PDA

View Full Version : ўзбекистонда дабдабали тўйлар

Abu Hurayra
04-23-2008, 12:17 AM
Garchi 1-2 yillik maqola bo'lsada haliham bunaqa muammolar yo'q emas. Balkim ba'zilarda Moddiy muammo yo'qdir. Lekin O'zbeklarga tekkan Kasal "Hech kimdan Kam bo'maymiz, obro'yimiz vhk yo'qolmasin" degan shior ostida ko'rpachasiga qaramasdan oyoq uzatib isrofgarchiligu dabdaba vhk qilib tuylarni qarzlarga botib o'tqazishadi...gapirsa gap ko'p...

iqtibos:

Ўзбекистонда дабдабали тўйлар ўтказилишига президент фармонлари ҳам, уламолар фатвоси ҳам тўсқинлик қила олмаяпти

Самарқандлик Х.нинг беш фарзанди бор: тўрт қиз ва энг кенжаси ўғил. Оила бошлиғи икки йил аввал юрак хуружидан вафот этган. Оила рўзғорини она, йигирма ёшдаги катта қиз Нигора ва ўн етти ёшдаги синглиси Ситора тебратади. Катта қиз қандолат цехида, кичиги эса кийим тикиш ательесида ишлайди. Оиланинг умумий даромади ойига 250 минг сўмдан (230 доллар атрофида) ошмайди.
Ҳамма нарсадан қисиб-қимтишга тўғри келади. Рўзғордан ташқари тўрт қизни турмушга бериш ташвишини ҳам унутмаслик керак. Катта қиз маҳаллий ўлчовларга биноан “ўтириб” қолган. Бир–икки йилдан сўнг қари қиз бўлиб қолади. Тўй қилиш эса жуда қимматга тушади. Шунинг учун ҳам Нигорага Россияда иш таклиф қилганларида, онаси юраги увишиб рози бўлди. Орадан бир ой ўтиб, опасининг ортидан Ситора ҳам кетди. Оғир меҳнат қилиб, ойига 300 доллардан иш ҳақи олаётган қизлар маошларининг асосий қисмини оналарига жўнатадилар. Онаси бу пулга қизларига сеп қилади...
ТЎЙ ҚИЛИШ УЧУН ЯШАШ
Одамлар билан гаплашар экансан, кўпчилик ўзбек оилалари фақат ўғиллари ёки қизларига дабдабали тўй қилиш учун яшаётгандек кўринади. Бола туғилиши билан сандиққа нима солиш ғами тушади. Қанча кўрпа-тўшак қилиниши, қизга қандай тақинчоқлар олиш, бўлғуси қайнонага нима бериш ҳисоб – китоб қилинади. Ахир ёш оила оёққа туриб олгунга қадар ўтадиган етти йиллик муддатга етадиган сарпо қилиб бериш керак.
Сепни бирданига қилиб беришга ҳамманинг ҳам қудрати етмайди. Бунинг устига барча ўзбек оилалари кўп фарзандли. Шунинг учун ҳам кўпчилик оилалар емай-ичмай узоқ йиллар мобайнида сеп тўплайдилар. Янги оила эса оилада чақалоқ туғилиши билан янги тўйга тайёргарликни бошлаб юборади. Айниқса қишлоқдаги оилалар учун бу катта муаммо: бу ерда ҳамма ҳамқишлоқларни тўйга айтиш одат бўлиб қолган, баъзан бошқа қишлоқлардан ҳам меҳмонлар чақирилади. Бу эса чиқимни янада кўпайтиради.
Совет Иттифоқи парчалангач, сепни узоқ йиллар мобайнида тўплаш керак бўлмай қолди. Чегаралар очилиб, Ўзбекистонга Сурия, Туркия, Араб Амирликлари, Хитой моллари кела бошлади. Деярли ҳар ойда янги мато чиқади ва замонавий келин бу янги матоларнинг ҳаммасига эга бўлиши лозим. Матоларга ишлаб чиқариш жараёни ёки ипига қараб эмас, мато чиққан пайтда қайси телесериал “шухрат чўққисида” бўлганига қараб ном қўйила бошланди: “Изаура”, “Эсмералда”, “Мадонна”, “Тропиканка”...
Газламалар тезликда эскира бошлади ва шунинг учун ҳам газлама тўпламасдан пул тўплаш урф бўлди. Яъни тўйдан сал аввалроқ энг сўнгги урфдаги ва энг қиммат кийим-кечак сотиб олинадиган бўлди. Лекин бу матоҳлар учун энг арзони олинганда ҳам бир неча миллион сўм пул кетади (бир миллион сўм минг АҚШ долларига тенг- таъкид муҳаррирники). Ўзбекистонда, норасмий маълумотларга кўра, ўртача ойлик 60 доллар эканини ҳисобга олсак, бу маош билан тирикчиликдан ошиниб, сеп қилишга одамлар қандай эришаётганига ақл бовар қилмайди. Ўз-ўзидан бу ҳолатда қарзга ботмай илож йўқ.
БОШ ОҒРИТИШГА ҲОЖАТ БОРМИ?
Бундан ташқари, Ўзбекистонда тўй бир кун давом этмайди. Тўй бир қатор урф-одатларни амалга оширишдан бошланади. Совчиларни меҳмон қилиш “ошхўрахон” дейилади, кейин “нон шакнон” (патир синдириш), фотиҳа тўйи, “сомса” (маҳзар еди), никоҳ тўйи, рёбинон (юз очди) ва кейин уч кун мобайнида “талбон” (келин тараф ўтказадиган тўй) бўлади.
Энг кичкина тўй тадбирларида камида ўн киши иштирок этиши лозим. Ҳар ҳолда Самарқандда мана шу урф бўлган. Ҳар бир тўй босқичи келин ва куёв тарафида меҳмондорчилик билан якунланиши лозим. Меҳмондорчиликда гўштдан тайёрланган уч хил иссиқ таом берилиш шарт. Тўйнинг эртасига эса тўй қилган хонадон қарз ботқоғига ботган ҳолда уйғонади.
- Одатларимиз шундай бўлган ва шундай бўлиб қолиши шарт, - дейди самарқандлик
эллик ёшдаги Комил Ахматов. – Ота-боболаримиз урфини қилишиимиз керак. Тўй-одам ҳаётидаги муҳим тантанадир. Бир марта яшаймиз! Тўй ҳамма учун ҳақиқий байрам бўлиши лозим. Тўй бўлмаса шунча одамнинг бошини бир ерга қовуштира олмайсан. Кўпчилик тўйларда бир-бири билан танишади. Тўғри, тўй катта харажат талаб қилади, лекин оила мустаҳкам бўлади. Агар тўй қилиш осн бўлганда эркаклар ҳар йили уйланган бўларди (кулади). Атрофингда қўшнилар дабда билан тўй қилаётгандан кейин улардан қолгинг келмас экан. Кейин болаларинг ҳам кечирмайди, бу қандай ота-онаки, битта тўйимни эплаб ўтказиб беришолмаса, деб...
Йигирма ёшдаги Гулзора Д.нинг тўйи ҳам дабдаба билан ўтди. Қимматбаҳо сеп, лимузин, ресторанда дабдабали ўтириш, хорижга саёҳат... Бироқ...
- Эрим онасининг эрка ўғли экан, - дейди Гулзора, - қайнонам бизни ажратишга ҳаракат қилди. Энг ачинарлиси шундаки, ота-онам тўйимизни ўтказиш учун тўрт хонали квартирани сотиб, икки хонали квартирага кўчиб ўтишга мажбур бўлди. Бундан ташқари қарзга ботдилар. Биз эса бир йилдан кейин ажрашиб кетдик. Мен қизим билан ота-онамникига қайтдим. Ҳозир икки хонали квартирада ота-онам, бувам, укам ва мен билан қизим яшамоқда. Эрим барча совға-саломларни қайтариб беришни талаб қилди. Қайнонам эса ажрашгунимизча сандиғимдаги барча матоларни ўз сандиғига ташиб, қизига сеп қилишга улгурди.
Турмуш қуришда янглишганини ҳис қилган кўп оилалар эса ўзларини бахтиёр кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Бунга бирга қарз ботқоғидан қутулиш ва иккинчи марта тўй қила олишларига қудрати етмасликларидан чўчиш ундайди. Балки, К. Аҳматов айтганидай, дабдабали тўй оилани мустаҳкамлашида ҳақиқат бордир. Лекин бундай фикр анча эриш эканлигини ҳаёт кўрсатмоқда: оилалар бузилмоқда, ажралишлар сони ортмоқда.
ДАБДАБА ЎТМИШДА ҚОЛИШИ КЕРАК
Қизиғи шундаки, Ўзбекистонда дабдабали тўйлар сони постсовет жамиятидаги “ўтиш даври” қийинчиликларига қарамай кўпайди. Балки, бу одамларнинг ўз мустақиллигини кўрсатиш ва қийинчиликларни енга олиш салоҳиятини кўрсатиш истагидир. Балки, одамлар турмуш даражасининг пастлиги сабабли бугунги тўйлар дабдабали кўринаётгандир. Дабдабали тўйлар ижтимоий нотенгликни таъкидлаб, аҳолининг асосий қисми ҳаётини янада қийинлаштирмоқда.
Ясама дабдабага интилиш ўзбекистонликларнинг асосий қисмини ихтиёрий қашшоқликка етакламоқда. Одамлар тўй қилиш учун узоқ йиллар қозонини тўнкариб қўйишга тайёр.
Бундай тўйлар шу қадар оммавийлашиб кетдики, олий мақом чоралар кўришга тўғри келди. 1998 йил 28 октябрида дабдабали тўйларни тўхтатиш тўғрисидаги президент Фармони имзоланди. Фармонда, жумладан, шундай дейилади: “мамлакатимизнинг турли жойларида ўзини кўрсатиш учун дабдабали тўйлар, маросимлар ўтказилмоқда. Давлат хизматидаги айрим раҳбарларнинг хизмат мавқеини суистеъмол қилиши, халқдан ажралиб қолиши оқибатида ўтаётган бундай тадбирлар жой-жойлардаги соғлом муҳитга путур етказмоқда, маҳаллалардаги оддий одамларнинг ғурурига тегмоқда, уларнинг адолатга, давлат ҳокимиятига бўлган ишончини сўндирмоқда. Тўй ва маросимларнинг бу каби носоғлом тарзда кимўзарга ўтказилиши бундай тадбирларни ўтказиш қудратига эга бўлмаган ҳалол одамларни оғир аҳволга солиб қўймоқда. Энг ачинарлиси шундаки, бундай дабдабали маросимлар ёш авлод тарбиясига салбий таъсир кўрсатиб, кенг жамоатчилик орасида норозилик пайдо қилмоқда”.
“Маҳалла” жамғармасига, аёллар қўмитасига ва прокуратурага бу муаммо билан шуғулланиш топширилди. Улар бу топшириқни қандай муваффақият билан бажарганларини бир факт билан изоҳласа бўлади: орадан тўрт йил ўтиб, президент Каримов яна бир бор бу муаммони кўтариб чиқишга мажбур бўлди. 2002 йил 5 декабрида Ўзбекистон Конституциясининг 10 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқининг асосий қисмини президент мана шу мавзуга бағишлади. Ислом Каримов яна бир карра “бу каби дабдабалар одамлар учун оғир юк бўлаётир. Агар биз тўйга кетган маблағнинг бир қисмини ёшларнинг керакли харажатларига, рўзғор ташвишларини енгиллаштиришга, соғлиғимизга, фарзандаларга маълумот беришга, бир сўз билан айтадиган бўлсак, замонавий ҳаёт тарзи мақсадларига сарфлайдиган бўлсак, бу энг рационал ва яхши иш бўлар эди”, деб таъкидлади.
Бу адолатли қайдларни тушуниб, ҳаётга тадбиқ этиш осон эмас экан. Анъанага айланган одатларни сиқиб чиқариш жуда қийин бўлмоқда.
- Аввал катталар бошлаб берсин бу ишни, - дейди пенсионер Марям Субҳонқулова. - Агар раҳбарлар, амалдорлар тўйларини сал камтарроқ ўтказишга халқ ҳам тинчланади. Оддий одамлар тўйларини камтарона ўтказишдан уялмай қўядилар. Амалда нима бўляпти? Мен ҳали амалдорлардан бирортаси президент чақириғини қўллаб, дабдабасиз тўй ўтказганини кўрганим йўқ. Мен ишонаман, агар шундай бўлганда бу тўғрида ҳамма гапирган бўларди. Айримлар, майли, бойлар катта тўй қилаверсин, бундан камбағалларга ҳам у-бу нарса тегиб қолади, дейдилар. Лекин мен бу фикр нотўғри, дейман. Негаки, бой бойга боқар, сув сойга оқар.

Abu Hurayra
04-23-2008, 12:17 AM
- Биз маҳалламизда тушунтириш ишларини олиб бордик, - дейди “Сўғдиёна” маҳалла қўмитаси раиси Самад Қурбонов. - Одамларни тўйларни камтарона ўтказишга даъват қилдик. Агар бойлар пулини қўйгани жой тополмаётган бўлса, ёшларга мебель, квартира олиб берсин ёки меҳр-мурувват билан шуғуллансин, дедик. Биз маҳалладошларимизни президент Фармони ва уни қўллаган уламолар фатвоси билан ҳам таништирдик. Одамлар тўйларни камтарона ўтказиш кераклигига қўшиладилар. Лекин конкрет бир одамга келиб тақалганда, бу одам яна дабдабали тўй режасини туза бошлайди. Лекин кейинги пайтларда тўй харажатлари анча қисқарди. Масалан, бугунги кунда никоҳ, базм, ребинон ва талбон бирлаштирилиб, бир кунда ўтказиладиган бўлди. Бундан анча маблағни тежаб қолиш мумкин.Одамилар бундай тўйларга кўника бошладилар.
Бундай тўйлар тобора оммалашиб бормоқда. Албатта,бу жараён секинлик билан амалга ошмоқда. Шунинг учун ҳам Нигора ва Ситоралар ватанларига қайтганларида вазият кескин ўзгаради, дейишга ҳали эрта. Лекин одамлар онгида бундай ижобий ўзгаришлар аста секинлик билан бўлаётганининг ўзи ҳам таҳсинга сазовор.

manba'a (http://uzbek.ferghana.ru/article.php?id=360)

Kalon Bek
04-23-2008, 12:22 AM
Bizdagi to'ylarda ortiqcha narsa juda ham kop. To'y bir kunlik narsa, ortiqcha dabdabasiz cho'ntagiga qarab qilish kerak. Puli kop odamlar dabdabali toy qilsa bo'ladi agar imkoniyati bo'lsa deyishinggiz mumkin, lekin manimcha bu isrofgarchilik.

nelegal
05-01-2008, 09:21 AM
Hozir qonun qabul qilingan tuyni cheklantiradigan, kotta tuyga 3-4 million shtraf bor deb eshittim. Yana bizni mahallada, mahalla oqsaqoli kelib tuyni nazorat qilar ekan, va dabdabali tuy qilishga yul quymas ekan. Bu hamma yangiliklar sovuq qishdan sung, va yana oziq-ovqatning narhlari oshirishi sababchi ekan.

Compromise
05-01-2008, 09:51 AM
Assalomu alaikum wa rahmatullohu wa barakatuh
Men bir hikoya (hadis) esimga tushdi, shu mavzuga bog'liq. Buni adashmasam Holislik Sari dasturidan eshitgan edim. Agarda adashgan bo'lsam va men aytganda hato kamchiliklar bo'lsa to'g'rilab qo'ysangizlar.
Hikoyada shunday deyilga edi. Payg'ambarimiz (SAW) oldilariga bir boy kishi kelib to'y qilmoqchi ekanligini aytadi. Keyin ko'p miqdorda qo'ylar so'yib odamlarga to'y qilmoqchi ekanligini aytadi. Payg'ambarimiz (SAW) u kishiga yo'q bo'lmaydi deydilar. Keyin u kishi yana kelib unda 10 ta qo'y (shu soni aniq esimda yo'q) deydi Payg'ambarimiz (SAW) yo'q deyishadi. Shu holat bir necha bor takrorlangandan keyin. U boyligini va obrusi tushib ketishini aytib, boyligini hamma bilishini aytib bahona qilaveradi. Oxiri u kishini 1 qo'y so'yib to'y qilishiga rozilik bildiradilar. (Mana shu 1 qo'ymidi bunisi ham esimda yo'q). Keyin aytadilarki Alloh hayrini bersin, agarda sen boy bo'lsang to'y o'tkazib bo'lganingidan keyin nechta qo'y so'ymoqchi bo'lsang shunchasini hayri sadaqa qilib halqqa tarqat deydilar. Agarda ko'p qo'y so'yib to'y o'tkazsag sendan kiyingilarga qiyin qilib qo'yasang degan ekanlar Payg'ambarimiz (SAW).
Bu hikoyani umumiy ma'nosini hotiramda qolganicha keltirdim kimda buni to'liq va aniq matni bo'lsa juda ham chiroyli ish bo'lar edi.
Hikoyadan o'zingiz hulosa qilaverasizlar, mana shu hadisga amal qilinmaganlik sababli odamlarni gapiga qolmay degan qo'qruvdan shu ahvolga tushib qoldik. Aslida odamlardan, ularni gaplaridan emas. ertaga qilgan isrofgachligimiz uchun Alloh oldidagi savol javobdan qo'qrishimiz lozim.

Salomatlik tilab,
Compromise

assalomu alaikum

wyxpat
05-01-2008, 10:16 AM
Va alaykum assalam va rohmatullohi va barokatuh

Bu narsa bizda eng kamida bir asrlik muammo:

Muhtaram musulmonlar!
Hozirgi qiymatchilik va oziqsizlik shul qadar qo'rqinchlik darajag'a bordiki, ko'p oilalar, faqir va bechoralar pulga ham ozuq topolmasdan ko'cha-ba ko'cha sargardon bo'lib, necha kunlarg'acha och turmoqqa majburiyat ko'rurlar. Hozirda davom etub turg'on dahshatlik urush, bu yilgi suvsizlik va chogirdka balolari bu holni minba'd yana qo'rqinchliroq darajag'a olib boradirg'ong'a o'xshab ko'rinadur. "Turkiston musulmonlarining syezdi" mana shul holni e'tiborg'a olinmak, oramizda bo'lub turg'on ba'zi bid'at va isrofot ishlarni, chunonchi, to'y, ma'raka, gap, bazm, yalochi, qazoqlar orasidagi uloq, poyga va janoza kuni bo'ladirg'on isrofotni bilkulliya barham bermoqg'a qaror berdi.

Davomi (http://www.uzislam.com/News/article/sid=174.html)

Hozir qonun qabul qilingan tuyni cheklantiradigan, kotta tuyga 3-4 million shtraf bor deb eshittim. Yana bizni mahallada, mahalla oqsaqoli kelib tuyni nazorat qilar ekan, va dabdabali tuy qilishga yul quymas ekan. Bu hamma yangiliklar sovuq qishdan sung, va yana oziq-ovqatning narhlari oshirishi sababchi ekan.
Bunday qonun qabul qilingan bo'lishi mumkin emas. Mahalla/tuman/shahar/viloyat boshqaruv organlariga cheklov borasida ko'rsatma berilgan bo'lishi mumkin.

Royal
05-01-2008, 11:23 AM
Muhtaram musulmonlar!
Hozirgi qiymatchilik va oziqsizlik shul qadar qo'rqinchlik darajag'a bordiki, ko'p oilalar, faqir va bechoralar pulga ham ozuq topolmasdan ko'cha-ba ko'cha sargardon bo'lib, necha kunlarg'acha och turmoqqa majburiyat ko'rurlar. Hozirda davom etub turg'on dahshatlik urush, bu yilgi suvsizlik va chogirdka balolari bu holni minba'd yana qo'rqinchliroq darajag'a olib boradirg'ong'a o'xshab ko'rinadur. "Turkiston musulmonlarining syezdi" mana shul holni e'tiborg'a olinmak, oramizda bo'lub turg'on ba'zi bid'at va isrofot ishlarni, chunonchi, to'y, ma'raka, gap, bazm, yalochi, qazoqlar orasidagi uloq, poyga va janoza kuni bo'ladirg'on isrofotni bilkulliya barham bermoqg'a qaror berdi.

shundoq jannat makon UZBda shundoq ahvol bor dip qandoq bu sozlarni yozishga juraat qilishdi ekan....

blogger
05-01-2008, 11:29 AM
To'ylarda eng avvalo ichkilikni yo'qotish kerak, ana shunda katta isrof va falokatlarning oldini olgan bo'lamiz.

"Иккинчи бир танишимизда ўзгача аҳвол юз берди. Куёв бўлмиш йигит дастурхонга ароқ қўйилмаслигини талаб қилибди. Ота-бола орасида шу хусусда келишмовчилик чиқибди. Ота ўғлидан нолиб: «Ароқ қўймасам шарманда бўламан-ку, мен ҳам тўйларга бориб ичганман-ку», деб эзилди. Биз дедик-ки: «Биродар, ўғлингизнинг ақлига тасанно айтмоқ лозим. Сиз тўйларга борганингизда қарзга ёки насияга олиб ичмагансиз-ку? Ё барчаларига «тўйимда қайтарам ичган ичгилимни», деб ваъда қилганмисиз?» Ота-бола баҳсида ўғил енгиб, у айтгандай тўй бўлди. Санъаткорлар ичкиликсиз ҳам тўйни ширин тарзда ўтказиб беришди. Мезбонлар ўйнаб-кулиб роҳатландилар. Шу маҳаллада, икки кўча наридаги тўй эса фожиа билан якунланди. Маст йигитларнинг жанжали ҳали чимилдиқ кўрмаган дўстларининг ўлимига сабаб бўлди. Мана сизга бир вақтда бўлиб ўтган икки тўйнинг якуни. «Бадмаст улфат - даврага кулфат», деб бежиз айтмаганлар машойихлар."

manbaa: http://muslimaat.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=490&Itemid=1

wyxpat
05-01-2008, 11:31 AM
shundoq jannat makon UZBda shundoq ahvol bor dip qandoq bu sozlarni yozishga juraat qilishdi ekan....
Bobo, sizgayam qoyil qomimande ba'zi paytlada. Ha bu Sho‘roi Islomiya qachon bo'lgan-u, bu qarorni qachon chiqarganam demisiz vey...

VataN
05-24-2008, 09:03 AM
ман хеч тушинмаяпман - туйларда арок ичиш - бу канака одат?
руслардан яхши нарсани ургансак булмас эканми?

kitayoza
05-24-2008, 10:01 AM
ман хеч тушинмаяпман - туйларда арок ичиш - бу канака одат?
руслардан яхши нарсани ургансак булмас эканми?

Nega endi ruslarniki bo'lishi kerey ichkilik ichish? Yo aro ruslarni ichimligi deb rusdan qolgan odat deb o'ylayapmizmi?:rolleyes:
Qachondir Andijonda qishloda to'yga borganman. U yerda umuman ichkilik yo'. Faqat likopchaning ustida qandaydur ko'kat bilan popiris bo'lardi.
E... Bu kimdan qolgan odat? Afg'onlardanmi?!:D

Kalon Bek
05-24-2008, 11:46 AM
Man shu aroq kimdan qolganini bilmaymanu lekin Shahrisabzga to'yga borganimda nahor oshidan aroq ichishni boshlashgandi. Manga mehmon mehmon deb rosa qistashgan, haligacha tushunmiman qanaqa qilib sahar 6 dan ichishni boshlash mumkin:rolleyes:

kitayoza
05-24-2008, 11:51 AM

Buni tushunish uchun, oldin sabzi to'g'rarga chiqishiz kerey edi.
Bu sabzi to'g'rardagi qotarni, othadnyagi...:lol:

Maroon
05-24-2008, 12:03 PM
Shu katta toylani yoqtirmiman de. Baloga kerek mi? Tog'ara pog'ara.Buni chaqir, uni chaqir. Stolga minghil ovqatlar. Keyin hammasi barbirgayam qolib ketadi. Rastochitelstvo eto vse.

A real pain in the BUTT.

Prince
05-24-2008, 12:12 PM
Ahamiyat bersela: xamma uylanib , erga tegib buganlar gapirvotti: NIMA KEREGI BOR KOTTA TOYYI deb..... ozilani toyila otib ketgande a? :rolleyes:

shu mani toyimni otkazvolilu!? Mani qarindoshlarim ortolarim, quda tarap xammasi kop! Kichikroq qilishi hicham ilojisi yoq! Shunga.. maniki otvosin keyin boshqa qomimiza kotta toy! 4 ta cholli chaqirib otkazvoramiz qoganlarnikini nima didila? :rolleyes:

P.s MAYLIMI!? :rolleyes: :rolleyes:

kitayoza
05-24-2008, 12:14 PM

mayli mayli...:D
Hamma ko'rpasiga qarab oyo uzatadi.
Ha endi ortiqcha dabdabasiz ham to'y qilsa bo'ladi.
Sez kevurib tezro Toshkentga, maslahat oshizda gaplashamiz past balandlarini.
Ja 4 ta chol bilan bo'masayam o'tkazamiz to'yizni.:D

Prince
05-24-2008, 12:20 PM

Hojaka, siz, Oshimda: Keldi Kettiga qarab tursez boldi!? Quda tarap keganda, kelila kelila deb ortada artakashli qip tursez boldi, sizga shu hizmat....

p.s Osha ortakashlaram boru OSHDIGI hozir PULga kelisharkan-a? :rolleyes: :shock:

Anekdot Oshdagi: Bir kun kotta kishila bilan oshga kirib kevossam... xammani otkazdide oshanaqa ORTAKASH [mani kimligimmi tanimagan manimcha otaxon]
i karoche mani shundo Qolimdan ushab: Siz BUYOQQA otiring deb.... Boshqa joyga otkazib qoymoqchi bosa boladimi!? :rolleyes: takooyro joyga... endi man yoshro koringanim uchun bosa kere unada 20 yoshmidim 19 esimda yoq! i hullas oshattayam Janjal qigandim: Otaxon... Tanimadiz-a? Tanimadiz-a? :lol: deb.. sekin tanish bilish qilib teparoqqa chiqib osha tanishlarimni yoniga otirvogandim! :rofl:

p.s keyin adamla etgandila :? "SHUNCHUN OSHGA KEGANDA ODAMGA OXSHAB KELADI KASTIM GALSTUDA, sani Yurishini qara: YURTI JEANS'da kepsan, otaxonxam sani naryoqqa otazvormoqchi boldi digandila... oshandan beri Oshga KASTIM SHIM GALSTUDA chiqaman :lol:

kitayoza
05-24-2008, 12:33 PM

Bunaqa nozu ishlarni manga topshirmen. Yana qovun tushirib qo'ymiy.
Forum kottalari orasida Asadbekni tanimay qolib, "siz huvv anu joyda o'tirin" dib pastroga tushurvorsam, manga kun bo'masakande forumda a?!:lol:

AKULA
05-24-2008, 12:49 PM
Ahamiyat bersela: xamma uylanib , erga tegib buganlar gapirvotti: NIMA KEREGI BOR KOTTA TOYYI deb..... ozilani toyila otib ketgande a? :rolleyes:

shu mani toyimni otkazvolilu!? Mani qarindoshlarim ortolarim, quda tarap xammasi kop! Kichikroq qilishi hicham ilojisi yoq! Shunga.. maniki otvosin keyin boshqa qomimiza kotta toy! 4 ta cholli chaqirib otkazvoramiz qoganlarnikini nima didila? :rolleyes:

P.s MAYLIMI!? :rolleyes: :rolleyes:

Gapizda jon bor :))))))))

Vaqti kelib hammasi o'z-o'zidan qisqarib ketadi hali, xalqimiz o'rganishi qiyin bo'layapti kapitalizmga. Keyinchalik bizda ham hamma o'zi uchun yashaydigan bo'lganda bu to'ylar o'z-o'zidan qisqarib ketadi. Yoki birovni to'yiga borishganda o'zlari bilan ichimligu-eydigan narsalarini olvolishadi :) :) :)

AKULA
05-24-2008, 01:11 PM
Bizzi xalq bunday restoran-pestoran, teatr-peatr, konsert yoki boshqa madaniy hordiq chiqazsa bo'ladigan joylarga borishmaydi, to'grimi? (Toshkent va boshqa katta shaharlar bundan mustasno).

Nima qilish kerak? Kenoyijonlarimiz, qizlarimiz yangi ko'ynelarini qaerda ko'z-ko'z qilishlari kerak? albatta TO'Yda :D :D :D.

Yoki yiliga 365 kun ishlaydigan dehqonlarimiz biiiir o'ynagilari kelib qomiydimi? Ular odammasmi? Qishlog'ida teatr bo'lmasa, konsert bir bo'lsayam uyam rayonni markazida, stadionda bo'lsa, u erda dam olib bo'ladimi? Eng yaxshisi TO'Yda :D .

Bizzi o'zbek xalq jaaa keragidan ortiq MARD bo'lib ketadida. Yana shu mardlikni hamma ko'rsa, OO-O-O-O-O... disa. Bu kichkinagina to'y qilsa, kulishmaydimi odamlar? O'l-a, ziqna deyishmaydimi? (xullas mentalitetimizda ming qilsayam)

TO'Y bo'gandan keyin aroq bo'ladi, AROQ shishasini ichida shayton bo'ladi, SHAYTON nima deydi? QARA ANU RAQQOSANI deydimi, deydi (ko'p balo deydi) :D? Hojiboy aytganday: NIMAGA MENING TO'YIMDA JANJAL QILMADING, URISHIB-DABDALA QILIB, IDISH-TOVOQLARNI SINDIRIB TASHLAMIYSANMI, ERTAGA ODAMLAR FALONCHINI TO'YIDA MINGTA IDISH-TOVOQ SINIBDI DEMAYDIMI?.... deganday urush-janjal bo'ladi.

Hamma balo yana TO'Y ga borib taqaladi. To'ylarni qisqartirish kerak, aroq qo'yilmasin, muzika bo'lmasin, hamma seryozni kelib-seryozniy ketishsin.

Bir o'ylab ko'raylik, to'y bo'lmasa anu sho'ring qurg'ur dehqon amaqimiz qayga boradi? Restorangami (hechamda)? Yo'shlarimiz o'ynasam deydi, kuylasam deydi, shu to'yda bir ozib-yozib o'ynaydiganlar keyin qaerda o'ynaydi, paxtazorri ichidami?

So'ngi so'zim men ham to'ydagi isrofgarchiliklarga 100% qarshiman, lekin to'yni kichkinagina ziyofatcha qilishlarigayam hozircha qarshiman. Buning uchun to'ylarni o'rnini bosadigan boshqa narsalar bo'lishi kerak. Aytmoqchi bo'lganim madaniy hordiq joylari, asosan qishloqlarda.

P.S.
Faqat iltimos, diniy tomondan mot qilib tashlamanglar, men hayotiy gapni aytdim.

kitayoza
05-24-2008, 01:13 PM
P.S.
Faqat iltimos, diniy tomondan mot qilib tashlamanglar, men hayotiy gapni aytdim.

Uylanganmisiz?:D
bu sizga gardi...:D

AKULA
05-24-2008, 01:18 PM
Uylanganmisiz?:D
bu sizga gardi...:D
:eat::drink::drink::drink::eat:

YO'Q.

VataN
05-25-2008, 04:47 AM
йукъ брат!
ман хьаммага катта туй тиламокчиман - лекин шу байрам булсин ва понт булмасин умиддаман.

Compromise
05-25-2008, 06:10 AM
Bizzi xalq bunday restoran-pestoran, teatr-peatr, konsert yoki boshqa madaniy hordiq chiqazsa bo'ladigan joylarga borishmaydi, to'grimi? (Toshkent va boshqa katta shaharlar bundan mustasno).

Nima qilish kerak? Kenoyijonlarimiz, qizlarimiz yangi ko'ynelarini qaerda ko'z-ko'z qilishlari kerak? albatta TO'Yda :D :D :D.

Yoki yiliga 365 kun ishlaydigan dehqonlarimiz biiiir o'ynagilari kelib qomiydimi? Ular odammasmi? Qishlog'ida teatr bo'lmasa, konsert bir bo'lsayam uyam rayonni markazida, stadionda bo'lsa, u erda dam olib bo'ladimi? Eng yaxshisi TO'Yda :D .

Hamma balo yana TO'Y ga borib taqaladi. To'ylarni qisqartirish kerak, aroq qo'yilmasin, muzika bo'lmasin, hamma seryozni kelib-seryozniy ketishsin.

Bir o'ylab ko'raylik, to'y bo'lmasa anu sho'ring qurg'ur dehqon amaqimiz qayga boradi? Restorangami (hechamda)? Yo'shlarimiz o'ynasam deydi, kuylasam deydi, shu to'yda bir ozib-yozib o'ynaydiganlar keyin qaerda o'ynaydi, paxtazorri ichidami?

So'ngi so'zim men ham to'ydagi isrofgarchiliklarga 100% qarshiman, lekin to'yni kichkinagina ziyofatcha qilishlarigayam hozircha qarshiman. Buning uchun to'ylarni o'rnini bosadigan boshqa narsalar bo'lishi kerak. Aytmoqchi bo'lganim madaniy hordiq joylari, asosan qishloqlarda.
P.S.
Faqat iltimos, diniy tomondan mot qilib tashlamanglar, men hayotiy gapni aytdim.
Mana shu joylariga 150% qo'shildim. Yaxshi fikrlar bildirilibdi :)

MUHLIS
05-27-2008, 03:59 PM
Menimcha maqtanchoq, kibrli, manmansiragan, pul qo'liga oqib kelib turgan (ko'pincha pora shaklida) kimsalar dabdabaga o'ch bo'ladi. Esi past, axmoq, va omi odamlar esa imkoniyati bo'lsa-bo'lmasa bu kiborlarga o'xshashga harakat qiladi va ergashadi.

nelegal
05-28-2008, 10:25 PM
Hojaka, siz, Oshimda: Keldi Kettiga qarab tursez boldi!? Quda tarap keganda, kelila kelila deb ortada artakashli qip tursez boldi, sizga shu hizmat....

p.s Osha ortakashlaram boru OSHDIGI hozir PULga kelisharkan-a? :rolleyes: :shock:

Anekdot Oshdagi: Bir kun kotta kishila bilan oshga kirib kevossam... xammani otkazdide oshanaqa ORTAKASH [mani kimligimmi tanimagan manimcha otaxon]
i karoche mani shundo Qolimdan ushab: Siz BUYOQQA otiring deb.... Boshqa joyga otkazib qoymoqchi bosa boladimi!? :rolleyes: takooyro joyga... endi man yoshro koringanim uchun bosa kere unada 20 yoshmidim 19 esimda yoq! i hullas oshattayam Janjal qigandim: Otaxon... Tanimadiz-a? Tanimadiz-a? :lol: deb.. sekin tanish bilish qilib teparoqqa chiqib osha tanishlarimni yoniga otirvogandim! :rofl:

p.s keyin adamla etgandila :? "SHUNCHUN OSHGA KEGANDA ODAMGA OXSHAB KELADI KASTIM GALSTUDA, sani Yurishini qara: YURTI JEANS'da kepsan, otaxonxam sani naryoqqa otazvormoqchi boldi digandila... oshandan beri Oshga KASTIM SHIM GALSTUDA chiqaman :lol:
Derzkiy bola ekansiz. Sal anu pastro joyga borib utirsez nima bulardi... Otahon bilan urushmasdan. Oshi mazasi uchib qoladimi, yo boshqasini solishadimi. Qazi kamro buladimi... Tanimadiza, tanimadiza... :P

Oshga borganda 'neudobstvo'-laridan biri, hohlamagan insoniz bilan qushib quyishlari mumkun. Bizi urf-odatlarni hurmat qilib, u odam quli bilan esa, quliz bilan eysiz. Uzi oshni guzalligi shunda.

Bazi tuylarda VIP joylar tayyorlab quyishadi, qorinli direktorlarga. :puke:

P.S. Eng zuri hizmatta bulish. Yarim soat yugurasiz choy-poy tashib, ili delaya vid chto etim zanimaetes. Kiyin oshi eng shirin joyidan, kottakon qazi, kottakon oppoq dumbani solib, dustiz bilan bir chekkaga utirib, uzum bilan aralash yeysiz. Tuy oshi mmmmmmmmmm.....

kitayoza
05-28-2008, 11:46 PM

Hozir unaqa smak joyini yiyman deseyz kech qolishiz mumkin. Chunki yetmay qoladigan holatlar ko'p bo'gan. Hizmat qilasande, keyin osham qomiydi. Sekingina boshqalardan qoganni, qozonga solib, u yo bu yoga aylantirib, qayta suzib berishadi.:D
Tak chto hurmatizni bilib, zanachka qip qo'ying.:D

cianore
05-29-2008, 01:02 AM
Man uylanmaganman

Mani to'yim kaaatta va dabdabayu as'asaga to'la bo'lishi shart emas.. Quda anda qarindosh urug' xafa bo'ladi? Mani qiziqtirib ham o'tirmidi ...

Abdullaev
05-29-2008, 01:45 AM
P.S. Eng zuri hizmatta bulish. Yarim soat yugurasiz choy-poy tashib, ili delaya vid chto etim zanimaetes. Kiyin oshi eng shirin joyidan, kottakon qazi, kottakon oppoq dumbani solib, dustiz bilan bir chekkaga utirib, uzum bilan aralash yeysiz. Tuy oshi mmmmmmmmmm.....

Oshni tepasiga borib turishizni i osh oberib turishizni maslahat bermiman :D
chunki oshni ko`rvurib ko`ziz to`yib qoladi, keyin oxirida o`tirib osh yiman diganizda baribir boshlanishididaka ishtaha bumiydi ;)

Abdullaev
05-31-2008, 02:16 AM
Man uylanmaganman

Mani to'yim kaaatta va dabdabayu as'asaga to'la bo'lishi shart emas.. Quda anda qarindosh urug' xafa bo'ladi? Mani qiziqtirib ham o'tirmidi ...

Juda yaxshi qaror, buning uchun siz bu shartlarizga ko`nadigan QIZ va QUDA topishiz kere:D UZB dan topish... 1000/1 bo`sa kere agar bo`saaa...:D

AbuMuslim
05-31-2008, 04:24 AM
Кеча муслимат уз сайтига бир макола кўйган эдик... Орзуга айб йук, деган.. шу маколадан бир иктибос келтирсам...

Кошки эди фойдаси тегиб колса...

Йигит орзу қилади: Қани энди икки хонали шинам уйим, узоқни яқин қиладиган шахсий машинам бўлса...Чет элники бўлиши шарт эмас, ўзимизники ҳам бўлаверади. Яхшироқ иш топсам, қўлим пул кўрса, тезроққина уйланиб олсам... Шинам уй, енгил машина, кўнгилдагидек хотин - шуда саодат, шуда бахт. Инсонга бундан ортиқ яна нима керак?!, деб ўйлайди йигит.
Йигитнинг иқболи кулиб, орзуси рўёбга чиқади. Икки хонали шинам уй, оппоқ машина, соҳибжамол хотин, рўзғорга етгули маош. Худди йигит орзу қилганидек, ҳеч кам-кўстсиз. Бахтнинг кулиб боққанини қарангки, йигит тўйимга фалончи артистни олиб келсам, тўйни элникидан кам қилмасам деган орзуда яшарди. Қарз ҳавола қилиб бўлсада, ўша баҳоси баланд хонандаларга етарли маблағни топди. Оғзидан чиққан катта пулни ўша заҳоти санаб берадиган судхўр ҳам тезда топила қолди. Умрда бир марта бўладиган тўй, ҳақиқатда тўйдек ўтди. Одамларнинг дабдабали тўйини тамоша қилиб сўлаги оққан йигитнинг тўйи ҳам кўпларнинг сўлагини оқизиб юборди. Дастурхонни чумоли қадам босолмайдиган даражада зич тузашди. Дастурхон устида йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Пешнопдан қилинган сомса, манти, норин, юпқа, чучвара, суюқ-қуюқ, кабоб, хилма-хил пишириқлар, ранго-ранг ичимликлар, турли-туман мевалар, писта-бодом ва бундан бошқа ажабтовур мағизлар, номи ҳам, шаклию таъми ҳам бизга номаълум, диёрларимизда топилмас ғалати-ғалати егуликлар, қўйингки дунёдаги ҳамма хил таомлар, салатлар, ширинликлар, қанд-қурслар бир коса билан иши ҳал бўладиган митти қоринни нишонга олиб эшикдан автомат ўқидек ёғилиб турди. Лиммо-лим ликоплар бўшашига дарҳол аввалгидек қилиб янгилаб кетишади. Қайноқ чой истасангиз ўша заҳоти муҳайё қилишади. Муздек газли сув истасангиз у ҳам тайёр. Иссиқ билан совуқни галма галдан ўтказаётган томоққа ҳамда дошқозондан иссиқ-иссиқ келаётган овқатларга амаллаб жой топиб бераётган ошқозонга қойил қолмай илож йўқ. Қизиғи шундаки, ичкаридан пайдар-пай чиқаётган қовун-тарвуз пўчоқларини қўшниникидаги охурларга бўшатиб турилди. Аввалида емишни талашиб-тортишиб еган жониворлар кейинги келган емларга назар ҳам ташлаб қўймади. Тўйхонадагилар боқ отингни арпа билан, боқар қази-қарта билан деб ҳангомалашиб олдиларига қўйилган нарсани қайтаришмади.
Тўйдан деярли ҳамма мамнун бўлиб қайтди. Тўйни гапирмаган одам қолмади. Фалон кило гурунч дамлатибди, қойил деган олқишлар тўй эгасининг чарчоғини чиқариб юборди. Кимлардир бу тўйдан андаза олиб, кейинги тўйларни худди шундек ўтказишни дилига тугди. Кимлардир бундан ҳам ўтказиб юборишни орзу қилди. Камбағалгина йигитнинг бу даражада дабдабали тўйидан ғашланган айрим пулдорлар қазисан-қартасан, асли наслиннга тортасан, тўй қандоқ бўлишини бизникида кўрасан деб билинтирмай ғивир-шивир қилиб қўйишди. Риё, хўжакўрсин, исроф, мақтанчоқлик ва бу каби бемаъни рақобатдан Аллоҳнинг ғазаби келишига ҳеч ким парво қилмади. Теварак-атрофдаги саноқсиз очлар ҳақида ҳеч ким қайғурмади. Неъмат берган Худо, қайта тортиб олиб қўйишидан ҳеч ким чўчимади. Насиҳат қилиши лозим бўлган ота мастликдан оёқда зўрға турарди.
Донғи кетган хонандалар алламаҳалгача томоғлари қирилиб ашула айтиб чиқишди. Ҳеч ташвиши йўқ кишидек оғзини карнайдек очиб қаҳ-қаҳ отаётган мастлар кулгисидан илҳомланган масхарабозлар одам боласига ярашмас бачкана қилиқлар билан ҳаммани ичагини узишди. Муаззин бомдод намозига азон айтишга тараддуд кўра бошлаганида тўйхонадагилар аллақачон тарқаб бўлишган эди. Муаззин Ассолату хойрум минан навм деган чақириққа етганда, тонггача сакраган тўйчилар маст уйқуга кетиб бўлишган. Энди уларни нафақат муаззиннинг пас овози, балки замбаракнинг ўқи ҳам уйғотолмасди. Бомдод намозига масжидга кетаётган маҳалладаги беш-олти нафар мўйсафид бадрафхонага улгурмай кўчани булғаган ёшлар ишидан бош чайқаб, кийимлари бенамоз бўлиб қолишидан эҳтиётланиб масжид томон юришади.
Орзуси ушалган йигит шукр ўрнига шикоят қилишга ўтади. Ҳаётидан қониқмай бир оз нолиб олади. Орзуга айб йўқ деб янги орзу саҳифасини очади. Қани энди боғ-роғли кенг ҳовли жойинг бўлса. Тузукроқ машина минсанг. Ўриснинг машинаси ҳам машина бўлдими? Мендан кичиклар иномарка миниб юрибди. Хотин деганиям боласи кўпайса болалари билан увсираб ўзига қарамас экан. Қани энди... Бировнинг қўлида ишлайвериш жонга тегди. Хўжайин - наҳанг, қурсоғи тешик, қитмир. Маош оз, уй тор. Бундай ҳаётнинг кимга кераги бор?! Қани энди ўзинг мустақил иш қилсанг, ўз корхонанг, ўз дўконинг бўлса... Қўл остингда беш-олтита ишчинг, ойдек секретаринг бўлса...деб орзуга берилади.

Тавба! Кечаги йигит шуми?! Ҳайратдан ёқа ушлайсан киши...

Маколанинг боши ва давоми
http://muslimaat.uz/index.php?option=com_content&task=view&id=570&Itemid=1

AbuMuslim
06-16-2008, 11:57 AM
агар инсоф билан айтадиган бўлсак, ўзбеклар тўйларига жуда хаддан ошик эътибор бериб, натижада хўжакўрсинга ўтиб кетилади...
ўзбекнинг бор топган-тутгани тўй учун, гўё максадлар хам тўй учун яшаётганидек...

FREEMINDER
06-16-2008, 02:05 PM
Bir paytlar bir insonning to'y qilishining guvohi bo'lgan edim, aniqrog'i to'ydan so'ng u-bu(qopketgan) odamlarga hisob-kitobda. Gulchiga faqatgina gullari uchun 7000$ to'langan. Qolganini qo'yaweringlar.. :D

Prince
06-16-2008, 06:22 PM
Derzkiy bola ekansiz. Sal anu pastro joyga borib utirsez nima bulardi... Otahon bilan urushmasdan. Oshi mazasi uchib qoladimi, yo boshqasini solishadimi. Qazi kamro buladimi... Tanimadiza, tanimadiza... :P

Oshga borganda 'neudobstvo'-laridan biri, hohlamagan insoniz bilan qushib quyishlari mumkun. Bizi urf-odatlarni hurmat qilib, u odam quli bilan esa, quliz bilan eysiz. Uzi oshni guzalligi shunda.

Bazi tuylarda VIP joylar tayyorlab quyishadi, qorinli direktorlarga. :puke:

P.S. Eng zuri hizmatta bulish. Yarim soat yugurasiz choy-poy tashib, ili delaya vid chto etim zanimaetes. Kiyin oshi eng shirin joyidan, kottakon qazi, kottakon oppoq dumbani solib, dustiz bilan bir chekkaga utirib, uzum bilan aralash yeysiz. Tuy oshi mmmmmmmmmm.....

Salom,
Yoq qoraka, manga farqi yoq qatta utirish! VIP joyam shartamas.. endi biza Oka/Ukalar kevommizade, man telefonda gaplashib SAL kech qolib kirdimde, uje u joyga otkazishmayapti! Shunga otaxon man naryoga otaman deb topolon qigandim! yani Tanish bilishlarimga oka/ukalarimga yaqinroq otiriy deb, tanimagna odam bilan otirsez JIMMM otirib yiysizde, a tanishizzi oldida otirsez, gaplashib... muzokara qilib yesez, osham + ko'k choyam yaxshi ketadi!

p.s toydagi VIP joylarga manam qarshiman! Lekin bir hil odamlar "havsizligi" uchun xam VIP joyda otirishga majbur, ularni tushunsa bo'ladi! qoganlarga esa: umuman tushunmiman, ota ketgan manmanlik va kibrdan boshqa narsa emas

pss: Forum'da yozmaganimga xam 5 kun bopti! Mmmda :rolleyes:

tnsunique
06-17-2008, 04:02 AM
Xozirda Toshkentda Islomiy to'ylar qanaqa bo'votti, eshitishim bo'yicha yengicha Islomiy to'ylar ham paydo bo'pti, shu rostanmi? O'zi ko'pchilik qizla xozir Islomiy to'y disa yeg'lavorishvotti...