни рад этаётган сўзда илмдан ҳеч нарса йўқ. Ибн Масъуд (р.а.): «Илм кўп ривоят қилишдан иборат эмас, балки у, қалбга сочиладиган нурдир», деганлар. Баъзи олимлар илмнинг асосий хоссаларидан бирига ишора қилиб: «Илм қўрқувдир», деб айтишади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръонда:

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларигина қўрқур» (Фотир сураси, 28-оят) , деб айтган. Шундан бўлса керакки, олимлардан бири: «Биз илмни Аллоҳдан бошқа учун ўрганмоқчи бўлдик, аммо илм Аллоҳдан бошқаси учун бўлишдан бош тортди», дейди. Бу дегани: «Илм биздан бош тортди, ҳақиқатини кашф қилмади, фақат қобиғи, лафзларинигина изҳор қилди», деганидир.

http://www.fikr.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=207&Itemid=42