PDA

View Full Version : динлараро муносабатларга оид янгиликлар

AbuMuslim
06-21-2008, 12:48 AM
ислом ва бошка дин вакиллар орасида мулокатлар килиш борасида хозир бир канча ишлар килинмокда... бу мавзуда шу динлараро муносабатларга оид янгиликларни кўйиб борсак...

шайх муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф ҳазратлари 1 – 10 июн кунлари маккаи мукаррамада бўлиб ўтган мулоқот бўйича умумжаҳон исломий анжманда иштирок этдилар. шайх ҳазратлари ўз зиёратларининг аввалида умра ибодатини адо этишга мушарраф бўлдилар.
мулоқот бўйича умумжаҳон исломий анжмани 4-6 июн кунлари ҳарами шарифнинг ёридаги «сафо» қасрида бўлиб ўтди. анжуманни унинг ташаббусчиси саудия арабистони подишоҳи ходимул ҳарамайни шарийфайни абдуллоҳ ибн абдулазиз ҳазрати олийлари очдилар ва нутқ сўзладилар. шунингдек, очилиш маросимида эроннинг собиқ президенти акбар Ҳошимий рафсанжоний ҳам нутқ сўзлади.
дунёнинг турли давлатларидан келган анжуман иштирокчилари қуйидаги йўналишлардаги масалаларни кенг ва атрофлича муҳокама қилдилар.

1. мулоқот(диалог)нинг шаръий асослари ва унинг мақсадлари.
2. мулоқотнинг йўли, шартлари ва воситалари.
3. ким билан мулоқот қиламиз.
4. мулқотнинг асослари ва мавзулари.

ушбу йўналишлар бўйича қилинган маърузалар тингланди ва муноқаша қилиниб, анжуман сўнгида керакли қарорлар қабул қилинди.
анжуман қатнашчилари «маккаи мукаррама нидоси» номли якунловчи ҳужжат қабул қилдилар. катта ҳажмли бу ҳужжатда жумладан қуйидаги қарорлар ҳам бор:

- анжуман қатнашчиларидан мулоқот бўйича мутахассис бўлганлари иштирокида мулоқот бўйича дунё ҳайъати ташкил қилинсин ва уни самарали иш юритиши таъминлансин.
- подшоҳ абдуллоҳ ибн абдулазаз номли ҳазоралар-сивилизатсиялар-аро мулоқот халқаро маркази ташкил қилинсин.
- мулоқот бўйича подшоҳ абдуллоҳ ибн абдулазиз номли халқаро мукофот таъсис этилсин.

http://info.islom.uz/content/view/1385/61/

AbuMuslim
08-25-2008, 06:46 AM
ЎРТАМИЗДАГИ УМУМИЙ СЎЗГА КЕЛАЙЛИК...

Кейинги 10-15 йилдан бери Ғарб сиёсатчилари ва матбуотчилари орасида "ислом" мавзуи энг кўп тилга олинадиган мавзу бўлиб қолди. Ора-чира қулоққа чалиниб қоладиган ижобий фикр-мулоҳазалар қаршисида асосан салбий муносабат устунлик қилиб келяпти. Кўп жиҳатдан ўзларининг ташаббуслари ва хатти-ҳаракатлари туфайли дунёда кечаётган турли-туман бало-қазоларга Ислом динини айбли қилиб кўрсатиб, омманинг фикри чалғитиляпти.

"Ислом терроризми", "Ислом фашизми" каби бир-бирига қовушмаган ибораларга аллақачон қулоқлар ўрганиб ҳам қолди. Ҳолбуки, Ислом динимиз дунёга ҳурлик ва адолатни келтирган диндир. Бу ҳақиқатни инсофли кўзларгина кўради, инсофли юракларгина ҳис этади, инсофли онгларгина қабул этади.
Бу ҳақсизликларга карамай, Ислом динимиз ўзининг бағрикенглигини, инсонпарварлигини яна бир бор кўрсатди. 2006 йили дунёнинг турли мамлакатларидан ўттиз саккиз нафар Ислом дини арбоби Рим Папаси Бенедикт XVI га Очиқ хат ёзиб, Ислом дини билан насроний дини вакиллари ўртасида ўзаро фойдали мулоцотлар бошлаш таклифи билан чиқди. Орадан бир йил ўтиб, 2007 йил октябрида жаҳондаги етакчи Ислом уламолари, мусулмон ташкилотлари раҳбарлари ва мутафаккирларидан бир юз ўттиз саккиз киши дунё насронийларининг руҳоний раҳбарларига мактуб юборишди. Бу иккала хатга дунё жамоатчилиги катта эътибор берди, матбуот кенг ёритди.
Натижа ўлароқ бутун олам католиклари маркази Ватикан билан яқиндан алоқалар ўрнатилди, Ислом ва насронийлик олимларидан иборат доимий ишлайдиган мажлис ташкил этилди, яқин вақтларда Ватиканда Папа билан Ислом олимлари учрашуви кутиляпти. Католик ва протестант руҳоний пешволаридан катта бир гуруҳи мусулмонларга жавоб хати йўллади.

http://www.hilol.com/index.php?option=com_content&task=view&id=84&Itemid=29

Anvarhon
09-09-2008, 08:37 PM
[quote=AbuMuslim;1051739]ЎРТАМИЗДАГИ УМУМИЙ СЎЗГА КЕЛАЙЛИК...

http://www.hilol.com/index.php?option=com_content&task=view&id=84&Itemid=29[/quote
??????????????????

Anvarhon
09-09-2008, 08:47 PM
албатта мулокот яхши нарса лекин сизнинг маълумотларингизда ноаниклик бор.бунга сабаб папа бенедикт хvi ислом оламига бажарилмас шарт куйди яъни биз куръони карим илохий китоб эмаслигини тан олишимиз керак экан.Менинг шахсий фикрим бенедикт насронийларнинг номидан ваузи хам килган хакоратлари ватахкирлари учун узр сурамаса мулокотга урин йук.