PDA

View Full Version : манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис (дарс)


AbuMuslim
07-07-2008, 11:51 AM
Ассалому алайкум...

Мана форумда бахс-жанжаллар, кераксиз мунозаралар, мутаасибликлар авжига чиккан бир даврда биз сизларга илқо қилмоқчи бўлган мавзуимиз расулуллох с.а.в нинг хадисларини ўрганиб унга амал килишга сабаб бўлса хурсанд бўламиз...

Мутаффақун алайҳ ҳадисда ...йассиру вала туъасиру ва башширу ва ла тунаффиру... дейилган, яъни «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, хушхабарлар беринглар, нафрат қилдирманглар», дедилар»

Форумга кирган одам янги мавзуларга боқиб факат уриш - жанжалларга гувох бўлиб, кераксиз жангу - жадалларга шўнғиб илм олишни эса унутиб ёки чеккага суриб кўймокдалар...

Шу холатни эътиборга олиб http://forum.islom.uz/smf/index.php да имоми Бухорий номидаги Тошкент ислом олий маъхади талабалари учун дарс сифатида ўргатиладиган имоми Бухорийнинг сахих хадислар тўпламидан олинган : Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис китобидан хадис ва унинг шархларини форумга кўйиб ва уни сиз азизлар билан бирга ўрганиб борамиз деган ният ила бу мавзуни очдик...

Аллаҳумма зидний ъилма-ва лаа тузиғ қолбий баъда из ҳадайтаний ва хаб лий мин ладунка раҳмаҳ, иннака антал ваҳҳаб.

AbuMuslim
07-07-2008, 11:53 AM
الحديث-1
عن عائشة رضي الله عنها قالت: دخل علىَّ رسولُ الله صلى الله عليه وسلم وعندِى جاريتان تغنيان بِغِناء بُعاثَ فاضطجَعَ على الفَرَاشِ وحوَّل وجهَهُ ودخل أبُو بكر رضى الله عنه فانتهرنِي وقال مِزْمارةُ الشيطانِ عند رسول الله صلى الله عليه وسلم فأقبل عليهِ رسولُ الله صلى الله عليه وسلم فقال: دعهما فلما غفَلَ غَمَزْتُهُمَا فَخَرَجَتَا\\\"


Оишадан (р.а.) ривоят килинади. «Расулуллоҳ (с.а.в.) кирганларида олдимда икки қизча Буос қўшиғини хиргойи қилиб турган эди. Сўнгра у зот кўрпага ётдилар ва юзларини бурдилар. Кейин Абу Бакр (р.а.) кирдилар, мени койиб тўхтатдиларда: «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларида шайтоннинг нағмаси бўляптими», дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) у кишига юзланиб, «Қўй уларни» дедилар. Бир оз ўтгач у иккисига ишора қилган эдим чиқиб кетишди».

Шарҳ: Ийд сўзи араб тилидаги «ъода» қайтиш феълидан олинган бўлиб, ўша икки ҳайит куни Аллоҳ бандаларига қайтиши кўп бўлгани ёки ҳар йили такрор бўлиб қайтгани ёки ҳайит келиши билан одамларга хурсандчилик қайтгани сабаблидир.
Оиша (р.а.) хабар беришларича, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳайит куни бу онамиз олдиларига кирсалар, ҳузурларида икки қизалоқ яъни Ҳамома ва Зайнаб овозини мулойим қилиб, арабий нашида куйлар эди. Нашидасида машҳур «Буос» яъни Мадинадаги Авс ва Хазраж қабилалари ўртасидаги бўлиб ўтган уруш воқеъасини куйлар эди. Бу ҳодиса Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келишларидан уч йил олдин бўлиб ўтган, Расулуллоҳ (с.а.в.) баракотларидан Аллоҳ уларнинг қалбларини улфат қилган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса уйдаги хурсандчиликка халал беришни истамасдан, тўшакларига ёнбошлаб, уларни кўрмаслиги учун юзларини буриб олгандилар. Шу ҳолда туришганида Абу Бакр (р.а.) қизлари олдига кирдилар ва қарасалар икки қизалоқ хурсандлик ила куй айтишаётган эди. Абу Бакр (р.а.) қизларини койиб, бундай куйлаш шайтон иши эканлиги, Расулуллоҳдек зотнинг уйларида куй айтиш лойиқ эмаслигини уқтираётган эдилар. Лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Бакрни тўхтатиб: «Қўявер! Бу кун ҳайит куни. Унда хурсандчилик ва ўйин кулги қилишнинг зарар жойи йўқ», дедилар. Икковлари суҳбатлашиб туришган эди, Оиша (р.а.) икки қизалоққа секин чиқиб кетишларига ишора қилдилар. Чиқиб кетишганидан кейин Нубувват хонадонига яна қайтадан сокинлик ва виқор қайтиб келди.
Ҳадис фиқҳи: Расулуллоҳ (с.а.в.) куйни тинглаган пайтларида юзларини буриб олишларига сабаб, чунки у зотнинг мақомларига бу каби куйни тинглаш маъқул эмас эди. Лекин инкор қилмасликлари уни шариат иқрор бўлган кўринишда жоиз эканига далолат қилади. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳеч қачон ботил нарсага иқрор бўлмаганлар.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

1. Куйлаётган аёлнинг овозини, фитнадан омон бўлиш шарти билан эшитиш жоизлиги.
2. Ҳайит кунлари хурсандчилик қилиш дин шиорларидан экани.
3. Киши қизиникига, эри борлигида кириши жоизлиги, айниқса бундай нарса одати бўлса.
4. Шогирд шайхи олдида уни йўлига мувофиқ нарсада фатво бериши.
5. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг хусни хулқ соҳиби эканликлари.

Савол-жавоб:

– Нима учун ҳайитни ийд, деб номланди.
– Ҳадисни ўз услубингда шарҳлаб, қисқа ҳолда жавоб бер.
– Икки қизни исми нима?
– Буос деганда нимани тушунасан?

http://forum.islom.uz/smf/index.php?topic=8338.msg69635#msg69635

FREEMINDER
07-07-2008, 11:54 AM
Hadis va Xayot (c)MSMY dan ham bo'lsa yaxshi bo'lardi..

AbuMuslim
07-07-2008, 11:58 AM
Hadis va Xayot (c)MSMY dan ham bo\\\'lsa yaxshi bo\\\'lardi..

Ок, инша Аллох... Хадис ва Хаёт китобини хам тайёрлаймиз...

энди дарслар билан машғул қилиб ташлаймиз... ихтилофларга вакт колмайдиган даражада :)

AbuMuslim
07-12-2008, 10:20 AM
Дарc бўйича китобни тўлик юклаб олмокчи бўлганлар бўлса, куйдаги линкка ўтишсин...
http://islom.uz/index.php?option=com_remository&Itemid=26&func=fileinfo&id=41

mastura
07-14-2008, 03:15 AM
Assalamu alaykum ayol kuylasa hech qachon ovozi fitnadan holiy bo'lmaydi.Hattoki islomiy nikohlardagi davraboshi otinlar ham qollariga mikrafon olishgandan keyin ovozlariga sohirona jilo beradilar.Hanafiy mazhabida ayolni ovozi avrat hisoblanadi.Faqat o'ta zarur holatlar bundan mustasno.(qoshiq kuylashlik, yoki mikrafon olib davrani islomga davat qilish ayollarni ishi emas)

1. Куйлаётган аёлнинг овозини, фитнадан омон бўлиш шарти билан эшитиш жоизлиги

Zero Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Дунё ишларида эхтиёткор бўлинглар шунингдек, аёллар масаласида хам эхтиёт бўлинглар. чунки Бани Исроилдаги биринчи низо аёллар туфайли содир бўлди».

furkan
09-29-2008, 04:49 AM
Abu Muslim Birodar, darsni davom ettirmaysizmi?

nasrulloh
09-29-2008, 05:29 PM
ramazon hayitingiz muborak bulsin !

Iydbek
11-26-2008, 02:14 AM
Куйлаётган аёлнинг овозини, фитнадан омон бўлиш шарти билан эшитиш жоизлиги.
Kuylayotganlar "AYOL" emasdi......Joriya qiz edi....Kichik qizchalar....
Bu hadisni sharh qilganlar, hadisni matnidagi "Jariyatan" suziga etibor berishadi, butta hali kichik bulgan, joriyaa qiz haqida gap ketvotti.
Buni hujjat qilib ayol kishini quish aytishi mumkin ekan deyishlik tugri emas wallahu alam. Ammo hadisda etilganidek, kichik qizchalarni, bayram kuni kungil hushlik qilishligiga ichora bor...

AbuMuslim
11-26-2008, 02:53 AM
Iydbek ушбу хадис Хадис ва хаёт китобида хам ривоят килинган экан, мана шархи билан...

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абу Бакр кирганида, олдимда ансорийларнинг қизларидан икки қизча Буос куни Ансорларни айтган нарсани қўшиқ қилиб айтаётган эдилар. Икковлари қўшиқчи эмасдилар. Шунда Абу Бакр: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида шайтоннинг нағмаси бўлаяптими?!» деди. ўша куни, ийд куни эди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй, Абу Бакр, ҳар бир қавмнинг байрами бор. Бу бизнинг байрамимиздир», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «Абу Бакр у(Оиша)нинг олдига Мино кунларида кирганда унинг ҳузурида икки қизча қўшиқ айтар ва дуфф (доира) чалар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса кийимларига бурканиб ухлаб ётар эдилар. Абу Бакр иккови(қиз)ни сўкиб тўхтатди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини очиб:
«Тек қўй, уларни, эй, Абу Бакр, бу кунлар ийд кунлари, дедилар», дейилган.

Шарҳ: Ушбу ривоятда зикр қилинган икки қизчанинг бирининг исми Ҳумома экани бошқа ривоятларда айтиб ўтилди. Яна баъзи ривоятларда қизчаларнинг бири Ҳассон ибн Собитнинг қизи эди, дейилган.
Буос Мадина яқинидаги бир жойнинг номи бўлиб у ерда Авс ва Хазраж қабилалари орасида уруш чиқиб бир юз йигирма йил давом этган. Бу урушда Авс қабиласи ғолиб келган бўлса ҳам, адоват узоқ давом этган. Фақат Ислом келганидан кейингина адоват кўтарилган. Арабларнинг одати бўйича ўша Буос урушида икки тараф фахр учун, мақтаниб байтлар айтган. Мазкур байтлар халқ орасида тарқалган. Ушбу ривоятда зикрлари келган икки қизча ҳам ўша байтлардан ёд билишар экан.
Оиша онамизнинг, «у икковлари қўшиқчи эмасдилар», дейишларидан, қизчалар қўшиқ айтишни касб қилиб олмаганлари, ўзларича ҳавас билан айтганлари келиб чиқади.
Иккинчи ривоятда, «Мино кунлари», дейилишидан ҳодиса қурбон ийди кунлари бўлиб ўтган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Отанинг қизи билан куёви олдига кириши мумкин эканлиги. Агар уларни норози бўлмасликларини билса.
2. Балоғатга етмаган қизчаларнинг уруш, шижоат, фазилатларга чорловчи ва шунга ўхшаш байтларни қўшиқ қилиб айтишларига қулоқ солиш мумкинлиги. Баъзи бир кишиларнинг ушбу ҳадисни далил қилиб, барча аёлларнинг, барча ҳолатдаги, барча қўшиқларини эшитса бўлаверади, дейишлари мутлақо нотўғридир.
Кишининг ҳаяжонга солиб, хаёлини олиб қочадиган ҳаром васфларга оид қўшиқларини айтиш ҳам, тинглаш ҳам ҳаром эканлиги ҳамма уламоларимиз, хусусан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи алоҳида ва қайта-қайта таъкидлаганлар. Ҳаромдан холи бўлган қўшиқларни тинглаш ийд ва тўйларда жоиз дейилган.
3. Ота куёвнинг ҳузурида қизига одоб бериши жоизлиги.
4. Шогирд устози уйида доимо тақво, яхшилик ҳукм суриши учун ҳаракат қилиши.
5. Ийд кунлари мубоҳ ўйин-кулги бўлса жоизлиги.
6. Аёл кишига нисбатан меҳрибонлик билан жоиз нарсаларда кенгчилик яратиб бериш яхшилиги.
7. Дуфф (доирага ўхшаш чолғу асбоби) чалиш жоизлиги.

Iydbek
11-26-2008, 09:39 AM
1
عن عائشة رضي الله عنها قالت: دخل علىَّ رسولُ الله صلى الله عليه وسلم وعندِى جاريتان تغنيان بِغِناء بُعاثَ فاضطجَعَ على الفَرَاشِ وحوَّل وجهَهُ ودخل أبُو بكر رضى الله عنه فانتهرنِي وقال مِزْمارةُ الشيطانِ عند رسول الله صلى الله عليه وسلم فأقبل عليهِ رسولُ الله صلى الله عليه وسلم فقال: دعهما فلما غفَلَ غَمَزْتُهُمَا فَخَرَجَتَا"

Yuq, shu hadisda jariyatan deyilvotti!