Huzuri
03-27-2008, 08:23 AM
40 – ҲАЛОЛ, ҲАРОМ ВА ШУБҲАЛИ НАРСАЛАР
(Кимёи саодат) нинг иккинчи рукн, тўртинчи фаслидан таржима қилинган.
Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи васаллам” буюрдиларки: (Ҳалол ризқ қозониш ҳар бир мусулмонга фарздир). Ҳалол топиш учун аввало ҳалолларни ўрганиш лозим. Ҳалол ва ҳаром нарсалар аниқ ва маълум. Иккисининг орасидаги шубҳалиларни ажратиш қийин. Шубҳалилардан тийилмаган киши, ҳаромларга тушади. Буларни ажратиш, таниш жуда кенг илмдир. (Иҳёул улум) номли китобимизда булар батафсил ёритилган. Бу ерда ҳам барчага жуда керакли бўлганларни, қисқача билдириб ўтамиз. Ҳаммасини тўрт бобда санаб ўтамиз:[қуйида фақат уч боби билдирилган]
1- Ҳалол топишнинг устунлиги ва савоби: Мўминун сурасининг, элликиккинчи (52) оятида маолан: (Эй Пайғамбарим “саллаллоҳу алайҳи васаллам”. Ҳалол ва пок таомлар енг ва менга лойиқ ибодат қилинг! ) буюрилди. Расулуллоҳ “саллаллоҳу алайҳи васаллам” бунинг учун, (Ҳалол ризқ қозониш ҳар бир мусулмонга фарздир) деб буюрдилар. Ва яна марҳамат қилдиларки: (Бир киши, ҳеч бир ҳаром аралаштирмай қирқ кун ҳалолдан еса, Аллоҳу таоло унинг қалбини нур билан тўлдиради. Қалбига дарёлар каби ҳикмат оқитади. Дунё севгисини қалбидан чиқаради). [ Дунёлик топиш учун меҳнат қилиш гуноҳ эмас, дунёлик севгиси ёки дунёга кўнгил қўйиш гуноҳ бўлади. ] Саъд бин Абу Ваққос “родияллоҳу анҳ” дедики: (Ё Расулаллоҳ “саллаллоҳу алайҳи васаллам”! Дуо қилсангиз ва Аллоҳу таоло менинг ҳар дуомни қабул қилса!). Жавобан дедиларки: (Дуо қабул бўлиш учун, ҳалол луқма енгиз). Бир ҳадиси шарифда: (Шундай кишилар борки, еганлари ва кийганлари ҳаром бўлишига қарамай қўлларини очиб дуо қилишади. Бундай дуо қандай қабул бўлади?). Яна бирида: (Ҳаром еганларнинг фарзлари ҳам, суннатлари ҳам қабул бўлмайди). [ Яъни савобидан маҳрум қолади.]ва яна марҳамат қилдиларки: (Ўн сўмлик бир кийимнинг, бир сўми ҳаромдан бўлса, у кийим билан қилинган намозлар қабул бўлмайди.) (Ҳаром билан боқилган вужуд ўтда ёнишга лойиқ). (Молининг ҳалолданми, ҳаромданми келганини ўйлаб кўрмаганлар, жаҳаннамнинг қаерига ташланса ташлансин, Аллоҳу таоло уларга марҳамат қилмайди). (Ибодат ўн қисм бўлиб, унинг тўққизи ҳалол қозонишда). (Ҳалол қозониш учун чиқиб, уйига чарчаб қайтган киши, гуноҳсиз бўлиб ётади ва Аллоҳу таоло севган бири бўлиб уйқудан туради). (Аллоҳу таоло марҳамат қиладики, ҳаромлардан тийилганларни ҳисобга тортишга ҳаё қиламан). (Бир дирҳам фоиз [олиш ва бериш], ўттиз зинодан баттар ёмон гуноҳ бўлади). (Ҳаром молдан берилган садақа олинмайди, ёнида қолса, жаҳаннамгача унга йўлдош бўлади).
Абу Бакр “родиаллоҳу анҳ”, ҳизматчиси олиб келган сутни ичди. Кейин ҳалолдан келмаганини билгач, бармоғини оғзига сўқиб қайд қилди. Шунчалик қийналдики, кўрганлар уни ўлади деб ўйлади. Кейин (Ё Рабби! Қўлимдан келгани қилдим. Медамда ва томирларимда қолган зарралардан сенга сиғинаман!) деб ёлворди.
davomi bor