PDA

View Full Version : Ўзбекистонда "энг азиз инсон" - милиционер


Мукбил Тошотар
06-30-2002, 08:01 PM
Ўзбекистонда "энг азиз инсон" - милиционер

"Бугун Ўзбекистон пойтахтининг марказий кўчаларида аскарлар пул топиш максадида тиланчилик килишаяпти хамда ўз хизматларини таклиф килишаяпти", - дейилади "Эзгулик" инсон хукуклари жамиятининг ахборотида.

Бугун Ўзбекистонда энг яхши яшаётганлар кимлар деб сўралса, энг биринчи президент атрофидаги шахслар, кейин вазирлар, хокимлар, суд-прокуратура ходимлари ва МХХ чилар дейиш мумкин. Булардан сўнг осон йўл билан пул топаётган тоифа кайси деб сўраладиган бўлса, хеч иккиланмай милиция ходимларини кўрсатса бўлади. Чунки уларнинг даромад манбаи жуда кўп. Писта, курт каби майда-чуйда нарсалар билан савдо килувчилардан тортиб, мардикорлару фохишалар ва хатто гадо-тиланчиларгача милициянинг доимий бокувчиларидир. Агар кўча-кўйда тиланчилик килиб юрган гадолар хам ўзлари эгаллаган худудни назорат киладиган милиционерга улуш ажратиб турмасалар, тирикчилик килолмайдилар. Одамлар орасида милиция ходимларичалик сердаромад табакани топиш мушкул. Аммо шундай бўлса-да, омма халк пул топиш учун ўзини милицияга урмайди. Чунки халк бу тоифани хеч качон халол нон топиб ейдиганлар каторига кўшган эмас. Лекин хозир гап бунда эмас. Биз хозир ўзбек жамиятида милиция ходимлари яхши яшаганлари холда нима учун давлатнинг асосий таянчларидан бири бўлмиш армия ва солдатлар ночор ахволда, деган саволга жавоб кидирмокчимиз. Бизнингча, энг тўгри жавоб шуки, Каримов ўзининг армиясидан кўнгли тўк эмас. Унинг ишонгани ва асосий суянчиги - ИИВ ва МХХ нинг махсус тайёрликдан ўтказиладиган ходимлари. Шу сабабли улар учун ёзилган ва ёзилмаган имтиёзлар керагидан хам ортик килиб яратиб кўйилади. Улар Каримовнинг доимий кўрикчилари бўлиб, икки йилгагина келиб кетадиган, хали суяги котмаган, акли хам кириб улгурмаган оддий солдатлардан минг чандон аъло ва афзал кишилар саналадилар. Солдатларга хар канча харажат килганинг билан барибир уларнинг онгини милицияники каби даражага олиб чика олмайсан. Улар апил-тапил хизматни тугатиб тезрок ота-онамнинг олдига учиб кета колсам деб туради. (Аммо тўгри килади). Милиция бўлса доим сен билан бирга. Унга хар канча килсанг оз. Милиция сени Ислом ва мусулмонлардан хамиша химоя килади. Улар - режимнинг доимий кўрикчилари. Кўрикчилик улар учун хизмат эмас, касбдир, нондир, хаёт-мамотдир. Милиция ва МХХ ким дўсту ким душман эканини яхши ажратади. Аммо солдатларда бундай тарбия ва тушунча йўк. Улар кайси шахару кайси кишлокдан, кимларнинг кўлидан ўтиб келаяпти, каердан биласан? Шунинг учун солдатларнинг Тошкент кўчаларида тиланчилик килиб юрганига таажжубланмаса хам бўлади.

"Эзгулик" жамиятининг 21 июн куни бизга юборган мактуби билан танишган одам юкоридаги фикрларнинг ростлигига яна бир бор амин бўлади:

"Мустафов Жўрабек 2001 йилнинг 24 октябрида харбий хизматга чакирилган ва уни Тошкент шахридаги 58/154- харбий кисмда ўтаётган эди. 2002 йилнинг 6 март куни Жўрабекнинг онаси Муртазоева Асалга унинг ўгли бедарак йўколганини хабар беришди.

Бу орада "Эзгулик" ЎИХЖ матбуот марказининг мухбирига ишнинг бир жихати маълум бўлди: аскарнинг йўколишидан олдин бўлинма бошлиги ундан уйига бориб 30 минг сўм олиб келишни талаб килган. Кейинрок маълум бўлишича, Мустафов Жўрабекнинг ота-онаси ундан пул ундиришаётганини билишган.

Яна шу манбанинг маълумотларига караганда, аскарлар ўз ота-оналарига Ўзбекистон харбий кисмларидаги овкатланишнинг ёмонлиги ва вахшиёна муомаладан шикоят килишда давом этишаяпти. Аскарлардан пул ундириш республиканинг бошка худудларида хам мавжуд. Шундай килиб, Жўрабек Мустафов билан бўлган вокеа мазкур инсон хукуклари бузилишларининг биргина мисолидир.

Бугун Ўзбекистон пойтахтининг марказий кўчаларида аскарлар пул топиш максадида тиланчилик килишаяпти хамда ўз хизматларини таклиф килишаяпти. Тошкентнинг Сайилгох кўчасида биз билан хамсухбат бўлган харбийларнинг сўзларига караганда, улар пулларнинг катта кисмини рахбариятга беришади ва колганини ўз эхтиёжларига сарфлашади. Айни пайтда улар ўзларини атайин пул топиш учун юборишларини хам билдиришди. Бу нарсаларнинг барчаси Ўзбекистон куролли кучларида ўтказилаётган ислохотларнинг максадини савол остига кўяди. Ўзбекистон мудофаа вазири Кодир Гуломов эса куйидагиларни айтади: "Хорижий мамлакатларнинг харбий муассасалари билан халкаро хамкорлик хам икки томонлама асосда муваффакиятли ривожланаётир. Харбий ва харбий-техник сохалардаги, шунингдек харбий таълим жабхасидаги АКШ ва Русия билан хамкорлик истикболли ривожланмокда".