|
|
ViewsAbdillo TojiboyFrom Uzbekistan Online Forum WikiMediaУзбекистон Президентига давогар Абдилло Тожибой углининг таржимаи холи Абдилло Тожибой угли 1950 йилни 21 мартида Тошкент шахрида, йирик савдогар, дунёвий ва диний илимга эга булган уз давриниг маданиятли оиласида таваллуд топди ва тарбияланди. 1957 йили бошлангич синфга бориб, 1967 йили урта мактабни битирди ва шахарнинг марказида жойлашган № 12 – фотостудияда аввал шогирд ,кейинчалик шу фотосалонда фотограф булиб ишлади. 1970 йилида Совет Армияси куроллик кучлари сафига чакирилиб, П.В.О. булимида операторлик касбини эгаллаб шу касб буйича хизмат килди. 1972 йили Совет Армиясини тугатиб келиб уйланди, шу кунга келиб 3 нафар фарзанди ва 6 нафар набирага эга. 1973 йили у Тошкентдаги Шуро савдоси билим юртининг озик – овкат технологияси булимига укишга кириб, 1975 йилда уни тугатди ва шу касб буйича ишлаб, ун махсулотдан тайёрланадиган нон турларининг янги навларини кашф этиш борасида тадкикотлар олиб борди. 1982-83 йилларда Самарканддаги археология институтига ишга кирди ва Узбекистондаги нонларнинг турларини ва уларнинг тарихини урганди. 1996 йили у ноннинг янги навини ва чорвадорликда, паррандачиликда хамда баликчиликдаги озуканинг кувватини ошириш максадида ерлик хомашёдан соф оксил моддасини олиш технологиясини яратди.1997 йилда у янги кашфиёти учун Узбекистон илмий патент бюросининг патентини олди. 2003 йилдан бошлаб Республика судларидаги адолатсизликларни куриб хукук химоячиси сифатидаги фаолиятини бошлади. 2006 йилнинг 12 майида Андижон фожиасининг бир йиллиги муносабати билан нохак улдирилган курбонларнинг оилаларига таъзия билдириш ва Андижонга мустакил экспертларни киритилишини талаб килиб Жасорат майдонида уюштирилган пикет у иштирок этган энг биринчи пикет булди. У камокхоналардаги сиёсий махбуслар ва хукук химоячиларини озод этилишини талаб килиб Прокуратура бинолари , Президент девони ва бошка ерларда уюштирилган пикетларда иштирок этган. У хозир « Узбекистон инсон хукук химояси Альянси»нинг фаол катнашчиси ва шу жамоатчилик харакатининг кошида ташкил этилган марказлардан бирини бошкариб, судлардаги конунбузарликларга чек куйиш максадида, порахурликни тугатиш, суд системасида ислохат утказилишини талаб этиб, суд конунчилигига уз таклифларини киритмокда. |