Sodiq
04-01-2000, 05:31 PM
Hayol.
Biz uchun begona ekan bu dunyo,
Orzudek muallaq qolgan savolmiz.
Najot yo`q. Men senga, sen menga ro`yo...
Umr hayol bo`lsa, demak hayolmiz.
Онамга.
Умидларим булди йулдошим,
Олиб кетдим узокларга бош.
Ортда колди кишлок,курдошим,
Сен хам тукиб катра катра ёш,
Балки уртаб калбингни хижрон...
Шуни кутганмидинг мендан,онажон?
Не изладим ,не топдим ахир,
Гохи хушнуд,гохи булиб гаш,
Сенга эмас ташвишларим сир,
Ёнишларим асримга туташ,
Хали купдир истак ва армон...
Шуни кутганмидинг мендан,онажон?
Хар ерда бор нону насибам,
Яшамокдан йукдир укинчим,
Гохи шодлик курдим,гохи гам,
Кузламадим аммоки тинчим.
Калбим хамон урмокда тугён...
Шуни кутганмидинг мендан онажон?
Ётмасмидим иссик багрингда
Осоишта хаётда шодон,
Тортмасайди агар каърига
Интилишлар тула бу жахон.
Кололмадим,топмадим имкон...
Шуни кутганмидинг мендан,онажон?
Юрагимга ут солдинг узинг,
Камраб олди хаёт гирдоби,
Нечун яна намланди кузинг,
Эзмокдами хижрон азоби,
Ташвишларга колиб беомон
Шуни кутганмидинг мендан,онажон?
Угитларинг ёдимда тутдим,
Одамларга булолдим ёндош.
Уз дардимни баъзан унутдим,
Дардлиларга булдим кайгудош,
Истикболим уйлаб бир замон...
Шуни кутганмидинг мендан,онажон?
(Yodgor Obid).
Biz uchun begona ekan bu dunyo,
Orzudek muallaq qolgan savolmiz.
Najot yo`q. Men senga, sen menga ro`yo...
Umr hayol bo`lsa, demak hayolmiz.
Онамга.
Умидларим булди йулдошим,
Олиб кетдим узокларга бош.
Ортда колди кишлок,курдошим,
Сен хам тукиб катра катра ёш,
Балки уртаб калбингни хижрон...
Шуни кутганмидинг мендан,онажон?
Не изладим ,не топдим ахир,
Гохи хушнуд,гохи булиб гаш,
Сенга эмас ташвишларим сир,
Ёнишларим асримга туташ,
Хали купдир истак ва армон...
Шуни кутганмидинг мендан,онажон?
Хар ерда бор нону насибам,
Яшамокдан йукдир укинчим,
Гохи шодлик курдим,гохи гам,
Кузламадим аммоки тинчим.
Калбим хамон урмокда тугён...
Шуни кутганмидинг мендан онажон?
Ётмасмидим иссик багрингда
Осоишта хаётда шодон,
Тортмасайди агар каърига
Интилишлар тула бу жахон.
Кололмадим,топмадим имкон...
Шуни кутганмидинг мендан,онажон?
Юрагимга ут солдинг узинг,
Камраб олди хаёт гирдоби,
Нечун яна намланди кузинг,
Эзмокдами хижрон азоби,
Ташвишларга колиб беомон
Шуни кутганмидинг мендан,онажон?
Угитларинг ёдимда тутдим,
Одамларга булолдим ёндош.
Уз дардимни баъзан унутдим,
Дардлиларга булдим кайгудош,
Истикболим уйлаб бир замон...
Шуни кутганмидинг мендан,онажон?
(Yodgor Obid).