WebMonster
04-26-2008, 05:57 AM
Ўзбекистон: Икки уяли алоқа операторлари жаримага тортилди
Ўзбекистон аксилмонополия бўйича давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан «COSCOM», «Perfectum mobile» ва «Unitel» уяли алоқа операторларига нисбатан жавобгарликка тортиш бўйича иш қўзғатилганди.
Қўмита маълумотига кўра, махсус комиссия ўтказган текширувидан сўнг санаб ўтилган барча уяли алоқа операторларига аниқланган камчиликларни бир ой муддат давомида бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилганди. Лекин «COSCOM» ва «Perfectum mobile» белгиланган муддат ичида аксилмонополия қўмитаси қўйган талабларни бажармади ва шу сабабдан улар жаримага тортилдилар.
Камчилик нимадан иборатлиги ва жарима миқдори қанчалиги тўғрисида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Фарғона.Ру” аввал хабар берганидек аксилмонополчилар мазкур ширкатларни Ўзбекистоннинг “Реклама тўғрисида” қонуни талабларини бажармаганликда айблаганлар.
http://uzbek.ferghana.ru/news.php?id=5823&mode=snews&PHPSESSID=15ef5ea7e57d39eaa3f4291fcc5c4764
Kimda bu haqida batafsil informatsiya bor?